Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги



Download 2,93 Mb.
bet97/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Ёнғинга қарши парда.

/9; 14; 15; 20/
Ёнғинга қарши парданинг вазифаси ва унга қўйиладиган талаблар. Ёнғинга қарши парданинг тузилиши. Парда каркасини иссиқликдан ҳимоялаш. Пардани кўчириш ва унинг четларини герметизация қилиш.
Ёнғинга қарши парданинг вазифаси - саҳнада ёнғин содир бўлганда пештоқ тешигини зич ёпиб, томошабинлар залига ёнғин ва тутунни ўтказмасликдир.
Томошабинлар залини саҳнадан ажратиб турадиган пештоқ тешиклари анча катта бўлиб, 8х10 метрдан 15х30 метргача бўлиши мумкин. Бундай катта жойларни ёнғинга қарши парда билан тўғри тўсиш мураккаб масаладир. Ёнғинга қарши парда 800 ва ундан кўп ўринга эга ҳар бир томоша жойида (театр, клуб, маданият саройи ва бошқаларда) ўрнатилиши лозим.
Ёнғинга қарши пардалар қуйидаги қисмлардан иборат: каркас, кўтариш ва тушириш механизми, зичлаш (герметизация) боғлари.
Кўтариш ва тушириш механизмига кўра ёнғинга қарши пардалар икки турга бўлинади: суриладиган ва кўтарилиб-тушадиган.
Ёнғинга қарши парда полотноси қурилиш пештоғи (портали) ўймасининг юқоридан 0,2м масофага ёпмоғи лозим.
Ёнғинга қарши парданинг ҳаракати 0,2м/с тенг.
Ёнғинга қарши бўлмаларда секцияларнинг майдони 500-600м2 тенг бўлиши керак.
Ёнғинга қарши парданинг ҳимоя қилинмаган каркаси юқори ҳарорат таъсирида деформацияланиши туфайли ёниш маҳсулотлари томошабинлар залига ўтиши мумкин. ундай бўлмаслиги учун саҳна томонидан каркас иссиқлик ўтказмайдиган материал билан қопланади. Иссиқлик ўтказмайдиган материал ёнмайдиган бўлиши керак, унинг ҳажм массаси ва иссиқлик ўтказиш коэффициенти катта бўлмаслиги керак. Иссиқлик ўтказмайдиган қопламадан плиталар ясалади. Бу плиталар қат-қат қилинган пўлатга маҳкамланади, пўлат эса, ўз навбатида, парда каркасига маҳкамланади.



  1. Саноат корхоналари бош режалари.

/7; 14; 25; 26/
Бош режанинг моҳияти. Ишлаб чиқариш объектлари бош режаларини тузишда ёнғин хавфсизлиги меъёрларига нисбатан ҚМҚ талаблари. Ёнғин содир бўлишининг олдини олиш, олов тарқалишини чегаралаш ва ёнғинни муваффақиятли ўчириш учун керак бўлган шарт-шароит яратилишига таъсир кўрсатувчи омиллар.
Саноат объектлари бош режасини тузишда қуйидаги омилларга риоя қилиш талаб этилади. Ёнғиннинг олдини олиш, тарқалишини чегаралаш, уни муваффақиятли ўчириш учун бош режада қуйидаги омиллар ҳисобга олиниши даркор:

  • бино ва иншоотларни зоналаштириш (минтақага бўлиш), шамолнинг йўналиши, жой рельефини ҳисобга олган ҳолда ўзаро жойлаштириш;

  • бино ва иншоотлар орасидаги ёнғинга қарши оралиқларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига тўла жавоб бериши;

  • корхона ҳудудига кириш йўли, бино ва иншоотларга олиб борадиган йўллар мавжудлиги;

  • муҳандислик тармоқларини тўғри жойлаштириш;

  • ёнғинга қарши сув билан таъминлаш.

Ўт ўчириш депосини ташкил этиш зарурлиги янги йўналишлари ёнғинга қарши оралиқларнинг аҳамиятини янада оширади.
Бино ва иншоотларни ёнғинга қарши тўсиқлар билан ҳажмий элементларга бўлиш, бўлинма, қисм ёки хона чегарасида ёнғин тарқалиши ва портлашини чеклаш бўйича зарур шартларни яратиш учун етарли бўлмайди. Масалан, биноларни бўлинма ва қисмларга ажратиш принциплари, бино ичида деразали ташқи тўсувчи қурилмаларга туташмайдиган омборхоналар жойлаштиришга йўл қўяди. Бундай хоналарда тутун четлатувчи тизими бўлмаса, ёнғин албатта эвакуация йўллари, айрим ҳолларда бутун бинони ҳам қоплашига олиб келади.
Бундай ҳолларда ёнғинни ўчириш жуда мушкул. Бундан ташқари, эвакуация йўлаклари ва зина катакларини бўлиб қўйиб, одамларни бинодан эвакуация қилиш имкони бўлмайди. Портлашдан хавфли ишлаб чиқариш билан аналогик технологик жараёнлари жойлаштирилиши бу хоналарда енгил улоқтирилувчи қурилмаларни назарда тутиш имкониятини бермайди.
Юқоридаги баён этилганлардан хулоса шуки, режалаштириш ечимларини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлашда, ҳажмий элементларнинг бино режаси ва баландлиги бўйича жойлаштиришга ҳам эътибор берилади: бир қаватли биноларда А ва Б тоифадаги хоналар ташқи девор ва кўп қаватли биноларда - юқори қаватларда жойлаштирилиши лозим. А ва Б тоифадаги хоналарни ертўла ва пастки қаватларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Ёнғиндан хавфли хоналарни ҳам ойнавон ташқи девор олдида жойлаштириш тавсия этилади. Шундай қилиб, биноларни текширишни уч асосий элементдан келиб чиққан ҳолда олиб бориш зарур:

  1. Бино ва иншоотларни ёнғин бўлинмаларига ажратиш - биноларни портлаш ва ёнишдан хавфлилик тоифаси, йўл қўйиладиган қаватлар сони ва оловга бардошлик даражаси ҳамда бино қисмининг хизмат вазифасидан келиб чиқади.

  2. Бино ва иншоотларни ёнғин бўлинмаларини ёнғин қисмлари ёки алоҳида хоналарга ажратиш:

- турли портлаш, ўт олиш ва ёнғинга хавфлилиги бўйича ишлаб чиқариш жараёнларига бўлиш;
- жараёнларни ёки хоналарни ҳимоялашни хизмат вазифаси бўйича бўлиши;
-жараёнларни ёки моддий бойликларни сақлаш жойларини ўт ўчириш воситаларини қўллаш бўйича бўлиш;
- моддий бойликлар сақлаш жойини уларнинг миқдори ва сақланаётган юкнинг ёнғин хавфидан келиб чиқиб бўлиш;
- очиқ учқуни ёки иссиқлик ажратувчи жараёнларни портлаш ўт олувчан ишлаб чиқаришдан ҳимоялаш;
- портлашга хавфли жараёнларни, меъёрий тайёрланган электр жиҳозли хоналардан ҳимоялаш;
- ёнғин хавфи бўйича келиша олмайдиган жараёнларни ҳимоялаш;
- ўта қимматбаҳо материалларни ва жиҳозли хоналарни ҳимоялаш;
- одамлар оммавий келиб турадиган хоналарни ёнғин ва портлаш ўт олувчи жараёнлардан ҳимоялаш;
-фойдаланиш ёки ёнғин чоғида ўта зарарли моддалар ажралиб чиқувчи жараёнлар ва моддий бойликлар сақлаш жойини ҳимоялаш;
- сиқилган ёки суюлтирилган газ тўлдирилган, маҳсулотлар сақлаш жойини ҳимоялаш;
- ёнғинга қарши ертўла хоналарини ёнғин бўлинмаси ҳадида бино ер усти қаватларидан ҳимоялаш;
- ертўла қаватни алоҳида хоналарга бўлиш.

  1. Ҳажмий элементларни бино режасида ва қаватлари бўйича жойлаштириш.

Ёнғин қисмлари ёки алоҳида хоналарни ҳимоялаш, қўшни хоналардан ва эвакуация йўлларидан эшик ва технологик очиқ ўринлари меъёрларининг талабларига мувофиқ ҳимояланган ёнғинга қарши тўсувчи қурилмалар билан амалга оширилади.




  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish