I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқла­рини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet142/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

149-модда. Муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқла­рини бузиш
Тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллифликка мажбурлаш, шунингдек, тафаккур мулк объектлари тўғрисидаги маълумотларни улар расман рўйхатдан ўтказилгунга ёки эълон қилингунга қадар муал­лифнинг розилигисиз ошкор қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

1. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида илмий ва техник ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади (42-модда) ва бу эса ижодий фаолият би­лан боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни қўриқлаш зарура­тини келтириб чиқаради.


2. Жиноят объекти фуқаронинг ўз тафаккур мулкини ҳимоя­лаш бўйича конституциявий ҳуқуқи, жумладан, муаллифлик ёки кашфиётчилик ҳуқуқи ҳисобланади.
3. Объектив томондан жиноят тафаккур мулки объектига нисбатан муаллифлик ҳуқуқини ўзлаштириб олиш, ҳаммуаллиф­ликка мажбурлаш, шунингдек, тафаккур мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни улар расман рўйхатдан ўтказилгунга ёки эълон қилингунга қадар муаллифнинг розилигисиз ошкор қи­лишда ифодаланади.
4. Ҳар қандай асар - илмий мақола, бадиий, мусиқий ёки бошқа ижод намуналари муаллиф ақлий фаолиятининг маҳсули­дир. Уларни эълон қилиш муайян шахснинг муаллифлик ҳуқуқини мустаҳкамлайди. Муаллифликнинг бошқа шахс томо­нидан ўзлаштирилиши унинг ўзгалар ёзган асарни ўзининг номи билан (плагиат йўли билан) тўла ёки қисман ҳар қандай усулда чоп этиш билан эълон қилишда ифодаланади.
5. Илмий, адабий, мусиқий ёхуд бошқа турдаги асардаги ом­малаштириш мазкур асарни нашр этиш, кўргазмада намойиш қи­лиш, телевидение орқали кўрсатиш, радио орқали ўқиш ёки ҳикоя қилиб бериш ва бошқалардан иборат.
6. “Мутлақ ҳуқуқ объекти бўлган интеллектуал мулкдан бошқа шахслар фақат ҳуқуқ эгасининг розилиги билангина фой­даланишлари мумкин. Шунинг учун интеллектуал мулкдан ҳар қандай қонунсиз фойдаланиш - бу ҳуқуқнинг қўпол бузилиши ҳисобланади. Жумладан, тадбиркорлик субъектларининг интел­лектуал фаолияти натижаларини ўзлаштириб олиш Жиноят ко­дексининг 149-моддаси билан тавсифланиши мумкин. Агар ин­теллектуал мулк объектлари моддий қимматликка эга бўлса, айб­дорнинг қилмишлари талон-торож сифатида баҳоланади”1.
7. Ҳаммуаллифликка мажбур этиш деганда, тафаккур мулки объекти муаллифига турли йўллар билан таъсир ўтказиш, яъни айбдорнинг ўзи томонидан ҳамда унинг талаби билан та­факкур мулки объектини яратишда бевосита иштирок этмаган бошқа шахслар томонидан таъсир ўтказилиши тушунилади.
Ҳаммуаллифликка мажбур этиш муаллифдан айбдорнинг та­лаби билан унинг ўзини ёки бошқа шахсларни тафаккур мулки объектини яратишда биргаликда қатнашгандек муаллифлар жа­моаси таркибига қўшишга розилигини талаб қилишдир.
8. Тафаккур мулк объектлари деганда, илмий, бадиий, му­сиқий, адабий асарлар ёки ихтирочилик ва ишни оқилона ташкил этишга оид таклифларни тушунмоқ зарур.
9. Муаллифнинг розилигисиз тафаккур мулки объекти тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш деганда, тафаккур мулки расмий рўйхатдан ўтказилгунига ёки эълон қилингунига қадар унинг тўғрисида муаллифнинг розилигисиз ошкор қилин­ган ҳар қандай ахборотни тушуниш керак.
10. ЖК 149-моддаси диспозициясида назарда тутилган ҳар қандай ҳаракатлардан бири содир этилган вақтдан бошлаб шарҳ­ланаётган жиноят тугалланган деб топилади.
11. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир эти­лади.
12. Ўн олти ёшга тўлган шахс шарҳланаётган жиноятнинг субъекти бўлиши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish