Кооперация
механизми.
оддий бирлашмаларда уюшмалар (кооперация) шароитида мавжуд бỹлишга интилиш майллари борки, бу ҳам ỹзига хос табиий танланиш усули ҳисобланади. Физиклар ва химиклар уюшмачилик холати ҳатто нотирик табиатда ҳам резонанс (жаранглаш) тарзида учрайди, дейишади. Турлар ичида гомеостазисни сақлаш учун кураш, гомеостазиснинг ташқи ресурслардан фойдаланиш майли билан уюшмачилик механизми ỹртасида мустаҳкам алоқа бор, дейиш мумкин. Дастлабки кỹп х´жайрали мавжудодлар уюшмачилик натижасида пайдо бỹлганлиги ҳақида тахмин (гипотеза)лар бор. Чунки бундай уюшмаларнинг, афтидан, барқарорроқ ва яхшироқ мавжуд бỹлиш ва ташқи энергияни ҳазм этишлари осонроқ бỹлган.
Кейинчароқ кооперациянинг такомиллашганроқ шакллари пайдо бỹлганки, улар аста-секин ягона организм тусига кира бошлаган. Ҳатто бундай кооперациялар жониворларнинг яҳлит ҳамжамияти тусини олган. Масалан, термитларда, асалариларда бу ҳолатни яққолрок кузатиш мумкин. Одамзот эволюциясига ҳам кооперация механизмининг тобора такомиллашиб бориши натижаси сифатида қараш мумкин. Шуниси диққатга сазоворки, гарчи ташқи шарт-шароитнинг сал-пал ўзгариши ҳам ҳалокатни кучайтирса-да, аммо юксак даражадаги зиддиятлар мавжуд шароитдагина ривожланиш тезлашиши кузатилади.
Кооперация натижасида ỹз махсус мақсади, шу уюшма гомеостазисини бутун чоралар билан сақлашга қаратилган ва ривожланиш жараёнида шаклланган умумий феъл-атвор бỹладики, бу ҳол айрим жониворлар яшаш ва кỹпайишининг зарур шартига айланади. Шуни ҳам айтиш керакки, кооперация манфаати уни ташкил этган элементлар манфаатлари ỹртасида муқаррар зиддиятларни келтириб чиқаради. Аммо пода ичида бу зиддиятлар келишув йỹли билан ҳал этилади: пода ичидаги жониворлар ỹз «шахсий» манфаати ва ỹз мустақиллигининг бир қисмини қурбон қилишга мажбурлар.
Пода шаклидаги ҳайвонлар кооперацияси танланиши айрим мавжудодлар ỹртасида эмас, балки уюшма даражасида ҳукм суради: кỹпроқ ташкилланишга эга бỹлган подаларгина ỹзгарувчан атроф-муҳитга, конкрет яшаш маконига тезда мослаша оладилар, ỹзларини-ỹзлари турли ҳужумлардан сақланиб колиш учун кỹпрок имкониятга эга бỹладилар. Шуни таъкидлаш ỹринлики, танланишнинг қалтислиги, яъни зиддиятларни ҳал этишнинг ỹткирлиги ҳар қандай «эволюция тараққиёти» нинг зарур шарти бỹлиб, бунинг оқибатида янада тараққий этиш қобилияти кучли бỹлган тағин ҳам мураккаброқ ташкилий тузилма (структура)лар вужудга келади. Ҳар қандай танланиш хотиранинг муайян шаклига эга бỹлган ирсиятни ỹзлаштириш белгилари билан уйгунлашиши лозим.
Ў
Do'stlaringiz bilan baham: |