Фан Силлабуси
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Фан тўғрисида маълумот
Фан шифри: (ITSIM557.5)
Фан номи: Ахборот технологиялари ва сервис инновацияси
Семестр/Йил: 2-семестр/ 2020-2021 ўқув йили (танлов фани)
Кафедра: Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари
Соатлар/кредитлар миқдори: 7,5 ECTS (90 аудитория соати)
Маъруза
|
Амалий машғулот
|
Лаборатория
|
Баҳолаш
|
Жами
|
40
|
45
|
0
|
5
|
90
|
Фан бўйича машғулотларнинг жойлашуви:
Аудитория вақти: Дарс жадвалига асосан
Талаблар:
Фан учун масъул кафедра: Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологиялари кафедраси
Инструктор тўғрисида маълумот
Инструкторлар: Б.Бегалов, М.Абдуллаев
Кафедра жойлашган жойи: ТДИУ, 5-ўқув биноси, 517-хона
Телефон: 71-239-28-41 иш телефони
E-mail: m.abdullayev@tsue.uz
Иш вақти: Учрашувга кўра
Фан тавсифи
Мазкур фан доирасида магистрларга замонавий рақамли технологиялар (IT) дизайнини ахборотлаштиришнинг асосий масалалари ва сервис инновациялари тўғрисида назарий ҳамда амалий тушунчаларни бериш, замонавий ахборот технологиялари тараққиёти олдида турган турли хил дизайн муаммоларини ўрганиш, илгари эришиб бўлмайдиган рақамли маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш, мавжуд чегаравий манбалардан фойдаланиш кўникмаларини шакллантирига қаратилган.
Магистрларда замонавий ахборот технологиялари тараққиёти олдида турган турли хил дизайн муаммолари, сервис инновациялари ва имкониятлари тўғрисида асосли фикр юритиш қобилиятларини кучайтиришга қаратилган назарий мавзуларни тақдим этиш ва муҳокама қилиш, ахборот технологиялари ва сервис инновацияси соҳасида лойиҳалашнинг аҳамиятини очиб бериш ҳамда дизайн кўникмаларини ўргатишдан, улар устида турли хил амалларни бажариш ҳамда илмий тадқиқот ишида қўллашга алоҳида аҳамият қаратилган.
Фаннинг мақсади
- замонавий рақамли технологиялар (IT) дизайнини ахборотлаштиришнинг асосий масалалари ва сервис инновациялари тўғрисида назарий ҳамда амалий кўникмаларни бериш;
- замонавий ахборот технологиялари тараққиёти олдида турган турли хил дизайн муаммолари, рақамли инфратузилмалар инновацияси, рақамли платформалар стратегиялари, технологиялар хилма-хиллигини лойиҳалашни ўргатиш;
- ечилаётган масалага мос бўлган ахборот технологиялари ва сервис инновациясининг асосий характеристикасини ўргатиш, функционал таркиби ва тузилмасини аниқлаш, сервис инновацияси учун зарурий ахборот технологиясини танлаш, глобал технологияларнинг инновацион муаммолари, ахборот технологиялари ва бизнес инновацияси, блокчейн технологиялари орқали марказлаштирилмаган келишувларни амалга ошириш бўйича кўникмаларни шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |