I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш



Download 6,47 Mb.
bet150/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

156-модда. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш
Миллий ирқий этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам иш хақининг олти юз бараваригача миқдорида жарима ёки уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёҳуд уч йилгача оззодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади
Миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гу­руҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни кам­ситишга, диний эътиқодига ёки даҳрийлигига қараб, фуқаролар­нинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилин­ган ҳаракатлар, шунингдек, миллий, ирқий, этник мансублиги ёки динга муносабатига қараб, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ёхуд уларга бевосита ёки билвосита аф­залликлар бериш -
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усулда;
б) баданга оғир шикаст етказган ҳолда;
в) фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчирган ҳолда;
г) масъул мансабдор шахс томонидан;
д) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Миллий, ирқий ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни
тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш, шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига ёки даҳрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларнии ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар, шунингдек, миллий, ирқий, этник мансублиги ёки динга муносабатига қараб, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ёхуд уларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш -
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усулда;
б) баданга оғир шикаст етказган ҳолда;
в) фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчирган ҳолда;
г) масъул мансабдор шахс томонидан;
д) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади

1. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш жинояти халқаро миқиёсда янгича кўринишларда содир этиш хусусиятлари вужудга келмоқда. Айниқса оммавий тус олиниши билан боғлиқ холда миллий, ирқий ёки диний адоватни тарғиб қилувчи нарсаларни тарқатиш билан боғлиқ ҳолда онгига таъсир қилувчи, жамиятда носоғлом мухитни вужудга келтирувчи хусусиятлар билан содир этишлик холатлари вужудга келди. Айниқса диний экстремистик ёки террористик ҳаракатларни ташкил этиш борасида содир этиладиган миллий, ирқий ёки диний адоватни тарғиб қилувчи нарсаларнинг тарқатганликнинг ижтимоий хавфлилиги юқоридир.


Шахсни биринчи марта содир қилган харакатлари учун маъмурий жавобгарликка тартилганидан кейин яна шундай харакатларнинг қасддан содир этилганлиги бу харакатларнинг ижтимоий хавфлилигининг юқорилашганлигидан далолат беради ва бундай ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик шахсни шундай харакатларни бир йил мобайнида яна такроран содир этилганидагина жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
2. Ҳар бир инсон жинси, ирқи, миллати, дини ёки бошқа хусусиятларидан қатъи назар, тенг эканлиги тўғрисидаги қоида ҳозирда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормасидир. Ушбу қоида 1948 йилги Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясида, Фуқа­ролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пактда ва бошқа халқаро ҳужжатларда ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикаси Конститутицияси Муқаддимасида ҳалқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлиги эълон қилингани ҳолда, ушбу қоидалар Ўзбекистон Республикаси Конститутициясининг 4, 8, 31-моддаларида изчиллик билан мустаҳкамланган. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 18-моддасида юқорида қайд этилган халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар қоида­лари сўзма-сўз такрорланади ва “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун ол­дида тенг”лиги кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 156-моддасида миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиши ҳам ушбу қоидалар бажарилишининг ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилади.
3Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват ёки нифоқ кел­тириб чиқариш деганда, турли миллатлар, уруғлар, ирқлар ёки конфессияларга мансуб шахслар ўртасида низо келтириб чиқаришга қаратилган фаолият олиб бориш тушунилади.
4. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатишнинг ижтимоий хавфлилиги шундаки, бундай қилмишлар содир этилиши тинчлик ва жамият барқарорлигини бузади, жиноятчиликнинг ўсишини келтириб чиқаради ва давлат тараққиётига жиддий хавф туғдиради.
5. Шарҳланаётган жиноят объекти тинчлик ва халқлар, миллатлар, давлатларнинг миллий, ирқий ёки диний тенглигини таъминлаш бўйича ижтимоий муносабатлар кўринишидаги тинч-тотув яшаши хавфсизлиги ҳисобланади. Жиноятнинг факультатив объекти шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, турли мулк шакллари, жамоат тартиби ва бошқалар ҳисобланади.
6. Қуйидаги ҳаракатларнинг содир этилиши шарҳланаётган жиноятнинг объектив томонини ташкил қилади:
* фуқароларнинг миллий, ирқий ёки диний адоватини шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган материалларни тарқатиш мақсадида таёрлаш, сақлаш ёки шундай материалларни тарқатиш ҳаракатлари;
* фуқароларнинг диний ёки даҳрийлик эътиқодини ҳақоратлайдиган ёки камситадиган турли хил ҳаракатлар ёки шундай манбаъларни таёрлаш;
* миллий, ирқий, этник ёхуд диний мансублигига қараб фуқаролар ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклашга қаратилган ҳаракатлар;
* миллий, ирқий, этник мансублигига ёки динга муносаба­тига қараб фуқароларнинг бевосита ёки билвосита ус­тунликларини белгилаш.
7. Фуқароларнинг миллий шаъни ва қадр-қимматини камситиш, диний ёки даҳрийлик эътиқодига боғлиқ ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш орқали миллий, диний, ирқий зиддиятларни келтириб чиқаришга қаратилган ҳаракатлар турли ғоя ва қарашларни тарғиб қилишда ифодаланади. Бу ғоя ва қарашлар маълум бир миллат, ирқ ёки диний эътиқодга бўлган ишонч ва ҳурматни топтайди ҳамда ушбу миллат ёки ирқнинг ҳаёт тарзи, маданияти, анъаналари, диний одатларига нисбатан ғараз ёки нафратни келтириб чиқаради.
Мазкур ғоя ва қарашлар оғзаки, ёзма ёки кўргазмали намойиш шаклида тарғибот ва ташвиқот орқали ёйилиши, агрессив ҳужум, жисмоний жазолаш ёки шу билан таҳдид қилиш, мулкни нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, ҳуқуқ, имтиёз ва устунликларни чеклаш ёки бекор қилишда ифодаланади. Зиддиятлар, их­тилофларни қўзғатиш усуллари квалификация қилишга таъсир этмайди. Шу билан бирга ушбу ғоя ва қарашлар умумий харак­терга эга бўлиб, аниқ бир шахсга қаратилмайди.
У ёки бу миллат ёхуд ирққа тақаштирилаётган ўзига хосликлар, хусусиятлар ҳақиқатга мос келиш-келмаслиги квалификация қилишда аҳамиятсиз. Бундай қилмишларнинг асосий мазмуни турли миллат, ирқ, диний конфессиялар вакиллари ўртасида ўзаро ишончсизлик туғдириш, ғаразли, ҳақоратомуз ёки бўҳтон фикр­лар асосида жиддий душманликка айланувчи бегоналашув, шубҳа ва гумонлар уруғини сочишдан иборат.
8. Ҳуқуқларни чеклаш деганда, давлат органларининг, шунингдек, мулкчилик шакли турлича бўлган корхона, муассаса ва ташкилотларнинг ваколатли мансабдор шахслари томонидан фуқаролар ҳуқуқларни рўёбга чиқаришдан бош тортиш тушунилади.
Агар шахснинг ҳуқуқлари тўғридан-тўғри унинг миллати, ирқи ёки диний мансублигини эътиборга олиб рўёбга чиқарилмаса, бу ҳуқуқни бевосита чеклаш деб топилади.
Агар ҳуқуқни рўёбга чиқармасликнинг бевосита сабаблари (миллий, ирқий, диний мансублигига кўра) иккинчи даражали бошқа сабаблар билан ниқобланса, бу ҳуқуқни билвосита чеклаш деб топилади. Масалан, ишга қабул қилиш ирқий мансублик сабабли рад қилинса, бевосита ҳуқуқни чеклаш ҳисобланади. Агар шахс моддий ёрдам сўраб мурожаат қилса-ю, лекин унга ёрдам кўрсатиш аслида миллий, ирқий ёки диний мансублик сабаб бўлиб, аммо рад этишда бошқа нарса (масалан, пул маблағлари йўқлиги) сабаб қилиб кўрсатилса, бу ҳуқуқни билвосита чеклаш ҳисобланади.
Ҳуқуқни чеклаш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи ҳар қандай шахснинг ижтимоий ва жамиятдаги тутган ўрнидан қатъи назар, унга тегишли ҳар қандай ҳуқуқни чеклашга тааллуқли бўлиши мумкин. Объектив асосларга (масалан, маблағлар етишмаслигига) кўра ҳамда илтимосномани қондиришни рад этиш миллий, ирқий ёки диний мансубликдан қатъи назар, киши­лар ҳис-туйғусига таъсир кўрсатса, бу ҳуқуқни чеклаш ҳисоблан­майди.
Муайян ирқ, миллат ёки диний гуруҳга кирувчи шахсларга қўшимча ҳуқуқ ва имтиёзлар бериш объектив асослардан қатъи назар, устунлик бериш деб топилади.
Тўғридан-тўғри устунлик бериш деганда, имтиёзларнинг бевосита берилиши, билвосита устунлик бериш деганда эса, унинг ниқобланган ҳолда (масалан, бир миллий гуруҳ вакиллари ютиб чиқиши мумкин бўлган танлов ўтказиш) тақдим этилиши тушу­нилади. Муайян жамоат ташкилотлари аъзоларига қўшимча им­тиёз берилиши, қуйидаги шартларга риоя этилганда, бевосита ёки билвосита устунлик бериш деб қаралмайди:
* ташкилотга ирқи, миллати, диний эътиқодидан қатъи на­зар, ҳар қандай шахс кириши мумкин;
* устунлик фақат ташкилот доирасида ва фақат унинг ҳисобига берилади.
9. Жиноят ЖК 156-моддасининг 1-қисми диспозициясида белгиланган ҳаракатлардан биронтаси содир этилиши биланоқ тугалланган ҳисобланади. Объектив томондан белгиланган ҳа­ракатларни содир этиш натижасида жиноий оқибат келиб чиқиши талаб қилинмайди, бироқ у жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим.
10. Субъектив томондан миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш қасддан содир этилади. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш жиноятини содир этувчи шахс ўзининг қилмиши ижтимоий хавфлилигини билади ва уни содир этишни хоҳлайди.
Миллий, ирқий ёки диний адоват ёхуд ихтилофлар қўзғатиш мақсади жиноят субъектив томонининг зарурий белгиси ҳисобланади. Жиноят содир этиш мотиви турлича: ўч олиш, рашк, ҳасад, фойда олиш ва бошқалар бўлиши мумкин. Мотивлар жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди, аммо жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим.
11. 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс жиноят субъекти ҳисобланади. Ҳуқуқларни чеклаш ёки афзалликлар белгилаш субъекти мансабдор шахс бўлса, унинг ҳаракатлари ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлик (ЖК 205-моддаси) ёхуд ҳо­кимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиққанлик (ЖК 206-моддаси) жиноятлари аломатлари билан содир этилганида ЖК 156-моддаси 2-қисми­нинг «г» банди бўйича квалификация қилиниши лозим.
12, Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш жиноятининг бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усулда, баданга оғир шикаст етказган ҳолда, фуқароларнинг доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчирган ҳолда, масъул мансабдор шахслар томонидан мансаб мавқеини суистеъмол қилган холда содир этилгани ҳолатларида жиноий жавобгарликка тортиш учун олдин маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишлиги талаб этилмайди.
13. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатишнинг жавобгарликни оғирлаштирувчи турлари шарҳланаётган жиноятларни:
а) бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли усулда;
б) баданга оғир шикаст етказган ҳолда;
в) фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик ишлатиб кўчирган ҳолда;
г) масъул мансабдор шахс томонидан;
д) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этишда ифодаланади.
14. Бошқа шахслар ҳаёти учун хавфли усулда жиноятни содир этиш деганда, миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш натижасида азият чекаётган гуруҳ вакилларидан ташқари, бошқа шахслар ҳаётига ҳам реал хавф туғдириш тушунилади. Агар миллат, ирқ ёки дин вакиллари бўлган шахсларнинг ҳам, бошқа шахсларнинг ҳам ўлими келиб чиқса, ушбу модда диспозицияси билан қамраб олинмайди ва жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим.
15. (Баданга оғир шикаст етказиш тушунчаси тўғрисида ЖК 104-моддаси шарҳига қаранг).
Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш жинояти натижасида битта шахсга оғир тан жароҳати етказилган тақдирда ҳам жиноят ЖК 156-моддаси 2-қисмининг “б” банди бўйича квалифи­кация қилиниши лозим. Жабрланувчи шахснинг қайси миллат, ирқ ёки динга мансублиги муҳим эмас, бунда фақат оғир тан жа­роҳати етказишга миллий, диний ёки ирқий адоват қўзғатиш са­баб бўлганлиги муҳим ҳисобланади. Миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатишда айбдор бўлган шахс жабрланувчига оғир тан жароҳати етказиш ЖК 156-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан қамраб олинган ва уни ЖК 104-моддаси бўйича қўшимча квали­фикация қилиш талаб этилмайди. Агар жабрланувчига етказилган тан жароҳати енгил ёки ўртача оғир бўлса, жиноятлар мажмуи тариқасида, тегишлича ЖК 156-моддасининг 1-қисми ва 105-мод­даси ёки 109-моддаси бўйича квалификация қилиниши лозим. Агар миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғаш мотиви асосида оғир тан жароҳати етказиш эҳтиётсизлик орқасида содир этилган бўлса, қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 111-моддаси 2-қисми ва ЖК 156-моддаси 1-қисми билан квалификация қили­ниши керак.
16Фуқароларни доимий яшаш жойидан зўрлик ишла­тиб кўчириш деганда, муайян миллат, ирқ ёки дин вакилларига жисмоний ёки руҳий зўрлик ишлатиб уларни доимий яшаб турган жойларини хоҳишларига зид равишда тарк этишга мажбур қилишни тушуниш лозим. Зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб кўчириш уларнинг мол-мулкини қонунга зид равишда йўқ қилиш, тан жароҳати етказиш ёки шу билан таҳдид қилиш, уларнинг доимий
яшаш жойларидан зўрлик ишлатиб кўчириш тарзида амалга оширилиши мумкин.
17. (Масъул мансабдор шахс тушунчаси тўғрисида ЖК VIII бўлими шарҳида танишишингиз мумкин).
Агар ирқий, миллий ёки диний адоват қўзғатиш масъул мансабдор шахс томонидан ўзининг хизмат ваколатларидан келиб чиқувчи ва эгаллаган мансабига кўра берилган ваколатлардан фойдаланиб содир этилган бўлсагина, жиноят масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган деб ҳисобланади.
Айбдорнинг ҳаракатлари унинг мансаб ваколатлари билан боғлиқ бўлмаса, масалан, ўз обрўйи, таниш-билишларидан фойдаланиши ирқий, миллий ёки диний адоватни қўзғатиш деб то­пилмайди.
18. (ЖК 156-модда 2-қисм “д” бандида назарда тутилган квалификация қилиш белгилари ҳақида ЖК 29-моддаси шарҳида батафсилроқ танишингиз мумкин).
Шарҳланаётган моддада бир гуруҳ шахслар деганда, оддий иштирокчилик, яъни олдиндан тил бириктирмаган ҳолда бир гуруҳ шахслар томонидан жиноят содир этиш назарда тутилган.
Агар миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш бир гуруҳ шахслар олдиндан тил бириктирган ҳолда жиноят содир этилган бўлса, бунда жиноятни содир этиш мақсади ирқий, миллий, диний адоват қўзғатиш эканликни аниқлаш даркор. Агар бундай мақсад бўлмаса, қилмишни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирмаган ҳолда миллий, ирқий ёки диний адоват қўзғатиш жиноятини содир этиш деб квалификация қилиш керак.


IX боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР


Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish