Тараққиёт жараёнларини тадқиқ этиш.
отирик табиатдаги жузъий ỹзгаришлар ҳодисаси ҳақидаги қизғин мунозараларда шу нарса маълум бỹлдики, физик жараёнларда дифференциал тенглашиш табиати унинг жузъий ўзгариш ҳодисаси билан боғлиқ экан. Шундай қилиб энергиянинг сақланиш қонунини вариацион изоҳлаш ҳозирги замон физикасининг энг муҳим қоидаларидан бири бўлиб колди. Нотирик табиат ҳодисаларида сақланиш қонунига биноан муайян тартиб бўлади, масалан, энергияни сақланиш қонуни импульсининг сақланиши ва х.к. Буларни ҳеч қандай таъсир буза олмайди, яъни тартиб албатта сақланади. Энергия диссипацияси минимуми тамойили физик қонунлар доирасида тартибни бузмайди, балки моддий жисм ўзини қуршаган субстанцияларда бирлашиш қобилиятига эга бўлган структуралар юзага келишига ёрдамлашади ва шу билан локал энтропияни сусайтиради. Нотирик табиат эволюциясига хос бундай хусусиятлар тирик табиат даражасида принципиал жиҳатдан мураккаблашади, чунки бунда ўзини-ўзи сақлаш (гомэостазис)га интилиш майли мақсадли ҳаракат тусига киради. Табиий танланишда баъзи функционал феъл-атворлар ỹзидан-ỹзи шаклланиб, уларнинг энг юксак (оптимал) нусха (вариант)лари – янги муҳитга энг мувофиқ турлари яшовчан бўлади. Бошқача айтганда, феъл-атворлар қанчалик бу оптималга яқин бўлса, тирик организм атроф-муҳитга шунчалик мослаша олади, бинобарин, бунда ўша тирик организмнинг яшаш имконияти кенгаяди. Тирик мавжудотлар доимо ўзгарувчан ташқи муҳитда яшайдилар. Демак, уларнинг феъл-атвори шу ўзгарувчан муҳитга мослашган бўлиб, уларнинг функционал феъл-атвори муайян тартибга тушиши лозим. Бундан маълум бўладики, тирик организмларда нотирик табиатдаги қонунларда ўз ифодасини топган қатъий тартиблилик бўлмайди. Тириклик оламидаги тартибга солинганлик тирик мавжудодлар томонидан бузиб турилади ва бу бузилиш уларнинг ҳалокатлари билан тугайди. Тириклик оламида доимо жуда кўп функционал элементлар «тартибга тушиши»ни тақоза этадиган муҳитга мослашиш механизми ишга тушади.
Тирик системалар ривожидаги алгоритмни тадбиқ этиш шуни кўрсатадики, бунда нотирик табиат ривожи жараёнидаги энергиянинг диссипацияси минимуми тамойили мутлоқа бошқача тус олар экан. Умуман тирик системаларда энтропия роли ҳақида эмас, аксинча, локал энтропияни озайтириш қобилиятига эга бўлган шаклларнинг вужудга келиши ҳақида гап боради. Метоболизм – эркин энергия (қувват)лар ва моддий жисмларни шимиш тирик оганизмлар ривожининг асоси ҳисобланади. Танланишнинг бошқа тамойиллари ривожланиш жараёнининг ягона ҳаракат нуқтаси (траекторияси)ни белгилай олмаган ҳолатларда улардан биттаси ҳар қандай тирик организмлар учун хос бўлган майл – метоболизм ҳисобига энтропияни локал озайишини энг юқори даражага бориш (максималлашиш) тенденциясига айланади. Тирик организмлар ўзини–ўзи ташкиллаш хусусиятларини ўрганиш шуни кўрсатмокдаки, тирик системалар ташкилланишининг мураккаблашиб бориши натижасида уларда гомэостазисни, барқарорликни сақлаб қолишга интилиш билан ташқи энергия ва моддани шимиш самарадорлигини максималлаштириш ўртасида зиддият пайдо булади. Бундан кўринадики, Ердаги ҳаёт ривожининг бутун тарихини турли майл (тенденция)лар қарама-қаршилиги тарихи дейиш мумкин. Бинобарин тириклик олами эволюциясини «муроса» (компромисс)лар излаш нуқтаи назаридан ўрганиш маъқул бўлади: кузатилаётган тирик системалар ҳолати ҳар доим содда бўлмаган муросалардек намоён бўлади. Бундай компромиссларда ақл иштирок этмайди, балки танлаш тамойилини ушбу стихияли «эволюция» алгоритми механизмининг ўзи топади.
Бирок, материя ташкилланишининг социал даражасида вазият мутлақо бошқача тус олади, бунда танлаш тамойилини белгилашда Ақл алоҳида имтиёзга эга бўлади. Ижтимоий ҳаётда субъектив омил тобора кўпрок роль ўйнайди. Ақл (интелект) фаолияти бутун танлаш алгоритмини сифат жиҳатидан ўзгартириб юборади. Тирик табиатда адаптация (мослашиш) механизми анча типик ҳодиса бўлиб, бифуркация жиҳати, унинг тарихи алоҳида ҳолатларидагина рўй беради. Социал даражада вазият янада кескин равишда ўзгаради. Шунинг учун ҳам ҳаракатнинг ижтимоий (социал) шакли ҳақида гап борганда, тараққиёт механизми тўғрисидаги шартли таърифга жиддий изоҳ беришга тўғри келади. Чунки бунда Ақл эгаси бўлган одамнинг ҳар бири айнан бир вазиятдаги танлаши турлича бўлади. Субъектив омиллар туфайли рўй берадиган ноаниқлик вазияти кўп ҳолларда эволюцион жараён учун зарур бўлган табиий аниқликка путур етказади. Натижада вақтнинг ҳар бир аниқ палласидаги тараққиётнинг эҳтимол тутилган ривожида ноаниқлик ва ноаҳамиятлилик ҳолатлари вужудга келадики, бунда адаптация механизмига нисбатан бифуркация мурвати ҳал қилувчи роль ўйнаб қолади. Индивидуал онг, ижтимоий онг ва миллий онгда ҳаракат йўналишини танлашда тасодифий ёндошувлар етакчи майл (тенденция) тусини олади. Мана шу ҳолат Ақлнинг оқилона ёки нооқилона йўналиш олиши учун негиз бўлиб қолади. Бунда индивидлар дунёқараши ва ҳаракат тепасида турган тарихий шахслар тарихан етилган ижтимоий эҳтиёжларни тўғри ёки нотўғри англаб мақсад белгилаши (ёки танлаши) катта роль ўйнайди. Бошқача айтганда, муайян тарихий вазиятда тарихий шахсларнинг ноаниқлик вазиятида ўз социал тахминлари (ориентирлари)га биноан йўл танлаб, шу тахминлари ифодаси бўлган ғояларни илгари суришлари ва бу ғояларни мафкуравий воситалар орқали ҳар бир индивиднинг ишонч ва эътиқодига, ҳалқ оммасининг маслагига айлантиришга интилиб, ялпи умумий ижтимоий ҳаракатларни вужудга келтиришларига қараб, тараққиёт алгоритми ўзгариши – у ё тезлашиши ёки секинлашиши, ҳатто маълум бир вақтгача орқага кетиши ҳам мумкин.
Материя ташкилланишининг қуйи даражалари ривожи алгоритми (ечим амаллари мажмуи)га хос хусусиятлар ижтимоий воқеликда ҳам ўз аҳамиятини сақлайди. Бироқ Ақл соҳиби бўлган одам ва унинг уюшмалари (давлати, ижтимоий ҳаракатлари, касбий, ижодий муассасалари)га жаъмлашган одамлар жамоалари эҳтимол тутилган қарорларга келиш танловига эгадирлар. Мана шу холатлар материя ташкилланишининг юқори даражаси бўлган социал шакли алгоритмига ўзига хослик бағишлайди. Хусусан шахсий, гуруҳий, синфий, миллий, диний, ирқий ва бошқа заминда муқаррар равишда чиқади зиддиятларни ҳал этиш, уларнинг ўз қарама-қарши томонига оғиб кетишига йўл қўймаслик учун эҳтимол тутилган муроса (кампромисс) йўлларини қидириб топишга интилиш, яъни Ақлнинг оқилона томонга буриб юбориш фавқулотда аҳамият касб этади. Мабодо Ақл нооқилона томонга оғиб кетса, катта ҳалокатли вазиятларга инсоният дуч келади.
Одамзот бутун тарихи давомида қувват (энергия) ва модда манбаъларига эга бўлиш учун ҳаракат қилиши тараққиётнинг энг муҳим рағбатлари (стимули)дан бири бўлиб келди. Маълумки, материя ўзининг қуйи даражаларида қувват ва модда ўзлаштиришнинг меъёрий параметр (ўлчов)ларидан ташқарига чиқмайди. Ўсимликлар дунёси ҳам шу тамойил асосида ривожланади, лекин материя ташкилланишнинг энг юқори даражаси бўлган одам ва жамиятга келганда қувват ва моддани ўзлаштириши меъёри бузилади. Планета бойликлар ва эркин қувват (энергия)дан фойдаланиш қобилияти ҳар доим ижтимоий тузилиши (структура)лар ўртасидаги қарама-қаршиликлар охир оқибатини, шунингдек, структура танловини белгилаб келган. Афтидан, бундан буён ҳам ушбу майл сақланиб қолиши мумкину, аммо энди ижтимоий структуралар ташкилий танловлари учун илгари бўлмаган жуда кўп омиллари вужудга келди. Бинобарин, можароли вазиятларни илмий ўрганиш ва уларни келишув асосида ҳал этиш тамойилларини ишлаб чикиши ҳозирги замон учун ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Айнан билимнинг мана шу соҳаси одамзот ва унинг уюшмалари тараққиёт алгоритми мустақил равишда ва бутун инсоният манфаатларига мувофиқ тарзда хизмат қилиши йўлларини кўрсатиши мумкин.
Т
Do'stlaringiz bilan baham: |