Хотиранинг
ногенетик шакли.
зини-ўзи ташкиллаш механизмида генетик хотирадан ташқари ногенетик хотиралар ҳам муҳим роль ўйнайди. Тирик организмлар яшаш учун кураш, атроф – муҳитга мослашиш, ўзини-ўзи ҳимоя қилишда ногенетик хотиралар шаклланган. Хотира шакллари ривожи ва ўзини-ўзи ташкиллаш механизми ягона бир жараённинг турлича баҳоланишидир.
Хотира ҳақида фикр юритганда, авлоддан – авлодга ўтиб борадиган ахборот (информацияларни ёзиш - кодлаш), уни сақлаш ва узатишни таъмин этадиган тизим тушунилади. Хотира, афтидан, Ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши билан шакллана бошлаган ва у туфайли тирик жонзотлар ўзини-ўзи ташкиллаш имкониятига эга бўлганлар. Албатта генетик хотиранинг кўп шакллари бўлгандир, аммо табиий танланиш жараёнида фақат битта шакл – тўрт нуклеиндан иборат “хавфли”си яшаб қолган, холос. Шуни таъкидлаш жоизки, Космик бўшлиқдаги бошқа оламларда нуклеин кислотасини кодлаш шакли бошқача бўлиши мумкин.
Тирик организмлар шаклларининг такомиллашиб бориши ва ҳаётий фаолиятлари характерининг мураккаблашиш жараёни, улар яшаш маконлари шароитларидаги хилма-хилликлари, ўзгаришлар хотиранинг бошқа шаклларини ҳам вужудга келтирди. Яшашнинг кооператив шакли шароити учун генетик кодланишдан фарқ қиладиган ўзига хос феъл-атвор умумийлиги шаклидаги хотира керак эди. Бу механизм ўргатишга асосланади. У ривожланган ҳайвонларда кенг тарқалган механизм ҳисобланади. Хусусан бундай хотира пода ва галага ўхшаган уюшмаларда кенг тарқалган бўлади. Бу механизм катталарнинг «мен қилгандай қил!» деган тамойилга асосланади. Ана шу механизм ўзига хос ва ниҳоятда самарали тилни вужудга келтирадики, бунда на фақат шахсий намуна, балки рағбат ва жазо ҳам муҳим роль ўйнайди. Чунки бу ҳолат феъл-атворнинг муайян стандартларини белгилаш механизмини вужудга келтирадики, тирик жонзотлар бусиз яшашлари қийин бўлади.
Жониворлар қачон ва қаердан емиш топишни, нима хавфли-ю, нимага эътибор бермасликни билишлари шарт. Албатта тажрибага ҳам кўп нарса боғлиқ. Аммо нисбатан қисқа умр давомида бундай кўникма ва малакага эга бўлиш қийин. Ана шунинг учун ҳам хотиранинг ҳаддан ташқари хайратомиз шакли – тарбия тизими вужудга келади. Яъни, бу генетик хотирадан холи ахборотни узатиш воситаси бўлган янги тил бўлиб, бу стереотип (қотиб қолган бир тил)даги хулқ-атворни англатади. Бутунлай хотирасиз жонзот йўқ, ҳар бир тирик организм муайян ҳажмдаги ахборотни ўзида сақлайди. Демак, ҳайвонларда ҳам шартсиз рефлекслардан ташқари шартли рефлекслар элементлари мавжуд бўлади. Ҳайвонлардаги асаб тизимининг бу хусусияти туфайли хусусий тажриба пайдо бўладики, уни фақат ўргатиш ёрдамида кейинги авлодга узатилади. Бу, яшаш жойи ва шароитнинг ўзгариши билан хулқ-атворларда бўладиган ўзгаришни англатади.
Кўпинча ирсият билан «хотира» тушунчалари айнанлаштирилади. Аммо ирсият «хотира»га нисбатан кенгроқ тушунча эканини назарда тутиш маъқул. Хотира ахборотни кодлаштириш, сақлаш ва узатишнинг ҳар доим қандайдир конкрет механизми бўлса, ирсият ўтмишнинг ҳозир ва келажакка таъсири таснифини англатадиган тушунчадир.
Материянинг ўзини-ўзи ташкиллаш жараёнида турли-туман «ўзини-ўзи ташкилловчи», аввало хотира каби конструкция (қурилма)лар пайдо бўлади. Буларни билмай туриб, тафаккур хусусиятларини англаш қийин. Мия нодир ҳодисаси – фикрлаш қобилияти ҳам «ўзини-ўзи ташкиллаш ижоди»дан бошқа нарса эмас. Хотиранинг вужудга келиши ва ривожланиши (генезиси) на фақат физиология муаммоси, балки сунъий Ақл яратиш назариясига ҳам тааллуқли ҳодисадир. Уни яратиш эса айниқса Планетамизда цивилизацияни асраб қолиш муаммоси кўндаланг турган бир даврда одамзот учун янги кенг имкониятлар вужудга келтиради.
Хулоса: а) генетик хотира ва такрорий алоқаларнинг шаклланиш эволюцион жараёнларда катта роль ўйнади; б) тирик организмларнинг жараёнларини ҳисобга олиш ва уни такрор ишлатиш билан боғлиқ ҳодисалар асаб тизими билан боғлиқдир; в) тирик организмларда уюшма (кооперация) шароитида мавжуд бўлишга интилиш ўзига хос табиий танланиш кўриниши ҳисобланади; г) хотиранинг ногенетик шакли – тарбия тизими хотирани узатиш воситаси сифатида тирик организмлар биргаликда мавжуд бўлиш феъл-атворини белгилаш имкониятини вужудга келтиради.
Калит сўзлар: прокориот, эукориот, фотосинтез, хотиранинг маҳсус шакли, генетик код, нуклоид, рецептордатчик, эндокрин тизим, такрор алоқа, табиий танланиш, асаб тизими, рефлекс, тахминлаш (фахмлаш) қобилияти, этолог, сунъий ақл, резонанс (жаранглаш), генетик ва негенетик хотира, нуклеин кислотаси, стареотип, шартли ва шартсиз рефлекслар.
Do'stlaringiz bilan baham: |