I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet144/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

151-модда. Агрессия
Босқинчилик урушини режалаштириш ёки унга тайёргарлик кўриш, шунингдек, шу ҳаракатларни амалга оширишга қаратил­ган фитнада қатнашиш -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Босқинчилик урушини бошлаш ёки уни олиб бориш -
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш би­лан жазоланади.

1. Агрессия (лот. agressio) - умумэътироф этилган принциплар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига биноан тинчлик ва хавфсиз­ликка қарши жиноят ҳисобланади.


2. Агрессия - ижтимоий хавфли жиноят ҳисобланиб, унинг со­дир этилиши халқлар ва давлатларнинг тинч-тотув яшашининг бузилишига, беҳисоб қурбонларга, оқлаб бўлмайдиган моддий хара­жатларга, тинч аҳоли, шу жумладан аёллар ва болалар учун азоб-уқубатларга, турли объектлар, меъморий обидалар ва маданий бойликлар йўқолишига ёки вайрон қилинишига олиб келади ва ҳоказо. Агрессия - энг хавфли халқаро жиноят. “Халқаро жиноят” атамаси, даставвал, айнан агрессив урушни таърифлаш учун юзага келган.
Агрессияни тақиқловчи ва уни қонунга зид деб эълон қилувчи кўп томонлама ҳужжат 1928 йилги Париж пакти ҳисобланади. Бу ҳужжат давлатларнинг зиммасига урушдан “миллий сиёсат қуроли” сифатида фойдаданишдан воз кечиш бўйича халқаро ҳуқуқий мажбуриятни юклади. Иккинчи Жаҳон урушигача агрессия инсониятга қарши оғир жиноят деб таърифланар эди. Нюрн­берг трибунали Низомида эса ушбу қоида ҳуқуқий нормаларда ўз аксини топди.
БМТ Уставида қуролли кучларни ноқонуний қўллашни - агрессияни тақиқлашга алоҳида эътибор берилган. Уставда халқаро тинчлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш, уруш хавфини йўқотиш ва агрессия ҳолатларини бостириш БМТнинг асосий мақсади сифатида эълон қилинган (БМТ Устави 1-моддасининг 1-банди). БМТ Хавфсизлик Кенгаши давлат ҳаракатида агрессия мавжудлигини аниқлаш ва агрессиячи давлатга қарши мажбурлов чораларини қабул қилишга оид фавқулодда ваколатларга эгадир. Бундан ташқари, ноқонуний куч ишлатишни, куч билан таҳдид солишни ва агрессияни тақиқлаш принципи қатор халқаро ҳуж­жатларда, биринчи навбатда, БМТ Уставига мувофиқ қабул қи­линган, давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамда ҳам­корликка тааллуқли 1970 йилдаги Халқаро ҳуқуқ тамойиллари тўғрисидаги декларацияда ўз аксини топди. Шунингдек, бу прин­цип 1974 йилдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 3314-махсус резо­люциясида, 1975 йилдаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Кенгашнинг якунловчи ҳужжатида ҳам қайд этилган. Бу ҳужжатларнинг қабул қилиниши агрессияни тақиқлаш прин­ципи ҳозирги замон халқаро ҳуқуқининг универсал нормаси си­фатида тан олинганидан гувоҳлик беради. Унинг амалий эле­ментлари ва босқинчилик урушини таъқиқлаш тўғрисидаги марказий элементи аниқлаштирилди. БМТ Бош Ассамблеясининг 1974 йил 14 декабрида қабул қилган махсус резолюциясида ривожланти­рилди ва ойдинлаштирилди. Унга кўра, агрессия “давлат томо­нидан бошқа давлатнинг суверенитетига, ҳудудий дахлсизлигига ёки сиёсий мустақиллигига қарши ёхуд Бирлашган Миллатлар ташкилоти Уставига хилоф равишда бошқача тарзда қуролли куч ишлатиш" деб таърифланди.
3. 1974 йилги БМТ Бош Ассамблеясининг мазкур махсус ре­золюциясининг 3-моддасида агрессияни ташкил қилувчи ҳаракатлар санаб кўрсатиш билан таърифланган.
Қуйидаги ҳаракатларнинг давлат томонидан қўлланилиши, урушни расман эълон қилинган-қилинмаганлигидан қатъи назар, қуролли кучни ноқонуний ишлатиш деб квалификация қилинади:
бир давлатнинг бошқа давлат билан тузган битимига мувофиқ мазкур давлатнинг ҳудудида мавжуд бўлган қуролли кучларни битимни бузган ҳолда қўллаш
* бир давлат қуролли кучларининг бошқа давлат ҳудудига бос­тириб кириши, ёки ҳужум қилиш, ёхуд қанча муддатга чўзилганлигидан қатъи назар, мазкур босқинчилик ёки ҳужум оқибати сифатида ҳар қандай босиб олиш ёки бошқа давлатга ёхуд унинг бирор ҳудудига қарши куч ишлатиш билан содир этилган ҳар қандай аннексия;
* бир давлат қуролли кучларининг бошқа давлат ҳудудини бомбар­димон қилиши ёки бошқа давлатларга қарши ҳар қандай қурол ишлатилиши;
* давлат портлари ёки қирғоқларининг бошқа давлат қу­ролли кучлари томонидан тўсиб қуйилиши;
* давлат қуролли кучларининг бошқа давлатга тегишли қуруқ­ликдаги, денгиз, ҳаво қўшинларига ёхуд денгиз ёки ҳаво флотига ҳужум қилиши;
* бир давлатнинг бошқа давлат мувофиқ мазкур давлат ҳудудида мавжуд бўлган қуролли кучларини тузилган битимга бузган ҳолда қўллаш ёки битим ҳаракати тугаганидан сўнг ҳам мазкур қу­ролли кучларни ушбу давлат ҳудудида сақлашни давом этиши;
* давлатнинг бошқа давлат ихтиёрига топшириб қўйилган ҳудудидан ўша давлат томонидан бошқа учинчи давлатга агрессия содир этишда фойдаланишга йўл қўйган ҳаракатлари;
* давлат ёки унинг номидан қуролли тўдаларни, гуруҳ­ларни ва мунтазам кучлар ёки ёлланганларни юбориш (мазкур кучлар бошқа давлатга қарши қуролли кучини ишлатган ҳолатларда, башарти бу ҳолат жиддий тус олиб юқорида қайд этилган ҳаракат­ларга тенг бўлса ёки унда анчагина иштироки бўлса).
Юқорида қайд этилган ҳаракатлардан дастлабки бештаси бевосита, еттинчиси - билвосита агрессия ҳаракатига киради, олтинчиси эса агрессияда иштирокчилик ҳолатини назарда тутади. Айни маҳалда агрессия деб таърифланган ҳолатларнинг рўйхати тўла эмас, БМТ Хавфсизлик Кенгаши давлатларнинг бошқа ҳаракатларини ҳам агрессия сифатида таърифлаши мумкин. Агрессия таърифида агрессия ҳаракатларини белгилашда хавфсизлик кенгашининг дискреацион ваколатлари бевосита қайд этилган. Шу ваколатларни инобатга олиб, таърифнинг 2-моддаси қуролли кучларни қўллашнинг ноқонуний эканлигини белгилайди. Бунда Резолюциянинг 2-моддасида акс эттирилган Литвинов-Политис принципидан, яъни мазкур Уставни бузиб биринчи бўлиб қуролли куч ишлатиш prima facia - агрессия ҳаракати далили бўлишидан келиб чиқиш лозим.
Шуни таъкидлаш жоизки, тўғридан тўғри агрессия актларига бир давлат (бир гуруҳ) қуролли кучларининг бошқа давлат (давлатлар)га қарши қўлланиши унинг (уларнинг) ҳудуди аннексия қилиниши ҳисобланади.
Билвосита агрессияда қуролли кучларнинг қўлланиши агрессор давлатга тегишли бўлмаган бошқа давлатга - агрессия қурбонига юбориладиган тузилмалар, қуролланган тўдалар, ёлла­нувчилар, номунтазам ҳарбий қисмлар орқали амалга оширилади.
4. Агрессия объекти - жаҳон ҳамжамияти мавжудлиги ва барқарор ривожланишининг асосий шартлари бўлган давлатлар хавфсизлиги ва тинчликни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар, ҳар бир давлатнинг ташқи хавфсизлиги, мил­лий манфаатлари, ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллигидир. Агрессия натижасида қўлга киритилган ҳеч бир устунлик қону­ний деб топилмайди.
5. ЖК 152-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят таркиби объектив томондан қуйидаги ҳаракатларни содир этиш би­лан тавсифланади:
* босқинчилик урушни режалаштириш;
* шундай урушга тайёргарлик кўриш;
* босқинчилик урушни режалаштириш ёки унга тайёргарлик кўриш фитнасида иштирок этиш.
Шарҳланаётган жиноят таркиби формал ҳисобланади, шу боис юқорида келтирилган ҳаракатлардан ҳеч бўлмаганда биттаси содир этилган вақтдан бошлаб, дастлабки оқибатлардан қатъи назар, қилмиш тугалланган деб топилади.
6. Босқинчилик урушни режалаштириш уруш олиб бориш учун тегишли сафарбарлик ва ташкилий техник режалар ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш, ҳарбий ҳаракатлар умумий режасини ту­зиш ёки алоҳида ҳарбий операциялар режасини тузиш, ҳарбий ҳаракатларни олиб бориш усулини аниқлаш, янги номлар киритилган топографик хариталар нашр этиш, бомбардимон қилиш ва артилериядан ўққа тутиш учун объектларни танлаш ва ҳоказолар бўйича муайян мақсадларга эришишга қаратилган ҳаракатлар мажмуидан иборат. Режалаштириш чоғида агрессиянинг тахми­ний қурбонлари, агрессияни тайёрлаш бўйича чора-тадбирлар, жанговар ҳаракатларни олиб бориш стратегияси ва тактикаси, агрессив урушни бошлаш ва олиб бориш муддатлари аниқланади.
7. Босқинчилик урушнинг тайёрланиши - бу агрессив урушни бошлаш ва олиб боришга тайёргарликни таъминлаш мақсадида ташкилий-ҳарбий ва моддий-техник хусусиятдаги комплекс чоратадбирларга тайёргарлик кўришдир.
Саноатни ҳарбий эҳтиёжлар учун ишлашга ўтказиш, агрессия қилинадиган давлатдан дипломатик ва консуллик лавозимидаги шахсларни чақириб олиш, шунингдек, мутахассисларни чиқариш, захирадагиларнинг сафарбарлигини эълон қилиш ёки армияга чақириш, бошқа давлатга қарши фаол разведка-қўпорувчилик ишларини олиб бориш, қўшинларни чегарага яқинлаштириш, чегарада иғво қўзғаш, чегара яқинида ҳарбий машқлар ўтказиш, аг­рессиянинг муқаррар қурбони бўладиган фуқароларни мафкура­вий айнитиш ва ҳоказолар босқинчилик урушга тайёрланишни ифодалайдиган ҳаракатлар ҳисобланади.
8. Агрессия ҳаракатларини амалга ошириш учун фитнада қатнашиш: бир ёки бир неча давлат томонидан ҳарбий мақсадларда икки ва ундан ортиқ томонлама ошкора ва хуфя музокаралар ўтка­зишни; бошқа давлатга қарши битимлар имзолашни; биргаликда ҳарбий ҳаракат олиб бориш режаларини ишлаб чиқишни; давлат ичидаги ёки ташқарисидаги мухолифат гуруҳлари билан алоқа боғлашни; агрессия иштирокчилари ўртасида мавқеларни бўлиб олишни; ахборот алмашув, махсус хизматларнинг ҳамкорлиги ва худди шундай агрессияни тайёрлашга йўналтирилган ташкилий ва бошқа тадбирларга оид илк шартномалар мавжудлигидан гу­воҳлик берувчи ҳаракатларни тақозо этади.
9. Босқинчилик урушини бошлаш ёки олиб бориш учун жиноий жавобгарлик ЖК 151-моддаси 2-қисмида назарда тутилган.
Шарҳланаётган модда доирасида урушнинг бошланиши деб, давлатнинг, шу жумладан унинг Қуролли Кучларининг БМТ Уставига зид равишда бевосита ёки билвосита куч ишлатиш ёхуд куч ишлатиш тўғрисидаги таҳдидлари тушунилади.
Агрессия урушининг бошланиши сифатида бошқа давлат ҳудудига артилериядан отиш, бомбардимон қилиш, унинг ҳудудида руҳсат берилмаган ҳарбий операциялар ўтказиш, бир давлат қу­ролли кучларининг бошқа давлат ҳудудида бўлиш шартларини бузиш, бир давлатнинг босқинчилик уруши олиб бориш мақсадида бошқасига ўз ҳудудини тақдим этиши ва ҳоказолар тушунилади.
Агрессия урушини олиб бориш деганда, барча турдаги ёки чекланган турдаги қуролларни қўллаган ҳолда бошқа давлатга қарши ҳарбий операциялар олиб боришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни, фаолиятни тушуниш лозим.
Агрессияни амалга ошириш бошқа давлат ҳудудининг айрим қисмларини эгаллаб олиш, баъзи ҳудудларни босиб олиш, қу­ролли кучларни бошқа давлат ҳудудига киритиш ва ҳоказо ҳара­катларда ифодаланиши мумкин. Агрессияни олиб бориш, агрес­сиянинг бошланишидан фарқли равишда, айрим ҳаракатларнинг олиб борилишини англатмай, бошқа давлатга қарши кенг миқёс­даги акцияни кўзда тутувчи чора-тадбирлар мажмуини англата­ди.
10. ЖК 151-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят давомли ҳисобланади. Унга мазкур жиноят таркибининг узлуксиз амалга оширилиши хосдир. Давом этаётган жиноят жиноий қилмиш содир этилган вақтдан бошланади ва айбдорнинг жиноятни тамомлашга қаратилган ҳаракатлари (агрессия ёки жанговар ҳа­ракатлар олиб боришнинг тугатилиши) ёки жиноятни содир этишга тўсқинлик қилувчи ҳодисаларнинг келиб чиқиши (маса­лан, агрессорни узил-кесил тор-мор қилиш) натижасида тамомла­нади. Агрессияни ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқи билан тен­глаштириш мумкин эмас. “Ушбу Низом, - дейилади БМТ Низо­мининг 51-моддасида, - Ташкилотнинг Аъзосига қуролли ҳужум қилинган тақдирда, Хавфсизлик Кенгаши халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун зарур чоралар кўрмагунча, унинг алоҳида ёки биргаликда ўзини ўзи мудофаа қилишдан иборат аж­ралмас ҳуқуқига асло монелик қилмайди. Ташкилот Аъзолари­нинг ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳукуқини амалга оширишда кўрган чоралари Хавфсизлик Кенгашига дарҳол маълум қили­ниши ва унинг мазкур Низомга мувофиқ ҳамма вақт халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ёки тиклаш учун қандай чорани зарур топса, уни амалга оширишда Хавфсизлик Кенгашига берил­ган ваколатларга ва унинг масъулиятига ҳеч бир дахл қилмаслиги керак”. Шу муносабат билан, масалан, бошқа давлат ҳудудида антитеррористик операцияларнинг ўтказилишини агрессия деб баҳолаб бўлмайди, чунки бу ҳолда бу ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқини амалга ошириш ҳисобланади.
11. Агрессияни ўзини ўзи мудофаа қилиш ҳуқуқидан фарқловчи асосий аломат биринчилик ёки воқеаларнинг хронологик изчиллиги ҳисоби, Литвинов-Политис принципидир. Ушбу прин­ципнинг муҳим ҳуқуқий оқибати - бу “превентив” (олдини олувчи) урушни тақиқлашдир. Нюрнберг трибунали мазкур қои­дани тасдиқлади ва “превентив” уруш назариясининг ғайриқону­нийлигини исботлаб берди.
12. Cубъектив томондан агрессия фақат тўғри қасддан содир этилади. Унинг ташкилотчилари ва иштирокчилари агрессиянинг ижтимоий хавфлилигини англайдилар ва уни содир этишни хоҳлайдилар. Шахсий мартаба, мансаб эгаллаш нияти, давлат хизмати манфаатлари тушуниладиган давлат манфаатлари, ёки ижтимоий манфаатлар ушбу жиноят мотивлари бўлиши мумкин. Мазкур жиноятни квалификация қилишда унинг мотив ва мақсадларининг аҳамияти бўлмаса-да, айбланувчига жазо чораларини қўллашда улар инобатга олиниши лозим.
13. Ушбу жиноят субъекти 16 ёшга тўлган шахс ҳисобланади. ЖК 151-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган қилмишлар мансабдор ва мансабдор бўлмаган шахслар (масалан, агрессия фитнасида қатнашиш, унга тайёргарлик кўриш ва уни режалаштиришда иштирок этиш), томонидан амалга оширилиши мумкин.
Шарҳланаётган модданинг 2-қисмидан келиб чиқиб, босқинчилик агрессив урушни бошлаш ёки олиб бориш, фақат бунга ваколати бўлган мансабдор шахслар томонидан амалга оширилишини таъкидлаш лозим.
Шунинг учун ушбу модда 2-қисми бўйича жиноят субъекти сифатида амалдаги қонунчилик доирасида урушни бошлаш ёки олиб бориш ваколатлари мавжуд бўлган муайян мансабдор шахс­лар ҳисобланиши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish