I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний ра­вишда озодликдан маҳрум қилиш



Download 6,47 Mb.
bet131/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

138-модда. Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний ра­вишда озодликдан маҳрум қилиш
Бировни зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озод­ликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) жисмоний азоб бериб;
б) ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли шароитда сақлаган ҳолда со­дир этилган бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Жиноят объекти одамнинг шахсий эркинлиги ҳисобла­нади.


2. Шарҳланаётган жиноятнинг объектив томони ғайриқону­ний равишда озодликдан маҳрум этишда ифодаланади.
3. Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум этиш жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиш йўли билан амалга оширилади (жабрланувчини боғлаш, уйқу дори бериш, унинг ихтиёрига хилоф равишда муайян жойда сақлаб туриш, ал­дов йўли билан шахсни у киришни хоҳламайдиган хонадонга олиб кириб сақлаш ва ҳоказолар).
4. Шарҳланаётган жиноятни квалификация қилишда шуни эътиборга олиш керакки, у содир этилиш усулидан қатьи назар, одамни ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш унга зўрлик ишлатишнинг муайян шаклидир.
5. Шахсни зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодлик­дан маҳрум этиш вақтидан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади.
6. Жисмоний қийноқ деганда, одамни сувсиз, озиқ-овқатсиз, узоқ муддат тана учун ноқулай шароитда (қўл-оёқлари боғланган ҳолда шкафда, кроват остида ва ҳоказо жойларда) сақлаб туриш, жабрланувчига ўртача оғирликдаги шикаст етказиш ва ҳоказо­ларни тушуниш лозим.
7. Ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли шароитлар деганда, одамни совуқ ёки, аксинча, ҳарорат юқори хонада узоқ муддат давомида сувсиз, озиқ-овқатсиз, яъни жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғи учун чинакам зарар етказиш хавфи бўлган ҳолатда сақлаб туриш тушунилади.
8. Жабрланувчига оғир шикастлар етказиш жиноятлар маж­муи бўйича ЖК 104 ва 138-моддалари билан квалификация қили­нади.
9. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир эти­лади.
10. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган шахс ҳисобланади. Мазкур жиноятларни содир этган мансабдор шахслар ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (ЖК 205-моддаси) ёхуд ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖК 206-моддаси) ё одил судловга қарши жиноят, қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш (ЖК 234-моддаси) бўйича жавобгарликка тортилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish