«Ижтимоий педагогика»



Download 1,19 Mb.
bet6/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

Ижтимоий тарбия – умуман олганда тарбиянинг энг муҳим қисмларидан (аммо ягона эмас) биридир. Унинг мазмуни, мақсад – лари, воситалари ва натижалари инсонни тарбиялаш яхлит жара – ёнининг бошқа йўналишлари ва компонентлари билан узвий тарзда қўшилиб кетади, шунинг билан бирга ўзига хос хусусиятга ҳам эга бўлади. Ижтимоий тарбиянинг яхлит холдаги натижаси ижтимоийлик ҳисобланади. Бу – кишининг ижтимоий борлик билан ўзаро ҳаракатда, муносабатда бўлишидир. Ижтимоийликни жамоатчилик тушунчаси билан тенглаштирмаслик, унинг синоними деб тушунмаслик керак. Жамоатчилик ўз мазмунига кўра анча кенг тушунча бўлиб ижтимоийлик табиатининг типологик тафсифини ифода этади. Ижтимоийлик жамоа тушунчаси билан ҳам бир хил эмас, чунки у ижтимоийликнинг мазмунини тўла очиб бера олмайди.
Ижтимоийлик–шахсий ва жамоа муносабатларининг бирлигини ифода этиши билан бир вақтнинг ўзида у индивидуал даражада одам ижтимоий моҳиятининг намоён бўлиши ҳамдир. Шунингдек, у шахс фаоллигининг манбаи, ижтимоий борликка шахсий ижодий муносабатнинг бир кўриниши ҳамдир.
Мулокат тури сифатида ижтимоийлик фақат коммуникация ва ахборот алмашиш, ижтимоий тажрибани тарқатиш ва бошқа одамлар билан алоқаларни ўрнатиш билангина чегаралиниб қолмайди. Аксинча, у аниқ интенционал характерга эга, яъни, одамнинг ижти – моийлиги ривожланган сари уни ўз – ўзини тарбиялаш қобилияти орта боради, чунки энди у шахснинг жамиятда пассив ҳаракат қилиши ҳақидаги ақидага, мослашиш – интеграциялашиш схемасига тўғри келмай қолади.
Ижтимоий таълим ҳам ўзининг баъзи бир ўзига хос хусусият – лари билан ажралиб туради. Чунки, унинг мақсади, якуний натижа – си – Инсон билимларини, унинг ижтимоийлигини оширишга кўмак – лашувчи лаёқат ҳамда кўникмаларни ривожлантиришдан иборатдир. Ижтимоий таълим жараёни биринчи навбатда, албатта, ижтимоий – педагогик жараён қатнашчилари ўртасидаги мулоқатни ташкил этишга қаратилган бўлиб, у ўз ичига турли фаолият турлари (ахборотлар алмашиш, таъсир этиш, ўзаро таъсир этиш ва ўзаро ҳаракат, ҳамкорлик) ва шаклларини (ижодий ва амалий машғулотлар, тренинглар) қўшиб олади. Аммо, ижтимоий таълимда шахснинг муҳит билан ўзаро ҳаракатини ташкил қилиш, жамият тарбиявий кучларини, ижтимоий бирликлар, ижтимоий гуруҳлар, биринчи навбатда оилани, турли ижтимоий муассасалар фаолиятини ўзаро мувофиқлаштириш алоҳида ўринни эгаллайди. Бу жараён одамга тайёр ижтимоий шаклларни механик тарзда қўллаш ҳарактерида бўлмаслиги керак, чунки ҳар бир одам ўзига хос биологик ва психологик хусусиятларга эга бўлиб, маълум бир социумда ижтимоийлашади ва шу сабабли ҳам бир хилдаги таъсирларни турлича қабул қилади.
Ижтимоий тарбия ва таълимнинг бирлиги сифатида ижтимоий таълимнинг натижаси бўлиб ҳар бир индивид ёки кишилар гуруҳи томонидан эришилган ижтимоийлашув даражаси, ижтимоий хабар – дорлик ва ижтимоий ҳаракат этиш тушинилади. Ҳар бир одам ёки инсонлар бирлашмаси умуман ва ҳар бир ривожланиш босқичида ўзининг мослашиш, индивидуаллашиш, алоҳидаланиш даражаларини босиб ўтади. Шулардан энг юқори даражаси алоҳидаланиш, бўлиб, унинг натижаси – одамнинг яхлит ижтимоий фаол шахс сифатида шаклланиши, ижтимоий гуруҳнинг эса олға интилувчи – инсонпарварлик жараёнлари сифатида унинг субъекти тушинилади.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish