Учинчи босқичнинг бошланишини биз, ҳозирги кунгача ўз моҳиятини йўқотмаган халқаро институтларнинг (БМТ, ХВФ, ВБ, GATT – тарифлар ва савдо бўйича бош битим) шаклланиши, икки қутбли дунёни яратиш (ССРИ ва АҚШ), Буюк Британия, Франция, Нидерланд, Испания каби мустамлака империяларининг парчалана бошлаши ва уларнинг аввал ҳукмронлик қилган давлатларининг ўз мустақиллигига эришиши билан боғлиқ бўлган урушдан кейинги давр (1945 йилдан бошлаб) билан боғлаймиз. Ушбу босқич 1970 йилларда халқаро хўжалик тизимининг тўлиқ ислоҳ қилиниши билан якунланди.
Кўпчилик ушбу босқични “тенги йўқ капиталистик фаровонликнинг олтин асри” деб атайди. Ҳақиқатдан ҳам, ушбу йиллар ИЯМ нинг аҳолининг бир кишисига нисбатан ўсишининг энг юқори суръати, умумий иқтисодий барқарорлик, инфляция ва ишсизликнинг паст даражаси билан тавсифланади. Мазкур даврда, юқорида қайд этилган халқаро институтлардан ташқари, кейинчалик Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) – “бойлар клуби”га айланган Европа Иқтисодий Ҳамкор-лик Ташкилоти ташкил этилган эди.
Европада, ҳозирги Европа Иттифоқининг тимсоли бўлган – Европа Иқтисодий Ҳамжамияти (ЕИҲ) шаклланди. Осий, Африка ва Лотин Америкасида интеграцион жараёнлар ривожлана бошлади. Мазкур даврда ХМК лар, импортни ўзаро алмаштириш ва шахсий ишлаб чиқариш асосларини яратиш концепциясига амал қилишни қабул қилган учинчи дунё мамлакатлари (ривожланаётган) деб номланувчи давлатларнинг кўпчилигини саноатлантириш генераторларига айланиб қолди. Ривожланган мамлакатларнинг корпорациялари ёрдамида у ерларда металлургия, кимё, автомобилсозлик корхоналари қурилиб, фойдали қазилмаларнинг конлари фаол яратиб борилди. Чет эл корпорациялари фан ва саноатнинг энг янги тармоқлари (атом энергетикаси, электроника, космос, асбобсозлик ва бошқалар) соҳасидаги илмий-техник ютуқларнинг тарқатувчиси эдилар. Ушбу босқич, электрон-ҳисоблаш машиналари, кейин эса компьютерларни жорий этиш ва кейинчалик улардан фойдаланиш имкониятини берган буюк кашфиётларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ. 1947 йилда АҚШда компьютерларни 1955 йилда 250 донадан, 1968 йилга келиб 70 минг донагача ишлаб чиқариш имконини берган яримўтказгичли мослама яратилган эди. 1971 йилда компьютернинг тўлақонли марказий процессор блоки сифатида ишлай оладиган биринчи микропроцессор – чипдаги схемалар тўплами яратилди. “Intel” компанияси томонидан чиқарилган биринчи микропроцессор 2 200 дона транзистордан иборат бўлиб, у билан солиштирилиши мумкин бўлган яримўтказгичли чипнинг тўрт йил аввалги нархига қараганда икки баравар арзон эди. Ушбу босқичда ИТТКИ (НИОКР)га йўналтирилган халқаро корпорациялар пайдо бўла бошлайди. Мазкур давр, Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги ривожланаётган давлатда очликдан қутулиб қолиш имкониятини берган биринчи яшил инқилоб билан боғлиқ. Генетикада муҳим кашфиётлар қилинган.
Халқаро муносабатлар соҳасида ушбу давр капиталистик ҳамда социалистик мамлакатлар ўртасидаги совуқ уруш ва қарама-қаршиликларнинг кучайиши, НАТО ва Варшава битимининг ташкил топиши, Иқтисодий ўзаро ёрдам Кенгаши (СЭВ) яратилиши билан белгиланган. Бир вақтнинг ўзида: СССРда Сталин шахсига сиғинишнинг фош этилиши, “илиқ муносабатлар” (оттепель) даврининг бошланиши ва якунланиши, Кореядаги уруш, Берлин деворининг қурилиши каби воқеалар муҳим воқеага айланиб қолди.
ТМК лар ривожланишидаги тўртинчи босқични биз 1970 йилларнинг бошланиши – 1980 йилларнинг охири деб белгилаймиз. Унинг бошланишини урушдан кейинги йилларда амал қилган Бреттон-Вуд тизимининг касод бўлиши, халқаро валюта-кредит ва молиявий муносабатларнинг эркинлаштирилиши, энг йирик капиталистик ва ривожланаётган мамлакатлардаги иқтисодий инқирозлар кетма-кетлиги билан боғлаш мумкин. Неолиберализм кўпчилик капиталистик давлатлар иқтисодий сиёсатининг асосига айланади.
Ўша давр халқаро иқтисодий муносабатларининг ривожланиш характерига бир қатор ривожланаётган мамлакатлар томонидан амалга оширилган қазиб олиш ва қайта ишлаш тармоқларининг миллийлаштирилиши муҳим таъсир кўрсатди. Араб мамлакатлари томонидан, араб-исроил урушида Исроилни қўллаб-қувватлаганлиги учун АҚШга нефтни етказиб беришга киритилган эмбарго жаҳон негизларига путур етказди. Доллар курсининг пасайиши фонида нефть ва бошқа хом ашё маҳсулотлари нархининг тўрт бараварга ўсиб кетиши, нефтни экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти – ОПЕК нинг ташкил топишида намоён бўлган, нефть қазиб олувчи мамлакатлар позицияларининг мустаҳкамланишига олиб келган энергетик инқирознинг келиб чиқишига сабаб бўлди. Воқеаларнинг бундай бурилиши, ўзининг стратегиясини тўлиқ ўзгартиришига тўғри келган нефть қазиб олувчи ва бошқа монополияларнинг позицияларига зарба етказди. Шу даврнинг ўзида, маҳсулотлар (товарлар), хизматлар, капиталлар халқаро оқимларинининг тезлашиши ва ХИМ умумий эркинлаштирилиши таъсири остида, Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларида экспортга йўналтирилган иқтисод моделларининг шаклланиши бошланади. Жаҳон аренасига янги индустриялашган мамлакатлар (ЯИМ) деб номланувчи давлатлар чиқиб келади. Хитой ўзини жаҳонга оча бошлайди. Ривожланган капиталистик мамлакатлар корпорациялари фаолият доирасининг сезиларли кенгайиши рўй беради. Бунда Шимолий Америка капитали ролининг пасайишида Европа ва Япониянинг саноат ҳамда молиявий компаниялари мавқеи кучайиб боради.
ТНКлар кўплаб юқори технологияли ишлаб чиқаришни Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатларига ўтказишни бошлайдилар.
ИТТ таъсирида жаҳон хўжалигининг иқтисодий ва молиявий тузилмаларида чуқур ўзгаришлар юз беради. Бу даврда кремнийли электрон схемалар нархининг ҳаддан зиёд тушиб кетиши, компьютерларнинг янада кенг қўлланишига олиб келди, бу эса дунёдаги барча технологик, ишлаб чиқариш ва транзакцион жараёнларга таъсир кўрсатган компьютер инқилобининг бошланиши бўлди.
Бу давр халқаро иқтисодий муносабатлардаги жиддий силжишлар, халқаро зиддиятларнинг кўзда тутилган пасайиши, совуқ урушдан социалистик ва капиталистик мамлакатлар ҳамкорлигини ривожлантириш томонга бурилиш билан характерланади. Жамият тузилиши турлича бўлган давлатларнинг тинч-тотувликда яшаш принципи мустаҳкамланди.
СССРда ғарбий компаниялар таъсирида “АвтоВАЗ” ва “КамАЗ” автомобиль заводлари, азотли ўғитлар, “Пепси-кола” ичимлигини ишлаб чиқариш бўйича заводлар, бир қатор бошқа корхоналар қурилди.
Бешинчи босқичнинг бошланишини, бизнинг фикримизча, 1990 йилларнинг биринчи ярми билан боғлаш мумкин. Ушбу йиллар, ягона жаҳон иқтисоди тизимини яратган ва жаҳон майдонидаги кучлар жойлашувини тўлиқ ўзгартириб юборган глобал миқёсдаги воқеалар – СССРнинг парчаланиши, Берлин деворининг қулаши ва социалистик лагернинг тугатилиши билан муҳрланиб қолган.
Глобаллаштириш ХИМ ларни ривожлантиришнинг белгиловчи кучига айланади. Бу даврда, халқаро институтларнинг фаолиятида тубдан ўзгаришлар рўй берди. Халқаро савдо ва инвестицияларни ривожлантириш ҳамда тартиблаштиришнинг универсал мосламаси – Умумжаҳон савдо ташкилоти (УСТ) ташкил этилди. Интеграция жараёнларида бурилишлар юз бериб, маҳсулотлар (товарлар), хизматлар, капитал, одамларнинг жойдан жойга кўчиши эркин бўлган бирлашган Европа шаклланди. Муомалага, деярли йигирмага яқин давлат фойдаланадиган янги валюта – евро киритилди. Жаҳон молия бозорининг охир-оқибатда замонавий жаҳон инқирозлари учун асос яратган фаолият кўрсатиш қоидалари ўзгарди. Илмий-техник инқилобнинг янги босқичи, “иқтисодий масофалар”ни қисқартирди, коммуникацияларни енгиллаштирди, халқаро корпорациялар таъсирини кучайтирди.
Ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий ўсиши Жанубий-Шарқий Осиё, Лотин Америкаси, Жанубий Африка, Марказий ва Шарқий Европа, МДҲ мамлакатлари ТМК ларини жаҳон аренасига олиб чиқди. Хитой иқтисод ва молиянинг деярли барча соҳаларида етакчи ўринларни эгаллади. МНК фаолияти доираларини кенгайтириш хўжалик ҳаётини глобаллаштириш жараёнининг тезлашишини белгилаб берди.
Олтинчи босқичнинг бошланишини, бизнинг фикримизча, сабаб ва оқибатлари ханузгача тўлиқ англаб етилмаган 2008-2009 йиллардаги жаҳон инқирозидан бошлаб ҳисоблаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |