Рефлекс бошқаруви
ва асаб (нерв) тизими.
Эволюция жараёнида тирик системаларда ỹз барқарор ривожланишини таъминлайдиган такрор алоқалар механизми вужудга келди. Тирик мавжудодлардаги барча бошқарув тизими, аввало асаб ва тармоқ системаси такрор алоқа реакциясини ташувчи ҳисобланади. Тарихий тараққиёт жараёнида организмларда ỹзини-ỹзи бошқариш тизими такомиллашиб бориб, табиий танланишнинг янги тамойиллари – феъл-атвор вариантлари пайдо бỹлди.
¥ар қандай ỹзини-ўзи ташкиллаш жараёни фақат табиатда мавжуд бỹлган ички (яширин) имкониятларнигина амалга ошира олади. Бу жараёнларнинг кенгайиб бориши даражасига қараб, унинг қисмларида узлуксиз такомиллашиш рỹй беради. Бинобарин, структуралар ва улар ўртасидаги алоқалар такомиллашиб бориши табиат ỹз ихтиёридаги танлашнинг янги ва янги тамойилларини ҳаракатга келтиради. Бошқача айтганда, оламимиздаги ташкилланишнинг мураккаблашуви аслида космоснинг вужудга келишида табиатимиз ато этадиган эҳтимол тутилган имкониятлардан янада чуқурроқ фойдаланиш натижасидир. Бунинг оқибатида тирик табиатда нотирик табиатда мавжуд бỹлмаган танлаш тамойили вужудга келди. Тирик организмларнинг жараёнларни ҳисобга олиши, уни такрор ишлаши билан боғлиқ барча ҳодисалар ва шундан кейинги феъл-атвор (ёки қарор қабул қилиш)ни белгилаш асаб тизими билан боғликдир. Асаб тизимининг такомиллашиб бориши тирик табиатда ỹзини-ỹзи ташкиллаш имконияларини намойиш этади.
Эволюцион жараён учун иккита ỹзаро боғлиқ қарама-қарши гомеостазисни сақлаш ҳамда ташқи энергия ва моддани энг кỹп ỹзлаштириш (диссипация) тамойили ҳослигини айтиб ỹтган эдик. Асаб тизимининг вужудга келиши, афтидан, аввало ана шу икки тамойил билан боғлик бỹлгандир. Тирик организм ва тараққиётнинг дастлабки босқичларида ташқи энергия ва моддани ỹзлаштириш даражаси албатта паст бỹлган ва унда асаб система тарзида намоён бỹлмаган. Организмларнинг такомиллашиб бориши ҳамда асаб тизимининг ривожи ва мураккаблашиши натижасида аҳвол ỹзгариб боради, ақл нишоналарининг пайдо бỹлиши эса ташқи модда ва энергиядан фойдаланиш механизмини такомиллаштиришнинг асосий масъулияти асаб тизимига тушади.
Тирикликнинг дастлабки нишоналари – прокориотнинг 1,5-2 миллиард йил мавжудлиги учун Куёшнинг арзимаган энергияси - фотосинтези кифоя қилган бỹлса, ỹзини-ỹзи ташкиллаш жараёнида кислороддан нафас олиш механизми ва унинг сохиби эукориотларни Табиат вужудга келтиргач, ташқи энергиядан фойдаланиш коэффиценти бир неча марта кỹпайди. Бундан кейинги босқичдаги тирик организмлар учун фотосинтезлашган ỹсимликлар овқат вазифасини ỹтади. Сỹнгра эса бошқа жониворлар гỹшти билан овқатланадиган мавжудотлар вужудга келдики, бу ҳол ташқи энергиядан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириб юборди. Ниҳоят, бу жараёнларнинг охир-оқибати сифатида Ер юзида одам зоти пайдо бỹлди.
Тирикликнинг бу тури учун уни куршаган тирик табиатдаги энергия кифоя қилмай, балки ер қаридаги энергия ва моддалар ҳам керак бỹлмоқда. Бугина эмас, одамзот космос шаклланаётган пайтда хосил бỹлган атом ядроси энергиясидан фойдаланишга ҳам киришди. Ана шу жараёнларда асаб тизими такомиллашиб борди ва Ақл юзага келдики, эндиликда у табиат тараққиётида ҳал қилувчи омилга айланиб бормоқда.
Бу холатга келгунга қадар миллион йиллар давомида оддий рефлекслар асосий бошқарувчилик ролини бажариб келган эди. Улардаги информация генетик кодларда са³ланиб, ирсият орқали авлоддан-авлодга узатилиб келинган. Ташкилланишнинг тобора мураккаблашиб бориши жараёнида ҳайвонлар феъл-атвори ҳам такомиллашиб борди ва бошқарувнинг рефлекс шакли кифоя қилмай қолди. Чунки ташқи таъсир билан организмлар реакцияси ỹртасидаги алоқаларда информацияларни қайта ишлайдиган яна кỹп оралиқ звенолар пайдо бỹлди. Булар ичида ривожланган ҳайвонларда тахминлаш («фахмлаш») қобилиятининг юзага келиши алоҳида аҳамият касб этди.
¥айвонлар феъл-атворини ỹрганувчи мутахассислар – этологларнинг тажрибаси шуни исботладики, яшаш шароитининг ỹзгариши билан турли ҳайвонлар феъл-атворида ỹзгариш рỹй берар экан. Масалан, шаҳарларда яшайдиган карғаларда фахмлаш ва ижодкорликка мойиллик кучли эканлиги кузатилади. Улар овқат топиш вазифаларини «ҳал этишлари» далада яшаган қарғаларникидан фарқ килади. Бошқача айтганда, уларнинг асаб системасини ỹзини-ỹзи бошқаришнинг рефлекс системасига қỹшиб бỹлмайди, чунки улар феъл- атворида ақл элементлари аралашади.
Демак, одам тури пайдо бỹлгунга қадар ривожланган ҳайвонларда ỹзини-ỹзи ташкиллашнинг олдиндан белгиланган мақсадга қаратилган янги нодир ҳодиса – тахминлаш вужудга келган. «Тахминлаш алгоритми» қандай вужудга келганлигини англаб олмай туриб, сунъий ақл яратиш тỹғрисида гап юритиш бехудадир. Аммо биз ҳозирги тахминлаш алгоритми эволюцияси ҳақида жуда оз билимга эгамиз. Ушбу билимларимизни чуқурлаштириш жараёнида материяни ỹзини-ỹзи ташкиллаш қонуниятларини яхшироқ англаб оламиз ва бу хол нафақат компьютерлар янги авлодини яратиш ва улардан фойдаланишни такомиллаштириш билан бирга, оламни билиш чегараларимизни кегайтириш амалиёти хилма-хиллигига ҳам эга бўламиз.
М
Do'stlaringiz bilan baham: |