I. ЎҚув материаллар 1 фандан лекциялар курси



Download 1,34 Mb.
bet48/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#75167
TuriЛекция
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   90
Bog'liq
1.1 Фандан лекциялар курси

Жадвал 1.



Компания

Мамлакат

Сотув ҳажми (миллиард доллар)

Соф фойда
(миллиард доллар)

Бозор қиймати

1

ICBC

Хитой

151,4

42

229,8

2

China Construction Bank

Хитой

134,2

35

200,5

3

Berkshire Hathaway

АҚШ

222,9

24,1

409,9

4

JPMorgan Chase



АҚШ

102,5

24,2

306,6

5

Wells Fargo

АҚШ

97,6

21,9

274,4

6

Agricultural Bank of China

Хитой

115,7

27,8

149,2

7

Bank of America

АҚШ

92,2

16,6

231,9

8

Bank of China

Хитой

113,1

24,9

141,3

9

Apple

АҚШ

217,5

45,2

75,2

10

Toyota Motor

Япония

249,9

17,1

171,9

Инновацион иқтисодиётнинг шаклланишида ТМКнинг билимларни умумлаштириш, трансформациялаш ва тижоратлаштириш каби юқори даражадаги қобилиятида намоён бўлувчи роли ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Бу аксарият ривожланган ва бир қатор ривожланаётган давлатлардаги ИТТКИ (НИОКР) нинг хорижий молиялаштирилишининг ўсган улуши, шунингдек, бундай фаолият учун қулай бўлган ҳудудларда глобал корпорациялар бўлинмаларининг янада кўпроқ ташкил этилишида намоён бўлади.


Таъқидлаганимиздек, ТМК иқтисодий ва илмий салоҳиятининг ўсиши, уларни бутун жаҳон хўжалик алоқаларининг мажмуига таъсир этиш даражаси кучайиши кузатилмоқда. Шу билан бирга, ТМК таъсири етарли даражала қарама-қарши ва бир хил эмас. Шундай қилиб, улар томонидан қабул қилдириладиган меҳнатнинг халқаро бўлинишида, кўпинча ҳамкорларнинг тенг эмаслиги ва уларнинг жаҳон бозоридаги имкониятлари асимметриклигини мустаҳкамлайди. Шуни ҳам таъқидлаш жоизки, ўзининг жойлашган мамлакатларида ТМК филиаллари, қатъий рекламаси орқали хаддан зиёд истеъмол қилиш, консюмеризм – (истеъмолчилар) ҳуқуқларини кенгайтириш ва ҳимоя қилишни ўзига мақсад қилган ташкилий жамоатчилик ҳаракати) жорий қилиб, шу орқали маданиятнинг шаклланишига сабабчи бўлади. Атроф муҳитни ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик кучсиз бўлган мамлакатларда ТМК ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга интилиб, тозаловчи қурилмалар, ерларни қайта культивациялаш ва ҳ.к. лар билан шуғулланмайдилар. Масалан, ТМК тарқоқ олтинни қазиб олиш билан машғул бўлган Мўғулистонда деярли 97% ҳудудда ерларнинг кайта культивацияси ўтказилмайди, Туул дарёсининг водийсида эса 4 500 га ерлар1 бузилган. Ижтимоий, экологик, маданий ва бошқа соҳаларда ТМК фаолияти натижаси сифатида бошқа кўплаб муаммолар ҳам вужудга келади, аммо улар кўпинча қабул қилувчи давлатда назоратнинг йўқлиги ёки кучсизлиги билан боғлиқ.
Жаҳон иқтисодиётида ўз экспансиясини кенгайтира бориб, трансмиллий корпорациялар жаҳон бозорини ўзлаштиришнинг турли шаклларидан фойдаланадилар. Бу шакллар кўп жиҳатдан шартномага асосланади ва ҳиссадорлик капиталида бошқа фирмаларнинг қатнашишига боғлиқ бўлмайди. ТМК иқтисодиётининг бундай шаклларига кўпинча қуйидагилар киритилади:

  • лицензия бериш;

  • франчайзинг;

  • бошқарув шартномалари;

  • техник ва маркетинг хизматларни кўрсатиш;

  • корхоналарни “калит остида” топшириш;

  • вақт бўйича чекланган қўшма корхоналар тузиш ҳақидаги шартномалар ва алоҳида операцияларни амалга ошириш бўйича келишувлар ва бошқалар.

Лицензион келишув юридик шартнома бўлиб, унга кўра лицензиар лицензиантга бир қанча муддатга маълум тўлов эвазига маълум ҳуқуқлар беради. Лицензия бериш трансмиллий корпорациянинг ички фирма шартномалари бўйича ҳам, технология беришнинг ташқи каналлари бўйича ҳам амалга оширилади.
Франчайзинг – узоқ муддатга мўлжалланган лицензион келишувдир. Бунда франчайзер клиент-фирмага маълум ҳуқуқлар беради. Бу ҳуқуқлар ўз ичига маълум тўлов эвазига савдо маркаси ёки фирма номидан фойдаланиш, шунингдек техник ёрдам кўрсатиш, ишчи кучи малакасини ошириш, савдо ва бошқариш бўйича хизмат кўрсатиш соҳаларини олади.
80-йиллардан сўнг жаҳон иқтисодиётида охиридан бошқарув ва маркетинг хизматларини кўрсатиш каби трансмиллий корпорациялар экспансиясини шакли кенг тарқалди. Бошқарув хизматларини кўрсатиш бўйича шартномага кўра, корхонани оператив назорат қилиш маълум тўловлар эвазига бошқа корхонага берилади. Техник хизмат кўрсатиш ҳақидаги шартномага кўра трансмиллий корпорациялар ушбу фирма фаолиятининг қандайдир махсус томонига боғлиқ бўлган техник хизматларни амалга оширадилар. Кўпинча бундай шартномалар машина ва ускуналарни ремонт қилиш, “ноу-хау” дан фойдаланиш бўйича маслахатлар, аварияларни тугатиш ва сифатни назорат қилиш билан боғлиқ бўлади.
Жаҳон иқтисодиётида заводларни “калит остида” топшириш ҳақидаги шартномалар кенг тарқалди. Бунда трансмиллий корпорациялар маълум объектни режалаштириб кўриш учун зарур бўлган барча (асосий ишни) фаолиятни амалга ошириш жавобгарлигини бўйнига оладилар.
Трансмиллий корпорациялар томонидан халқаро бозорларни эгаллашнинг энг муҳим шаклларидан бири хорижда махсус инвестицион компаниялар ташкил қилишдир. Бу компанияларнинг вазифаси ТМКнинг шўъба ва ҳамкорликдаги корхоналарининг маҳсулотларини минтақавий бозорларга чиқаришни рағбатлантириш учун уларни инвестициялашдир. Бундай усулдан ҳозирги кунда алкоголсиз ичимликларни сотиш бўйича энг йирик халқаро компаниялар “Пепси-кола” ва “Кока-кола” Африкада фойдаланишмоқда.
Маълумки, трансмиллий корпорациялар замонавий жаҳон хўжалигининг муҳим иштирокчиларига айланиб бормоқда. Саноати ривожланган давлатлар учун айнан ТМКларининг хориждаги фаолияти уларнинг ташқи иқтисодий алоқаларинг характерини белгилаб беради. Бу давлатлар экспортида миллий компанияларнинг узларининг хориждаги филиалларига товар етказиб беришлари ва хизмат кўрсатишларининг улуши каттадир. 80-йилларнинг иккинчи ярмида бундай фирма ичидаги савдонинг улушига АҚШ экспортининг 14-20% и, Япония экспортининг 23-29% и ва ГФР экспортининг 24-28% и тўғри келган эди. ТМК жаҳондаги хусусий ишлаб чиқариш капиталининг 1/3 қисми устидан, хориждаги тўғридан-тўғри инвестицияларнинг эса 90% ини назорат қиладилар.
Трансмиллий корпорацияларнинг соҳавий струтураси ҳам турли тумандир. Халқаро корпорацияларнинг 60% и ишлаб чиқариш соҳасида, 37% и хизмат кўрсатиш соҳасида 3% и қазиб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида банддир. Американинг “Форчун” журнали маълумотларига қараганда жаҳоннинг энг йирик 500 дан ортиқ корпорацияси ичида 4та мажмуа - электроника, нефтни қайта ишлаш, химия ва автомобилсозлик саноат тармоқлар асосий рол ўйнайди. Улар жаҳон иқтисодиётида ТМКларнинг олиб бораётган ташқи савдо фаолиятининг 80%ти ана шу тармоқларга тўғри келади.
Трансмиллий корпорацияларнинг жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимидаги фаолиятининг яхши томонларини айтганда, уларнинг фаолият кўрсатаётган давлатлар иқтисодиётига салбий таъсирини ҳам айтиб ўтиш лозим бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир:
-ТМК фаолият кўрсатадиган давлатларнинг иқтисодий сиёсатини амалга оширишга халақит бериши;
-давлат қонунларини бузиши;
-монопол нархлар ўрнатиши, ривожланаётган давлатларнинг ҳуқуқини чекловчи шартларга мажбур этиши ва бошқалар.
Хуллас, жаҳон иқтисодиётида ТМКлар хўжаликлараро алоқаларнинг ривожига доимо эътибор бериб, ўрганиш ва етарли даражада халқаро назорат талаб қилувчи мураккаб ва доимий равишда ривожланиб бораётган феномендир.

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish