I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet20/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Такрорлаш учун саволлар.



  • Прокориотлар ва эукориотлар, уларнинг яшаш шаклларини изоҳланг!

  • Ҳаёт эволюциясида асаб тизими ривожининг роли қандай?

  • Организмларнинг ҳам салбий, ҳам ижобий такрор алоқалардан фойдаланиш имконияти қандай?

  • Табиий танланишнинг янги тамойиллари нимани англатади?

  • “Тахминлаш алгоритми” деганда нимани тушунасиз?

  • Кооперация шароитида мавжуд бўлишга интилиш майли учун қандай зарурат бор?

  • Ўзини-ўзи ташкиллаш мурватида ногенетик хотира қандай рол ўйнайди?

  • Ирсият ва “хотира” ўртасидаги ўхшашлик ва фарқ нимада?

Эволюция ва Ақлнинг юзага келиши.

Интеллект
(Ақл) нима?
Олам (Ер ва бошқа барча сайёралар)даги моддий жисмлар илм-фанда материя категорияси билан ифодаланади. Материя модда (зарра) ва майдон кўринишига эга бўлиб, улар доимий ҳаракатдаги жарёнда бир – бирига ўтиб туради. Ҳаракат материянинг ўз ичидаги зиддиятлар туфайли содир бўлади. Бинобарин, тирик ва нотирик табиат ўртасидаги ҳаракатда принципиал фарқ йўқ, фақат уларнинг намоён бўлишидаги фарқлар бизга сирли бўлиб кўринади. Эволюцион жараёнларда Ерда Ақлнинг юзага келишига ҳам табиий ҳолат деб қараш тўғри бўлади.
Тирик организмларнинг ҳаммасига ирсият ҳос бўлиб, ҳайвонларда мия билан боғлиқ психик ҳодисаларда ва хотирада у намоён бўлади. Тирик табиатнинг ўзини – ўзи ташкиллашини хотира ривожида англаб олиш мумкин. Ерда ҳаёт пайдо бўлишида ташқи муҳитдан олган ахборот (информация)ни сақлаш услуби генетик хотира бўлган. Ирсий информациялар 4 ҳарфдан иборат тилда кодлашади. Шунинг учун ҳам Планетамиздаги барча тирик организмлар бир хил шаклдаги ирсий хотирага эгадирлар. Агар бошқа Планеталарда тирик табиат мавжудлиги аниқланса, уларнинг ДНК ёзувлари ҳарфлари бошқача бўлиши мумкин.
Тараққиётнинг кейинги босқичларида хотиранинг янги шакли – ўқитиш ва тарбиялаш вужудга келди. “Мендай қил” тамойилига асосланган “таълим” ривожланган ҳайвонларда кооператив уюшмаларнинг шаклланишига сабаб бўлди, яъни айрим мавжудодлар ўз феъл-атворларини пода (тур) умумий феъл-атворига мувофиқ мослаштириш туфайли яшаб қолиш имконига эга бўлдилар. Бошқача айтганда, “пода онги” ва унга индивидуал муносабатни мувофиқлаштириш зарурати юзага келди. “Пода онги”нинг хотирасида яхши сақлай олган ҳайвонларнинг яшаш (озиқ-овқат топиш, ташқи ҳужумлардан сақланиш) имкониятлари кенг, бунинг акси бўлса, уларнинг яшаши қийинлашади, яъни оч қолиш, бошқа ҳайвонларга ем бўлиш ҳавфи реал бўлиб қолади.
Материя ҳаракатининг муайян босқичида онг (ақл) пайдо бўлди. Албатта Ақл одамзот мияси, онги билан боғлиқ бўлса-да, аммо унинг Ер юзида туғилиши яхлит олам жараёнларидаги моддий борлиқ ўзини-ўзи ташкиллашининг янги босқичи бошланганини, материя ўзини–ўзи англаш даражасига кўтарилганини англатади. Яъни, эндиликда материя ва унинг ҳаракатини принципиал равишда бошқариш имконияти вужудга келди. Ер шароитида одамзоднинг физиологик тузилиши такомиллашиб бўлди, унинг ақлий салоҳияти фан ва теҳника тараққиёти ёрдамида юксалиб бормоқдаки, эндиликда моддий борлиқ – табиатни бошқариш имконияти реалликка айланмоқда. Албатта бу имконият қандай воқелик тусига кириши одамзод руҳий олами ва жамият маънавиятининг ҳолатига ҳам боғлиқ бўлиб қолади.
Ер юзида Ақлнинг пайдо бўлиши ва унинг ёрдамида моддий олам ўзини-ўзи таний бошлаши ҳудди ҳаёт пайдо бўлганидек табиий жараёндир. Бунда бирон-бир мўъжиза, қандайдир сирли куч борлигини излаш самарасиз машғулот бўлиб, одамзод билиш жараёнида ожизлиги ёки ялқовлигини шу билан яширишга, бошқача айтганда, мураккаб жараёнларни англаб олишдан ўзини–ўзи четлаштириб, ҳаёлот оламига ғарқ бўлишни афзал кўришдан бошқа нарса эмас. Биз эндиликда яшашимиз зарур бўлган олам Ақл имкониятларидан одмзотнинг инсонлардек, инсон бўлиб яшаш босқичига ўтиш жараёнини бошлаб юборишни тақоза этмоқда.Одамзод ўзини–ўзи алдашда давом этишни истамаса, у шу Ер деб аталган ва Қуёш системасига кирадиган бир планета – Ер материя ҳаракати юқори даражасининнг маҳсули эканини эътироф этиш керак бўлади. Бундай эътироф этиш Ер планетасини – Она-табиат деб оғизда шунчаки тан олишдан, эндиликда уни худди онасига меҳрибон бўлган боладек муносабатларни шаклланишига олиб келиши керак. Бу фикрларни айтишдан мақсад шуки, одамзоднинг пайдо бўлиши билан Ерда хотиранинг янги, юқори шакли вужудга келганига эътиборни қаратишдир. Хотиранинг бу шакли осмондан узилиб ҳам, Ер тубидан отилиб ҳам чиққан эмаслигини илм –фан исботлаган экан, уни ҳақиқат сифатида қабул қилиш, ушбу ҳақиқат – ғояга имон келтириш (ишониш ва ишончга содиқ қолиш) керак бўлади. Бу ишонч ва эътиқод янги давр – Ақл соҳаси ва унинг ҳусусиятларини англаб олиш, одамзод истиқболида пайдо бўлган ва тобора қуюқлашиб бораётган “қора булутлар” офатидан сақланиб қолиш йўллари, воситалари, услубларини излаш ва уни топиш маъсулиятини ҳар бир Ақл соҳиби – одам зиммасига юклайди.

О


Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish