Ii. Боб Фуқаро ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган биноларнинг ёнғин хавфсизлиги


Иссиқликни изоляция қиладиган сувоқлар



Download 2,93 Mb.
bet91/186
Sana21.06.2022
Hajmi2,93 Mb.
#686858
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   186
Bog'liq
2 GLAVA

Иссиқликни изоляция қиладиган сувоқлар. Вермикулит ёки перлит қумидан бажарилган тўлдирувчидан иборат сувоқ таркибига цемент ёки гипс ҳамда суюқ шиша киради.
Оловга бардошликни ошириш учун таркибларга вермикулитдан ташқари минерал пахта ва асбест қўшилади. Ёпишқоқликни таъминлайдиган моддани танлаш конструкцияни ишлаши намлик режимига боғлиқ. Суюқ шиша ва гипсдаги аралашмалар намлиги 60 % гача бўлган хоналарни сувоқ қилиш учун қўлланилади. Иссиқликни изоляция қиладиган сувоқларни ҳажмий вазни тўлдирувчи ва ёпишқоқликни таъминлайдиган моддага қараб 300-470 кг/м3 ни ташкил этади. Иссиқликни изоляция қиладиган сувоқлар коррозияга қарши ҳисобланмайди, шунинг учун агрессив муҳитда фойдаланишда сувоқдан олдин металл конструкция сиртига коррозияга қарши ҳимоя таркиблари билан ишлов берилиши керак.
Оловдан ҳимоя қопламлари. Металл конструкциялар учун оловдан ҳимоя қопламларининг бир неча таркиблари ишлаб чиқилган. Улар ичида ҳажми 250-300 кг/м3 ни ташкил этадиган ОФП-ММ фосфат қопламлари кенг тарқалган. Қоплама таркибига сифати паст бўлган асбест ёки шлакли (донали) минерал тола, суюқ шиша ёки нефелин қотирувчиси киради. Дастлабки композиция сарфи металл конструкцияни талаб этиладиган оловга бардошлик чегарасига боғлиқ ҳолда 6-15 кг/м2 ни ташкил этади.
ОФП-ММ қопламини пўлат конструкцияларни ҳимоялаш учун қўлланилади (колонналар, тўсин, ромлар). Қопламадан фойдаланиш 70 % дан ошмаган намликда тавсия этилади. Ҳавонинг намлиги юқори бўлганда ишлаш учун қопламани эмал қатлами билан изоляция қилинади.
Тез қотувчи цемент асосидаги қоплама таркибига БТЦ-500 (62,5 %) тез қотувчи цемент, перлит (10 %), суюқ шиша (6,2 %) киради.
Оловдан ҳимоя қопламини тайёрлаш ва суртиш технологияси оддий, бу эса уларни завод шароитларида ҳам қўллаш имконини беради. Уларни тайёрлаш учун компонентлар саноат масштабида тайёрланади. ОФП-ММ қоплами таркибига фосфат қотирувчисини киргизиш, қопламани термик қуритишни ҳожати йўқлигини таъминлайди, физика-механик кўрсаткичларини яхшилайди ва оловдан ҳимоялаш хусусиятини оширади.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   186




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish