БУХОРО ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
МУРОДОВА ГУЛЧЕҲРА АЗАМАТ ҚИЗИ
Яссавий ижодининг XV-XIX асрлар ўзбек адабиётига таъсири
ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ ДИССЕРТАЦИЯСИ
АСОСНОМАСИ
10.00.02 – Ўзбек адабиёти
УЎК: 821.512.133-2’06:398.2(043.3)
Муродова Гулчеҳра Азамат қизи
Яссавий ижодининг XV-XIX асрлар ўзбек адабиётига таъсири
Муродова Гулчехра Азамат қизи
Влияние творчества Яссави на узбекскую литературу XV-XIX вв.
Murodova Gulchehra Azamat kizi
The influence of Yassavi's work on Uzbek literature of the XV-XIX centuries
Илмий маслаҳатчи: З.Қ.Амонова,
Ф.ф.д.
Мавзу: Яссавий ижодининг XV-XIX асрлар ўзбек адабиётига таъсири
Кириш
Биринчи боб. Аҳмад Яссавийнинг туркий адабиётда тутган ўрни ва тарихий мавқеи
I.1. Яссавийлик тариқати ва унинг шоирлик маҳорати
I.2. Меърожнома асарларининг тараққиётида Аҳмад Яссавийнинг ўрни
I.3. Яссавий ижодининг озар, усмонли турк ва туркман адабиётига таъсири
Биринчи боб бўйича хулосалар
Иккинчи боб. Ўзбек фольклори ва адабиётида Яссавийдан таъсирланиш
2.1 Халқ оғзаки ижодининг Яссавий ижодига таъсири ва шоир ғояларининг фольклорда акс этиши
2.2. Ўзбек мумтоз адабиётида фақр тушунчаси ва Яссавий ижоди
2.3.Атоий шеъриятида Яссавий анъаналарининг тадрижий такомили
II бобнинг хулосаси
Учинчи боб. XV асрдан кейинги давр ўзбек шеърияти тараққиётига Яссавий таъсири
3.1. XVI-XVII асрлар шеъриятида Яссавий ғоялари ифодаси
3. 2. Яссавий ва XVIII-XIX асрлар ўзбек шеърияти
Учинчи боб бўйича хулосалар:
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
КИРИШ (докторлик () диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Мустақиллик шарофати ҳамда илму фандаги ўзгаришлар маънавий меросимизни тадқиқ этиш соҳасида эътиборли ютуқларга эришишимизга кенг йўл очиб бермоқда. Маданий меросимизни асраб-авайлаш, уни келажак авлодга тўлиқ етказиш, албатта, муҳимдир. Шундай экан, биз мумтоз меросимизни мукаммал тадқиқ этишга ҳамда баркамол авлодни айни шу руҳда тарбиялашга ҳаракат қилишимиз лозим.
Бир неча асрлик тарихга эга бўлган халқимиз маданиятининг ҳар жабҳасида исломий нуқтаи назар ҳамда тушунчалар билан бир қаторда адабий таъсир ва у билан боғлиқ жиҳатлар ўз аксини топган. Жумладан, ўзбек мумтоз адабиёти форс-тожик шоирлари билан бир қаторда озар ижодкорлари ғоялар таъсиридан мустасно эмас. Озарбайжон адабиётининг йирик вакилларидан бири Имодиддин Насимийдир. У ўз ижоди билан нафақат Озар адабиётида, балки турк, туркман, қолаверса, ўзбек адабиётида салмоқли ўрин эгаллайди. Шоирнинг эркпарварлик, инсон камолоти ва комиллиги билан боғлиқ мисраларидан илҳомланмаган ижодкорни топиш душвор. Насимий ҳуруфийлик шеъриятининг йирик вакили саналади. Ислом дини бағрида шаклланган тасаввуф тариқатларидан бири ҳуруфийликдир. Ҳуруфийлик XIV асрнинг охирларида Озарбайжон, Эрон, Туркия каби бир қатор Шарқ мусулмон мамлакатларига тарқалган. Ҳуруфийлар араб ҳарфларининг муқаддаслигига таянган ва оламнинг сир-асрорини шу ҳарфлар орқали англаш мумкин деган ғояни тарғиб қилган. Улар ҳарфларнинг илоҳий сирларини кашф этишда, албатта, Қуръони Каримга таянганлар. Чунки бу муқаддас китобдаги сура ва ояти карималар араб алифбосида ифодасини топган бўлиб, “Сод”, “Қоф”, “Ёсин”, “Тоҳа” каби сураларнинг ҳарфлар номига боғлиқлиги, шунингдек, илк ояти ҳуруфул муқаттаот, яъни кесик ҳарфлар билан бошланадиган “Бақара”, “Оли Имрон”, “Иброҳим” сингари 29 суранинг ушбу китобдан ўрин олиши араб алифбосининг алоҳида мавқега эгалигини кўрсатади. Қуръони Каримда кузатиладиган бундай ҳолат ҳуруфийлик тариқати нуфузини оширган. Айни чоғда бу сулук Шарқ мумтоз адабиётига ҳам ўз таъсирини ўтказган. Чунки унинг йирик намояндалари шоирлар эди, шеърият эса ҳуруфийликнинг халқ орасида тарқалиши учун муҳим роль ўйнади. Жумладан, бу таъсир озар, турк, форс-тожик ва ўзбек адабиётида яққол кўзга ташланган. Алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳуруфийлик ғоялари ўзбек мумтоз адабиётига Насимий ижоди ва ундан таъсирланиш орқали ўтди. Ушбу таъсирни XV асрнинг 1-ярми ижодкорлари Атоий, Лутфий, Гадоий, Ҳофиз Хоразмий ижодида, шунингдек, улуғ шоир Алишер Навоий ижодида яққол кўриш мумкин. Навоий Насимий шеъриятидан таъсирланиб ижод қилиши билан биргаликда у ҳақида “Насойимул муҳаббат”, “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” каби асарларида шоир шеъриятига юксак баҳо берган. Айни таъсирланиш ҳоллари XV асрдан кейинги давр шоирлари ижодида ҳам кўринади. Шундай экан мазкур шоирлар ижодида Насимий ижоди таъсирининг ижтимоий-тарихий ва ҳаётий-руҳий асослари, сабаб ва омиллари, бадиий-эстетик қонуниятларини аниқлаш адабиётшуносларимиз олдида турган жуда долзарб вазифалардандир.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, миллий маънавий меросимиз ва азалий қадриятларимизни ҳар томонлама чуқур ўрганиш учун кенг имкониятлар яратилди. Бунда мумтоз адабиётимиз намояндалариинг бадиий меросларини истиқлол бахш этган ижодий эркинлик, тарихий ҳаққонийлик, тасаввуфий қарашлар асосида холис ўрганишга ҳам йўл очилди. Улуғ шоирлар ижодининг асрлар давомида инсон камолотида муҳим руҳий-маънавий вазифа бажариб келаётганлигини далиллаш учун унга янгича илмий тафаккур билан ёндашув зарур ҳисобланади. Насимий ижодининг ўзбек адабиётига таъсирини замонавий тадқиқ усуллари орқали ёритиш муҳим аҳамият касб этади. Маълум бир халқ адабиётидан адабий таъсирланишнинг ўзига хос бадиий-эстетик ҳодиса сифатидаги хусусиятларини ойдинлаштириш, адабий таъсир тамойиллари асосида кириб келган янги ғояларни очиб бериш эса адабиётшунослик фани учун муҳим хулосалар беради. Адабиётнинг, бадиий сўз санъатининг хилма-хил жанрлари, адабий таъсирланиш ҳоллари, образ ва мотивлари барча даврларда ёш авлод камолоти учун ҳам бирламчи тарбия воситаси сифатида хизмат қилаётир. Бундан кейин ҳам «бу бебаҳо бойлик янги ва янги авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, энг муҳими, янги кашфиётлар учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир»1. Шунинг учун ҳам атоқли шоирларнинг ўзаро адабий таъсирланиш асосида янги-янги ғояларни, мотвларни, образларни адабиётимизга олиб киришини, уларни тарғиб этишини ўзига хос бадиий анъана сифатида тадқиқ этиш адабиётшуносликнинг долзарб муаммолари сирасига киради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5850-сон, 2017 йил 17 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармонлари; 2010 йил 26 февралдаги «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида «Ижод» фондини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1292-сон, 2017 йил 17 февралдаги «Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2789-сон, 2017 йил 13 сентябрдаги «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-3271-сон қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги «2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги 222-сон қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |