«Ижтимоий педагогика»



Download 1,19 Mb.
bet72/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

Таянч тушунчалар.
«Педагогик маданият», маданият даражаси, педагогик маданиятнинг ички ва ташқи тузилиш таркиби, индивидуал шахсий даража, хис-туйғули даражаси, ички аҳлоқий маданият, ташқи фазилат ва камчиликлар, педагогик технологиялар, ижтимоий иш обьекти, назарий ижтимоий-педагогик тажриба, амалий тажриба, «капитал», педагогик маҳорат, йўналганлик, коммуникатив сифатлар, «суггостопедия», инонтириш, уктириш, ишонтириш, «ижтимоий-перцепция», Ж..Брунер, педагогик ички хис, сезгирлик, рефлекция, эмоционал барқарорлик, эмпатия, деформацияланиш, ситуатив характер, ижтимоий-педагогик маданиятни шакллантириш йўллари.


Назорат учун саволлар.



  1. Одамнинг педагогик маданияти деганда нима тушинилади?

  2. Педагогик маданиятнинг ички ва ташқи тузилиш таркибларини изоҳлаб беринг.

  3. Мутахассис педагогик маданиятининг асосини одамдаги қандай сифатлар ташкил этади?

  4. Ижтимоий педагогик маданиятнинг касбий махорат билан ўзаро боғлиқлиги нималарда намоён бўлади?

  5. Мутахассиснинг касбий муҳим сифатларига қандай сифатлар киради?

  6. «Ижтимоий перцепция» терминига изоҳ беринг. Ижтимоий перцептив кобилятларга нималар киради?

  7. Шахснинг эмоционал сифатларига тавсиф беринг.

  8. Ижтимоий ходим педогогик фаолиятининг индивидуал усуллари ҳақида нималарни биласиз?

  9. Педагогик маданиятнинг ташқи кўриниш шакллари қандай бўлади?

  10. Қандай педагогик маданият даражалари ажратиб кўрсатилади?

  11. Ижтимоий соҳа мутахассисининг ижтимоий-педагогик маданиятини шакллантириш йўлларига нималар киради?



Фойдаланилган адабиётлар.



  1. В.А.Никитин таҳрири остида. «Ижтимоий педагогика». Олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланмаси. М.2002.(русча).

  2. М.Г.Давлетшин. «Замонавий мактаб ўқитувчисининг психологияси» .Т. Ўзбекистон. 1999й.

  3. И.А.Зязюн. «Основы педагогического мастерства» М.1989г. “Просвещение”.(русча).

«Педагогик маданият» ибораси дастлаб 1940йилда Л.В.Раскин мақолаларида тилга олинди. Ўтган асрнинг 50-60 чи йилларида эса у В.А Сухомлинскийнинг илмий ишларида тез-тез ишлатиладиган бўлди. 70-80 чи йилларда педагогик маданият термини илмий-педагогик нашрларда ва илмий-тадқиқот ишларида ҳам қўлланила бошланди. «Ижтимоий-педагогик маданият» терминидан олдинлари фойдаланилмаган, чунки ижтимоий педагогика институтининг ўзи ҳам фақат 90-чи йилларнинг бошларидагина вужудга келади.


Одамнинг педагогик маданияти деганда педагогнинг ўзига, бошқа одамларга ва болаларга нисбатан хар доим қиладиган муомаласи, маданият даражаси тушунилади.
Одамнинг педагогик сифатлари жуда кенг тарзда намоён бўлишини назарда тутган холда, ижтимоий-педагогик маданиятни айрим холда, ажратиб ўрганиш маъкулроқ бўлади.
Мана шу маънода у одам томонидан ўзлаштириб олинган педагогик фаолиятнинг ижтимоий тажрибасини ёшига ҳамда ҳаёт фаолияти соҳасига мос тарзда доимо намоён этилишидир.
Ижтимоий соҳа мутахассиси касбий маданиятнинг таркибий қисми бўлган педагогик маданиятни яхши эгаллаб олмоги керак. У мутахассис томонидан педагогик тажрибани ўзлаштириш даражаси ва уни ўзининг касбий фаолияти жараёнида қанчалик амалга ошириши билан характерланади. Ижтимоий соҳа мутахассиси учун педагогик маданият алоҳида аҳамиятга эга, чунки ўзгача эхтиёжларга, ижтимоий муаммоларга эга бўлган одамлар билан ишлайди. Улар алоҳида мехр-мухаббатга ва бевосита ёрдам берилишига муҳтождирлар.
Мутахассис педагогик маданиятининг ички ва ташқи тузилиш таркибларини ажратиб кўрсатадилар
Педагогик маданиятнинг ички тузилиш таркибини кўпинча одам томонидан педагогика соҳасида эгаллаган билим ва кобилиятлар даражаси билан тенглаштирадилар. Масалага бундай ендашув тўғри деб бўлмайди. Гап шундаки, одам етарли даражада катта хажмдаги билим ва кобилиятларга эга бўлиши, аммо уларни кундалик ҳаётида ва амалий фаолиятида ҳамма вақт ҳам намоён эта олмаслиги мумкин. Ушбу далилнинг ўзи ҳам далил ва кобилиятларнинг даражаси одамнинг атиги маълум бир соҳадаги омилкорлиги, вақолатлигидан гувохлик беради. Одамнинг ички маданияти - бу турлича ҳаётий вазиятларда, касбий фаолиятида унинг феъл-атворини, хатти-харакатини белгиловчи ўзак, асосдир. Демак, гап одамнинг фақат педагогика соҳасидаги билим ва кобилиятларининг даражаси ҳақидагина эмас, балки уларнинг қайси соҳада ва қандай шароитларда намоён бўлишини белгиловчи шаклланган шахсий қадриятлари, мақсадлари, идеаллари ва эхтиёжлари ҳақида боради. Юқорида баен этилган мулохазаларнинг барчаси ижтимоий соҳа мутахассиси эга бўлиши лозим бўлган ички маданиятнинг асосий таркибий қисмларини ажратиб кўрсатишга имкон беради:
А) мутахассис шахси (ички ўзига хослиги) уни индивидуал – психологик ва ижтимоий –педагогик фазилатлари ҳамда камчиликлари билан бирга индивидуал – шахсий даражадир;
Б) мутахассис томонидан касбий фаолият жараёнида педагогик тажрибани ўзлаштириш хажми ва даражаси – мана шу ички тузилиш таркиби қисмини педагогик маданиятнинг назарий (дунёқараш) даражаси деб аталади. У мақсадга мувофиқ келадиган даражани (таркибини) белгилайди ва мутахассис томонидан қайси-психологик-педагогик билимлар ўзлаштирилганини, қандай уйлаштирилганини кўрсатади. Ушбу билимлардан мутахассис ўзининг касбий фаолиятида қайдаражада фойдалана олиши мумкинлигини ҳам англатади;
В) мутахассисда объектга, ижтимоий ишга унинг натижаларига ва педагогик соҳада ўз-ўзини такомиллаштиришга нисбатан шаклланган хис-туйғули муносабат. Ушбу ички тузилиш таркиби қисмини педагогик маданиятнинг хис-туйғули (эмоционал) даражаси, унинг эмоционал таркиби деб аталади. У ижтимоий – педагогик фаолият тажрибасини туплаш жараёнида шаклланади ва мустаҳкамланади.
Бу таркибий қисм ўзига: мутахассис томонидан хис этиладиган сезгилар (хуш кўриш ёки ёқтирмаслик, хурмат этиш, бефарқлик ёки менсимаслик ва бошқ.), яъни, ижтимоий иш объектига бўлган муносабати, уни ўзини фаолият кўрсатиш жараёнидаги хис-туйғуларини ҳамда эришилаётган натижаларни баҳолашини; яъни ижтимоий иш тажрибасини эгалаб олишга эхтиёж сезишини қўшади. Хиссий даража кўпинча мутахассиснинг педагогик фаоляитга бўлган ички муносабатини, педагогик жиҳатдан ўз-ўзини такомиллаштиришга бўлган истагини белгилайди. Ички аҳлоқий маданиятини намоён этади.
Мутахассис педагогик маданиятининг рационал ва эмоционал компонентлари шахснинг ўзи, унинг иродавий хислатлари орқали амалга оширилади. У мутахассиснинг ўз шахсий ижтимоий – педагогик тажрибасини касбий фаолиятида амалга ошира олиш қобилиятини белгиловчи шаклланган аҳлоқий – иродавий сифатлари билан тавсифланади.
Педагогик маданиятнинг ташқи тузилиш таркиби. Бу мутахассиснинг хар доим объектга, ижтимоий ишга, ижтимоий-педагогик фаолиятига, уларнинг натижаларига бўлган муносабатнинг кўриниши, намоён бўлишидир. У ўзига қуйидагиларни киритади:
А) мутахассиснинг инсон сифатида ташқи фазилатлари ва камчиликларини (ташқи кўриниши, одатлари, муомала тарзи ва б.) – педагогик маданиятнинг намоён қилинишининг шахсий даражаси. У шахснинг мутахассис сифатида педагогик томонини характерлайди.
Б) мутахассиснинг ижтимоий иш жараёнида намоён этаетган педагогик жахатлари (феъл - атвори, хатти-харакати, объектга таъсир ўтказувчи муомала ва қилиқлари) – яъни, педагогик маданиятнинг феъл-атвор даражаси;
В) педагогик технологиялар, усул ва услублар, воситалардан фойдалана билиш даражасини намоён бўлиши – мутахассиснинг педагог сифатида амалий-педагогик даражаси.
Бу мутахассиснинг реал педагогик тажрибадан, педагогик фаолият санъатидан, мижоз билан иш олиб боришда ўз педагогик имкониятларидан фойдаланиш даражасини ҳамда унинг касбий фаолияти самарадорлигини кўрсатади.
Г) мутахассиснинг ижтимоий иш объектига бўлган муносабати-ташқи муносабат даражаси. Мутахассис хар турли ижтимоий ишларни яхши бажара олиши, уни муваффақиятли амалга ошириши мумкин. Лекин унинг ишга муносабати, эришиладиган натижа кўпинча унинг шахсий позициясига боғлиқ бўлади. Унинг ташқи муомаласи мутахассиснинг одамга бўлган диққат-эътиборини, ижтимоий иш объектига бўлган муносабатини, ўз фаолиятининг натижаларига нисбатан қизиқиш билдириши ёки бефарқлигини билдиради. У мутахассис педагогик маданияти намоён бўлишини характерлайдиган жуда муҳим жиҳатидир. Амалиётнинг кўрсатишича, мутахассиснинг ташқи муносабати кўп жиҳатдан унинг хис-туйғуси (эмоционал) даражасининг-ички педагогик маданиятининг намоён бўлишидир.
Ижтимоий иш асосан нотижорат соҳага таалуқли бўлиб, ушбу фаолият билан кўпинча давлат ва кўнгилли хизмат кишилари шуғулланишади. Мана шу фактнинг ўзи ҳам хозирги кунда, янги шароитларда ижтимоий педагог шахсининг аҳлоқий жиҳатлари, эгаллаган позицияси унинг касбий ва педагогик маданиятининг кўрсаткичи сифатида алоҳида муҳим аҳамият касб этади.
Энди ижтимоий соҳа мутахассиси педагогик маданиятини ташкил қилувчи асосий тузилиш таркиблари мазмунини кўриб чиқамиз.
Энг аввало-реал педагогик маданиятни элтувчи сифатида мутахассис шахсининг ўзидир. Мутахассис педагогик маданиятини баҳолашда биринчи навбатда, касбий фаолиятдаги конкрет одамнинг-ижтимоий ходимнинг намоён бўлишини кўрадилар.
Мутахассиснинг шахсий ижтимоий-педагогик тажрибали педагогик маданиятнинг асоси, ўзаги сифатида ижтимоий ходимни шахс сифатида ўзини, унинг назарий ва амалий фаолиятини, шахсий ижтимоий-педагогик сифатларини муҳим қисмлар қаторида ўз таркибига киритади.
Мутахассис шахси-ижтимоий-педагогик тажрибаси ўзлаштирадиган ва тўплайдиган ички дунё бўлиб, айнан шахс кўзгуси, унинг индивидуал-психологик ва ижтимоий ўзига хос хусусуятлари орқали назарий ҳамда амалий тажрибани ўзлаштириб олиш содир бўлади.
Назарий ижтимоий-педагогик тажриба-мутахассиснинг малакали фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган тиббий, психологик ва педагогик, ижтимоий ҳамда касбий билимларидир. Бунда педагогик фаолият алоҳида ўринда туради. Чунки у ижтимоий ишнинг табиий тарзда таркибий қисмини ташкил этади.
Психологик-педагогик билимлар айнан педагогик фаолиятнинг асосини ташкил этади; тиббий ва ижтимоий билимлар- мутахассис ҳисобга олиши лозим бўлган мойиллик, қабул қилувчанлик ва огохлантириш каби зарурий таркибий қисмлар; касбий билимлар- намоён этиш соҳаси, ўзига хослиги ва бошқалар.
Амалий тажриба- бу одам томонидан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакалардир. У ижтимоий соҳа мутахассиси томонидан касбий фаолияти жараёнида турли тоифадаги мижозлари билан у ёки бу ижтимоий муаммоларни амалий тарзда хал этиши натижасида мустаҳкамланади. Ўз моҳиятига кўра у мутахассис амалиётида қўлланилиб, синовдан ўтган ва шунга ухшаш холларда яна фойдаланиши мумкин бўлган «капитал»дир.
Педагогик тажриба ўз мазмунига кўра куйидагиларни ўз ичига олади: Мутахассис томонидан педагогик фаолият саньатини эгаллаш даражасини (педагогик махорат);
Касбий жиҳатдан муҳим бўлган шахсий сифатлар (педагогика нуктаи назаридан) ни ривожлантириш натижасида ижтимоий иш жараёнида касбий фаолиятининг самарадорлигини янада оширишни кўзлаган холда педагогик жиҳатларни иложи борича тўла амалга оширишни.
Педагогик махорат қуйидагилардан ташкил топади:
Мутахассис томонидан педагогик технологиялар, усул ва услублар ҳамда воситаларнинг эгалланганлигидан;
Унда педагогик техниканинг ривожланганлиги: ўз-ўзини бошқариш, одамга таъсир этишнинг вербал ва новербал, бевосита ҳамда бирор нарса воситасида бавосита усулларини билиши, мулоқат қилиш ва нутқ маданияти.
Мутахассиснинг касбий муҳим сифатларига-педагогик йўналганлик, аҳлоқий сифатлар, коммуникатив сифатлар, мулоқот қилишда алоқага кириша билиш ва бошқалар киради.
Педагогик йўналганлик (педагогик йўналишга эгалик) - бу шахснинг педагогик фаолиятига мойиллигини, шу жумладан, ижтимоий иш объектлари бўлган одамларга нисбатан ҳам муносабатини характерловчи, кишининг ривожланиши ва тарбияланишидаги ўзига хос томонларидир. Булар одамнинг қизиқишлари, эҳтиёжлари, истак ва хохишлари, мақсадлари ҳамда идеалларида намоён бўлади.
Аҳлоқий сифатлар - бу одамга нисбатан умуминсоний қадриятларни ифодаловчи, ўзаро мулоқотда, ижтимоий ишда, ижтимоий-педагогик фаолиятда намоён бўладиган, киши томонидан ўзлаштириб олинган аҳлоқ-одоб норма ва қоидаларидир; Аҳлоқий сезгилар - ҳамиша, хар доим аҳлоқли, одобли ва имонли бўлиш, иш тутишдан қониқиш хосил қилиш, одамни хурмат қилиш, қадр-қимматини жойига қўйиш, ижтимоий муаммоларни хал этишда ўз мижозига ёрдам беришга, қўллаб-қувватлашга интилиш. Бурч, виждон, иймон, ор-номус каби сезгилар аҳлоқий одатларнинг шаклланишига ёрдам беради.
Коммуникатив сифатлар (лотинча-коммунико сўзидан олинган бўлиб - умумий қиляпман, боғлаяпман, муомала қиляпман, деган маънони билдиради)- бу мулоқотни тез ва тўғри ўрната билиш қобилиятидир. Ижтиомий педагог доимо ўз мижози билан ўзаро харакатда, мулоқотда бўлади, унга ёрдам беради, қўллаб-қувватлайди. Унинг фаолияти самарадорлиги ҳам ўз мижози билан мулоқат қила билиш маҳоратига боғлиқ бўлади. Коммуникатив сифатларга куйидагилар киради:

  • мулоқот қилишда алоқага кира билиш (контактность) – мижоз билан мулоқотга кириша билиш қобилияти ва мақсадга мувофиқ ўзаро харакат, фаолиятни ташкил эта билишдир. Ижтимоий педагогнинг ушбу кобилияти ижтимоий ишда жуда катта аҳамиятга эга.

  • Хар бир одам у ёки бу даражада бошқа одамга (мижозига) таъсир ўтказа олиш кобилиятига эга. Бу хусусида Г.К.Лозанов томонидан киритилган «суггестопедия» деган термин ҳам мавжуд. У ўқиш, ўқитиш жараёнида инонтиришдан (уктиришдан) фойдаланишни англатади. Буни ижтимоий педагогга нисбатан қўллайдиган бўлсак, суггестопедлик дегани, мутахассиснинг ижтимоий иш жараёнида ўз мижозига сўзлар воситасида, гап оҳанги орқали ёки мимикаси, имо-ишоралари ва хатти-харакатлари ёрдамида таъсир қилишидир. Албатта, мижозга (бошқа бировга) таъсир ўтказиш учун мутахассис етарли даражада обрўга эга бўлиши, боланинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиши, конкрет вазиятдан келиб чикмоги, уни ишонтириш, ўз кетидан эргаштира билиши, ўз-ўзини тарбиялай олиши мумкинлиги ҳақидаги фикр билан завклантира олиш санъатига эга булмоги даркор.

Перцептив, ижтимоий –перцептив (лотинча –perceptio –зехн, идрок ва socialis – ижтимоий маъноларини англатади) – бу ижтимоий объектларни (бошқа одамларни, ўз-ўзини, гуруҳларни ва шу кабиларни) идрок қилиш, ўқиш, тушуниш ва баҳолашдир. «Ижтимоий перцепция» термини америкалик психолог Ж.Брунер томонидан 1947 йилда идрок этишнинг ижтимоий ўзаро бир-бири билан боғлиқлиги фактини белгилаш учун киритилган. Ижтимоий ходимнинг ижтимоий-перцептив сифатлари унинг ўзини ички холатини, кечирма ва хис-туйғуларини, шунингдек, ўзи иш олиб бораётган мижозининг ички холатини кўриш ва дарҳол тушуниб олиш кобилятларини акс эттиради. Ана шундай қобилиятларга тубандагилар киради.


Педагогик кузатувчанлик - ўзини ва мижозининг ўзига хос хусусиятларини, уларни намоён бўлиш динамикасини кўра билишдир. Ижтимоий ходим учун ўзида ва бошқа шахсда у нимани қандай кузатишга кодирлиги жуда катта аҳамиятга эга.
Педагогик ички ҳис, сезгирлик-шахснинг ўзига хос хусусиятларининг намоён бўлишидаги ўзаро боғлиқларни ва унинг ички холатини, унинг индивидуал белгиларини ҳамда уларнинг ўзгариб бориш истикболларини, шунингдек, олдида кундаланг турган ижтимоий муаммоларни хал эта олиш имкониятларини олдиндан кўра олиш қобилиятидир. Ушбу қобилият турли тоифадаги мижозлар билан амалий ижтимоий иш олиб бориш асосида шаклланади. Ижтимоий педагог ва психолог учун мижозидаги ўзига хос хусусиятларни бир қарашдаёқ кўриш сезиш (афт-башарасини буруштириши, овози, кўз қараши, юриши ва бошқа белгилари), унинг ижтимоий муаммоларини ва уларни мақсадли тарзда хал этиш имкониятларини тезликда топа билиш жуда катта аҳамиятга эгадир.
Рефлексия (ўз руҳий холати ҳақида уйлаш)- ўзини бошқа кишининг кўзи билан кўра билиш қобилияти. Мутахассис ижтимоий иш билан шуғулланар экан кўплаган одамлар билан мулоқотда бўлади ва иш жараёнида ўзини бошқаларнинг кўзи билан кўриши, ўзига ташқаридан назар ташлаш, унга ўзининг юриши-туришига, муносабатларига танқидий ёндашишга ҳамда ўз ишига янада масъулиятлироқ бўлишга ёрдам беради.
Рефлексия ўз камчиликларини кўра билишга ва ўз-ўзини такомиллаштириши учун мақсадли тарзда ўз устида ишлашга имкон беради. Шунингдек у, ўз руҳий холатини тушунишга ҳамда ирода кучи ёрдамида касбий фаолияти жараёнида, мулоқот этишида, ўзоро харакатда онгли, мақсадли тарзда ўз-ўзини бошқара олишга ёрдам беради.
Педагогик фикр юргизиш (тафаккур)- бу ижтимоий ходимнинг онгли равишда ўз касбий фаолияти жараёнида психологик-педагогик билимларидан фойдалана билиши, педагогик вазиятларни тезликда фахмига етиши, англаши ва уларни ечиш йўлларини топишидир.
Педагогик хаёл қилиш, тасаввур этиш –бу мутахассиснинг ижтимоий иш жараёнида ўзининг феьл-атвори, хатти-харакатларини, шунингдек, мижозининг(ногирон бола, ўсмирнинг) ҳам юриш –туриши, хулқини ва уларни ўзгариб бориш динамикасини тассаввур қилиши, ўйлаб кўришидир. Ушбу қобилият унга энг маъқул муомала усулини аниқлаб олишига ва беморни ижтимоий муаммосини хал этиш йўлларини топишга ёрдам беради.
Педагогик тафаккур ва педагогик тасаввур этиш билимларнинг тўпланиши, уларни англаш, фаҳмига этиш, турли тоифадаги мижозларга нисбатан педагогик вазиятларни энг маъқул тарзда хал қилиш тажрибаларини тўплаш жараёнида ривожланади.
Шахснинг этоционал сифатлари мутахассиснинг ижтимоий иш жараёнида одамнинг ижтимоий муаммолари билан тўқнаш келганида бошидан кечирадиган хис-туйғулари ва унинг касбий фаолиятига жиддий таъсир этувчи омиллар билан характерланади.
Булар:
Эмоционал барқарорлик (чидамлилик)- ўзини тута билиш, дадиллик, ўз-ўзини тартибга солиш тўғрилаб бориш қобилияти ижтимоий ходимга унинг касбий фаолиятида ўзини тута билишга имкон беради. У ижтимоий ходим кучлари, интилишларининг таъсирчанлигининг муҳим шарти сифатида намоён бўлади, ҳамда онгли, хар томонлама ўйлаб қурилган қарор қабул қилишга, олдига қўйилган мақсадга эришишида ёрдам беради;
Эмпатия - мижоз кечинмаларга эмоционал тарзда ҳамдамлик кўрсатиш, ўзаро харакат ва мулоқот жараёнида унинг билан бирга қайғудош бўлишдир. Ижтимоий ходим ногирон болалар билан ишлар экан, у боладаги реал ижтимоий муаммоларни яхши тушуниши, унинг ички кечинмаларини юракдан хис этиши ва у билан қайғудош бўлмоғи даркордир. Мана шундай холларда эмпатия мутахассисга айнан мана шу вазиятда зарур бўлган ўзаро харакат қилиш восита ва усулларини тўғри танлаб олиши ҳамда улардан самарали фойдаланишига ёрдам беради.
Аммо, ижтимоий ходимнинг кўп жиҳатдан мураккаб ижтимоий муаммоларга эга бўлган одамлар билан иш олиб боришини ҳам унутмаслик керак. Ўз мижозининг кечинмаларига, чекаётган азобларига чуқур қайғудош бўлиши натижасида унинг калби ҳам азобланади, унда чуқур из қолади. Бундай холлар мутахассиснинг касбий маҳоратини пасайтириб юбориши мумкин. Бемор билан чуқур қайғудош бўлиш мутахассиснинг кайфиятига таъсир этади, касбий фаолиятини давом қилдириши ва ҳаёт фаолияти муҳитида (оилада, бошқа одамлар билан мулоқот қилишида ва бошқа) ўзининг режаларини амалга оширишида ўз аксини топади. Мутахассиснинг айнан хиссий соҳаси, унинг эмоционал барқарорлиги деформацияланади. Бу эса ўз навбатида унинг ишдан чиқариши, соғлигига ёмон таъсир этиши ва ўз касбий имкониятларини самарали амалга оширишида тўсқинлик қилиши мумкин.
Ижтимоий соҳа мутахассисларининг амалий иш тажрибалари ижтимоий ходимнинг эмоционал барқарорлиги ва эмпатиясининг ўзига хос томонларини ҳисобга олиш зарурлигини тақозо этмоқда. Мана шу мақсадда қуйидагиларга амал этиш лозим, деб ҳисобланади:
-Ижтимоий соҳада ишлаш учун тавсия қилинган мутахассисларни касбий танлашни ташкил этиш: бу соҳада эмпатияга берилувчан одамларнинг ишлашлари мумкин эмас. Шунинг билан бирга, эмпатиясининг кай даражада чуқурлигига боғлиқ тарзда мутахассисдан фойдаланиш мумкин бўлган соҳани ҳам аниқлаб олиш мақсадга мувофиқдир. Жуда чуқур эмпатияга мойил бўлган кишиларга оғир ахволдаги ва унга нисбатан қаттиқ қайғуриш туйғуларини уйғотадиган беморлар билан ишлашга маслаҳат берилмайди. Бундай тоифадаги мутахассислар учун, айниқса уларнинг иш натижалари фожеа билан тугайдиган бўлса, деформацияланиш имкониятлари катта бўлади;
-Мутахассиснинг ўз мижозининг аҳволига қайгуриши ташқи-эмоционал кўринишда бўлиши, яьни ичдан қаттиқ кайгуриб, ўзига олмаслиги керак, аксинча бўлса у ўз ишини давом эттира олмайди. Бунда касбий фаолиятда актёрлик элементларидан фойдаланмоқ зарур;
-Ўз хис-туйғуларидан фаол фойдалана билишга ўрганиш, қайғуриш, ачиниш хислари кучайганда диққатни бошқа нарсага кўчириш ва эмоционал зўриқишнинг кўчайиб боришини йўқотмоқ керак;
-Ҳаёт қонунларини қўллашга харакат қилиш, яъни мижоз билан ишлаш пайтидаги холатни бошқа мижоз билан мулоқотга, ўз касбдошлари ва айниқса оиласидаги хулқ-атворига кўчириш лозим.
Педагогик фаолиятнинг индивидуал усули - бу ижтимоий иш жараёнида педагогик махорат ва техниканинг ўзига хос индивидуал намоён блишидир. Ижтимоий ходим педагогик фаолиятининг индивидуал усулига:
А) Мутахассис томонидан ўзини айнан шу касбнинг устаси-мохир мутахассис шахс сифатида намоён этиши. Аввал таъкидлаб айтилганидек, конкрет одам фақат фаолият жараёнидагина намоён бўлади. Б) Мутахассиснинг касбий фаолиятидаги аҳлоқий идеали унинг ижтимоий ишга нисбатан шаклланган муносабатларини белгилайди. Хар бир мутахассис ўзининг касбий фаолиятида уни шахс сифатида характерловчи маълум бир муносабатларни билдиради, харакатлар қилади. Ана шу, мутахассисга хос бўлган харакатлар усули уни шахси касбий деформациялангандагина ўзгариши мумкин;
В) Мутахассиснинг ўз-ўзига, мижозига, мижоз билан олиб борадиган ишига бўлган муносабати;
Г) Ижтимоий ходимнинг касбий фаолият жараёнида педагогик маҳоратининг ўзига хос томонларини куйидаги омиллар орқали амалга ошириш:
- педагогик фаолиятда педагогик технологиялар, усул ва услублар ҳамда воситаларни қўллаш

  • ижтимоий ишда мутахассис томонидан педагогик техникани (ўз-ўзини бошқариш, одамга вербал ва новербал тарзда ҳамда бевосита ва бавосита таъсир этиш, мулоқот маданияти, нутқ маданияти) намоён қилиниши. Мутахассис ижитимоий ишда айнан педагогик техника орқали ўзининг педагогик потенциалини амалга оширади;

д) Ижтимоий иш жараёнида педагогик назокат ва этика-мутахассис томонидан ўз касбий фаолиятида этика норма ва қоидаларининг бажарилиши;
е) Мутахассис ишида эришилаётган натижалар.
Реал ҳаёт шуни кўрсатадики, одамнинг педагогик маданиятини намоён этадиган соҳалардан бири-бу унинг ўзига нисбатан муносабати, ўзининг такомиллашувига, бошқа одамлар билан ўзаро харакатига ва энг асосийси, педагогик масалалар бевосита хал этиладиган жойдаги фаолиятига боғлиқдир. Бундай соҳалар қаторига:
- ўз-ўзига муносабати ўзини билиши, тушуниши, бошқа одамлар доирасида ўзини намоён этиши (феьл-атворига) ва ўз-ўзини такомиллаштириши;
- бошқа одамларга нисбатан муносабати –мулоқот қилиши, ўзаро харакати, ўзаро бир-бирига таъсир ўтказаши, бир-бирига ёрдам бериши (одамларнинг бевосита маданий жиҳатдан ўзаро бир-бирларини бойитиши):
- ўзини ураб турган атроф-муҳитга муносабати-у билан ўзаро харакати, уни билиш, тушунишга ва ўз-ўзини такомиллаштиришида ундан оқилона ҳамда мақсадли тарзда фойдалана билиши;
- оилага баҳо бериши-унинг ижтимоий роли ва унда ўзининг ролини баҳолай билиши, оилани сақлаш ва уни аҳлоқий жиҳатдан мустаҳкамлаш, оилавий ўзаро маданий муносабатларни ривожлантириш, болалар тарбияси;

- Касбий фаолияти.


Иши билан, одамлар билан ўзаро муносабатлари, мулоқати , ўз ҳамкасблари билан ўзаро харакати ҳамда ўз мижози билан ижтимоий иш жараёнида қиладиган ўзаро биргаликдаги харакати билан боғлиқ бўлган фаолияти киради.
Кишининг турли шароитлардаги ҳаёт фаолиятини таҳлил этиш, шу жумладан, ижтимоий соҳа мутахассиси фаолиятини ҳам шуни кўрсатадики, уларнинг ичидан ташқи педагогик маданиятни намоён бўлишининг энг типик шаклларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Буларга тубандагиларни киритиш мумкин:
Кўпчилик одамлар учун ўзини табиий тарзда тутиш, кундалик ҳаётда хулқ-атвори, юриш-туришининг шакли нормал тарзда бўлади. Улар бундай феьл-атворга ўз оилаларида ҳам, ҳамкасблари билан ўзаро мулоқот пайтида ҳам, мижози билан иш олиб бораётганларида ҳам оғишмай риоя этадилар;
- Юзаки, кўз-кўз қилинадиган ташқи маданият. Бундай одамлар маьлум бир вазиятларда ўзларини аслидагидан бошқача қилиб кўрсатишга харакат қиладилар;
-Феьл-атвори ситуатив (вазият, холат) характерга эга бўлган кишиларнинг маданияти ҳам ситуатив бўлади. Бундай хилдаги киши муҳит, шароитнинг ўзгариши ва ижтимоий муҳитда ўзи эгаллаган ўринга боғлиқ тарзда ўзгариб туради. Масалан, оиласида, ўз касбдошлари билан мулоқот қилиши пайтида, дам олишда, турли хилдаги мижозлар билан иш олиб бораётганда ва хакозо.
Кундалик ҳаётда кўпинча одамнинг ташқи умумий маданиятининг намоён этилиши баҳоланади. Мана шу умумий ташқи маданият белгилари ушбу муҳитда қабул қилинган (шаклланган) мезонларга тўғри келмаса, уни-тарбия кўрмаган, маданиятсиз одам, деб ҳисоблайдилар. Бошқача қилиб айтганда, одамга баҳо берганда унинг аввалги тарбияланганлик даражаси назарда тутилади.
Махсус адабиётларда одамга тавсиф берувчи педагогик маданият даражалари ажратиб кўрсатилади. Агар буни ижтимоий соҳа мутахассисларига нисбатан тадбиқ этадиган бўлсак, уларни қуйидаги тарзда кўрсатиш мумкин:
Ижтимоий педагогик маданиятнинг юқори даражада ривожланганлиги ижтимоий-педагогик фаолиятга қизиқиши, иштиёқи катта бўлган, ижтимоий иш жараёнида уни амалга ошириш тажрибасини чуқур ўзлаштирган, педагогик жиҳатдан ўзининг билим савиясини янада оширишга интиладиган ва кундалик касбий фаолиятида тўплаган тажрибасини фаол ҳамда оқилона қўллайдиган мутахассис учун характерлидир. Мана шу хилдаги мутахассис одатда ўз ишида катта муваффақиятларга эришади ва унинг педагогик-психологик билимдонлиги унинг фаолиятини янада қизиқарлирок, жозибалироқ қилади. Бундай мутахассис билан мулоқотида бўлган болалар ва ўсмирлар кўпинча ўзларида қониқиш ва мамнунлик ҳис қиладилар.
Ўртача (етарлик даражада) даража ижтимоий- педагогик фаолиятга берилган, унда бирон бир тажрибага эга бўлган, ўзининг педагогик билимдонлигини ошириш, ўз-ўзини такомиллаштириш устида ишловчи ва ушбу соҳада орттирган билимларини, тажрибаларини касбий фаолиятида фаол қўллаш билан характерланади.Мана шундай тоифадаги мутахассис касбий фаолиятининг педагогик аспектлари унга ўз ишида мижози билан ўзаро яқин алоқа ўрнатишига ҳамда юқори натижаларга эришишида ёрдам беради.
Ижтимоий-педагогик маданиятнинг паст даражаси:
Ижтимоий ишда педагогиканинг муҳим рол ўйнашини тушуниб етмаган ва ўзининг касбий фаолиятига гуёки бир оддий касб сифатида қарайдиган кишилар учун характерлидир. Бундай мутахассис билан мулоқотда бўлган ногирон бола ёки ўсмир ундан қониқиш ҳосил қилмайди. Унинг ўз мижозига ҳақиқатан ҳам чин дилдан ёрдам бериш хохиш-истаги унчалик сезилмайди. Шунингдек, мутахассиснинг турли хилдаги деформацияланган маданиятлари ҳам мавжуд. Уларнинг ҳар бири ўзига хос бўлиб, у кўпинча одамнинг илгари олган тарбиясининг натижалари ҳамда унинг касбий тайёргарлиги билан белгиланади. Бундай маданиятнинг намоён бўлиш шакллари ҳам турли туман бўлиши мумкин. Масалан, турли хил шаклдаги қўполлик, дағаллик, қўрслик ҳамда мижозига нисбатан бехурматлик каби... Мана шундай мутахассислар орасида ўз навбатида иккита кичик гуруҳ: жамиятда ўзини тутиш, намоён этиш, одамлар билан ишлаш учун (уларнинг баъзилари учун ижтимоий иш билан шуғулланиш умуман мумкин эмас) элементар тарбия ҳам олмаганлар ҳамда нотўғри касбий маьлумот олганлар ажралиб туради.
Мутахассиснинг маданият даражаси аниқланганда унинг маданияти, ёши ва ижтимоий аҳволи, жамиятда эгаллаган ўрни билан баҳоланади. Олий ўқув юртини битказиб чиққан ёшлар фақат эндигина ўз ишини бошлаган мутахассис маданиятини ўзлаштирган бўлади ва шунга кўра баҳоланади. Аммо, касбий фаолият тажрибаси орта борган сари унинг маданиятини баҳолаш мезонлари ҳам орта боради.
Ижтимоий соҳа мутахассисининг ижтимоий-педагогик маданиятини шакллантиришнинг йўллари жуда кўп. Улардан биринчиси – мутахассиснинг умумий маданиятини оширишга кўмаклашишдан иборатдир. Мутахассис томонидан ўзидан педагогик маданиятини намоён қилинишида айнан ана шу катта рол ўйнайди.
Иккинчи йўл асосида мутахассиснинг шахсий педагогик тажрибасини чуқурлаштириши ва кенгайтириши, ижтимоий ишда уни қўллаши ётади.
Мутахассис ижтимоий – педагогик маданиятини шакллантириш йўлларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
А) мутахассиснинг тиббий, психологик, педагогик ва ижтимоий соҳаларда назарий тайёргарлигини ошириш. Аслини олганда бу мутахассиснинг педагогик тайёргарлигини характерловчи ва унинг ижтимоий соҳада ижтимоий муаммоларга эга бўлган одам ишлаши мумкинлигини билдирувчи билимлардир;
Б) мутахассисга унинг ижтимоий соҳадаги ишида амалий фойдаланиши учун заб бўлган педагогик технологиялар, усул ва услубларни ўзлаштири олиш.
В) мутахассисга ижтимоий иш жараёнида ўзининг педагогик имкониятларини иложи борича тўла руебга чиқаришига имкон берадиган педагогик техникасини тинмай ривожлантириб бориши; ўз-ўзини бошқариш; вербал ва новербал мулоқот этиш; кишига бевосита ва бовосита таъсир ўтказиш кўникма ва малакаларини эгаллаб олиш, мулоқот маданияти ва нуқт маданиятини ривожлантириш;
Г) ижтимоий соҳада ўзининг педагогик билим, кўникма ва малакаларидан самарали фойдаланиш, ушбу соҳа бўйича тажриба тўплашни давом эттириш.
Учинчи йўл – ижтимоий ишда ижтимоий-педагогик тайёргарликдан имкони борича фаол фойдаланиш учун шароит яратилишини ўз таркибига киритади.
Тўртинчиси – мутахассис томонидан ижтимоий иш жараёнида педагогик билим, кўникма ва малакалаларни ҳаётга тадбиқ этишда мустақиллик кўрсатилишини назарда тутади.
Бешинча йўл – ижтимоий ишда илғор, тажрибали мутахассислар иш тажрибаларини ўрганиш ва улардан оқилона фойдаланишни кўзда тутади.
Олтинчиси – мутахассиснинг ўзи томонидан педагогик ҳамда касбий жиҳатдан такомиллашишда мақсадга интилувчанлик, тиришқоқлик ва катъиятлилик кўрсатилиши таъминланишини ўз таркибига киритади.
Юқорида баён этилган йўллардан ҳеч бири айрим холда ижтимоий соҳа мутахассисининг педагогик маданиятини ошириш муаммосини ҳал эта олмайди. Бу ишга фақат комплекс тарзда ёндошилганда ва мутахассисининг ўзи ҳам шахсан фаол иштирок этиб, ушбу соҳага ғоят қизиққандагина, улар ҳақиқатан ҳам унинг ижтимоий – педагогик маданиятини ошириш муаммосини ижобий ҳал этилишига ёрдам беради.





















ИЛОВА –1

чизма –1.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish