I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet139/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

146-модда. Сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш вақ­тида мансабдор шахслар, сиёсий партиялар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари, ташаббускор гу­руҳлар ёки сайлов ёхуд референдум комиссиялари аъзолари томо­нидан овоз беришнинг яширинлигини бузиш, сайлов ёки референ­дум ҳужжатларини қалбакилаштириш, сайлов ёки имзо варақа­ларига сохта ёзувлар киритиш, берилган овозларни атайлаб нотўғри ҳисоблаш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқ­дорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 9-моддасига биноан, жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари халқ муҳокамасига тақдим этилади, умумий овозга (референдумга) қўйилади. Референдум ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республика­сининг 2001 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида”ги Қонуни билан белгиланади.


Референдум - умумхалқ овози ёрдамида қонунлар қабул қи­лиш ёки давлат ҳаётининг энг муҳим масалаларини ҳал этишдир.
2. Жиноятнинг объекти фуқароларнинг ўз конституциявий сайлов ҳуқуқини амалга ошириш, референдум ёки сайловларни белгиланган тартибда ўтказиш ҳисобланади.
3. Объектив томондан жиноят қуйидаги ҳаракатларнинг би­рида ифодаланади: овоз бериш яширинлигини бузиш; сайлов ҳужжатларини қалбакилаштириш; референдум ҳужжатларини қалбакилаштириш; овоз бериш бюллетенлари ёки имзо варақала­рига сохта ёзувларни киритиш; била туриб овозларни нотўғри ҳисоб-китоб қилиш.
Овоз бериш яширинлигини бузиш референдум ёки сайлов участкасини, унда иштирок этаётган шахснинг кимга овоз бер­ганлигини билиш мумкин бўлган шароитда ташкил этишдан ибо­рат. Бу овоз бериш хоналарининг жиҳозланмаганлиги, уларда бе­гона шахсларнинг иштироки, қонунда назарда тутилган асослар­сиз тўлдирилган бюллетенларни кўриб чиқиш ва ҳоказолар оқи­батида юз бериши мумкин.
Ҳужжатларни сохталаштириш деганда, асл ҳужжатларга қисман бўлса-да, бошқа ёзувлар киритиш ёки сохта ҳужжатларни тайёрлаш назарда тутилади. Бу ўринда сохтакорлик референдум ёки сайловларда қатнашаётган шахсларнинг иродасини бузиб кўрсатиши муҳимдир.
Била туриб овозларни нотўғри ҳисоблаш овоз беришда қатнашганларнинг амалда маъқуллаб ёки маъқулламай берган қарши овозларини онгли равишда кўпайтириш ёки камайтириш­дан иборат.
4. Сайловлар ёки референдумни ташкил этиш, ўтказиш тўғрисидаги қонунни бузишга қаратилган ҳаракатларнинг бирор­тасини содир этиш вақтидан бошлаб жиноят тугалланган деб топилади.
5. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади.
6. Ўн саккиз ёшга тўлган мансабдор шахслар, сиёсий партия­лар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш идоралари вакил­лари, ташаббускор гуруҳлар ёки сайлов комиссиялари ёхуд рефе­рендум комиссиялари аъзолари шарҳланаётган жиноятнинг субъ­екти бўлишлари мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish