Булар:
Диагностика ва объект индивидуаллигини аниқлаш.
Ижтимоий – педагогик фаолият конкрет характерга эга. У конкрет бир одамни назарда тутади ва одамнинг ижтимоий муаммоларига боғлиқ тарзда ҳамда унинг индивидуал имкониятларига ёки жисмоний, физиологик, психологик кусурларига, кундалик ижтимоий хулқ – атворининг ўзига ҳослигига кўра конкрет бир шахсга қаратилгандир.
Диагностика қуйидагиларни аниқлашни назарда тутади:
А) одамнинг индивидуал четга чиқиши ( оғиши ) ва шу билан боғлиқ тарзда ўз – ўзини намаён этишда юзага келадиган ижтимоий муаммолар.
Б) одамнинг ўзига хос хусусиятлари, унинг ҳақиқий имкониятларини, индивидуал ривожланишини таъминлаш ёки камчиликларни мақсадга мувофиқ енгиб ўтиш йўлларини топиш, профессионал тайёргарлик ва ўз – ўзини реализация қилишни.
В) одам ҳаётий позициясининг ўзига хослиги, уни ўз – ўзини ривожлантиришга, такомиллаштиришга бўлган муносабати, ўз устида ишлашида фаоллиги ва бошқалар.
Г) у яшаётган ва ўзини реализация қилишга имконияти бўлган муҳит шароитини.
Ижтимоий педагог, кўпинча алоҳида ёрдамга мухтож киши билан иш олиб боришини назарда тутиб, унинг диагностикаси аксарият бир неча мутахассислар: медиклар, психологлар, педагогларни қатнашишини талаб этади. Мана шундай ёндашиш одам ҳақида кўпрок ахборот тўплашга ва шу асосда ижтимоий педагогга қуйидаги тавсияларни беришни тақоза этади:
Маълумотлар (кўрсатмалар);
Огоҳлантириш (энг асосийси – “зиён – захмат етказма”);
Объект ва унинг атрофидагилар билан энг мақбул бўлган ўзаро ҳаракатни яратиш учун маслаҳатлар бериш.
Диагностика қилинаётган фактор (омиллар) одамни ўзига хос индивидуаллигини аниқлашга ва шундан сўнг навбатдаги қуйи этапга ўтишга ёрдам беради.
Шахс ижтимоий – педагогик муаммосини аниқ ифода қилиш (таърифлаш).
Бунда гап аниқ бир одам ҳақида боради: шахсан шу одам қандай ёрдамга мухтож, унга қандай хилдаги ижтимоий – педагогик кўмак бермоқ лозимлиги.
Шундан кейин ижтимоий – педагогик олдиндан айтиб беришга ўтилади.
Унинг предмети бўлиб:
А) индивидуал ривожланишининг йўналтирилганлиги ва тез – корлиги, унинг ижтимоий тарбиясининг, қайта тарбияланишининг, реабилитация қилиниши, мослашуви ҳамда унга умуман таълим бериш ва хусусан, ўз – ўзига хизмат этиш, касбий масалаларни тушуниши, тайёргарлиги (бошланғич, ўрта) соҳасида ўқитиш;
Б) одамни умуман ривожланишидаги ёки маълум бир йўналишда ривожланиш имкониятлари;
В) тарбиячининг маълум бир, конкрет ижтимоий – педагогик мақсадга эришиш борасидаги қобилияти.
Г) тарбиячининг, одамнинг мақсадга мувофиқ ривожланишини, уни ўқитиш ҳамда тарбиялашни таъминлашга эришишга оид қобилиятлари.
Д) одам ривожланишига шарт – шароитларнинг тўғри келиши, тарбияланувчи ва тарбиячилар имкониятларининг мослиги.
Одамни ижтимоий – педагогик жиҳатдан ривожланиши мумкин бўлган йўлларини олдиндан айтиб беришга ҳаракат қилиш – жараённинг энг мураккаб қуйи этапларидан биридир. У субъектда объект ҳақида етарли даражада маълумотлар, ахборотлар мавжуд бўлиб, улар ёрдамида олдиндан прогноз этиш мумкин бўлишига ҳамда педагогнинг шахсий тажрибаси ва ички хис, сезгисига асосланган.
Ижтимоий объектга таъсир қилиш, унинг индивидуал белгиларининг аҳамиятини тушуниш, ўзининг педагогик имкониятларини баҳолай билиши, тарбиялаш шарт – шароитларини англай билиши баробарида тарбиячи томонидан ижтимоий буюрт – манинг моҳиятини чуқур тушиниб, у ўз педогогик фаолиятининг мақсади ва вазифаларини белгилаб олади.
Ягона жараённинг навбатдаги қуйи этапи мана шундадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |