Тескари алоқа механизми ва ташкилланиш. отирик табиатдаги нарсалар ёпиқ система, тирик табиат (ỹсимликлар, ҳайвонот дунёси ва одамзот жамияти) эса очиқ система ҳисобланади. Физик жисмларда система структураси ỹзининг ички алоқалари ташкилланишини ỹрганиш учун махсус фан – «Ташкилланиш назарияси» вужудга келди. Маълум бỹлишича, нарсалар мавжудлиги архитектуравий шакллари у жараёнда иштирок этаётган хилма-хил материалларга нисбатан қашшоқроқ экан. Ниҳоятда чуқур фалсафий маънога эга бỹлган ушбу далил нарса структураси ажралишини мустақил равишда тадқиқот обеъктига айлантирди. Кристалшунос олим Е.Федоров ана шу холатни кристалларда ỹрганиб чиққан. Тадқиқот шуни исботладики, кристаллашиш мумкин бỹлган нарсалар, ỹзларининг кимёвий таркибларидан қатъий назар, кристалл структураларининг фақат муайян йиғиндиси мавжуд экан. Кейинги тадқиқотлар натижасида табииётшунослик ва жамиятшунослик учун ҳам умумий бỹлган қонуният борлиги аникланди. Ташкилланиш назариясининг математик услублари ва математик талқинлари ишлаб чиқилгач, маълум бỹлдики, жуда кỹп марта бифуркацияни ỹз бошидан кечирган турли табиатлар системаси учун у универсал хусусиятга эга. Аммо ташкилланишни ташувчи материалнинг ỹзини тилга олмасдан, бу ҳақда гап юритиб бỹлмаслигини албатта назарда тутиш керак. Демак, ташкилланиш назариясининг ҳозирги замон тизими бу универсал таълимотнинг асосига қỹйиш мумкин. Зеро, система ҳақида яхлит тасаввурга эга бỹлиш учун аввало унинг ташкилланишини ỹрганиб чиқишга тỹғри келади.
Барча ỹзгариш вақт билан боғлик бỹлгани сабабли, ҳар бир аниқ конкрет нарсалар ỹзгариши учун ỹзига хос бỹлган вақт ўлчовлари мавжуддир. Нарсалар ỹзгариш жараёнини ỹрганиш аслида тадқиқот ỹтказилаётган нарса жараёни эволюцияси ёки ривожланишини ỹрганишдир. Ана шу дастлабки ỹзгариш ҳолатларини ташкилланишнинг элементига қỹшиш мумкин. Бошқача айтганда, ỹрганилаётган объект система ташкилланиши турғунлик (консервативлик) билан аста-секин ỹзгарувчанлик бирлигидан иборат ходиса эканлигини тушуниб олишга имкон туғдиради. Ташкилланиш тушунчаси материя ỹзини-ỹзи ташкиллаш жараёнини тадқиқ этувчи синергетика мазмунини англаб олишга ёрдам беради. Аслида бундай ёндошув асосида ҳозирги замон системали тахлил механизми ётади. Чунки ҳар бир аниқ (конкрет) тадқиқотда у ёки бу тарзда ỹрганилаётган муайян обектнинг вақт интервали аниқланади. Масалан, об-ҳаво прогнози (тахмини), унинг зарурлиги ёки турлар ҳаётий цикли миқдорини олдиндан айтишга ỹхшаб кетади. Ана шундай интерваллар оралиғи тадқиқот мақсадларини белгилашда муҳим омил ҳисобланади.
Тирик организмлар ва хусусан ижтимоий системаларда системанинг функционал таснифи билан системанинг структураси ташкилланиши тушунчасини анча мураккаб талқин этишга тỹғри келади. Зеро, бунда система функцияси билан система структураси ỹртасидаги алоқалар анчайин мураккаблашади. Шунинг учун ҳам тирик организмлар ва ижтимоий системалар табиати ҳақида фикр юритганда, уларнинг нафақат турғунлик (консерватив) таснифини, балки шу билан бирга уларнинг ҳаётий фаолиятига жиддий таъсир кỹрсатадиган хусусиятларни ҳам этиборга олишимиз зарур.
Тириклик олами система ташкилланиши ривожланиш механизмининг мутлақо янги типини вужудга келтиради. Бу, тескари алока механизмидир. Ҳар қандай тирик организм ва система ỹз ташкилланиши барқарорлигини сақлаб қолишга интилади. Чунки бу сиз у ҳалокатга учраши аниқ. Бироқ, бу системалар муайян чегарадагина ỹз холатини ỹзгартириш қобилиятига эга бỹладики, мана шу тескари алоқа механизми дейилади. Бу, системага ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир кỹрсатиши мумкин. Салбий тескари алоқалар системанинг аслини сақлаб қолишга сабаб бỹлиши туфайли, тириклик нотирикликдан фарқ қилади. Система ташкилланишини сақлаш (гомеостазис)га ỹз барқарорлигини, ỹз турини сақлашга интилиш ҳар доим эволюциянинг қудратли омилларидан бири бỹлиб келган. Аммо ривожланиш майллари диалектикаси масалани нарса қатъий бирдек сақланиши ё йỹқ бỹлиши тарзида қỹйишни инкор этади. Ўзининг охирги чегарасига етган барқарорликда ҳар қандай ривожланишга ỹрин қолмайди. Чунки у ỹзгарувчанлик тамойили амал қилишига йỹл қỹймайди. Ҳаддан ташқари барқарор шакл аслида эволюцияни тỹхтатиб қỹядиган холатдир, яъни бунда эволюцион ривожланиш боши берк кỹчага кириб қолади. Бинобарин, меъёридан ортиқ мувофиқлашиш (адаптация) ёки ихтисослашиш ҳам турнинг такомиллашиши учун хавфлидир. Тирик организмларга атроф-мухит билан энергия ва модда алмашиш хос бỹлиб, улар ташқи мухитдан имкон даражасида кỹпроқ қувват олишга интиладилар, шу жараёнда ỹзларида локал энтропияни озайтиришга эришадилар. Юқоридаги холатлар натижасида тирик организмларда ҳам, ижтимоий системаларда ҳам эволюциянинг тезда ривожланадиган «тараккийпарвар» шакллари вужудга келади. Шундай қилиб, ҳар қандай тириклик оламида ỹзаро таъсирнинг иккита қарама-қарши типи мавжуд: а)салбий тескари мустаҳкамланишга муҳтож бỹлган барқарорликка интилиш майли; б)ижобий тескари алоқаларни тақоза этадиган янги янада рационалрок усулларни қўллаш орқали ташқи қувват ва моддаларни ỹзлаштириш майллари (тенденцияси).