I. ЎҚув материаллар 1 фандан лекциялар курси


Хитой ЭИҲ модели хусусиятлари



Download 1,34 Mb.
bet53/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#75167
TuriЛекция
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   90
Bog'liq
1.1 Фандан лекциялар курси

6.3. Хитой ЭИҲ модели хусусиятлари

Хитой мамлакати – ўзининг ривожланиши, тарихи ва мукаммаллиги, ишбилармонлиги борасида фақатгина бизнинг Республикамиз ишбилармонлари учун эмас, балки бутун дунё ишбилармонлари учун ҳам сирли бир мамлакат бўлиб қолмоқда. Шу била бирга хозирда бу мамлакат дунёда иқтисодий ўйғониш ва ривожланиш соҳаларида ҳам муваффақиятга эришмоқда. Фикримизнинг далили сифатида шуни айтиб ўтмоқчи эдик – ки Хитойнинг ЯММси хозирги кунда деярли АҚШнинг ЯММси билан тенглашиб қолганю Бу кўрсатгичга эса асрлардирки хеч қайси мамлакат иқтисодиёти яқинлаша олмаган.


Эркин иқтисодий худудларни ташкил этиш Хитой Халқ Республикасида Хитой Коммунистик партияси томонидан 1979 йилнинг ўрталарида кўриб чиқилган. Ташкилотчиларнинг фикрига кўра эркин иқтисодий худудлар “ташқи дунёга ойна” бўлиши керак эди. Хозирги кунда Хитой Халқ Республикасида ташкил этилган эркин иқтисодий худудлар дунёдаги энг омадлиларидан бири бўлиб хисобланади.
Эркин иқтисодий худудлар орқали мамлакатга: капитал, юқори технологиялар, билим, бошқариш усуллари кириб келиши ва ўзлаштирилгандан кейин мамлакатнинг бошқа худудларида ишлатилиши кўзда тутилган эди. Бундан ташқари: эркин иқтисодий худудлар бозор иқтисодиёти механизмини синашга, чет эл фирмалари билан янги алоқалар ўрнатишга ва мулкчиликнинг хар хил шаклларини аниқлашда полигон бўлиб хизмат қилиши керак эди.
2008 йилнинг биринчи чорагида Хитой Халқ Республикаси иқтисодиётининг ўсиши 10,6 фоизни ташкил этди. Умуман олганда 2010 йилга бориб Хитой Халқ Республикаси иқтисодиёти АҚШ иқтисодиётига етиб олади деган тахминлартўғрилигига ишонч хосил қилсак бўлади.
Охирги 10 йил ичида Хитой Халқ Республикаси ЯММсининг ўртача ўсиши 10,4 фоизни ташкил этган. Бу 1978 – 96 йилга қараганда 0,6 фоизга кўп, лекин 1991 – 95 йилга қараганда 0,6 фоизга камдир. 1991 – 95 йилларда ЯИМнинг ўртача ўсиши 11 фоизни ташкил этган, бу кўрсаткич жахон ўртача кўрсатгичидан (3,4%) анча юқори бўлган. Хитой Халқ Республикаси хукумати иқтисодиётнинг “қизиб” кетмаслиги учун уни ривожланишини сунъий 8 фоизгача туширишни ржалаштириб чора – тадбирлар кўра бошлади, лекин 10 фоиздан пастга тушира олмади. Бу ривожланиш айниқса аграр секторни қайти қуриш срҳасида бўлиб, ташқи савдо балансининг мисли кўрилмаган даражада ўсишига олиб келди. Бу савдо обороти 2007 йилда 2 трлн. 173,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан аҳолининг иш билан таъминланиш даражаси ҳам юқорилиги қайд этилмоқда. 798,1 млн. ишга яроқли аҳолининг деярли 96 фоизи иш билан таъминланган. Бундан ташқари миллий валютанинг қадри ҳам ортиб бориши чет эл инвестициясини жалб қилиш борасида экспортга мўлжалланган товарларни ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларнинг кўплаб қурилаётгани мамлакат иқтисодий фаолиятида кузатилмоқда. Шу билан Хитой Халқ Республикасида иқтисодий ривожланиш модели барқарор бир кўринишга эга эканлигини ҳам кўриш мумкин. Лекин шуни қайд этиш лозимки, Хитой Халқ Республикаси ва Ўзбекистон Республикаларининг иқтисодий, социал – ижтимоий ривожланиш тамойиллари бир – бирига ўхшаб кетади. Масалан ҳар иккала мамлакат ҳам бозор иқтисодиётига ўтишнинг революцион йўлини эмас, балки бир неча босқичда ривожланишяъни эволюцион йўлини танлаганлиги, ўтказилган ва ўтказиладиган иқтисодий реформаларда давлатларининг асосий рефоматор эканлиги ва иқтисодий ривожланишнинг “эсакиратувчи муложа” холатидан воз кечганлиги бу икки мамлакатни “Буюк ипак йўли”нинг 1000 йиллик тарихи хам ўзаро боғлаб турганлиги билан ўхшаб кетади.
Хозирги кунда Хитой Халқ Республикасида 5 та махсус эркин иқтисодий худудлар фаолият кўрсатмоқда. Шулардан учтаси: Шеньчжень, Чжухай ва Шаньтоу Бутун Хитой Халқ вакиллари йиғилишининг Доимий комиссияси қарори билан 1980 йилда ташкил этилган бўлиб, Гуандун провинциясида фаолият кўрсатмоқда. Ўша йилнинг октябрь ойида Фуцзянь провинциясида Самень эркин иқтисодий худудди ташкил этилди. Бешинчи иқтисодий худуд бўлиб хисобланган Хайнань провицияси – Бутутн Хитойц Халқ Вакиллари йиғилишининг 7 – чақириқ 1 – сессияси қарорига асосан 1988 йилнинг апрель ойида ташкил этилган.
Шу билан бир қаторда 1984 – 93 йиллар давомида ХХРнинг хукумат қарорига асосан 32 та техник – иқтисодий ривожлантириш худудлари ташкил этилган бўлиб, моҳияти жиҳатдан эркин иқтисодий худудларга яқин туради. Бундан ташқари муҳим аҳамиятга эга бўлган “Пудун – янги иқтисодий ривожлантириш худуди” Шанхай районида 1990 йил сентябрь ойида Хитой хукуматининг қарорига асосан ташкил этилди. Эркин иқтисодий худудлар ва техник иқтисодий ривожланиш худудлари бир – биридан фақатгина маҳаллий жойлашашишга қараб ва хуқуқий жиҳатдан ўзаро фарқ қилиши мумкин. Бу 5 та эркин иқтисодий худудлар Хитой Халқ Республикаси иқтисодиёти учун муҳим аҳамият касб этмоқда. 2007 йилда бу худудларда 480 млрд. АҚШ долларлик операциялар ўтказилди. Бу миқдор Хитой Халқ Республикаси ташқи савдо оборотининг 20 фоиздан юқорироқ қисмини ташкил этади. Бу Эркин иқтисодий худудларда 100 мингдан ортиқ чет эл инвестицияси билан корхоналар ташкил этилиб, шулардан фақат 15 фоизи Хитой Халқ Республикаси компаниялари хисобланади. Жалб қилинган инвестициялар миқдори 40 млрд. АҚШ долларига яқин бўлиб Хитой Халқ Республикасига киритилган инвестицияларнинг 12 фоизини ташкил этади.
6.3.1 – жадвал

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish