«Ижтимоий педагогика»


Шахсдаги ижобий фазилатларга таяниш ақидаси келиб чиқади



Download 1,19 Mb.
bet65/75
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#203895
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   75
Bog'liq
ИЖТИМОИЙ ПЕД ТАЙЁР

Шахсдаги ижобий фазилатларга таяниш ақидаси келиб чиқади.

Жазога ҳукм этилганлар билан қайта тарбиялаш ишларини олиб боришда ундаги камчилик ва қусурлар билан бирга ижобий томонларни ҳам кўра билиш жуда катта аҳамиятга эга. Бу шундай бир иттифоқдош ёрдамчики, унга таяниб тарбияланувчи кучини фаолият қилишга, ўзини намоён этишга ва охир-оқибатда эса уни қайта тарбияланишини фаолллаштиришга эришиш мумкин. Бу ижтимоий педагог, тарбиячи учун жуда мураккаб ишдир. Чунки, жазога ҳукм этилган шахснинг салбий хислатлари яққол кўриниб туради ва шу билан бирга у ўз шахсининг моҳиятини акс эттирувчи характер сифатларини, ижобий томонларини ўз атрофидагилардан яшаради, уларни юзага чиқармайди, сабаби, у бошқалар томонидан мазах қилиниш, масхараланиш объектига айланишдан жуда қўрқади, баъзан эса у ўзидаги ижобий сифатларни ўзи ҳам англаб етмайди.
Қайта тарбиялаш жараёнида фарқлаб, табақалаштириб ёндашиш принципи. Жазога ҳукм этилган ўз жинси, ёши, маълумоти, миллати, диний эътиқоди ва ижтимоий-гуруҳий ўзига хослиги, индивидуал-психологик таснифи, ижтимоий-педагогик жиҳатдан қай даражада қаровсиз қолгани, қамоққа тушганига қадар кечирган ҳаёт тарзи, содир этган жиноят тури ва бошқаларга қараб бир-биридан фарқ этадилар. Мана шуларни барчаси маълум бир гуруҳга ва айнан шу шахсга нисбатан ўзига хос тарзда ёндашиш лозимлигини талаб этади. Фарқлаш, табақалаштириш (дифференциация) – бу ходисалар, предметлар, объектларнинг бошқалардан ажратиб турадиган типик белгиларини ажратиб олиш ва шунга кўра анча-мунча умумийликда бир гуруҳни ёки бир неча гуруҳларни аниқлаб олишдир. Ушбу принцип жазо муддатини ўтаётган шахсни қайта тарбияланишини у қайси гуруҳга тегишли бўлса, ўша гуруҳнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олган холда ёндашишини талаб этади. Махсус муассасадаги махбусларни табақалаштириш учун, олдин гуруҳларга ажратиб олиб, кейин ўша гуруҳларнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олиш лозим бўлади. Мана шундай гуруҳлар:

  1. Содир этилган жиноятларнинг характерига кўра (ғаразли мақсадда, зўравонлик амалга оширилган, ғаразли-зўравонлик билан);

  2. Судланишларнинг сонига қараб (биринчи марта, кўп марта судланганлар);

  3. Жиноий ишга берилганлик даражаси бўйича (глобал, порциал, криминал олди);

  4. Ижтимоий ҳавфлилик даражасига кўра (ўта ҳавфли рецидивист деб тан олинганлиги ёки тан олинмаганлиги);

  5. Ёшига кўра;

  6. Маълумотига кўра;

  7. Жинсига кўра;

  8. Тузалиш, тўғри йўлга кириш даражасига кўра; ижтимоий фаоллик характерига кўра (фаол, фаоллик захирасида, пассив (суст), «ботқоқ», фаолликка қарши ва нихоят,

  9. Махбусларнинг ноформал ўрнига кўра бирликнинг ўз ичида (бош ўғрилар, «паханлар», «мужиклар», «ранжиганлар») ва бошқалардан таркиб топиши мумкин.

Мана шундай тарзда табақалаштириш жазога ҳукм этилган киши шахсидаги энг муҳим, унинг билан тарбиявий иш олиб боришда ҳисобга олишни талаб этадиган хусусиятларни ажратиб олишга имкон беради.
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish