«Ижтимоий педагогика»


Ўз мохиятига кўра ижтимоий – педагогик жараён



Download 1,19 Mb.
bet13/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

Ўз мохиятига кўра ижтимоий – педагогик жараён – бу ижтимоий педагогнинг (субъектнинг) ижтимоий ривожланишда (ривожланишни тузатишида), тарбиялашда (қайта тарбиялашда, тузатиш, ўзгартиришда), ўз – ўзига хизмат кўрсатиш лаёқатлари ва кўникмаларини эгаллашда, таълим беришда, объектни профессионал равишда тайёрлашда мақсадли тарзда йўналтирилган тизимли харакатларидир.
Бу жараён маълум бир таркибга эга: у субъект ва объектни, этапларни, педагогик фаолиятнинг кичик этапларини ўзида мужассамлаштирган. Ҳар бир муҳит шароитлари мавжуд бўлиб, улар ижтимоий –педагогик жараённи мақсадга мувофиқ тарзда кечиб (амалий тарзда реализация қилинишини), оптимал натижага эришилишини таъминлайди.
Ҳар қандай ижтимоий – педагогик жараённи конкрет бир мутахассис (ёки бир гуруҳ мутахассислар) – субъект амалга оширади.
Ижтимоий –педагогик жараённинг субъекти –ёхуд махсус тайёрланган мутахассис ёки ота – она, ё бўлмаса унинг (уларнинг) фаолияти қайси кишига йўналтирилган бўлса, ўша киши билан иш олиб борувчи 3 – чи бир одамдир (бир гурух кишилар). Ўзига нисбатан биронта киши ўз – ўзини ривожлантириш, ўз – ўзини тарбиялашни амалга оширган тақдирда, у ҳам субъект сифатида намаён бўлади.
Ижтимоий педагог учун йўл кўрсаткич бўлиб унинг ўзи орттирган ижтимоий тажриба, у ўзлаштирган ва бошқалар томонидан тан олинган ижтимоий қадриятлар, миллий маданият ҳисобланади. У ўсиб улгайган ва тарбияланган жамият, миллат ва давлат субъектни келгуси ижтимоий – педагогик фаолиятга йўналтиради.
Ижтимоий – педагогик жараён йўналиши мазмунини белгиловчи 2 –чи асосий компонент – бу тарбия объекти, унинг индивидуал хусусиятлари, имкониятлари, ижтимоий муаммолари, тарбия субъектига муносабатидир.
Ҳар бир ижтимоий – педагогик жараён мақсадли йўналтирилган ҳаракатларнинг изчиллиги сифатида этап ва қуйи этапларга бўлинади. Одатда ижтимоий педагогик жараённинг қуйидаги асосий этаплари ажратиб кўрсатилади:

  1. Тайёргарлик.

  2. Бевосита фаолият (танлаб олинган педагогик технологияни амалга оширилиши).

  3. Якуний.

Ушбу этапларнинг ҳар бири ўз вазифасига, мазмунига ва ҳаракатларни амалга ошириш изчиллигига эга. Ижтимоий – педагогик фаолиятга тайёргарлик бунда алоҳида ўринда туради. Ҳаммага маълумки – фаолиятга тайёргарлик қандай бўлса, уни амалга ошириш имкониятлари ҳам шунчалик юқори бўлади. Тайёргарлик этапи ижтимоий – педагогик фаолият мазмунини белгиловчи қуйи этапларга ҳам эга.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish