Ижтимоий педагогика – бу билиш назарияси ва амалиётини, таълимий–тарбиявий воситалар ёрдамида ижтимоийлашув жараёнини бошкариш ва амалга ошириш бўлиб, бу оқибат натижада киши томонидан (индивид томонидан) хулқ – атвор, ҳатти – харакат андозасини (ишончлар, қадриятлар, мувофиқ келувчи сезгилар ва ҳатти – харакатлар) эгаллаб олишдир. Бу хусусиятлар жамиятга, аҳолининг турли қатламлари ва гурухларига, индивидларга нисбатан, ижтимоий мослашиш даражаси, тури, ижтимоий фаолият кўр – сатишига боғлиқ холда намоён бўлади. Ижтимоий педагогика ижтимоий борлиқнинг одамнинг бутун умри давомида унинг мақсади ва вазифаларига нисбатан таъсирини ўрганади. Бу таъсирнинг одам ва жамият учун педагогик оқибатларини тадқиқ этади.
Ижтимоий сиёсат шунга мувофиқ келувчи таълимий – тар – биявий тизимларни, дастурларни, услубларни ишлаб чиқади ва амалга оширади. Шунингдек у, олдга қўйилган мақсадлар ва ижти – моийлаштирув вазифаларини индивиднинг эхтиёжларини, ижтимоий ўз тақдирини ўзи белгилаши, жамиятда ўз ўрнини топишини назарда тутган ҳолда бажаради. Айрим одамлар ва аҳоли гуруҳларига (ижтимоий ёрдамга жуда мухтож бўлган) ўзининг ижтимоий мавқеини, ижтимоий ролини қайта тиклаб олишида ёрдам бериш ҳам унинг вазифасига киради.
Ижтимоий – педагогик назария ва амалиётининг объекти бўлиб ўзининг индивидуал ва ижтимоий тавсифлари мажмуи билан бирга социум аъзоси бўлган инсон ҳисобланади. Унинг предмети эса ижтимоий шаклланиши ва ривожланишининг, ижтимоий мавқеи – нинг, ижтимоий фаолиятининг ташкил топиши ҳамда хозиргача эришган ижтимоий тавсифларини кўпайтириш ва йўқотилганларини қайта тиклаш бўйича педагогика жиҳатларидир.
Одамнинг бутун ёш даврларида ижтимоийлашувининг назарияси ва амалиёти сифатида педагогиканинг ажралмас бир қисми бўлган ижтимоий педагогика, гап фаол, ижтимоий томондан ҳамма нарсадан хабардор фуқора ҳақида борганида алоҳида аҳамиятга эгадир. Аммо, унинг мақсадлари ва вазифалари, мазмуни ва воситалари – одамнинг ёши, унинг фаолият соҳаси, ҳаёт шароити, ақлий ва жисмоний холати, жамиятда эгаллаган мавқеига қараб фарқланади. У ўзига турли даражадаги ва шакллардаги ижтимоий – педагогик тизимларни қўшгани сабабли анчагина мураккаб тизим ҳисобланади.
Фаолият масштабларидан қатъий назар ижтимоий педаго – гиканинг даражаларини бир – биридан фарқ этиш, лекин қарама қарши қўймаслик мантиққа тўғри келади. Ижтимоий педагогиканинг социал, социал–мухитий ва индивидуал даражалари ҳақида гап юритамиз.
Жамиятнинг социеталь даражасида ижтимоий педагогика назарияси ва амалиётининг объекти одамларнинг нисбатан барқарор бирлиги бўлса, педагогик фаолиятни ташкил этувчи ва ўтказувчи сифатида жамият аъзоларини маълум бир йўналишда ижтимоий – лаштиришдан манфаатдор бўлган давлат ҳамда турлича сиёсий ва жамоат ташкилотлари, ҳаракатлари иштирок этадилар. Бунда тарбияни амалга оширишнинг типик воситаси ва усули бўлиб қадриятларни шакллантириш тизими сифатида идеалогия майдонга чиқади. У жамиятдаги барча маданий оқартув ва таълимий тадбирларни қамраб олади. Жамият аъзолари ўртасида олиб бориладиган идеологик иш турлича шаклларда ва турли мазмунда (очиқ ёки ниқобланган, тоталитар ёки демократик, маданийлашган тарзда ёки диний шаклда) ўтказилиб келинган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |