I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Урушнинг қонун ва удумларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet145/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

152-модда. Урушнинг қонун ва удумларини бузиш
Тинч аҳолини ёки ҳарбий асирларни қийнаш, жисмонан қириб юбориш, тинч аҳолини мажбурий ишларга ёки бошқа мақсад­ларда ҳайдаб кетиш, халқаро ҳуқуқ билан тақиқланган уруш олиб бориш воситаларини қўллаш, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойла­рини беҳуда вайрон қилиш, мулкни талон-торож қилиш, шунин­гдек, бундай ҳаракатларни қилишга буйруқ беришда ифодаланган уруш қонунлари ва удумларини бузиш -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Уруш - давлатлар ўртасидаги, шунингдек, давлатлар ва миллий-озодлик ҳаракатлари ўртасидаги қуролланган кураш бўлиб, у тинчлик алоқаларининг буткул узилиши, одатда, жанговар ҳаракатлар иштирокчилари ва тинч аҳоли берадиган муайян қурбонлар ва тортадиган азоб-уқубатлар билан кечади.


Шу муносабат билан халқаро ҳамжамият кўп йиллар мобайнида урушни инсонпарварлаштиришнинг восита ва усулларини, қурбонлар сонини чеклаш, аҳоли азобларини ва ҳарбий ҳаракат­лардан келиб чиқадиган моддий йўқотишларни камайтириш йўлларини қидирмоқда. Шу мақсадларда бугунги кунда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган ва барчага мажбурий бўлган принцип ва меъёрлари уруш қонунлари ва удумлари сифатида халқаро ҳамжамият томонидан тан олинади.
Кўрсатиб ўтилган конвенциялар орасида қуйидагилар алоҳида ўрин тутади: 1850 йил 16 апрелда Парижда имзоланган денгиз уруши ҳақида Декларация; 1868 йил 11 декабрда Санкт-Петербургда имзоланган портловчи ва ёндирувчи ўқларни ишлатишни бекор қилиш ҳақидаги Декларация; шунингдек, 1899 йилда Гаа­гада имзоланган инсон танасида айланувчи ёки яссиланувчи ўқларни ишлатишни ман қилиш ҳақидаги Декларация; 1904 йил 21 декабрда Гаагада имзоланган уруш пайтида госпитал кемала­рининг порт ва бошқа йиғимлардан озод қилиниши тўғрисидаги Декларация; 1907 йилги Гаага конвенциялари (уруш ҳаракатла­рининг бошланиши, қуруқликдаги уруш қонунлари ва удумлари, қуруқликдаги уруш ҳолатида нейтрал мамлакатлар ва шахслар­нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ҳарбий ҳаракатлар бошланишида душман савдо кемаларининг ҳолати, савдо кемаларини ҳарбий кемаларга айлантириш, уруш пайтида денгиз кучлари билан бом­бардимон қилиш, денгиз урушида босиб олиш ҳуқуқидаги айрим чеклашлар); денгиз уруши ҳолатида нейтрал мамлакатларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида 1909 йил 20 февралида Лондонда қабул қилинган денгиз уруши ҳуқуқи Декларацияси (гарчи ушбу Декларация уни имзолаган давлатлар томонидан ратификация қилинмаган бўлса-да, халқаро ҳуқуқнинг бир қатор умумэътироф этилган принципларни ифодалагани учун ўз аҳамиятини сақлаб турибди); 1925 йил 17 июндаги кимёвий заҳарли ва бактериологик уруш воситаларини қўллашни ман этувчи Женева протоколи; 1936 йил 6 ноябрда Лондонда имзоланган протоколга қўшимча бўлган уруш пайтида сувости кемаларининг савдо кемаларига нисбатан ҳаракати қоидаси; уруш қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1949 йилги Женева конвенциялари: ҳаракатдаги қу­ролли кучлардаги ярадорлар ва беморларнинг қисматларини ен­гиллаштириш тўғрисида; денгиздаги қуролли кучлар таркибидан бўлмиш ярадорлар, беморлар ва кема ҳалокатига учраган шахс­ларнинг қисматларини енгиллаштириш тўғрисида (ушбу конвен­ция 1907 йилги Гаага конвенцияси ўрнига қабул қилинган); ҳар­бий асирлар билан қилинадиган муомала тўғрисида (бу конвен­ция 1929 йилги ҳарбий асирлар режими ҳақидаги Женева конвен­цияси ўрнига қабул қилинган); уруш вақтида фуқаро аҳолини ҳи­моя қилиш тўғрисида; қуролли можаро чиққан ҳолларда маданий бойликларнинг ҳимоя қилиниши тўғрисида 1954 йил 14 майда қабул қилинган Гаага конвенцияси (Рерих пакти); оддий қурол­нинг ҳаддан ташқари кўп зарар келтиради ёки барча нарсага бара­вар таъсир этади деб ҳисобланиши мумкин бўлган муайян тур­лари қўлланилишини тақиқлаш ёки чеклаш тўғрисида 1980 йил 10 октябрда қабул қилинган конвенция ва унга қўшимча 1995 йил 13 октябрда қабул қилинган учта протокол. Юқоридаги ҳуқуқий актларнинг барчаси биргаликда уруш олиб боришнинг ҳуқуқий базасини ташкил этади. Башарти БМТ ўз Низомидаги мақсад ва принципларга биноан қуролли куч ишлатса, унинг учун ҳам маж­бурий ҳисобланади.
2. Урушни олиб бориш қоидаларининг аҳамияти шундан иборатки, улар мазмунига кўра урушда тинч аҳолига иложи борича камроқ зарар етказишга қаратилган бўлади. Қуруқликдаги уруш қонунлари ва удумлари ҳақидаги IV Гаага конвенцияси муқадди­масида мустаҳкамланган бу ҳолатга кўра, “аҳоли ва жанг қилаёт­ганлар халқаро ҳуқуқ асослари ҳимояси ва ҳаракати остида бўлади”. Бу Мартенс принципи деб аталади.
3. Ҳозирда мавжуд бўлган уруш қонунлари ва удумлари уруш олиб бориш мақсадларини чеклабгина қолмай, балки уруш қонун ва удумларини бузганликни аниқлаб, уларни ҳарбий жиноят деб белгилайди, бундай жиноятни содир этганларни ҳарбий жиноятчилар деб топади. Уруш қонун ва удумларни бузиш жаҳон ҳамжамияти томонидан инсониятга нисбатан энг оғир жиноят­лардан бири сифатида баҳоланиб, уларни содир этган шахслар халқаро жиноий жавобгарликка тортилади1.
Шу тариқа уруш қонунлари ва удумларига риоя этиш мажбурияти ҳозирги кунда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёри саналади.
4. Уруш қонунлари ва удумларни бузишдан келиб чиқадиган ижтимоий хавфлилик шундан иборатки, уларни қўллашда нафақат халқаро ҳуқуқ меъёрлари топталади, биринчи ўринда қуролланган можаро иштирокчилари ва тинч аҳолига оқлаб бўлмас азоб етказилади, қурбонлар сони ортади, кишиларнинг ҳаёт таъминоти, халқ хўжалиги объектлари батамом издан чиқади, ма­даний бойликлар ва меъморчиликй ёдгорликлар қайта тикланмас да­ражада вайрон бўлади, атроф табиий муҳит қаттиқ зарарланади.
5. Шарҳланаётган жиноят кўп объектли жиноят бўлиб, бунда асосий бевосита объект ҳарбий операцияларни амалга ошириш бўйича муносабатлар ҳарбий ҳаракатларни тартибга солувчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Факультатив объект бўлиб, инсон ҳаёти ва соғлиги, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, турли шаклдаги мулклар намоён бўлиши мумкин.
6. Уруш қонунлари ва удумларини бузиш объектив томондан қуйидаги ҳолатлардан бирида ифодаланиши мумкин: аҳоли ёки ҳарбий асирларни мажруҳ қилиш, жисмонан йўқ қилиш, аҳолини мажбурий меҳнатга жалб этиш ёки бошқа мақсадларда ҳайдаб кетиш, халқаро ҳуқуқ нормаси билан чекланган уруш воситаларини қўллаш, шаҳарлар ва аҳолининг яшаш пунктларини мақсад­сиз вайрон қилиш, шахсий мулкни талон-торож қилиш, ушбу ҳа­ракатларни амалга ошириш ҳақида буйруқ бериш.
7. Шарҳланаётган моддада берилган жароҳатлаш тушунчасини ЖК 110-моддасида белгилангандек тушуниш лозим.
8. Ушбу модда доирасидаги тинч аҳоли деганда, қуролланган можарога тортилган давлат ҳудудида яшовчи, аммо можа­рода ҳам, алоҳида ҳарбий операцияларда ҳам қатнашмайдиган жисмоний шахсларни тушуниш керак. Тинч аҳоли тушунчаси, можарога тортилган давлат билан сиёсий-ҳуқуқий алоқаларидан қатъи назар, барча жисмоний шахсларни ўз ичига олади. Булар - маҳаллий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, чет эл фуқароларидир. Халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормала­рига мувофиқ тинч аҳоли дахлсиздир.
9. 1949 йил 12 сентябрдаги ҳарбий асирлар билан муомала қилиш ҳақидаги Женева конвенциясининг 4-моддасига асосан, қуй­идаги тоифадан бирига мансуб бўлган, душман ҳукми остига ту­шиб қолган шахслар ҳарбий асир деб ҳисобланади: низолашаёт­ган томон қуролли кучларининг шахсий таркиби, шунингдек, қу­ролли кучлар қаторига кирувчи ихтиёрий лашкарлар ва кўнгиллилар шахсий таркиби; қуролли кучлар таркибига кирмай­диган, ле­кин ўз қўл остидагилар учун масъулиятни зиммасига олган бош раҳбарга эга бўлган, аниқ ва узоқдан кўринадиган фарқловчи бел­гига эга бўлган, очиқ-ойдин қурол олиб юрган, ўз хатти-ҳаракат­ларида уруш даврининг қонун-қоидалари ва одатла­рига амал қил­ган бошқа ихтиёрий лашкарлар ва кўнгиллилар от­рядларининг шахсий таркиби, шунингдек, 4-моддада санаб ўтилган бошқа шахслар.
Ушбу гуруҳга кирувчи шахслар асирликка олиниши билан ҳарбий асир мақомини олади ва асирликдан қутилиши билан ҳарбий асир мақомидан маҳрум бўлади. Асирликнинг бошланиш ва тугаш вақти юқоридаги Конвенция моддасига мувофиқ белгила­нади. Бунга кўра, юқоридаги гуруҳга кирувчи шахс қарама-қарши (душман) бўлган давлат ҳарбийлари қўлига тушиши билан асир­лик бошланади, асирнинг тўлиқ озод қилиниши ва репатриация қилиниши билан асирлик тугайди.
10. Тинч аҳолини жисмоний қириб ташлаш деганда, одамларни жисмонан йўқ қилишга йўналтирилган хатти-ҳаракатни тушуниш лозим. Жисмоний йўқ қилиш ўлдириш, ўлимга сабаб бўлувчи оғир тан жароҳати етказиш, шахсни инсон орга­низмининг ҳаётий фаолияти мос келмайдиган шароитга солиш ва ҳоказо йўллар билан амалга оширилиши мумкин. Аҳолини жис­моний йўқ қилишга йўл қўйилмайди ва бундай ҳолат халқаро ҳуқуқ томонидан ҳар қандай шароитда ҳам тақиқланади.
11. Жисмоний қирғинни геноцид ҳисобланадиган ҳаракат сифатида ҳам, уруш қонунлари ва удумларини бузиш ҳаракати сифатида ҳам бир-биридан фарқлаш зарур. Бу фарқни ушбу қирғин кимга нисбатан ишлатилаётганлигига қараб ажра­тиш керак: агар қирғин муайян инсонлар гуруҳига уларнинг мил­лий, ирқий, этник ёки диний белгилари муносабати билан қўлланилаётган бўлса, демак, бу жиноят геноцид бўлиб, айбдорни ЖК 153-моддасига биноан жазолаш керак. Аммо ҳарбий асирлар ёки аҳоли ирқий, миллий, этник ёки диний мансублигидан қатъи на­зар қирғинга тортилаётган бўлса, бу жиноятни уруш қонун ва удумларини бузиш деб топиш ва ЖК 152-моддаси билан жазолаш зарур.
12. Мажбурий меҳнат ёки бошқа мақсадлар учун тинч аҳолини ҳайдаб кетиш деганда, аҳолини босиб олувчи давлат ҳудудига ёки босиб олинган-олинмаганлигидан қатъи назар бошқа бирон-бир давлат ҳудудига олиб чиқиш ёки аҳолини турар жойидан номаълум йўналишда қувғин қилишни тушуниш лозим. Бироқ оккупация қилинган бирон-бир ҳудуд аҳолисининг хавфсизлиги талабига кўра ёки ҳарбий мулоҳазалардан келиб чиқиб, шу аҳолини тўлиқ ёхуд қисман эвакувация қилиш ҳайдаб кетиш ҳисобланмайди. Бунда эвакувация қилинаётганлар босиб олинган ҳудуд ичкарисидагина жойлаштирилиши мумкин, амалда шундай қилиш мумкин бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.
13. Мажбурий ишлар деганда, муайян жазо белгилаш билан қўрқитиб ёки куч ишлатилиш билан қўрқитиб киши меҳнатидан фойдаланиш тушунилади. Бошқа мақсадлар деганда, ҳаётнинг бошқа соҳаларида бундай шахслардан фойдаланишни, масалан, кишилар ҳаёти устида турли тажрибалар, тадқиқотлар олиб боришни тушуниш лозим.

  1. 14. Халқаро ҳуқуқ билан тақиқланган уруш олиб бориш во­ситаларини қўллаш деганда, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган ва умуммажбурий нормалари билан тақиқланган урушнинг усул ва воситаларидан фойдаланишни тушуниш керак.

  2. 15. Уруш олиб бориш воситалари деганда, уруш олиб бораёт­ган томонларнинг душманга зиён етказиш ва мағлуб қилиш учун қўллайдиган қурол ва бошқа воситалардан фойдаланишини тушуниш керак.

Амалдаги халқаро ҳуқуқ нормалари, шу жумладан ҳарбий қуролнинг муайян турларини қўллашни чеклаш ва тақиқлаш тўғрисидаги 1981 йилги Конвенцияга кўра қуйидагилардан фойдаланиш тақиқланади: инсон танасида айбланувчи ва яссиланувчи ўқлар; заҳарли ва заҳарловчи қуроллари; бактериологик қуроллар ва токсинлар; кичик қопқон-миналар; турли ёнувчи қуроллар ва бошқалар.
16. Уруш олиб бориш воситалари - уруш олиб боришда қўлланилган тартиб, усул ва йўлларидир. Бу усуллар жуда хилма-хиллиги билан бир-биридан фарқ қи­лади, натижада халқаро ҳуқуқ уларнинг ҳаммасини тартибга со­лишга қодир бўлмаяпти. Шу билан бирга уруш олиб бориш методларидан айримлари тўғридан-тўғри тақиқланган.
Масалан, уруш усулларидан қуйидагилари халқаро ҳуқуқ билан тақиқланади:
* "Ҳеч кимни тирик қўймаслик" ҳақида буйруқ бериб, шу билан мухолифга таҳдид қилиш ёки ҳарбий ҳаракатларни шу асосда олиб бориш;
* Қизил Хоч ва Қизил Яримой, БМТнинг рамзларидан, шунин­гдек, нейтрал давлатлар ёки низога аралашмаган давлатлар байроғи, рамзлари, кийимларидан ғайриқонуний фойдаланиш;
* парламент аъзоларини ўлдириш;
* шаҳар ёки бошқа жойларни талон-торож қилишга буйруқ бе­риш;
* ҳар қандай усулда бўлса ҳам, ҳимояланмаган шаҳарлар, қиш­лоқлар, уй-жойларга ҳужум қилиш ёки уларни бомбардимон қилиш;
* геноцидни амалга ошириш;
* гаровга олиш;
* беморлар ёки ярадорларни ўлдириш, ҳарбий асирларни йўқ қилиш ёки уларни ўз давлатига қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб боришга мажбур қилиш;
* тинч аҳолига нисбатан террорни амалга ошириш;
* махсус ҳимоя остидаги ва махсус белгили маданий ёдгорлик­ларни йўқотиш.
17. Шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини беҳуда вайрон қилиш - ҳарбий эҳтиёждан келиб чиқмаган ҳолда курашаётган томонларнинг яшаш пунктларини буткул ёки қисман йўқотишга қаратилган фаолият. Бунда фуқаролар доимий ёки вақтинча яшовчи бинолар вайрон қилинади. Аммо тинч аҳолининг ўзини қириш, гарчи бу қилмиш айни маҳалда содир этилса-да, бунга кирмайди, лекин бундай фаолият, гарчи у фақат биноларни бомбардимон қилиш орқали содир этилса-да, аҳолини жисмоний қи­риш деб топилади. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, агар аҳоли яшаш жойлари ҳарбий эҳтиёждан келиб чиқмасдан вайрон қилинсагина жиноят деб топилади.
18. Мулкни талон-торож қилиш - бу босиб олинган давлат ёки унда яшовчи шахслар (фуқаролар), чет эл фуқаролари (фуқа­ролиги бўлмаган шахслар)га тегишли бўлган, шунингдек, шу ҳу­дудда рўйхатга олинган муайян мулкни ҳар хил восита­лар билан босиб олувчи давлат ёки унинг фуқаролари ёхуд қу­ролли кучлар таркибига кирувчи шахслар фойдасига эгалик қилинишидир.
19. Шарҳланаётган модда диспозициясида белгиланган ҳаракатларни содир этиш ҳақида буйруқ бериш ҳам урушнинг қонун ва удумларини бузиш деб ҳисобланади. Буйруқ оғзаки ёки ёзма бўлиши мумкин, аммо у қилмишни ҳуқуқий баҳолашга таъсир этмайди. Шарҳланаётган модда диспозициясида кўрсатилган ҳа­ракатлардан биттаси содир этилган вақтдан эътиборан жи­ноят тугалланган деб ҳисобланади.
20. Урушнинг қонун ва удумларини бузиш жинояти хам формал хам моддий таркибга эга бўлиб, уни тугалланган деб ҳисоблаш учун би­рон-бир жиноий оқибат келиб чиқиши талаб қилинмайди, лекин жиноят қонунида моддий оқибатларни хам баён қилинган.
21. Жиноят субъектив томондан қасддан содир этилади. Айибланувчи шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлили­гини ва ҳуқуққа хилофлигини билади ва унинг юз беришини истайди (тўғри қасд) ёки онгли ра­вишда бундай оқибатларга йўл қўйиб, (масалан, эгаллаб олинган аҳоли яшаш жойла­рининг ҳаддан ташқари яксон этилишига қаршилик қилмайди, заҳар­ловчи ҳарбий воситаларни ишлатмаслик кераклигини “унутади”, икки хил маъноли буйруқлар беради ва уни қўл ос­тидагиларга тушунтирмайди ва ҳоказо) - бу эгри қасд ҳисобла­нади.
Ушбу жиноятни эҳтиётсизлик орқасидан содир этиш мумкин эмас.
Уруш қонун ва удумларини бузишнинг мотиви ва мақсад­лари турлича (ўч олиш, ғараз, шуҳратпарастлик ва бошқа­лар) бўлиши мумкин, лекин улар жиноятни квалификация қи­лишга таъсир этмайди. Мотив ва мақсад суд томонидан муайян жазо тайинлашда ҳисобга олинади.
Муайян ҳолатларда, агар беморлар ва ярадорларга нисбатан мажбуриятни бажаришда лоқайдлик қилинса (тиббий ёрдам кўрсатмаслик, ўз вақтида госпиталга жойлаштиришдан воз кечиш, бунга мўлжалланмаган бинода сақлаш, эпидемия ёйилишига олиб келган вакцинация (эмлаш) қилишдан бош тортиш ва ҳоказо­лар), оқибатларга муносабат уларга онгли равишда йўл қўйишда ифо­даланиши мумкин, яъни эгри қасд шаклида айб юзага келиши мумкин.
22. Жиноят субъектлари ҳарбий хизматчилар - одатда, ҳарбий қўмондонликнинг юқори мансабдор шахслари, турли қисм­лар қўмондонлари ҳисобланади. Ҳарбий асирларга тегишли иш­лар тўғрисида гап кетган ҳолларда, субъект бўлиб қўриқлаш, ку­затиш ваколатларига эга бўлган 16 ёшга тўлган мансабдор шахс, ҳарбий хизматчилар ёки бошқа шахслар бўлиши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish