Диссипация
тамойиллари минимуми.
ажриба шуни кўрсатяптики, нотирик табиатда энергия диссипацияси (ажралиши) минимуми тамойили энг муҳим принцип ҳисобланадиган ҳодисаларни муайян тури мавжудки, улар жуда кўп виртуаллардан реал ҳолатларнигина ажратиб олади. Бошқа тамойиллар ягона барқарор ҳолатларни юзага келтиролмай, эҳтимолликлар жуда кўп бўлганда, энергия диссипацияси минимуми тамойили танланишининг кўшимча принципи сифатида намоён бўлади.
Тирик жисмлар ривожланиш жараёнини изоҳлаётганда, танлаш тамойилини шархлашда янада мураккаброк муаммолар пайдо бўлади. Тескари алоқа тўғрисидаги тасаввурларга мувофиқ, гомеостазисни сақлашга интилиш рўй беради. Булар ўз навбатида фақат тирик табиатга хос танланишнинг янги тамойилидир. Масалан, масса ёки импульснинг сақланиш қонуни асло ўзгариши мумкин эмас. Тирик организмлар барқарорлиги тамойили – гомеостазисни сақлаш принципига келсак, у худди физика қонунидагидек эмас, балки майл (тенденция) сифатида намоён бўлади: тирик органимлар ўз барқарорлигини сақлашга интиладилар ва айни чоғда улар бу тамойилни бузишга ҳам мойил бўладиларки, натижада барқарорлик беқарорлик тусини олиб, тириклик соҳаси ё қолиши ёки ҳалок бўлиши ҳам мумкин. Демак, энергия диссипацияси (ажралиши) минимуми тамойили тирик органзмларда қонуниятли ҳолат тарзида эмас, балки майл (тенденция) шаклида содир бўлади. Ҳар қандай тирик организм учун ташқи энергия ва моддани энг юқори ўзлаштиришга интилиш хос бўлгани сабабли нотирик табиатдан фарқ қиладиган ҳодиса рўй беради. Гомеостазис сақланишининг бундай нотенглик тамойили муҳим принцип, дейиш мумкин. Ташкилланишда юзага чиқадиган зиддиятларни ҳал этиш имкониятлари мавжуд: тирик системалар, янги ва янада барқарор ҳолатларни топиш учун улар эски ҳолатларни тарк этишлари керак. Бунинг учун эса эски барқарор ҳолатларни бузиб ташлаш ижобий алоқаларга эга бўлган ташқи энергия ва моддалар ҳисобига бўлиши мумкин, холос. Тирик организмлардаги локал барқарорлик билан ташқи энергия ва моддадан энг кўп даражада фойдаланишга интилиш майллари ўртасидаги зиддиятларни ҳал этиш моддий олам ташкилланишидаги янги шаклларни топишнинг муҳим омили ҳисобланади.
Хулоса: а) редукционизм (соддалаштириш) барча фанларга хос ҳодисадир; б) ташкилланишнинг тескари алоқа механизми бўлиб, нотирик ва тирик табиатда ўзига хос шаклларда намоён бўлади; в) нотирик табиатда энергия сақланиш қонуни амал қилади. Тирик табиатда, айниқса жамиятда барқарорлик ва беқарорлик майллари мавжуддир; г) энергия диссипацияси минимуми тамойили тирик организмлар учун муҳим ҳисобланади.
Калит сўзлар: тескари алоқа мурвати (механизми), гомеотазис, диссипация минимуми, редукционизм, кодлашиш, макро ва микро даражадаги системалар, газларнинг кинетик назарияси, “йиғиш механизми”, “кооперация ва феъл-атвор”, ёпиқ ва очиқ система, Ташкилланиш назарияси, энтропия, вариацион изоҳлаш, энергия (қувват)нинг диссикацияси минимуми тамойили, метаболизм.
Do'stlaringiz bilan baham: |