«Ижтимоий педагогика»


—Мавзу: Ижтимоий – педагогик назария ва амалиётининг пайдо бўлиши ва шаклланиши



Download 1,19 Mb.
bet2/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

1—Мавзу:
Ижтимоий – педагогик назария ва амалиётининг пайдо бўлиши ва шаклланиши
Режа:

  1. «Ижтимоий педагогика» тушунчаси, унинг мохияти ва мазмуни.

  2. Ижтимоий педагогика курсининг муаммолари.

  3. Ижтимоий–педагогик назария ва амалиётининг пайдо бўлиши.

  4. Ижтимоий–педагогик фикр ва амалиётнинг асосий йуна – лишлари ва ривожланиш босқичлари.

  5. Ўзбекистонда болалар уйларининг ташкил этилиши ва ривожланиб бориши.

Таянч тушунчалар: Ижтимоий ҳимоя, А. Дистервег, концепция, социум, ижтимоий омиллар, «нотиқни тарбиялаш», «Қуёш шаҳри», прагматик тарбия, «Утопия», антропология герентогогика, «аномал одам».


Назорат учун саволлар:

  1. Чет мамлакатларда ижтимоий – педагогик фикрнинг ривож – ланишидаги асосий тенденция ва босқичларни ажратиб кўрсатинг.

  2. Ғарбий Европа мамлакатларида ижтимоий педагогик амалиёт қандай ривожланди?

  3. Қайси олимлар ижтимоий педагогика назарияси ва амалиёти концепцияларини ишлаб чиқишга катта ҳисса қўшдилар?

  4. «Аномал болалар» гурухига қандай болалар киритилган?



Фойдаланилган адабиётлар.

  1. В. А. Никитин. «Ижтимоий педагогика». Олий ўқув юртлари талабалари учун ўқув қўлланмаси. М. 2002 й. (русча).

  2. Ш. А. Амонашвили. «Педагогик изланиш». Т. «Ўқитувчи». 1990й.

Ушбу ўқув курси ижтимоий – педагогика деб аталмиш нисба – тан ёш бўлган хусусий педагогика назарияси ва амалиётнинг муам – моларига бағишланган. Унинг айрим бўлимлари, қисмлари педагогик фаолият пайдо бўлган дастлабки даврлардаёқ юзага келган бўлса, оз ёки кўп даражада аниқ қарашлар, йўналишлар ва ҳаракатлар тизими тарзида у ўтган асрдагина шакллана бошлади. Хозирги кунларда бу фаннинг тадқиқ этиш обьекти ва предмети аниқ равшан аниқланмаган бўлиб, уни амалга ошириш йўллари ҳам аниқ белгилаб берилмаган.


Ушбу ижтимоий педагогика курсида социал–педагогик ишлар – нинг назарий ҳамда амалий муаммолари (асосан, аҳолини ижтимоий ҳимоя этиш муассасаларидаги) ўрганилади. Булар, педагогик адаби – ётларда ўтказилган тажрибаларда деярлик тўла ўз аксини топган таълим тизими муассасаларидаги ижтимоий – педагогик муаммо – лардан анчагина фарқ килади.
XIX асрнинг 2 – чи ярмида «Немис ўқитувчиларининг отаси» ҳисобланган Адолф Дистервег (хозирги кунларда вояга етмаган ёшлар томонидан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар деб аталмиш) ҳамма нарсадан маҳрум этилган ночор ва қоровсиз қолган, бош – панасиз болалар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни олдини олиш учун олиб бориладиган педагогик фаолиятни белгилаш, кўрсатиш учун «ижтимоий педагогика» сўз бирикмасини таклиф этган эди. XX аср бошларида эса машхур немис файласуфи Пауль Наторп жамиятнинг барча тарбияланувчи кучларини бир бутун, яхлит холга келтириш (бирлаштириш) ғоясини ўртага ташлади. Бундан кўзланган мақсад ҳалқ орасида маданият ва маорифни кенг тарқатиш, умумпедагогик маълумот бериш эди. Шунингдек, у тарбияловчи иттифоқлар, яъни – «фуқоралар иттифоқи» ни ту – зишга чақирди. Ушбу иттифоқлар унинг фикрича юқорида айтилган режаларни амалга оширмоғи лозим эди. Мана шу фаолиятларнинг барчасини у ижтимоий педагогика деб атади.
А. Дистервег ва П. Наторпларнинг юқорида айтилган ғоялари фақат биринчи қарашдагина (юзаки қарашда) бир – бирига қарама қаршидек туюлади. Аслида А. Дистервегнинг таълимоти П. Наторпнинг халқнинг маданий ривожланиши воситаси сифатида унга оммавий педагогик маълумот бериш тўғрисидаги концепциясига тўла мос келади. Ушбу авторларнинг субъектив мақсадларидан қатъий назар А. Дистервег ва П. Наторпнинг педагогик ғоялари Европадаги илғор кишиларнинг умумдемократик ва гуманистик интилишлари – нинг ифодаси сифатида ўртага қўйилди.
Бу ғоялар халқ оммасини маданиятдан четлаштиришнинг турли шаклларига, камбағал табақа оилаларидан чиққан болаларни ижти – моий ва иқтисодий жиҳатдан тахқирлаш, хақ – ҳуқуқларини чет – лашга қарама–қарши килиб қўйилди. Юқорида номлари келтирил – ган олимларнинг «ижтимоий педагогика» сўз бирикмаси орқали ифода этмоқчи бўлган фикрлари улардан олдин ўтган турли мамла – катлар ва халқларнинг педагогик қарашларида ўз ифодасини топган.
Ҳали ибтидоий жамоа тузими давридаёк жамиятнинг барча аъзоларини–болалар ва катталарни қамраб олувчи таълимий – тар – биявий фаолият элементлари пайдо бўлди. Ўша даврлардаёк катта авлод нафақат меҳнатга яроқли кишиларни, шунинг билан бир вақтнинг ўзида уруғ – қабила социумининг содиқ ва бардошли аъзоларини етиштириб чиқариш ҳақида қайғурган. Уруғдаги урф – одатлар, маросимлар ва ҳатти – харакат шакллари ҳам онгли ва онгсиз тарзда ана шунга ёрдам берган.
Қадимги дунёда жамият аъзоларига таълим бериш ва тарбиялаш жараёнида ижтимоий омилларни ҳисобга олиш анъанаси вужудга келади. Эрамиздан олдинги V асрда Демокрит тарбиянинг ижтимоий шароитларга боғлиқ эканлигини, Платон (эрамиздан олдинги V – IV асрлар) тарбияни инсон туғилганидан то ўлишига қадар давом этиши ҳақида ҳамда жамият тақдирини ундаги барча фуқораларнинг таълимий – тарбиявий ривожланишига боғлиқ эканини, Аристотель эса (Э.О. IV аср) жисмоний, ақлий ва ахлоқий ривожланишни бирга кўшиб олиб бориш ҳақидаги ғояни илгари сурдилар. Аристотель инсонни ҳар томонлама ривожланиши деганда фақат антик полиснинг озод (эркин) аъзосини назарда тутган ва қул унинг учун атиги «гапирувчи қурол» бўлган.
Машҳур рим педагоги М.Ф.Квинтилиан ўзининг «Нотиқни тар – биялаш» номли педагогик асарида, оилавий ҳаёт шароитлари (оила ичида тил орқали мулоқатни ҳам қўшганда) одамнинг ривожланишига умуман таъсир қилишини таъкидлайди.
Қадимги даврлардаги таълим ва тарбия тизими ўзининг аниқ ижтимоий–иқтисодий ва сиёсий хаётининг ўзига хос хусусиятлари акс этиб туради. Бунга мисол бўлиб машхур Спарта ва Афина тарбия тизимлари бўла олади. Улар ўртасидаги тафовут фақат ижтимоий ва сиёсий–идеологик тартиблардаги фарқлар билан аниқланади.
Урта асрлар даврида таълим ва тарбия тизими аниқ ифодаланган табақавий–идеологик характер касб этган бўлиб, у дин ва черков томонидан белгиланар эди. Аммо, феодализм тузимининг емири – лиши ва Уйгониш даврларида гуманизм идеалогияси ва одамнинг табақавий қарамликдан озод бўлиш ғоялари қарор топа бошлайди.
Т. Мор ўзининг «Утопия» номли китобида, Т. Компанелла эса «Қуёш шаҳри» номли асарларида энди табақаланмаган таълим ва тарбия ғояларини илгари суриб, ердаги хаётни ягона қимматга эга бўлган нарса деб ҳисоблайдилар.
Янги даврда буржуазия тартиб–қоидалари ўрнатила борган сари ҳамда одамнинг билиш ва тажриба – амалий фаолияти ижтимоий ривожланиш омили сифатида англана бошлангач, Платоннинг одамга «бешикдан – қабргача» таълим бериш керак деган ғояси қайта тикланади ва прагматик тарбия концепцияси вужудга келади. Я. А. Коменскийнинг педагогик асарларида ҳар бир одам томонидан бутун умри давомида узлуксиз тарзда пансофияни (ҳаммани ҳамма нарсани билиши) эгаллаши лозимлиги ҳақидаги концепция ривожлантири – лади. Д. Локкнинг «Тарбия ҳақида фикрлар» номли асарида энди дунёга келаётган буржуа кадриятлари тизимига мувофиқ бўлғуси жетлменни ўқитиш ва тарбиялаш дастури тақдим этилади.
Маърифат, маълумот асри деб номланган XVIII асрда жамият аъзолари онгига таълим ва тарбия жамият ривожланишида яратувчи –ўзгартирувчи омил деб сингдирилади. Озодлик, тинчлик, биро – дарлик каби қадриятларга мувофиқ тарзда одам ривожланиш воситаси эмас, балки доимо унинг мақсади бўлмоғи лозим, деб уқтирилади.
Мана шундай ғояларга мувофиқ тарзда эркин тарбия концеп – цияси фаол ривожлантирила бошланади. Янги наслдаги одам зоти – ни «яратиб», шулар орқали жамиятни қайта ўзгартириш ғояси илгари сурилди. Улуғ Француз буржуа революцияси даврида мам – лакатда табақаланмаган умумтаълим тизимини ривожлантиришга қаратилган бир қатор реформалар амалга оширилди. Шу сабабли ҳам Францияда ХVIII асрнинг охирига келиб 59% аҳоли саводли эди.
XIX асрда фабрика ва завод ишлаб чиқаришининг ривож – ланиши, Европада содир бўлган бир қатор урушлар, ишчи ва деҳқонларнинг революцион чиқишлари, миллий озодлик ҳаракат – лари ва бошқа кўпланган воқеа ҳамда омиллар маданият ва таълим – тарбия соҳасида демократик тенденцияларнинг жорий этилишини муқаррар қилиб қўйди. Эндиликда жамиятнинг олға силжиши нафақат хукмрон синф вакилларининг, балки халқнинг барча қатламларининг маълум даражада маълумотисиз мумкин бўлмай қолди. Лекин, ўша даврда ҳам таълимнинг асосан шундай шакл ва даражалари рағбатлантирилдики, токи улар хукмрон синфларнинг яшашига тускинлик қилмасин...
Турли хилдаги педагогик лойихалар ва тизимлар, худди Р. Оуэннинг таълим комплекси каби давлат томонидан қўллаб – қувватланмади ҳамда эркин бозор рақобати шароитида бошиданоқ катта қийинчиликларга дуч келди ва мағлубиятга учради.
Г. Кершенштейнер «Фуқоравий тарбия» концепциясини илгари сурди. Шунга кўра халқ «меҳнат» мактаби давлатга сўзсиз бўйси – нувчи ўқувчиларни тарбиялаши, ҳар бир бола ўзининг ижтимоий келиб чиқишига қараб бўлғуси касбий фаолиятга тайёрланмоғи лозим эди.
Мана шундай турлича концепциялар, педагогик ёндашишлар ҳам педагогика фанини олға қараб ривожланишида маълум дара – жада прогрессив рол ўйнади.
ХХ асрда ёшларнинг ижтимоийлашуви муаммоси нафақат умуммиллий, балки халқаро характерга эга бўла борди. Таълим ва тарбия, хусусан ижтимоий тарбия хукмрон доиралар томонидан одамни индивид сифатида ривожланишида бир воситагина эмас, балки ўша даврда хукмрон бўлган ижтимоий, сиёсий ва идео – логик тартибларни барқарорлаштириш воситаси сифатида ҳам олиб қаралди. Шунга мувофиқ тарзда кўпчилик мамлакатларда барча жамият аъзоларини ўқитиш ва уларга маданий тарбия бериш давлат дастурлари ишлаб чиқила бошланди. Давлат ва сиёсий ташкилотларнинг, ҳаракатларнинг раҳбарлари ўзларининг сайло – волди дастурларига таълим ва тарбия масалаларини албатта кирита бошладилар. Албатта, бу шахслар биринчи навбатда ўз манфаатларини кўзлаган бўлсаларда, шу билан бирга унда маълум маънода жамиятни гуманизациялаш ва демократлаштириш, шу аснода ҳар бир шахснинг ривожланиши учун ҳам шароит яратиб бериш каби масалалар ҳам қўйилди.
Мана шу тенденциялар педагогик концепциялар ва экспе – риментларда ўз ифодасини топди. Энди инсонга таълим ва тарбия бериш одамни бутун ривожланиш ёш боскичларида уни ижтимоийлаштириш воситаси сифатида олиб қараладиган бўлди. Ҳар бир жамият аъзоси ўзининг онггини ҳар томонлама шак – ллантириши, инсониятнинг келажаги учун масъулиятни чуқур сезиши каби масалалар вазифа қилиб кўйилди. Ижтимоий тарбиянинг мана шундай назарияси ва амалиёти тушунчасига биноан «ижтимоий фаолиятга лойиқлиқ» унинг мақсади қилиб эълон қилинди.
Таълим ва тарбия беришнинг мана шундай тушунилишига М.Шелер, Хелъмут Плеснер, О.Ф.Болънов каби антропология олимлари ўзларининг катта ҳиссаларини қўшдилар. Мана шу на – зариётчиларнинг турли вақтда чоп эттирилган илмий ишлари жамоатчиликка таьлим ва тарбияни инсоннинг ҳаёти ва яшашида ўзига хос бир пойдевор деб тушунишларига ёрдам беради. Ҳали ХIХ асрнинг 20 – чи йилларидаёқ М.Шелер тарбияни инсонни дунё миқёсида шалланиши деб қаради, тарбия – принципиал тарзда аввалгисидан фарқ қилувчи янги кишини – «янги европалик» ни шакллантиришга таъсир этмоғи керак, дейди у.
Г. Рот, И. Дерболов, Е.Финк ва бошқа олимлар таълим ва тарбия бериш шаклларини тадқиқ этишни инсон улғайиб бориши жа – раёнларида ўрганиш зарурлигини, ҳамда одамни яшаши ва ҳаёт кечириши феномени бўлган балоғатга етганлик – етуклик, севги – муҳаббат, ўлим ва иш, ўйин ва бошқалар нуктаий назаридан олиб қараш лозимлиги масаласини ўртага қўйдилар.
Г. Параффенберг педагогиканинг таъсир доирасини аҳолининг барча ёшдагиларига тарқатишга чақирса, Х. Мискес буни геронтогогикани катта ёшдаги ва кекса кишилар билан таълимий – тарбиявий иш олиб бориш фани сифатида ўрганиш лозимлигини таъкидлайди.
Ана шундай жараёнлар оқимида ижтимоий таълим тизимида, яъни, «аномал одамлар»га таълим бериш ва тарбиялашда катта ўзгаришлар содир бўлади. XX асрнинг 2 – ярмида Ғарбий Европа мамлакатларида педагогика назариясида ва амалиётида жамиятдаги хулқ – атвори салбий характерда бўлган шахсларни ҳар томонлама ўрганиш ғояси илгари сурилади. Аммо, миллий – этник, сиёсий, диний ҳамда жисмоний ва ақлий жиҳатдан ожиз шахсларни ажратиб олишнинг иложи бўлмайди.
Янги маданий норма асосларини яратишга (одамлар ўртасидаги фарқларни ҳурмат этиш, одамлар ўз ривожланишида қанчалик оғир салбий хулқ – атворга эга бўлсада, уларни таълим – тарбия олишга яроқли деб ҳисоблаш) киришилди. Барча турдаги интернатлар ва мактаблар, диспансерлар, сегрегацион муассасалар деб, махсус оммавий таълим тизимидан ажралган, бекик муассасалар эса – дискриминацион (ҳақ – ҳуқуқлари чекланган, камситилган) деб тан олинади.
Мана шу тизимга болани жойлаштириб қўйиш – унинг ҳуқуқларини бузилишини, деб қораланди. Янги терминология: «махсус хожат ва эхтиёжли болалар», «муаммога эга бўлган болалар», каби иборалар пайдо бўлди. Олдин уларни «аномал болалар» деб аташарди. Энди – «тентак», «имбецил», «даун», «майиб», «ақли паст», «лунатик» – «ойпараст» каби таърифлар одобсизлик деб ҳисобланадиган бўлди.
Юқорида қайд этилган жараёнлар, тенденциялар XX асрнинг 80 – йилларида аста – секин кўпчилик ривожланган мамлакатлар ахолисининг ижтимоий онгида ижтимоий педагогик фикр ва амалиётини тўла ҳуқуқли оқими сифатида мустаҳкам жой олди.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish