Эволюцияда бифуркация
(ҳалокат) мурвати.
Фанда узоқ йиллар материя эволюцион ривожланишини англатадиган адаптация (яъни, нотирик табиат, тирик табиат ва жамиятда ташқи муҳитга мослашиш) мурвати борлиги тỹғрисидаги қарашлари етакчи бỹлди. Нарса ва ҳодисаларнинг ỹзини – ỹзи ташкиллашга шу нуқтаи назардан ёндошиб келинди. Аммо тадқиқотлар яна шуни исботладики, эволюция механизмларининг бошқа типи ҳам мавжуд экан. Бу бифуркация механизми бỹлиб, уни тушуниб олиш учун трубадан оқадиган суюқликни мисол келтириш мумкин. Суюқлик сарфи оз бỹлган пайтда, Пуазейл конунига мувофиқ, унинг оқими ламинал таснифга эга бỹлади, яъни суюқлик қисмлари труба маркази билан параллел равишда силжийди. Ушбу суюқлик ҳаракати труба ичида силжиши учун муайян куч-қувват керак бỹлади. £увват (энергия) сарфланишидаги фарққа қараб, маълум бир вақтгача у чизиқли қонунга биноан ỹсиб боради, суюклик зарралари тезлиги эса, ỹз паробалик шаклини сақлаб қолади. Бироқ, ташқи таъсирнинг маълум бир басқичига келгач, суюқлик оқими ҳарактерида сифат ỹзгариши содир бỹлади. Ламинал оқим турбулент оқимига айланиб, босим тезда ỹсади. Бошқача айтганда, суюқлик сарфини белгилайдиган ташқи таъсирнинг муайян чегараси бỹлади. Бунда системанинг эски ташкилланиши барбод бўлади, система ташкилланишининг турбулент шакли вужудга келади. Аммо системанинг бу остонавий вазиятида янги ҳолатга келиши бир хилда кечмайди. Бифуркациядан кейин эҳтимол жỹда кỹп структуралар мавжуд бỹладики, улар доирасида система яна ривожлана бошлайди. Бу структуралардан қай бири ỹзини намоён этишини олдиндан айтиш қийин.Чунки бунда остона холатидан ỹтиш пайтида тасодифий таъсирлар ташқи мухит флуктацияси мавжуд бỹлиб, ана шу структура танловини белгилайди. Айнан мана шу бифуркация механизми бизнинг оламимиз ривожида алоҳида роль ỹйнайди .
Бу ҳолатни тушуниб олиш учун яна битта мисол келтирамиз. Бир эгилувчан таёқнинг икки учидан ушлаб эга бошлаймиз. £увватнинг ошиб бориши билан таёқ тобора эгила боради. Аммо маълум бир босқичга келгач, таёқ синади ва у энди таёқлик хусусиятини йўқотади. Унинг қаердан қандай синишини олдиндан айтиш қийин. Худди шунга ỹхшаб, келажакнинг ноаниқлиги бифуркация механизмининг ỹзига хос хусусиятида намоён бỹлади .
Адаптация ва бифуркация механизмлари мавжудлиги тỹғрисидаги концепция Кювьенинг ҳалокат назариясини ҳам маълум даражада тиклашни тақоза этади. Дарвиннинг эволюцион таълимотига Кювьенинг ҳалокат назариясини қарама-қарши қỹйиш тỹғри эмас. Масалан, геологлар ва палеонтологлар Ерда кỹпроқ ёки озроқ доимо фонли радиация (эҳтимол, £уёшнинг Космос муайян бир зонасидан ỹтиши билан боғлиқдир) бỹлиб туришини тасдиқлаганлар. Натижада мутагенез ниҳоятда зич (интенсив) тус олиши туфайли Ерда ҳаёт шароити алмашиб борган. Бу ҳол эски турларнинг йỹқ бỹлиши ва янгиларининг пайдо бỹлишига олиб келган. Биосферанинг ҳалокатли ҳолати бифуркация механизми туфайли содир бỹлиб туради.
У ёки бу сабабларга кỹра, эволюцион оқим эволюциянинг бир неча йỹлларига дуч келади. Натижада адаптация мурвати ỹрнини бифуркация (ҳалокат) механизми эгаллайди. Ривожланишнинг характери шундан сỹнг сифат жихатидан ỹзгаради. Энг муҳими, эволюцион жарённинг бундан кейинги ривожланишида бир неча йỹл (вариант)лар пайдо бỹлади. Яъни йỹлларни танлаш қай ҳолда боришини олдиндан айтиш қийин. Чунки бунда тасодифий ҳолатлар ҳал қилувчи роль ỹйнайди .
Ушбу айтилганлардан маълум бỹладики, материя ỹзини-ỹзи ташкиллашининг ялпи умумий қонуни мавжуд. Уни фанда дивергенция қонуни деб аталади. У моддий оламнинг барча уч даражаси –нотирик табиат, тирик табиат ва жамият эволюцияси учун хосдир .
Система мураккаблашиши билан унинг ҳажми катталашиб ва бифуркация (ҳалокат) ҳолати кỹпайиб боради. Бинобарин, система мураккаблиги ошган сари унинг янада ривожланиб боришининг эҳтимол тутилган йỹллари, яъни дивергенция ҳам кỹпайиб боради. Аммо айнан битта канал (йỹллар)да ривожланаётган иккита системанинг пайдо бỹлиш эҳтимоллиги нолъ (йỹққа)га тенг. Бунинг маъноси шуки, ỹзини-ỹзи ташкиллаш жараёни ташкиллаш шакллари сонининг тобора ỹсиб боришини англатади.
Бу ҳолатни қуйидаги мисолда англаб олиш мумкин. Дейлик, иккита бир хил думалоқ устун худди бир хил вертикал босимда турибди. Уларга тинимсиз шамол шиддатли таъсир этмоқда. Устунларнинг механик хусусиятлари ва вертикал босимлар бир хил бỹлганлиги сабабли, уларда барқарорлик чегараси ҳам айнан бирдек. Л.Эйлер назарияси бỹйича, ҳар икки устунда бифуркация (ҳалокат) бир вақтда рỹй бериши керак. Бироқ, шамол шиддати ҳеч қачон айнан бирдек бỹлмагани туфайли, бифуркациядан кейин ҳар икки устуннинг ҳолати турлича бỹлади. Натижада янги шароитда устунларнинг тебраниши эволюция турли йўлларида содир бўлади. Бошқача айтганда, турлича текисликда улар тебранади. Чунки мувозанат шакллари ҳаддан ташқари кỹпдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |