Лойиҳа
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ “ТАРБИЯ” ФАНИ ДАРСЛИГИ КОНЦЕПЦИЯСИ
М у н д а р и ж а
Умумий қоидалар
Дарсликнинг методологик платформаси
“Тарбия” дарслигининг мақсади
Дарсликнинг технологик асоси
Дарсликнинг дидактик хусусиятлари
Дарсликнинг маънавий-ахлоқий тарбия тизимидаги ўрни.
Статуслар трансформацияси
Бола шахсига ҳурмат.
Ўқитувчи-коучларга қўйиладиган талаблар
Дарсликнинг тузилиши
Дарсликнинг методик аппарати.
Дарслик дизайни
УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ “ТАРБИЯ” ФАНИ ДАРСЛИГИНИНГ КОНЦЕПЦИЯСИ
Умумий қоидалар
Мазкур концепция Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқлар доирасида ишлаб чиқилди.
Концепция Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган “Тарбия” фани дарслигининг принциплари, мақсади, вазифалари ва асосий йўналишлари моҳиятини очиб беради.
Дарсликнинг методологик платформаси
Дарслик концепцияси “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида
Миллий ғояни ривожлантириш концепцияси”нинг “ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилани мустаҳкамлаш,
ота-оналарнинг фарзанд тарбияси учун масъулияти ва салоҳиятини ошириш;
– ватанпарвар, адолатпарвар, оилапарвар, эътиқоди мустаҳкам, меҳнатсевар, тўғрисўз, иллатларга муросасиз, ижтимоий масъулиятли баркамол шахсни тарбиялаш;
– буюк аллома ва адиблар, азиз-авлиёларнинг бебаҳо меросини ёшларга етказиш, енгилмас саркарда ва арбоблар, замондошлар жасоратини тараннум этиш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини кучайтириш;
– “таълим боғчадан бошланиб, бутун умр давом этади” деган тамойил асосида таълим-тарбия жараёнларини тараққиётнинг бош омили даражасига кўтариш, узлуксиз таълим-тарбия тизимини миллий ғояга мувофиқ такомиллаштириб бориш” вазифалари асосида ишлаб чиқилган.
“Тарбия” фани дарслиги шунингдек, “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”нинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари, принципларига асосланади.
“Тарбия” фани дарслиги “Одобнома”, “Ватан туйғуси”, “Миллий ғоя ва маънавият асослари”, “Диншунослик асослари” ўқув фанлари ва соатлари ҳисобида жорий қилинади. Ушбу фанлардан амалий тарбиявий мақсадларга мос мавзу ва йўналишлар сақлаб қолинган ҳолда актуал фазилатлар, ижтимоий компетенцияларни дифференциал асосда, ўқувчиларнинг ёшига мос ҳолда ривожлантира борилади. Анъанавий ёндошувлардан фарқли равишда дарсликлар ўқувчиларда маънавий-ахлоқий билимларни шакллантириш эмас, балки маънавий-ахлоқий фазилатларнинг ўзини, ижтимоий малакалар(компетенциялар)ни ўргатишга қаратилган.
“Тарбия” дарслигининг мақсади
“Тарбия” фанининг бош мақсади – ўқувчиларда уларнинг ёшига мос актуал ижтимоий роллар, маънавий-ахлоқий фазилатлар тўғрисидаги билим, кўникма, малака ва компетенцияларни шакллантиришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |