«Ижтимоий педагогика»


Умумий маълумот бериш, ўқитиш-жазога ҳукм этилганларни қайта тарбиялаш воситаси сифатида



Download 1,19 Mb.
bet68/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

Умумий маълумот бериш, ўқитиш-жазога ҳукм этилганларни қайта тарбиялаш воситаси сифатида катта самарадорликка эга эканлиги амалиётда кўп бор исботланган. Ўқиб, таълим олаётган махбуслар жазо муддатини ўташ даврида муассаса режимини камроқ бузадилар, улар яшаётган муҳитда анча юқори, соғлом аҳлоқий психологик кайфият мавжуд бўлиб, улар яхшироқ, унумлироқ ишлайдилар. Бундан ташқари, ҳар бир ўтиладиган дарс машғулоти ўқитувчилар учун тарбиявий таъсир этиш ишида қўшимча имкониятлар яратади.
-жазога ҳукм этилганларга касбий маълумот бериш ҳам тарбия воситаси ҳисобланиб, бунда махбуслар бирон бир касбни эгаллаб олишади ёки ўз касбий малакаларини оширишади. Касб-корга эга бўлиш уларга озодликка чиққанларидан сўнг ишга ўрнашишларида ҳам катта ёрдам беради.
Касбий таълим беришнинг ташкилий шакллари бўлиб, уларга қуйидагилар киради:
-Оз муддатли қамоқ жазосига ҳукм этилганларни индивидуал тарзда ўқитиш малакали мутахассис, мураббий томонидан амалга оширилади.
-Бригада қилиб ўқитиш 10 кишилик гуруҳларда амалга оширилади. Унга тажрибали мутахассис-инструктор рахбарлик қилади. Мақсад-оммавий касбларга оид кўп сонли ишчиларни тайёрлашдир.
-Курсларда ўқитиш. Бунда 10 кишидан 70 кишигача бўлган гуруҳлар ташкил этилади. Гуруҳдагиларга назарий билимлар берилади ва амалий машғулотлар ўтказилади. Бундан кўзланган мақсад: уларнинг малакасини ошириш, янги ускуналарни, янги технологияни ўрганиш, илғор иш методларига ҳамда иккинчи ва ёндош касбларга ўргатишдан иборатдир.
-Илғор иш тажрибалари мактаби жазога ҳукм этилганларни замонавий меҳнат усуллари билан ишлаб чиқаришдан ажралмаган холда таништириш мақсадида ташкил этилади.
-Уста, мастерлар синфлари колония корхоналарини малакали ишчилар билан таъминлаш учун зарур. Бундай синфлар 25-30 кишидан иборат бўлиб, биронта касбга ёки ёндош касбларга ўргатиш учун ташкил этилади.
-Касбий-маълумот беришнинг олий шакли бўлиб касб-хунар техника билим юртларида (ПТУ) ўқитиш ҳисобланади.
Қамоқдагиларни қайта тарбиялашда маданий хордиқ чиқариш фаолиятининг аҳамияти ҳам жуда катта. Бекор вақтдан ташкилий тарзда маданий хордиқ чиқариш учун фойдаланиш зарур. Бунинг учун ўз-ўзини бошқариш элементлари киритилади, хаваскорлик тўгараклари, халқ ижодкорлигидан, китоб мутолаа этиш ва уларни мухокама қилиш, кўрсатувларни томоша қилиш, кинофильмлар кўриш ва бошқа шу кабилар ташкил этилади.
Педагогик фаолият воситалари умумий педагогикада қандай баён этилган бўлса, худди шундай. Аммо улар пенитенциар муассасадаги шароитни ҳисобга олган холда амалга оширилади.
Энди пенитенциар муассасадаги асосий тарбия методларини кўриб чиқамиз.

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish