Эфиопия янги даврда: тарихий ривожланишнинг асосий воқеалари ва жараёнлари. Режа



Download 40 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi40 Kb.
#907607
Bog'liq
Эфиопия (маъруза)-1


ЭФИОПИЯ ЯНГИ ДАВРДА: ТАРИХИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ АСОСИЙ ВОҚЕАЛАРИ ВА ЖАРАЁНЛАРИ.


Режа:

  1. Эфиопия XVII аср давомида: ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол.

  2. XVIII асрда Эфиопияда сиёсий кураш.

  3. Хорижликларнинг мамлакатга кириб келиши

  4. Федор (Теодорос) II ҳукмронлиги

  5. Менелик II ҳукмронлиги



Таянч тушунча ва иборалар: Африка мамлакатлари, Эфиопия, галлалар, шава, Фасилидес, негус, Йоханныс I, ўзаро курашлар, ”рас”лар, хорижликларнинг кириб келиши, миссионерлар,мустамлакачилик сиёсати

XVII аср давомида Эфиопия монархиясининг заифлашуви давом этди. Ташқи таҳдидлардан ташқари мамлакатда ички курашлар, марказий ҳокимиятга қарши чиқишлар авж олди.


Сусныйос (1606-1632) ҳукмронлигининг катта қисми галла ва агау қабилалари билан урушларда ўтди. Агаулар бўйсундирилди ва мажбуран христианлаштирилди. Яҳудийлашган фалашалар қаттиқ қаршилик кўрсатди. Галлаларга нисбатан иккиюзлама сиёсат олиб борилди. Бир томондан, уларга қарши урушлар олиб борилди (Марказий ва Ғарбий Эфиопияга кириб келишига йўл қўймаслик учун), иккинчи томондан, уларни шава (милиция) отрядларига жалб этиш ва Эфиопия армиясида галлалардан бўлинмалар ташкил қилиш бошланди. Бундай бўлинмаларнинг асосини негус ҳокимиятини тан олган ғарбий галлалар ташкил қиларди.
Агар Сусныйос, испан ва португал католиклари-иезуитлари таъсири остида бўлиб, католикликни қабул қилган бўлса, унинг фарзанди Фасилидес (1632-1667) иезуитларни батамом Эфиопиядан ҳайдаб чиқарди.
Фасилидес даврида пойтахт Гондэрга (Тана кўлидан шимолроққа) кўчирилди. Тигре ва Шоа провинцияларда айримачилик тенденциялари кучайди.1642 йилда негус армияси галлалар томонидан тор-мор этилди. Марказий ҳукуматнинг Тигре ва Бегемдыр провинциялари устидан ҳокимияти йўқотилди.
Фасилидеснинг фарзанди бўлмиш Йоханныс I (1667-1681) диний ихтилофларни тўхтатишга ҳаракат қилди, бир-неча бор черков йиғинларини чақирди. Бироқ унга нисбатан муҳолифат кучайиб борди.
Унинг ўғли Иясу (1681-1706) Таказа дарёсидан ғарбда жойлашган провинцияларда реал ҳокимиятига эга охирги негус эди.
Иясу галла ва агауларга қарши курашни давом эттирди. Шава (милиция) ва дин раҳбарлари орасида Иясуга қарши муҳолифат кучайди. Вассал давлат саналмиш Энарьяга қарши юоишдан қайтиб келаётган Иясу фитна натижасида ўлдирилди. Тахтга унинг ўғли Такле Хайманот ўтказилди (1706-1708).
1721 йилгача ички ўзаро курашлар авж олди, шу давр ичида тўртта негус алмашди.
Иясунинг ўғли Вальде Георгис (Бакаффа) (1721-1730) ҳукмронлик қилган қисқа давр давомида курашлар тўхтатилди. 1724 йилдан бошлаб унинг янгиланган армияси Ласта, Ваг, Тигре ва Бегемдыр провинциялари устидан ҳокимиятни тиклади. Бакаффанинг ўлимидан сўнг тахтга унинг кичик ёшдаги ўғли Иясу II (1730-1755) ўтирди, унинг онаси – Ментаваб -регент ва ҳамбошқарувчи бўлди. Ментаваб 1730-1734 йилларда негус ҳокимиятини тан олмаган провинцияларни қайтадан бўйсундирди.
Иясу II вафот этгандан сўнг тахтга унинг кичик ёшдаги фарзанди Ийоас (1755-1769) ўтирди. Ментаваб регент бўлиб қолаверди. Ийоас ички муҳолифатга курашиш пайтида Тигре провинциясининг қудратли губернатори Микаэльдан ёрдам сўради. Микаэль 1767 йилда 30-минглик армияси билан Гондэрга етиб келди ва биринчи вазир (рас бетведет) лавозимига тайинланди. Ментаваб ва унинг ҳамқабиладошлари ҳукмронлиги тугади.
Бироқ Ийоас ва Микаэль ўртасида кураш бошланди. Негус ушбу курашда мағлубиятга учради.
Рас Микаэль Ийоасни ўлдиришни буюрди ва тахтга Ияссу I-нинг ўғли Йоханныс II ўтказди. Бироқ янги негус 1769 йилнинг октябрида тахтдан четлаштирилди, ва унинг ўрнини ўғли Такла Хайманот (1769-1777) эгаллади, ундан сўнг 1855 йилгача “князлар даври” бўлди. Эфиопия марказлашган давлат сифатида мавжуд эмасди. Мамлакат бир неча мустақил князликларга (ҳукмдорлари “рас”лар деб аталарди) бўлиниб кетди, ва улар ўртасида тўхтовсиз урушлар бўлиб ўтарди. Негуслар қўғирчоқ ҳукмдорларга айландилар.
XVIII аср охиридан Эфиопияга католик ва протестант миссионарлари тез-тез кириб кела бошладилар. Улар маҳаллий ҳукмдорлари устидан ўз мамлакатларининг таъсирини ўрнатмоқчи бўлдилар. Ушбу даврда айниқса инглизлар фаол эдилар.
Хорижликларнинг мамлакатга кириб келиши, сиёсий тарқоқлик ва ўзаро курашлар аҳолининг норозилигини келтириб чиқарарди. Мамлактда марказлашувга бўлган тенденциялар кучайди.
Ғарбий Эфиопияда ўз ерларини йўқотган заминдор Касса тоғларда деҳқонладан иборат кичик отрядни барпо этди. У йирик заминдорларни йўқотишни ва мамлакатдаги тарқоқликни бартараф қилишини мақсад қилиб қўйди. Халқ оммаси уни қўллаб-қувватлади. Унинг кураши 1855 йилгача давом этди. Ўзининг энг қудратли рақиби – Тигре вилояти ҳукмдори Убиени мағлуб этган Касса ўша йили Федор (Теодорос) II номи билан Эфиопия негести негуси (шоҳларнинг шоҳи) бўлди. У мамлакатни 1868 йилгача идора қилди. Магдала шаҳри фактик жиҳатдан мамлакат пойтахтига айланди. Федор даврида мамлакатда бир қатор иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу ислоҳотлар мамлакат қудратининг ўсишига, марказий ҳокимиятнинг кучайишига кўмак берарди. Бироқ Федор сиёсатига қарши чиқишлар ҳам рўй берди. Жойлардаги исёнларнинг энг кучлиси 1855-1861 йилларда Тигре вилоятида бўлиб ўтди.
Эфиопияда Федор ҳокимиятининг кучайиши инглиз ва французларнинг манфаатларига тўғри келмасди. Улар мамлакат ичкарисида вазиятнинг кескинлашувидан самарали фойдаландилар. Французлар консули Лежан Эфиопиядан чиқариб юборилди. Федор 1864 йилда Эфиопиядаги Британия консули Камерон ва унинг хизматчиларини қамоққа олишга буюрди. Британия ҳукумати билан музокаралар олиб борилди. Кейинчалик қамоққа олинган инглизлар озод этилдилар. Бироқ бу воқеаларни баҳона қилган Британия ҳукумати 1867 йилда Эфиопияда ҳарбий ҳаракатларни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Британияликлар Федорга қарши ҳаракатларида Тигре вилоятининг исёнкор ҳукмдори Кассаи, ҳамда исёнкор заминдорлар Гобазие ва Менелик ёрдамидан самарали фойдаланишди.
Инглизларнинг генерал Нэпир қўмондонлигидаги 32-минглик экспедицион корпусига (20 артиллерия тўпи билан қуролланган) Федор найзалар билан қуролланган 4 минг аскарини қарши қўйди (инстркторлари бўлмаганлиги сабабли 30 тўпдан тўла фойдаланилмади). Эфиопияликларнинг қаттиқ қаршилигига қарамасдан,1868 йилнинг январида инлизлар мамлакат пойтахти Магдалани эгаллашди. Федор жангда ҳалок бўлди.
Мамлакатни тўла босиб олиш қийн бўлишини англаган инглизлар 1868 йилнинг июнида мамлакатни тарк этдилар. Уларнинг кетиши биланоқ мамлакатда ҳокимиятни эгаллаш учун кескин кураш рўй берди. Ушбу курашда Кассаининг қўли баланд келди.У 1872 йилда Йоханныс IV (1872-1889) номи билан Эфиопия негуси бўлди.
Йоханныс IV Судан махдийлари билан жангда (1889 йили) ҳалок бўлади. Унинг вориси Шоа Менелик II даврида (1889-1913) Қизил денгиз бўйи ва Сомали ярим ороли Англия, Франция, Италия ўртасида бўлиб олинди.
Эфиопияда Италия ўз мустамлакачилик режаларини амалга оширишга интилди.
1889 йили Менелик II билан Италия ўртасида Уччиал битими тузилди. Бу хужжат атайлаб, хабаш (кушит) ва итальян тили нусхалари ўртасида мазмуни мос келмайдиган қилиб тузилган эди. Натижада итальянлар мамлакатга мустамлака даъвоси билан зўравонликка киришдилар. Лекин Менелик II Эфиопия кучларини бирлаштириб, 1896 йили март ойида Адуа ёнида итальянларга қаттиқ зарба бердилар ва оқибатда Эфиопия ўз мустақиллигини саклаб қолди.
XX аср бошларида Эфиопияда мусулмонлар фаоллашиб, 1913 йили Менелик II вафотидан кейин хокимият тепасига келишди. Биринчи жахон уруши давомида Эфиопия Германия ва Туркия билан ҳамкорлик қилиб турди. Эфиопиянинг Англия-Миср суданига карши уруш бошлашига Германия "кўл" урди. Шу максадда Эфиопияда давлат тўнтариши қилиниб, хокимият тепасига Тафари Маконнен келди. Кейинчалик у ўзини Хайле Селассия I номи билан император деб эълон қилди.
Download 40 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish