Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Плитали ва листли иссиқликни изоляция қиладиган материаллар



Download 2,93 Mb.
bet93/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Плитали ва листли иссиқликни изоляция қиладиган материаллар. Металл конструкцияларни оловдан ҳимоялашда иссиқликни изоляция қиладиган материалларни (гипс-картон ва гипс толали листлар, перлит фосфогел ва асбест-цемент листлар ва бошқ.) қўллаш самара беради. Уларни конструкцияларни ташқи кўринишига юқори талаблар қўйилганда ҳамда вазнини ошмаслиги тавсия этилганда қўлланилади.
Қурилишда асбест-цемент плиталарни қўллаш кенг тарқалган. Уларни металл конструкцияларни оловдан ҳимоялаш мақсадида сиртни қоплаш сифатида қўллаш ривож топмоқда. Асбест-цемент плиталарни оловдан ҳимоялаш хоссаларини тадқиқ қилиш борасида қатор синовлар ўтказилган. 500х500х12 мм даги намуналар махсус таркиб билан пўлат пластина сиртига қотирилган. Плиталарни оловдан ҳимоялаш хоссасига баҳо бериш, пўлат пластинани 5000С гача қизиш вақти билан қабул қилинади. Синовлар асбест-перлит-цемент плиталарни оловдан ҳимоялаш хоссаси юқори эканлигини кўрсатди. Қалинлиги 3, 8 ва 25 мм га тенг ҳимояланган пўлат плиталарни оловга бардошлик чегараси 0,83, 1,3 ва 2,5 соатни ташкил этади.



  1. Биноларнинг тутунланмайдиган зинапоя ва катакларидаги, ертўла ҳамда цокол қаватларидаги ҳаво алмашув тизимларига қуйиладиган талаблар.

/2; 6; 14; 15;16/
Биноларнинг тутунланмайдиган зинапоя ва катакларидаги ҳаво алмашуви ва уларнинг қурилмаларига қўйиладиган талаблар. Ертўла ҳамда цокол қаватларидаги ҳаво алмашув тизимларига қуйиладиган талаблар.
Кўп қаватли биноларни эксплуатация қилиш амалиёти шуни кўрсатдики, зинапоя катакларининг тутамаслиги яширин ҳаво кириши билан бутунлай кафолатланмайди. Шунинг учун жой ва маъмурий биноларда тутунга қарши ҳимоя тизими ҳолати доимий кузатуви бўлмаган жойларда бундай зиналар 1-турдаги тутамайдиган зиналар билан алмаштирилади. Уларнинг сони турар жой ва маъмурий биноларда тутамайдиган зинапоя катаклари умумий сонининг 50 % дан кам бўлмаслиги керак. Саноат биноларида шундай меъёр мавжуд эмас.
Юқори қаватли биноларда оддий зинапоя катаклари қурилмаси тутамайдиган мажмуаси билан рухсат этилмаган. Ёнғин вақтида ёнувчи маҳсулотлар оддий зинапоя катаклари орқали ўтиб, эвакуация коридорларини тутун билан ўраб олади, одамларни мустақил эвакуациясини ҳосил қилади ва бинонинг тутунга қарши ҳимояси фойдасиз ҳолга келади.
Қаватлар бўйича коридорлар ва кутиш залларидаги тутунни чиқариш (ҳайдаш) учун ҳар бир қаватда тутун ҳайдовчи шахталар назарда тутилади.
Тутун ҳайдовчи тизимлардан чиқувчи ёнаётган хонадан ёнувчи маҳсулотлар шамоли коридорга кирувчи газлар ҳисоботи, очиқ эшиклар орқали ёнаётган қават коридорига кирувчи, ҳаво сарфи ва тутун ҳайдовчи шахта оралиқларидан ҳавонинг сўрилиши ва ёнмайдиган бино қаватларидаги ёпиқ қаватлараро буғ йўли беркитиб-очиб турувчи клапанлар орқали ҳисобланади. Икки қувурни улаётганда, қувурларнинг уланган жойи тагидан 1 м кам бўлмаган баландликда бўлиши лозим. Қувурларни ўтга чидамлилик чегараси 0,75 соатдан кам бўлиши мумкин эмас. Иссиқлик қувурдаги иссиқлик сақлаш қатламасида ҳарорат қиймати 70 ОС баланд бўлмаслиги лозим. Тутун каналларда горизонтал шоҳларнинг узунлиги 10 м бўлиши керак. Портлашга хавфли ҳаво- чангли аралашмалар учун девордан 5 м масофада тутун йўқотиш мослама ўрнатилиши шарт.
Баландлиги 28 метрдаги бўлган биноларда одатий зина катакларида ахлат ўтказгичлар ва хоналарини ёритиш учун электр ўтказгичлар назарда тутишга йўл қўйилади.
Оддий зина катакларнинг ҳажмида фақат сақлаш хоналарни жойлаштиришга рухсат берилади.
Биринчи ёки ертўла қаватнинг зина катагининг остида иситиш, сув ўлчагич, электр асбобларни текшириш учун хоналарни жойлаштириш лозим.
Зина катакларидан тутун қопламайдиганларидан ташқари 1-қаватда пастга тушмайдиган иккидан кўп бўлмаган лифт жойлашига рухсат этилади.
Тутун қопламайдиган зина катакларида биринчи қаватдан пастга тушмайдиган, лифт шахтасини тўсувчи қурилмалари ёнмайдиган ашёлардан бўлган, иккитадан кўп бўлмаган лифт жойлаштиришга йўл қўйилади.
Бинолар ташқарида жойлаштирилган лифт қудуқлари фақат ёнмайдиган конструкциялардан тўсувчи қурилмаларини ишлатиш мумкин ва уларнинг ёнғинга бардошлик чегараси меъёрий қоидаларга тенг бўлиши шарт эмас.
Тутун қопламайдиган зина катакларида фақат иситиш жиҳозларини жойлаштириш мумкин.
Зина катаклари бевосита ташқарига, бино атрофидаги ҳудудга чиқиши керак. Зина катакларидан, шунингдек вестибюлга чиқиш мавжуд бўлса, у ҳолда вестибюл йўлаклари ва ёнидаги хоналардан 1-турдаги ёнғинга қарши пардеворлар билан ажратилган бўлиши лозим
Иккита зина катакларидан эвакуация чиқиш жойлар бўлганда ва улар умумий вестибюл томондан чиқиш жойи орқали бевосита ташқарига чиқиши лозим.
Н I-турдаги зина катаклари фақат, бевосита ташқарига чиқиш жойига эга бўлиши керак.
Зина катаклари Л 2 турдаги зиналардан катаклар бундан мустасно, одатда, ташқи деворда, ҳар бир қаватда юзаси 1.2 м2 дан кам бўлмаган ёруғлик тушувчи бўшлиқларига эга бўлиши лозим.
Биноларда эвакуация учун мўлжалланган, 50% дан кўп бўлмаган ички зина катакларини ёруғлик тушувчи бўшлиқларсиз назарда тутилишига йўл қўйилади:
-Ф2,Ф3 ва Ф4 синфга мансуб – Н2 тоифали ёки Н3 ёнғин чоғида ҳаво босими;
-Ф5 синфга мансуб В тоифадаги баландлиги 28м гача, Г ва Д тоифадагиларда бино баландлигидан қатъий назар, Н3 тоифадаги ёнғин чоғида ҳаво босими.
Л2 турдаги зина катаклари томёпмада 4м2 дан кам бўлмаган ёруғлик тушувчи бўшлиқларга, зинапоялар оралиғида эни 0,7 м дан кам бўлмаган масофага ёки бинонинг бор баландлиги бўйича шарқий кесимида юзаси 2 м2дан кам бўлмаган ёруғлик шахтасига эга бўлиши лозим.
Н2 ва Н3 туридаги зина катаклари тутунга қарши ҳимояси ҚМҚ 2.04.05-97 меъёрий ҳужжатларига биноан назарда тутилиши лозим.
Зарур бўлса Н2 турдаги зина катакларини 1-чи турдаги туйнуксиз ёнғинга қарши пардеворлар билан баландлиги бўйича қисмларга бўлиш лозим, бунда қисмларга ўзаро ўтиш жойлари зина катаги ҳажмидан ташқарида бўлади.
Н2 турдаги зина катакларида ойналар очилмайдиган бўлиши лозим.
Н1 турдаги тутун қопламайдиган зина катакларига ташқи ҳаво минтақаси орқали олиб берувчи ўтиш жойининг тутун қопламаслиги унинг конструктив ва ҳажмий-режавий ечимлари билан таъминланиши лозим. Бундай ўтиш жойлари очиқ бўлиши зарур.
Ертўла ва цокол қаватлардаги хоналаридан бевосита тутун чиқарилишини одатда тутун клапанлар бўлган тутун шахталари орқали табиий мойиллиги бор тортувчи тизимлар билан ёки очиладиган шамол кирмайдиган ойнабанд туйнук орқали кўзда тутиш лозим.
Деразаларга ёнма-ён бўлган кенглиги 15 м бўлган зоналардан тутунни полдан ости 2,2 м дан кам бўлмаган баландликда жойлашган деразаларнинг тавақалари (фрамугалари) орқали чиқариб юборишга рухсат этилади.
Тутунга қарши ҳимоя учун:

  • ёнғин пайтида тутун чиқарилаётганда юмшоқ тагликсиз хизмат кўрсатаётган хона тоифасига мувофиқ бажарилган электродвигатель билан бир вақтда жойлашган радиал вентилятор қурилмаларининг ўрнатишини кўзда тутиш лозим. Ёнмайдиган материаллардан тайёрланган юмшоқ тагликларни қўллашга, шунингдек, ҳаво билан совутилаётган понасимон қайишли ёки муфтали узатгичнинг радиал вентилятор ускуналарини қўллашга рухсат этилади;

  • хоналардан бевосита тутун чиқарилаётганда – ўтга бардошлик йўлаклар ва холлардан – 0,5 соат ёнғиндан кейин ёнмайдиган материаллардан тайёрланган ҳаво қувурларини ишлатиш керак;

  • ёнғиндан сўнг газларни чиқариб юбориш учун 0,75 соат, йўлаклар, ҳоллар ва хоналардан тутун чиқариб юборилаётганда 0,5 соат ўтга бардошлик чегарасига эга ёнмайдиган материаллардан тайёрланган ёнғин пайтида автоматик тарзда очиладиган тутун клапанларини кўзда тутиш лозим.

Битта хонага хизмат кўрсатувчи тизим учун ўтга бардошлик чегараси меъёрланган чегарага эга тутун клапанларини қўллашга рухсат этилади.
Тутун қабул қилиш ускуналарини хона, тутун зоналари ёки тутун резервуарлари юзалари бўйича иложи борича бир текисда жойлаштириш лозим. Битта тутун қабул қилиш ускунаси хизмат кўрсатаётган юзани 900 м2 дан ортиқ бўлмаган ҳолда қабул қилиш лозим.
Пастда жойлашган қаватлар ва ертўлалардаги тутун чиқарувчи шахталардан, аэрацияланаётган оралиқларига тутун чиқаришни кўзда тутишига рухсат этилади. Ёнғинга хавфли ҳароратлари қувурларида иссиқликнинг сақлаш қатлами бўлса, 35оС қийматидан баланд бўлиши мумкин эмас. Асосий сув ва буғ иситиш тизимлари учун энг катта ҳарорат миқдори 150 оС тенг бўлиши шарт. Бу ҳолда шахта оғзини аэрацияланаётган оралиқни полдан камида 6м баландликда бинонинг қурилиш конструкциясининг горизонтал бўйича камида 1 м ва вертикал бўйича ками 3м масофада ёки тутун шахталари оғзида дренчер намланиш ташкил этилганда полдан камида 3м баландликда тутун клапанлари ўрнатмаслигини кўзда тутиш лозим. Сунъий ундашга эга сўрма ёки оқма-сўрма вентиляцияни 0,5м ва ундан каттароқ чуқурчалар, шунингдек, кун сайин хизмат кўрсатишни талаб этадиган ҳамда «А» ва «Б» тоифали хоналарда жойлашган ёки солиштирма оғирлигидан ортиқроқ бўлган газ, буғ ва аэрозоллар ажралаётган хоналардаги кузатиш ариқлари учун кўзда тутиш лозим.




  1. Download 2,93 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish