«Ижтимоий педагогика»


Ижтимоий – педагогик назария ва амалиётнинг объекти



Download 1,19 Mb.
bet5/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

Ижтимоий – педагогик назария ва амалиётнинг объекти бўлиб 2–чи маънода (ижтимоий – мухитий) жамиятнинг ижтимоий мухити, микромухит, кишилар жамоаси ва хак. ҳисобланади.
Уни амалга оширишнинг типик воситалари: маданий – оқартув, жисмоний – соғламлаштириш ва ижтимоий – тарбиявий ишлар ва бошқалар ҳисобланади.
Ижтимоий педагогиканинг объекти бўлиб 3 – чи маънода (индивидуал) турли даража ва босқичларда ижтимоийлашган айрим одам ҳисобланади. Унга нисбатан турлича ижтимоий – педагогик усуллар ва воситаларни қўллаш индивид ривожланишининг тургун, барқарор холатига қараб амалга оширилади.
Юқорида баён этилган учта ижтимоий педагогика даражаларида объект масштабга боғлиқ тарзда индивидлар ва индивидлар гурухи билан олиб бориладиган таълимий – тарбиявий ишлар алохида ўринни эгаллайди. Чунки уларнинг ижтимоийлашуви бузилган ва улар педагогик ёрдамга мухтождир. Улар ўсиб, ривожланиши даврида ўзлаштирилган салбий ижтимоий сифатлар шахсан индивиднинг ўзи учун ҳам, уларнинг атрофидаги одамларнинг нормал ҳаёт фаолиятлари учун ҳам хавфли ҳисобланади. Бундай хилдаги индивидлар асосан ижтимоий иш деб аталмиш тизимнинг махсус типдаги муассасалари қарамоғида туришади. Бундай ишга яна ижтимоий таъминот ва ижтимоий ёрдамга, қўллаб қувватлашга, ҳимояга мухтож бўлганларга ижтимоий хизмат кўрсатиш ҳам киради.
Ушбу масала юзасидан баъзан ижтимоий иш ва ижтимоий педагогиканинг нисбати тўғрисида савол берилади. Чунки у ҳам назарий ва ҳам амалий аҳамиятга эгадир:
Ижтимоий педагогика ва ижтимоий иш мавқелари шаклланиб бораётган хозирги босқичда бу масалани ўртага қўйилиши табиийдир. Энди улар ўртасидаги умумий ва алоҳида бўлган жихатларни аниқлаб олмоқ зарур. Чунки уларнинг ўзаро иш объектлари бир – бирига тўғри келади.
Ушбу сохаларни альтернатив тарзда бир – бирига қарама–қарши қўйиш ёки уларни «ижтимоий педагогика» ўз ичига «ижтимоий ишни» қўшади, ёки «ижтимоий педагогика ижтимоий ишнинг фақат бир қисмидир» деган формула асосида механик тарзда қўшиб юбориш тўғри бўлмайди. Бундай ҳолда «ижтимоий иш» фақат фаолият сифатидагина таърифланади ва унинг асосий вазифаси – одамга ижтимоий ёрдам (мадад) беришни кафолатлаш, муаммоларини ечишда ёрдам беришдан иборат бўлиб қолади.
Бу масаланинг ечими унга диалектик тарзда ёндашишдадир. Ушбу масаланинг назарий мазмунининг замонавий ҳолатидан келиб чиқадиган бўлсак «ижтимоий педагогика» ва «ижтимоий иш» кўпинча ўзаро кесишиб кетадиган тушунчалардан иборатдир. Кенг маънода олинганда ижтимоий ишнинг назарияси ва амалиёти кенг мазмунга эга бўлиб, унинг доирасида ижтимоий – педагогик назария ва фаолият унинг таркибий кисмидек бўлиб кўринади (Аммо, ягона бир кисмидек эмас). Бундан ташқари ижтимоий иш мазмунига ташкилий–бошқарув, ҳуқуқий, иқтисодий, психологик, медицинага оид ва бошқа жихатлари ва технологиялари киритилади. Шунинг билан бирга, кўп холларда ижтимоий педагогика назарияси ва амалиётининг предмети нисбатан специфик характерга эга бўлгани учун, бундай холларда таълимий – тарбиявий технологиялар биринчи қаторга чиқади, ижтимоий педагог эса ижтимоий ходим касбининг интегратив вакилига айланиб қолади.
Шундай қилиб, ҳар бир ижтимоий ходим (оддий ходим, бошлиқ, ижтимоий ишнинг исталган мутахассиси) ижтимоий – педагогик нуқтаи назардан ҳам яхши тайёрланган бўлиши керак:
Шу хилдаги билимлар, лаёқатлар, кўникмалар ижтимоий соха ходимининг ўз касбини яхши билишининг далилидир.
Ижтимоий ходим ўз сохасида содир бўлаётган жараёнларга педагогик жиҳатдан баҳо бера олиши, педагогик технологияларнинг ижтимоий оқибатларини олдиндан кўра билиши лозим.
Ижтимоий – гуманитар билимларнинг бошқа турлари ва фаолиятлари билан бирга улар ижтимоий ходимнинг тошбағир, расмиятчи, бюрократ одам бўлиш ёки бўлмаслигини аниқлаб беради.
Шунинг билан бир вақтнинг ўзида ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасалари тизимида махсус таълимий – тарбиявий эхтиёжлар мавжуд бўлиб, ижтимоий мослаша олмаган болалар ва ўсмирлар билан, кўп болали ва тўлиқ бўлмаган оилалар билан, ижтимоий салбий ҳулққа эга бўлган шахслар, қамоқ жойларидан озод этилган кишилар, алькоголизм билан оғриган ва наркотик моддаларни истеъмол қиладиганлар, зўравонлик қурбонлари ҳамда ўзини – ўзи ўлдиришга мойил бўлганлар; жисмоний, рухий, социомаданий ва шунга ўхшаш сиқилишларга чалинган индивидлар билан ишлаш учун махсус ихтисослаштирилган ижтимоий – педагогик ёрдамни ташкил этмоқ керак бўлади.
Бундай ёрдамни бериш учун махсус тайёргарлик зарур бўлиб, уни ижтимоий ходим «Ижтимоий хизмат кўрсатиш тизимида педагогик иш» ни ихтисослаштириш доирасида олиши мумкин.
Кенг масштабли ижтимоий – педагогик ишни ташкил этиш ва ўзказиш учун энди қўшимча ихтисослаштириш эмас, балки «Ижтимоий педагогика» мутахассислиги бўйича касбий тайёргарликдан ўтиш талаб этилади.
Педагогика фанининг бир қисми сифатида ижтимоий педаго – гика сўзсиз илмий ёндашувларга ва принципларга суянмоғи керак.
Назария сифатида ижтимоий – педагогиканинг ҳал қилувчи тушунчаси – бу ижтимоий – педагогик фаолиятдир. Унинг вазифаси: таълимий – тарбиявий воситалар ёрдамида шахснинг ижтимо – ийлашувини таъминлаш, индивидга инсоният ижтимоий таж – рибасини бериш, унинг ижтимоий фаолият билан шуғилланиши учун ёрдам кўрсатишдан иборатдир.
Ижтимоий педагогик фаолиятга таълим бериш, ўқитиш, тар – биялаш, ижтимоий – маданий дастурлар ва ижтимоий меросни интериоризациялаш ҳамда экстериоризациялашлар киради.
Ўзининг ҳар қандай кўринишида ҳам ижтимоий – педагогик фаолият ижтимоий зарур бўлган фаолият тури бўлган ва шундай бўлиб қолади. Унинг пайдо бўлиши ва ривожланиши, умуман фао – лият кўрсатиши охир оқибатда хукмрон синфларнинг олий – жаноблик қилганликлари учун эмас, аксинча, жамият ҳаётининг ҳар бир босқичида унинг эхтиёжлари туфайли юзага келгандир.
Бу анъаналарнинг мерос бўлиб қолишини таъминлаш ва доимо такомиллаштириб бориши учун керак. Буларни барча жамият аъзолари ижтимоий фаолият кўрсатишни тинмай яхшилаб борилганидагина ижобий самара беради. Жамиятнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий даражасига боғлиқ тарзда турли хил ижтимоий гурухлар ўзларининг ижтимоий–педагогик фаолиятларини оши – ришлари ёки қисқартиришлари, фаолият куламини, шаклини, мазмунини кенгайтиришлари ёки камайтиришлари мумкин. Аммо, улар бундан бутунлай воз кечишлари мумкин эмас.
Ижтимоий – педагогик тафаккур этиш ва ҳаракатнинг негизи бўлиб одамнинг одам билан ўзаро мулоқати ҳисобланади.
У доимо воқеий – диалогик ҳаракерга эга бўлади, Бу – одамларнинг турлича дунёқарашлар, тарбия тизимлари, ментали – тетлар, хулқ – атворлар ва бошқалар билан учрашувидир.
Мулоқат доимо шахсларнинг ўзаро диалогидир. Уларнинг ҳар бири ўзининг ички дуёсига, ўзи қарор қабул қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Ижтимоий педагог бошқа кишиларнинг ички дунёсини билиш қобилиятини ўзида ривожлантириши керак.
Турли хилдаги тушуниш механизмларини билиш ва улардан фойдалана олмоқ керак. Масалан, ўйинни оладиган бўлсак у ҳар доим болаларни ўқитиш ва тарбиялаш билан боғланади. Аммо ўйин, умуман олганда инсоният маданиятининг умумий принципи ҳисобланади, у инсон фаолиятининг ҳар хил турларида мавжуд ва шунинг учун ҳам фақатгина болалар билан ишлаганда эмас, балки катталар билан шуғулланганда ҳам қўлланилади.
Ўйин, унда қатнашаётган кишилар учун шартли – реал вазиятни яратиб беради. Ўйин жараёнида улар баъзи бир реал ҳаётда содир бўлиши мумкин бўлган шароитларни бошидан кечиришлари ва уни ҳисобга олиб қўйишлари, ўзларининг шахсий тажрибасида ўз рухий холатини, ўз рақиби ёки шеригининг холатини тушиниб олиши мумкин.
Ижтимоий – педагогик фаолият ижтимоий лойиҳалаштиришни ва конструкциялашни амалга оширади. Ушбу вазифанинг амалга ошиши учун зарур бўлган шароитлардан бири, бу фаолият мақсади сифатида ижобий идеалнинг мавжудлиги ҳамда инсоннинг ёки бир гурух одамларнинг таҳлил этиш асосида ижобий «лойиҳа»ни, келажак сценарийсини яратишдан иборатдир. Янги ижтимоий даражадаги шахслар сонининг ошиши билан жамиятнинг ривожланиши учун ҳам зарурий шароитлар яратила боради.
Шу муносабат билан ижтимоий – педагогик фаолият натижа – лари қуйидагича бўлиши мумкин эканлигини таъқидлаш лозим:
– реакцион – салбий ҳарактер касб этиши мумкин. Бунда одамнинг деперсонализациялашув жараёни кучаяди, у ўз – ўзидан ва жамиятдан бегоналашади;
– консерватив характер касб этади. Бунда унинг якуни факат хукмрон ижтимоий қадриятларнинг ва ҳулқ – атвор шаклларининг мустаҳкамланиб қолиши билан чегараланади.
Умуман олганда фаолиятнинг бу тури гуманистик характерга эга. Чунки унинг мақсади – бегоналашувга қарши туриш, одамнинг тушкунликка тушиши ва эзилишига тусқинлик этиш, шахсни ўзлигини англашига, инсонга хос ҳислатларни ривожлантиришга ёрдам беришдир. Бунда кишининг «Мен»и озодлик, адолат ва тенглик, демократия ва инсонпарварлик каби қадриятлар билан бирликдадир.
Ижтимоий – педагогик метод ва воситаларни танлаш натижасида ижобий натижаларга эришиш таъминланмоги лозим. Ижтимоий – педагогик фаолият жараён ҳисобланади. Шу сабабли унинг натижалари дархол намоён бўлмайди ва олдга қўйиладиган мақсадлар ҳамда вазифаларни амалга ошириш учун вақт талаб этади.
Ижтимоий тарбия, ўқитиш ва маълумот ижтимоий – педагогик фаолиятнинг асосий тушунчалари бўлиб, уларда асосий операциялар мазмуни амалга оширилади.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish