Танлаш тамойилининг
ялпи умумийлиги.
анлов тушунчасини талқин этишда ҳам хилма-хилликлар мавжуд. Уни тамойил дейиш ҳам мумкин.
Биологлар бу атамага тарихан ўзларича мазмун бериб келадилар. Бунга кўра, табиатда нисбатан кучли, муҳитга мослашувчанлар яшайди. Булар ичидаги тасодифий омиллар (мутация ҳаракатлари) натижасида вужудга келган белгилар танлаб олиниб, сўнгра ирсият қонуниятларига биноан кейинги авлодга узатилади. Албатта табиий танланиш механизмини ана шундай содда талқинини фақат унинг скелети дейиш мумкин. Аммо бундай қарашлар ривожи натижасида эволюцион жараёнларнинг ҳозирги замон тушунчаларига эга бўлиб қолдик. Табиий танланиш тўғрисидаги қарашлар ривожи натижасида бу ялпи умумий таснифга – нотирик табиат ва жамиятга ҳам хос ҳодиса эканлиги маълум бўлмокда. Тажрибалар шундан далолат берадики, тасодифий тартибсизликлар (хаос) ўз-ўзидан қандайдир муайян тартибли ҳолат ва қонуниятни вужудга келтиради.
XVIII асрларда «виртуал ҳаракатлар» кўпдан-кўп «эхтимолли давомийлик» тушунчаларида ҳар қандай «эҳтимоллик ҳаракатлари» англаб келиндики, бу – физика қонунларига тўғри келмас эди. Чунки бу «виртуал ҳаракталар»ни англаш туфайли ҳар қандай тасодифлар сабабли содир бўлиши ҳам мумкинлиги аён бўлди. Демак, ўзгарувчанлик табиатга бутун бир «имконият майдони»ни касб этиб, баъзи бир махсус шарт-шароитларга мувофиқ келадиган фақат айрим бирликлар ўзини намоён қилиши, танланиши учун амалга ошар экан. Танловни ўз объектив қонунлари бўйича табиат рўёбга чиқаради, Ақл эса у ёки бу даражадаги аниқлик билан бу фактни изоҳлайди. XVIII асрда бу далил механикага хос жараён сифатида қараб келинди.
Эндиликда исталган динамик тизимлар ҳамда виртуал ва реал ҳаракатлар алоқадорликларини чуқурроқ ва кенгрок тасаввур қилишимиз мумкин. Масалан, жуда кўп эҳтимолли (фикрий) ҳаракатлардан амалда фақат истисно тариқасидаги ҳаракатларгина «ўтказиб юборилади». Бошқача айтганда, буни амалга оширадиган филътрларни танлаш жуда кўп. Ньютон қонуни эса улардан атиги биттаси, холос. Тирик табиатда турлар ичидаги кураш, Дарвин атаган табиий танлов ҳам яна бир фильтрдир. Танлов тамойилларига эса ҳамма сақланиш қонунлари, жумладан, физика ва кимё қонунлари ҳам киради. Бу тамойилга термодинамиканинг икки қонунини ҳам киритиш мумкин.
Танлов тамойили жамиатга ҳам хос ҳодисадир. Бироқ буни содда тушунмаслик керак. Яъни жамиятда, ҳудди нотирик табиатда ва хусусан тирик табиатдаги каби шаклларда бу тамойил амал қилади, дейиш тўғри бўлмайди. Чунончи, ҳайвонот оламидагидек жамиятда ҳам фақат кучлилар яшаб қолади ва ожизларга ўрин қолмайди, тарзида танловни содда тушунмаслик керак. Бошқача айтганда, ақлий жиҳатдан нисбатан онгли, ижтимоий мавқеи (статуси) мустаҳкам, жамиятдаги алоқалари хилма-хил, махоратли ва ҳатто, маълум маънода такомиллашган жамиятларда ғирром, фирибгар одамларгина жамиятда инсонлардек яшай олади, бундай имкониятлардан маҳрум оддий кишилар хору зор, ночор яшашга мажбурлар, дейиш тўғри бўлмайди.
Иқтисодни оладиган бўлсак, ундаги баланс (тенглик) шарт-шароити танлов тамойилини ўзида гавдалантиради. Ижтимоий ҳаётдаги турли тасодифлар йиғилиб-йиғилиб, заруриятга айланади. Жамиятда имконият даражасидаги воқеъликнинг ўзи гўё тасодифлар йигиндисидек намоён бўлади. Ушбу имкониятлар (тасодифий ҳолатларни) англаб олиш, уни воқеликка айлантириш йỹллари, воситалари, усулларини тỹғри танлай олган одамлар, уларнинг уюшмалари (давлати, сиёсий партиялари, ижтимой ҳаракатлар ва бошқалар) ỹз қобилиятларини тỹлароқ, натижадорроқ руёбга чиқара оладилар. ¥уқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятида яшайдиган фуқароларда танлов тамойилларига асосланиб фаолият кỹрсатиши учун шарт-шароит кенг ва қулай бỹлади. Бу хол ижтимоий тараққиёт ва инсон камолати учун ҳам кенг имкониятларни вужудга келтиради. Демак, танлов тамойили ялпи умумий тасниф (характер)га эга эканини назарда тутиш лозим .
Do'stlaringiz bilan baham: |