Турли вазифа бажарадиган хоналарда эвакуация йўллари сони ва ўлчамининг лойиҳалаш тартиби.
/14; 15; 16/
Ёнғин вақтида бинони тарк этиш режаси, эвакуация чиқиш йўлларининг сони, уларнинг ўзаро жойлашуви. Биттагина эвакуация чиқиш йўли ташкил этилишига рухсат берадиган ҳолларни белгилайдиган меъёрий ҳужжатлар талаблари. Эвакуация йўллари ва чиқиш йўлларининг энг катта ва энг кичик ўлчамлари. Бир вақтнинг ўзида қаватда 10 кишидан ортиқ одамлар бўлса, ёнғин вақтида бинони тарк этиш режаси ишлаб чиқилади.
Хоналар, қаватлар ва бинолардан олиб чиқадиган эвакуация йўлларининг кенглиги ва сонини эвакуация қилиниши мумкин бўлган одамларнинг энг катта сони ва одамлар бўлиши мумкин бўлган энг узоқ жой (иш жойи)дан энг яқин эвакуация йўлигача рухсат этилган масофа белгилайди.
Биноларнинг ёнғинга турли даражада хавфли бўлган ва ёнғинга қарши тўсиқлар билан бир-биридан ажратилган қисмлари алоҳида эвакуация йўллари билан таъминланиши керак.
Қуйидаги жойларда камида икки эвакуация йўли бўлиши керак:
- Ф1.1. турига кирадиган, бир пайтда 10 дан ортиқ киши тўпланишига мўлжалланган хоналарда;
- бир пайтда 15 киши тўпланишига мўлжалланган ертўла ва пастки қаватлар хоналарида; бир пайтда 6 дан 15 кишигача тўпланишига мўлжалланган ертўла ва пастки қаватлар хоналарида эвакуация икки йўлидан бирини ШНК 2.01.02-04 талабларига жавоб берадиган қилиб лойиҳалаш мумкин;
- бир пайтда 50дан ортиқ киши тўпланишига мўлжалланган хоналарда;
- Ф5 турига кирадиган А ва Б тоифаларидаги бир сменада энг кўпи 5дан ортиқ киши ишлайдиган, В тоифасидаги 25дан ортиқ киши ишлайдиган ёки майдони 1000 м2 ортиқ бўлган хоналарда;
- Ф5 турига кирадиган хоналарда ускуналарни текширишга мўлжалланган очиқ майдончаларда, А ва Б тоифаларидаги хоналарда пол майдони 100 м2 ва кўпроқ бўлса, бошқа тоифалардаги хоналарда - пол майдони 400 м2 ошса.
Ф1.3. туридаги икки қаватда (сатҳда) жойлашган хоналар (квартиралар)нинг тепа қавати 15 метрдан баланд жойлашган бўлганида ҳар бир қаватда эвакуация йўли бўлиши керак.
Қуйидаги қаватларда камида иккитадан эвакуация йўллари бўлиши керак:
- Ф1.1; Ф3.3; Ф4.1; Ф1.2 турларига кирадиган бино қаватида;
- қаватлари 9 м ортиқроқ баландликда жойлашган ва қаватлардаги одамлар сони 20 дан ортиқ бўлган бино қаватларида;
- секцияларга бўлинган, тури Ф1.3 бинолар қаватида жойлашган квартиралар умумий майдони 500 м2ошса; майдони бундан кам бўлган, 15 метрдан ошиқроқ баландликда жойлашган квартираларда ҳам асосий чиқиш йўлидан ташқари ШНК 2.01.02-04 талабларига жавоб берадиган авария йўли бўлиши керак;
- тури Ф5, тоифаси А ва Б биноларда бир пайтда 5 кишидан ортиқ одам ишласа; В тоифасига кирадиган биноларда – бир пайтнинг ўзида 25 кишидан ортиқроқ одам ишласа;
- майдони 300 м2 дан ошган, ёки бир пайтнинг ўзида 15 кишидан ортиқ одам тўпланишига мўлжалланган пастки ва ертўла қаватларида.
Икки эвакуация йўли бўлишини талаб этадиган хоналар жойлашган қаватларда эвакуация йўлларининг сони иккидан кам бўлмаслиги керак.
Бинолардан олиб чиқадиган эвакуация йўлларининг сони ҳар қайси қаватидаги йўллар сонидан кам бўлмаслиги керак.
Икки ва ундан ортиқ эвакуация йўллари бўлганда,улар алоҳида-алоҳида жойлаштирилиши керак.
Икки эвакуация йўллари ўрнатилганида уларнинг ҳар бири хона, қават ёки бинода бўлган одамларнинг барчаси бехатар эвакуация қилинишини таъминлаши керак. Иккидан ортиқ эвакуация йўли ўрнатилган жойларда ҳам уларнинг ҳар бири хона, қават ёки бинода бўлган одамларнинг барчаси бехатар эвакуация қилинишини таъминлай олиши зарур.
Кассалар учун палаталар жойлашиши бир томонлама бўлган касалхоналарда йўлакнинг эни камида 2,8 м бўлиши керак.
Йўлаклар узунлиги 60 м га тенг ёки ундан кўп бўлганда ёнғинга қарши тўсиқ билан ажратилиб, ёпиладиган эшик билан таъминланиши керак