I ноосфера – табиат тара³³иётининг янги бос³ичи



Download 1,16 Mb.
bet21/87
Sana04.04.2023
Hajmi1,16 Mb.
#924756
TuriЛекция
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   87
Bog'liq
Ноосфера, геосиёсат ва мафкура

Антропогенез


тарихига доир.
дамзоднинг пайдо бўлиши
ҳақидаги афсонавий (мифологик) ва диний тасаввурлар минг йиллар давомида ижтимоий ва индивидул онг мазмун- моҳиятини белгилаб келди. Ҳозирги даврда ҳам дунё аҳолисининг асосий кўпчилиги ўз “Мени”ни диний онг нуқтаи назаридан англашга интилиб келади ва албатта бу интилиш жараёнида инсон (жамиятлашган индивид) сифатларини ўзида гавдалантиришига ҳаракат қилади. Диний онг туфайли индивид муайян йўналиш (конфессия)даги динни эътироф этиш, унга эътиқод қилиш доираси учун умумий бўлган феъл-атворни ўзлаштиради, ушбу йўналишда ҳаёт маъноси ва мақсад- муддаосини англаб олишга интилади. Жаҳон динларининг муқаддас китобларида илгари сурилган ва Олий ибтидо – Худо номи билан айтилган ғояларнинг асосий мазмуни одамнинг инсонга айланиши учун имкон туғдирадиган феъл-атворни шакллантиришга қаратилгандир. Жаҳон динларининг юзага келиши инсоният тарихий такомилида ғоят муҳим босқич бўлгани шубҳасиздир.
Айни чоғда шуни ҳам эътироф этиш зарурки, тарихий ҳотирадан маҳрум бўлмаган ҳар бир киши турли диний эътиқодлар туфайли одамлар билан одамлар, ҳалқлар билан ҳалқлар ўртасида низолар чиқиб, улар катта-катта можароларнинг юзага келтиргани, ҳатто тарихда жуда катта қирғинбарот урушлар келиб чиққанини эсда сақлайди. Динлардаги ақидаларни турлича талқин этиш, шу жараёнда динни сиёсийлаштириш натижасида ҳозирги даврда ҳалқаро терроризм ҳуружлари дахшатли тус олаётгани бежиз эмас. Ноосфера даври илгаригилардан шу жиҳати билан тубдан фарқ қиладики, барча соҳада, жумладан одамни, одамлар уюшмаси бўлган жамиятни бошқариш батамон илмий асосларга қўйилмаса, бугунги дунё муаммолари кўпайгандан кўпаяверади.
Одамнинг пайдо бўлиши. унинг жамият бўлиб яшашга ўтиши ҳар бир тарихий давр ва муайян мамлакатда ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, диний, аҳлоқий, фалсафий қарашлар, булар асосида шаклланадиган муносабатларни индивидларга, ўз навбатида индивидларнинг ўша муносабатга кўрсатадиган таъсири дунёқараш билан узвий боғланиб кетади. Бинобарин, Ноосфера даврида одам ва у билан боғлиқ равишда онгнинг пайдо бўлиши ҳақидаги хозирги замон фани далилларига таяниш фавқулодда аҳамиятга моликдир.
Маълум бўлдики, ҳайвонларда ҳам тил ва “пода онги” шаклида ижтимоий онг унсурлари бўлар экан. Материя ҳаракатининг муайян бир босқичида одам мияси шакллана бошлади ва у билан боғлиқ равишда онг вужудга келди. Кўп вақт одам маймуннинг бир туридан келиб чиққан, буни гўёки Чарлз Дарвин исботлаган, деган фикр фан оламида ҳукм суриб келди. Аммо бу уйдирмаларга Дарвиннинг бевосита алоқаси йўқлиги, у ўз асарларининг бирон жойида одам тўғридан-тўғри маймуннинг бир туридан келиб чиққан, демагани энди маълум. Ҳозирги замон антропоид (одамсимон)ларининг ўттизга яқин тури бўлиб, шулардан биттасининг мия хужайралари хромосомаларида рўй берган ўзгаришлар натижасида одам онги ўзидан-ўзи вужудга келгани исботланган. Маълум бўлишича, қуйи маймунлар мияси ҳужайраларида 75-54, юқорилари–одамсимонларида 48 та, одамда эса 46 та хромосома бор. Бош мия пешона қисм филогенетик майдон ривожи одамларда кўпроқ сакрашга мойил; миядаги 10- майдон маймунларда бутун қобиқнинг 1,35-2,15 фоиз ҳажмини эгалласа, одамда эса у 2,5-3 баровар кўп. Ҳозирги замон одамининг бош суяк тепаси ост қисми майдони қуйи маймунларникидан 20 баровар, юқори турдаги маймунларникидан 2 баровар кенг. Мия ярим шарларидаги нутқ тили билан боғлиқ 44 ва 45-майдонда ҳам одам билан маймун мияси ўртасида жуда катта фарқ бор. Бу узоқ тарихий даврдаги жараёнлар натижасидир, аммо бунда биз Ер магнит майдонидаги ва космосдаги радиация ўзгаришлари баъзи турларнинг ўз-ўзидан йўқ бўлиши, янги турларнинг вужудга келишига сабаб бўлишини эътибор беришимиз лозим. Дастлаб оддий тош, таёқ, йирик ҳайвонлар суягини овқат топиш, ўз галаси билан биргаликда ўзини ҳимоя қилишга ўрганган одамсимонларни Австралопитек (жанубий маймунсимонлар) дейилади. Уларнинг мия ҳажми 3-4 миллион йил давомида 350 куб сантиметрдан 750 куб сантиметргача кенгайган. Питекантроп (маймунсимон одам) мия ҳажми 750-900 куб см, Синантроп (Хитой одами) 915-1225 куб см.., неандерталларда 1610 куб см.гача мия ҳажми бўлган. Дағал тош қуроллар ясаш малакасига эга бўлгани учун одамзотнинг тарихий типлари – питекантроп, синантроп ва неандерталлар Уқувли одамлар дейилади. Ҳозирги одамнинг дастлабки жасади Франциядаги Кромоньон ғоридан топилгани сабабли, уларни кромоньонлар ёки Ақлли одам, яъни ривожланган нутқ тили марказига эга бўлган – Homa Sapiens деб аталади. Уларнинг мия ҳажми 1000 куб см.дан 2000 куб см.гача боради, ўртача 1446 куб см.дир. Ақл учун мия ҳажмининг ҳам аҳамияти бор, албатта. Аммо мия иланг-плангларининг зичлиги ҳам Ақлни юксак даражага кўтарди. Бу тоифали одамлар бундан 40-50 минг йиллар муқаддам тарих майдонига келиб, шуларгина чин маънода жамият бўлиб яшашга ўта бошлашган. Жамиятда ҳайвоний хирслар ўрнини инсоний ҳис-туйғулар, инстинктларнинг кўпи ўрнини одоб-аҳлоқ маромлари эгаллади ва буларга индивид томонидан риоя этиб борилиши аввал жамоа томонидан, сўнгра давлат муассасалари томонидан қаттиқ назорат остига олина бошланди.


Download 1,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish