I. ЎҚув материаллар 1 фандан лекциялар курси


Жаҳон хўжалигида трансмиллий корпорацияларнинг роли



Download 1,34 Mb.
bet47/90
Sana21.02.2022
Hajmi1,34 Mb.
#75167
TuriЛекция
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   90
Bog'liq
1.1 Фандан лекциялар курси

5.5. Жаҳон хўжалигида трансмиллий корпорацияларнинг роли

Трансмиллий корпорацияларда капиталининг ҳаракати, одатда, корпорация жойлашган давлатда бўлаётган жараёнлардан мустақил равишда содир бўлади.


Халқаро бизнес учун трансмиллий компанияларнинг аҳамият жуда ҳам катта, чунки улар бир вақтнинг ўзида, халқаро бозордаги асосий субъект, асосий ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланади.
Халқаро корпорацияларнинг роли ҳақида қуйидаги кўрсаткичлар бўйича фикр юритиш мумкин: 2015 йилда уларнинг хорижий филиалларида ишлаб чиқарилган қўшимча қиймат 7,9 трлн.долларни ташкил этди, ТМК нинг халқаро савдодаги улуши товар ва хизматларнинг бутун жаҳон экспортининг бор йўғи 25%ини ташкил қилди, алоҳида ривожланган давлатларнинг экспорти ва импортида эса у 80% га етган. ТМК лар хорижий тузилмаларининг сотув ҳажмлари 1990 йилдан 2015 йилгача бўлган давр мобайнида 7 баравардан ортиқроққа ошган: 5,1 дан 36,6 трлн.долларгача.
Сотув ёки ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмлари 50 млрд.доллардан ошиқ бўлган дунёдаги 166 та хўжалик субъектларидан 106 таси ТМК томонидан, қолган 60 таси – давлат томонидан ифодаланган.
Бунда нисбатан йирик бўлган ТМКларда капиталнинг концентрациялашуви кузатилади. БМТСРК (ЮНКТАД) нинг маълумотларига кўра, 1995 йилдан 2015 йилга қадар, жаҳон ЯИМ 152% га ошганда, 100 та энг йирик ТМКнинг хорижий активлари эса 214% га ошган. Умуман олганда, уларга хорижий активлар умумий сонининг 10%и, банд бўлганлар сонининг 11%и ва барча ТМК сотуви умумлаштирилган ҳажмининг 16%и тўғри келади. Мазкур компанияларнинг хорижий тармоғига, жаҳон ЯИМ нинг таҳминан 4%и тўғри келади.
Бугунги кунда ТМК лар жаҳон иқтисодидаги эркин капиталнинг 80%ини назорат қилади ва миллий иқтисодиётларга асосий инвестор ҳисобланади. Шунингдек, улар халқаро капиталнинг истеъмочилари сифатида ҳам намоён бўлади.
ТМК ларнинг жаҳон иқтисодидаги кучи ва ролининг ўсиб боришини корпорациялар хорижий филиалларининг шаклланиш тезлиги билан ифодалаш мумкин. 1991 йилда дунёда 25 мингта ТМК ва 150 мингта филиаллари бўлган, 2003 йилда эса – 61 мингта ТМК ва 900 мингта филиаллари. Яъни 10 йилдан ошиқ вақт мобайнида, бош компанияларнинг сони 74% га ошган, филиаллар сони эса шу вақтнинг ўзида 6 бараварга кўпайган. Агарда 1991 йилда битта корпорацияга хориждаги филиаллар сони ўрта ҳисобда 4,3 тўғри келган бўлса, 2003 йилда бу кўрсаткич 14,7 ни ташкил этган.
Ундан кейинги йилларда турли сабаблар таъсири остида ушбу жараён секинлашди ва корпорациялар ҳамда уларнинг филиаллари сони, корпорацияларни йириклаштириш, бирлаштириш ва ўзига олиш ҳисобига барқарорлашди: 2010 йилда 104 мингта ТМК ва 892 мингта филиал бўлса, 2015 йилда уларнинг сони – 80 мингта корпорация ва 800 мингта филиални ташкил этган.
Халқаро корпорацияларнинг бошқарув тузилмаси бош компания ва бир неча турга бўлинувчи ҳамда мақоми бўйича фарқланувчи қатор хорижий филиалларнинг ўзаро ҳаракатланиш асосида қурилади:
- бўлинмалар – уларнинг 100% капитали бош компанияга тегишли ва улар, қабул қилувчи давлатнинг қонунлари бўйича, юридик шахс ҳисобланмайдилар;
- шўъба компаниялар – қабул қилувчи давлатнинг қонунлари бўйича шахсий балансга эга бўлган юридик шахс ҳисобланади, лекин бош компанияга, унинг фаолияти назоратини олиб борувчи улуш тегишли бўлади;
- уюшма (ассоциациялашган) компаниялар – худди шундай, фаолият юритаётган давлатининг қонунчилиги бўйича юридик шахс бўлиб, бош компания билан битим асосида боғлиқ ва бундай компаниянинг фаолияти, умуман олганда, мустақил характерга эга.
Етакчи корпорацияларнинг хорижий инвестицион фаолияти, ҳозирги вақтда қуйидаги бир қатор муҳим йўналишлар бўйича тақсимланади:
- “триада” ичидаги етакчи мамлакатларнинг ўзаро инвестициялари: АҚШ – Япония – Ғарбий Европа;
- ривожланган мамлакатлардан ривожланаётган ва ўтувчи давр мамлакатларига инвестициялар;
- ривожланаётган мамлакатлардан ривожланаётган мамлакатларга инвестициялар;
- ривожланаётган мамлакатлардан ривожланган мамлакатларга инвестициялар.
Охирги икки йўналиш, айниқса, бизнинг давримизда фаоллашди ва ривожланаётган мамлакатлардаги ТМК ларнинг жаҳон аренасига чиқиши билан боғлиқдир.
Тармоқ тузилмасининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, хорижий инвестицияларнинг энг катта оқими: электроника ва электр техника саноати; автомобилсозлик; нефтни қайта ишлаш; кимё; фармацевтика; озиқ-овқат; хизматлар каби соҳаларга йўналтирилган.
Умуман олганда, ТМК жаҳон саноат ишлаб чиқаришининг 50%ини таъминлайди. Жаҳон савдосининг 70%и ТМК ларга тўғри келади ва шу савдонинг 40%и ТМК лар ичида амалга ошади, яъни бозор нархлари ва бозорнинг босими остида эмас, аксинча, бош корпорациянинг узоқ муддатли сиёсати билан аниқланадиган трансферт деб номланувчи нархларда амалга оширилади. ТМК асосий капиталнинг тўғри чет эл инвестициялари шаклида олиб чиқиб кетилишини амалга оширади. Жаҳоннинг ИТТКИ (НИОКР) га кетадиган харажатларнинг асосий қисми ТМК орқали ўтади. ТМК жаҳонда мавжуд бўлган патентлар, лицензиялар ва ноу-хауларнинг тахминан 4/5 қисмини назорат қилади.
ТМК сони юқори суръатлар билан ўсиб бормоқда. ТМК ларнинг кўпчилиги саноат компанияларидир (“Toyota Motor Corporation”, “Ford Motor Company”, “General Electric”). Жуда катта ТМК баъзи бир мамлакатларнинг бюджетидан ошиқ бюджетга эга. Алоҳида мамлакатларнинг ялпи миллий маҳсулотининг ТМК орқали ҳар йилги сотувлари ҳажми солиштирилганда, “General Motors” Швейцария, Покистон ва ЖАР дан, Royal Dutch Shell эса Эрон, Венесуэла ва Турциядан кўра бойлиги аниқланди. Американинг “Wal-Mart” ТМК си ишлаб чиқариш ҳажми Польша, Исроил ва Греция ишлаб чиқаришларининг умумлаштирилган ҳажмидан ошиб кетади. Япониянинг “Mitsubishi” компанияси худди шу параметр – ўзининг ишлаб чиқариш ҳажми бўйича – аҳоли сони бўйича жаҳонда тўртинчи ўринни эгаллаб турувчи Индонезиядан ўзиб кетади.
Экспертлар 500 та энг йирик глобал компанияларни ажратадилар. Етакчи ўринлар Америка ТМКларига тегишли (140 та компания), ундан кейин – Япония (67), Франция (40), Германия (39), Хитой (37), Британия (26). БРИК мамлакатларининг ТМК лари динамик равишда ривожланиб бормоқда (Бразилия (6), Россия (8), Ҳиндистон (7) ва Хитой).
1. - жадвалда “Forbes” журнали бўйича 2017 йилги сотувлар ҳажми ва соф фойда бўйича дунёнинг 10 энг йирик компаниясидан ташкил топган рўйхат келтирилган. Катта миқдордаги молиявий маблағларининг кучи, жамоатчилик билан алоқа, сиёсий лобби сабабли, ҳудудларда ТМК катта таъсирга эга.

Download 1,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish