I. ЎҚув материаллар 1 фандан лекциялар курси



Download 1,34 Mb.
bet49/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#75167
TuriЛекция
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   90
Bog'liq
1.1 Фандан лекциялар курси

Таянч иборалар: капитал миграцияси, портфель инвестициялар, тўғри инвестициялар, ТМК, трансмиллашувнинг жаҳон иқтисодиёти ва мамлакатлар иқтисодиётига таъсири


5-мавзуга қисқача хулоса:
Капитални хорижга чиқариш, унинг давлатлар орасида фаол миграцияси замонавий жаҳон ҳўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатларнинг энг муҳим кўринишларидан биридир. Капитал олиб чиқиш жаҳон ҳўжалигининг чўқур ривожланиши даврида ривож топиб келаётган тавор олиб чиқиш монополиясини инқирозга учратмоқда. Товар олиб чиқишни тўлдирувчиси ва унинг воситачиси бўлиб капитал олиб чиқиш халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида аниқловчи омилга айланиб бормоқда.
Жаҳон капитал бозорининг замонавий кўриниши асосан ХIХ асирнинг охири ХХ асирнинг бошларида шаклланди. Яъни, бу даврда капитални эчки муомаладан олиб (асосан ТМКлар орқали ) максимал даражада фойда олиш мақсадида хорижга чиқариш учун шарт-шароит етилди. Жаҳон иқтисодиётида ривожланган капитал бозорларини молиявий ресурслар билан таъминлашда Жаҳон Банки ва унинг бўлимлари муҳим роль ўйнамоқда.


Назорат учун саволлар:



  1. Капитал миграциясининг асосий сабабларини тавсифлаб беринг.

  2. Капитал миграциясига таъсир кўрсатувчи омилларни кўрсатинг.

  3. Халқаро капитал бозорларида рўй бераётган ўзгаришларни характерлаб беринг.

  4. Трансмиллий корпорацияларни тавсифлаб беринг.

  5. ТМКларни жаҳон бозорларига кириб бориш усулларини очиб беринг.

6-МАВЗУ. ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ҲУДУДЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ


6.1.Эркин иқтисодий худудларнинг моҳияти ва кўринишлари
6.2.Эркин иқтисодий худудларни яратишда жаҳон тажрибалари
6.3.Хитой ЭИҲ модели хусусиятлари
6.4.Ўзбекистонда эркин иқтисодий худудларни ташкил этиш имкониятлари ва мавжуд истиқболлар таҳлили
6.1. Эркин иқтисодий худудларнинг моҳияти ва кўринишлари

Эркин иқтисодий худуд хўжалик юритишнинг янги шакилларидан бири бўлиб, халқаро майдонда 1950 – йилларнинг охири ва 60 – йилларнинг бошларида пайдо бўлган. 1970 - йилларнинг ўрталарига келиб эса жахон майдонида кенг оммалаша бошлади. Бундай худудлар дастлаб саноат ишлаб чиқариши ривожланган мамлакатлар хисобланган – АҚШ, Япония, Германия ва Буюк Британияда кейинчалик эса Польша, Венгрия, Болгария каби мамлакатларда ташкил этилди. Жахон тажрибасидан маълумки эркин иқтисодий худудлар даставвал дарё ва денгиз портларида, халқаро аэрапортларда, темир ва автомобил йўлларига яқин жойларда, сайёхлик ва алоҳида олинган саноат марказларида ташкил этилган. Чунки тоавр моддий бойликларни чет эл бозорларига олиб чиқишда ва чет эл инвестицияларини иқтисодиётга жалб этишда эркин иқтисодий худудларнинг роли муҳим аҳамият касб этади. Халқнинг фаровонлиги, хаётнинг кўркамлашиб бориши, кўп жихатдан шу мамлакат эркин иқтисодий худудларининг ташкил этилиши ва муваффақиятли фаолият кўрсатиши билан боғлиқдир. Чунки бундай холатларни иқтисодиёти ривожланган ва эркин иқтисодий худудлар ташкил этган мамалакатлар фаолиятида кўплаб кузатиш мумкин. Нега – ки қайси мамлакатда чет эл инвесторлари ва тадбиркорлар фаолияти учун кенг имтиёзлар яратилса, уларнинг ўзларини тиклаб олишлари учун амалий ёрдам берилса ва имкониятлар яратилса – инвестиция миқдори ҳам, тадбиркорликнинг ишчанлик қобиляти ҳам ўша ерда юқори бўлади.


Эркин иқтисодий худуд хақида тушунча биринчи марта 1973 йил 18 майдаги Киото конвециясида берилган. Унга кўра эркин иқтисодий худуд деб – мамлакатнинг бир қисмини яъни товарлар импорти ва экспортини, божхона ва солиқ чекловларисиз олиб кириш мумкин бўлган худудга айтилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 5 – сессиясида қабул қилинган “эркин иқтисодий худуд тўғрисида”ги қонуннинг 1 – моддасида эса қуйдагича тариф берилган: - “Эркин иқтисодий худудлар деб – минтақани жадал ижтимоий иқтисодий ривожлантириш учун ички ва ташқи капитални, истиқболли технологиялар ва бошқарувга оид тажрибаларни жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида хуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган худудга айтилади”.
Умуман олганда эркин иқтисодий худудларнинг 30 га яқин тури бўлади. Улардан кенг тарқалганлари: эркин савдо худудлар, эркин божхона, эркин ишлаб чиқариш, эркин илмий – техник худудлардир. Буларнинг хар бири эркин иқтисодий худуд тоифасига киргани билан ўз функциясига кўра бир биридан фарқ қилади.1
Эркин иқтисодий худудлари – консигнация (яъни товарларни сотиш учун бериш) омборларини, эркин божхона зоналарини, шунингдек товарларга ишлов бериш, уларни ўраш – жойлаш, саралаш, сақлаш худудларини ўз ичига олади.
Эркин божхона худудлари – чет элда ишлаб чиқарилган ва мамлакатга кириб келаётган махсулотларни имтиёзли тўлов асосида сақлаш, маркалар ва сортларга ажратиш, ишлов бериш, агар керак бўлиб қолган холда комплектлаштириш ва сотиш каби вазифаларни бажаради. Бундай эркин божхона худудлари дарё ва денгиз портларида, чегарадош темир йўл тармоқларида ва аэрапортларда чет эл валютасида даромад олиш мақсадида ташкил этилади.
Эркин савдо худудлари АҚШда кўплаб ташкил этилган бўлиб, улар ташқи савдо зоналари (Foreing Trade Zones) деб номланади. Бугунги кунда АҚШда 200 га яқин зона ва субзоналар фаолият қўрсатмоқда. Бу худудларнинг фаолиятини назорат қилиш ташқи савдо зоналари Департаментига юклатилган бўлиб, тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Департамент томонидан зона очилиши учун рухсат берилгандан сўнг унинг фаолият кўрсатгунига қадар 6 ойдан – 3 йилгача вақт керак бўлади.
6.1.1 – Жадвал

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish