I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Давлатга хоинлик қилиш



Download 6,47 Mb.
bet151/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

157-модда. Давлатга хоинлик қилиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси томонидан жосус­лик, чет эл давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакил­ларига давлат сирларини етказиш ёхуд Ўзбекистон Республика­сига қарши душманлик фаолияти олиб боришда ёрдам кўрсатиш йўли билан давлатга хоинлик қилиш, яъни Ўзбекистон Республи­касининг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, мудофаа са­лоҳияти, иқтисодиётига зарар етказган ҳолда қасддан содир этилган қилмиш -
ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Чет эл давлат ёки ташкилоти томонидан Ўзбекистон Рес­публиксига қарши қаратилган давлатга зарар етказувчи фаоли­ятни амалга оширишда ҳамкорлик қилиш учун жалб қилинган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ўзининг бундай ҳамкор­лиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда арз қилса, унинг фаолияти эса республика манфаатларига зарар ет­казмаган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади.
Башарти, Ўзбекистон Республиксининг фуқароси, ўз қилмиши тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда хабар қилиб, жиноятни очишга фаол ёрдам берган ва бунинг натижасида давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса, жазодан озод қилинади.

1. Давлатга хоинлик қилиш Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган энг оғир жиноятлардан бири ҳисобланади.


Давлатга хоинлик қилиш моҳиятига кўра сотқинлик ҳарака­тидир, яъни у Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг давлати­мизнинг ташқи душманлари (хорижий давлат, чет эл ташкилоти ёки унинг вакиллари) билан биргаликдаги Ўзбекистон суверени­тети, ҳудудий дахлсизлиги, мудофаа қобилияти, иқтисодиётига зарар етказишга қаратилган душманлик фаолиятидир.
Мазкур фаолият жосуслик, хорижий давлат, чет эл ташкилоти ёки унинг вакилларига Ўзбекистон Республикасига қарши душ­манлик фаолиятини амалга оширишда давлат сирларини етказиш ёки бошқача ёрдам бериш шаклида амалга оширилиши мумкин.
Давлатга хоинлик қилиш Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва хорижий давлат ёки ташкилоти вакилларининг Ўзбекистонга қарши қаратилган жиноятларда биргаликдаги иштирокчилиги­нинг махсус шаклини ифода этади. Мазкур ҳолатда асосий хавф ташқаридан, яъни, хорижий давлат ёки чет эл ташкилоти томони­дан келиб чиқади, Ўзбекистон Республикаси фуқароси эса рес­публиканинг ташқи душманларига ёрдам бериб, бу билан ўз дав­латига сотқинлик қилади, унинг манфаатларига хиёнат қилади.
Бунда расмий шахслар (ҳукумат делегацияларининг аъзолари, Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарнинг ходимлари, чет эл махсус хизматларининг ходимлари, чет эл ёки халқаро ноҳу­кумат делегацияларнинг аъзолари ва бошқалар), шунингдек, уларнинг топшириғини бажарувчи бошқа шахслар хорижий давлат ёки чет эл ташкилоти вакили бўлиши мумкин. (Чет эл давлати ёхуд чет эл ташкилоти тушунчалари тўғрисида ЖК 160-мод­даси шарҳига қаранг).
2. ЖК 157-моддаси диспозицияси мазмунидан келиб чиққани­дек, шарҳланаётган жиноят кўп объектлидир.
Тажовуз қилиниши давлатга хоинлик деб эътироф эти­лувчи объектлар қонунда аниқ санаб ўтилади, жумладан, бу­ларга: Ўзбекистон Республикаси суверенитети, ҳудудий дахлсиз­лиги, мудофаа қобилияти, хавфсизлиги ва иқтисодиёти киради.
Суверенитет деганда, давлатнинг ўз ҳудудидаги устуворлиги ва унинг ташқи сиёсий фаолият олиб боришдаги тўлиқ мустақил­лиги тушунилади. Суверенитет давлат ҳокимияти ва умуман, дав­лат мустақиллигининг муҳим белгисидир.
Ҳудудий дахлсизлик деганда, Ўзбекистон Республикасининг яхлитлиги, ҳудудининг бўлинмаслиги ва чегараларининг бузил­маслиги тушунилади. Бунда ҳудуд деганда, давлат чегаралари миқёсидаги ер, ер ости, сув ва ҳаво ҳудудлари тушунилади.
Мудофаа қобилияти - давлатнинг суверенитети ва ҳудудий дахлсизлигини ташқаридан бўладиган ҳужумдан ҳимоялашни таъминлашга қаратилган сиёсий, иқтисодий, ҳарбий, ижтимоий-маънавий салоҳияти.
Хавфсизлик - шахс, жамият ва давлатнинг ҳаёт учун муҳим манфаатларининг ички ва ташқи таҳдиддан ҳимояланганлик ҳо­лати.
Ҳаёт учун муҳим манфаатлар деганда, ўз навбатида, консти­туциявий тузум, суверенитет, ҳудудий дахлсизлик, сиёсий, ижти­моий-иқтисодий соҳалардаги барқарорлик, мамлакатда қонуний­лик ва ҳуқуқ-тартиботнинг сақланиши, бошқа давлатлар билан тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик таъминланиши ту­шунилади.
Иқтисодиёт (экономика) (юнонча όikos - уй, хўжалик ва nomos - қоида, қонун; биргаликда - хўжалик юритиш қоидалари) - мамлакат халқ хўжалиги ёки унинг бир қисми бўлиб, у инсон­лар томонидан ҳаётни таъминлаш, эҳтиёжларни қондириш мақса­дида меҳнатни қўллаган ҳолда инсон учун зарур бойлик, шарт-шароит ва воситаларни яратишда қўлланадиган восита, объект ва жараёнлар мажмуидир. Иқтисод ўз ичига моддий (саноат, қиш­лоқ хўжалиги, транспорт, савдо ва ҳоказо) ва номоддий (маъри­фат, соғлиқни сақлаш, маданият ва ҳоказо) ишлаб чиқариш соҳа­ларини қамраб олади.
3. Шарҳланаётган модданинг диспозициясида давлатга хоинлик қилишнинг объектив томонини ташкил этувчи қил­мишларнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилган:
* жосуслик;
* давлат сирларини чет эл давлатига етказиш;
* Ўзбекистон Республикасига қарши душманлик фаолиятини олиб боришда чет эл давлатига бошқача ёрдам бериш.
Мазкур моддада келтирилган давлатга хоинлик қилиш шакл­ларининг рўйхати тўлиқ бўлиб, уни кенг талқин қилиш мумкин эмас.
4. Жосуслик Ўзбекистон Республикаси суверенитети, ҳуду­дий дахлсизлиги, хавфсизлиги ва иқтисодиётига зарар етказиши мумкин бўлган давлат сирларини ташкил этувчи маълумотларни чет эл давлати, ташкилоти ёки уларнинг агентурасига етказиш мақсадида ғайриқонуний равишда ўғирлаш, йиғиш ёки сақлаш, шунингдек, уларни етказиш ҳисобланади.
Жосусликнинг объектив томони ЖК 160-моддасини чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан қўллашга доир шарҳда батафсилроқ ёритилган. Агар жосуслик Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан содир этилган бўлса, бу қил­миш ЖК 157-моддасига кўра давлатга хоинлик сифатида квали­фикация қилинади.
5. Давлат сирларини чет эл давлатига етказиш Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан унга хизмат юзасидан ёки бошқа шарт-шароитлар (масалан, махсус юридик мақом асосида (судья ўз ваколатларини амалга ошириши жараёнида улар билан танишиш ҳуқуқига эга бўлиш) натижасида маълум бўлган ва дав­лат сирларини ташкил этувчи маълумотларни қасддан маълум қилиш ёки етказиш, чет эл давлати, ташкилоти, уларнинг агенту­раси фойдасига жосуслик қилиш бундан мустасно. Давлат сирла­рини етказиш шуниси билан шахс хизмат (иш) ваколатларидан келиб чиқмаган ҳолда маълумотларни етказадиган ёки етказиш мақсадида сақлайдиган жосусликдан фарқ қилади.
Шарҳланаётган қилмиш предмети давлат сирлари ҳисоблан­ган маълумотлардир.
Ўзбекистон Республикаси давлат сирлари сифатида давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чекланган ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техник ва бошқа характердаги махфий ва ўта махфий ҳисобланган алоҳида аҳамиятга эга маълумотлар эътироф этилади.
Давлат сирлари давлат, ҳарбий ва хизмат сирларига бўлинади.
6. Объектив томондан давлат сирларини етказиш ўта махфий ва махфий маълумотларнинг чет эл давлати, ташкилоти, агенту­расига амалда топширилишидан иборат. Жиноят давлат сири чет эл агенти эгалигига топширилган пайтдан эътиборан содир қи­линган ҳисобланади.
Давлат сирларини етказиш турли усуллар орқали: оғзаки, ёзма тарзда ҳар қандай шакл (хат, схема, шифрланган ёзув ва ҳоказо­лар)да хабар қилиш; давлат сирларини ифода этувчи ҳужжат­ларни топшириш; ахборотни телефон, Интернет орқали хабар қи­лиш; давлат сирлари ҳисобланувчи ашёларни топшириш ва ҳо­казо тарзида амалга оширилиши мумкин.
Давлат сирларини етказиш бўйича, давлат, ҳарбий ёки хизмат сирларини ўз ичига олган маълумотлар чет эл давлати, ташкилоти ёки уларнинг вакиллари томонидан қўлга киритилган пайтдан бошлаб, жиноят тугалланган ҳисобланади. Давлат сирларини етказишга суиқасд сифатида Ўзбекистон Республикаси фуқаро­сининг давлат сирини ташкил этувчи мазкур маълумотларни топшириш пайтида қўлга олиниши эътироф этилиши мумкин.
7. Субъектив томондан давлат сирларини етказиш доимо қасддан содир қилинади ва қуйидаги белгилар мавжудлиги билан тавсифланади:
* маълумотлар давлат сирини ташкил этганлигини албатта ан­глаш;
* маълумотлар чет эл давлати, ташкилоти ёки уларнинг вакил­ларига топширилаётганлигини тушуниш.
Айбдор маълумотларни “тасодифан” қўлга киритиб (масалан, давлат сирларини ташкил этувчи ашёларни топиб олиб), уларнинг мазмунини англаган ҳолда чет эл давлати, ташкилоти ёки улар­нинг вакилларига топширган бўлса ҳам, давлат сирларини топ­шириш шаклидаги давлатга хоинлик сифатида эътироф этилиши керак.
8. Давлатга хоинликнинг тури сифатида чет эл давлатига Ўзбекистонга қарши душманлик фаолиятини амалга оши­ришда ёрдам беришнинг объектив томони, агарда у юқорида кўрсатилган давлатга хоинлик шакллари билан қамраб олинмаган бўлса, моҳиятига кўра Ўзбекистоннинг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, хавфсизлиги, мудофаа қобилияти, иқтисодиётига зарар етказиш мақсадида амалга оширилган фаолиятда эҳтимол тутилган ташқи душманга жосуслик ва бошқа турдаги душманлик ҳаракатларини бажаришда кўмаклашиш билан боғлиқ қилмиш­ларни ўз ичига олади.
Ушбу модда доирасида душманлик фаолияти сифатида Ўзбекистоннинг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, хавфсиз­лиги, мудофаа қобилияти, иқтисодиётига бевосита ёки билвосита зарар етказиш мақсадида амалга оширилган фаолиятни тушуниш зарур.
Бундай фаолият сифатида қуйидагилар эътироф этилиши ке­рак:
* ички ва ташқи сиёсий фаолиятга аралашув;
* Ўзбекистон манфаатлари мавжуд ҳудудда ҳарбий фаол­ликни кучайтириш, иғвогарлик билан Ўзбекистон томонлардан бири бўлиб қоладиган қуролли тўқнашувни келтириб чиқариш ёки авж олдириш;
* Ўзбекистон Республикасига нисбатан иқтисодий санкция­ларни ноқонуний қўллаш;
* чет эл махсус хизматлари ва ташкилотларининг жосуслик фаолияти;
* ахборот хавфсизлигига путур етказиш, жумладан, дезинформация тескари ах­борот тарқатиш;
* иқтисодиёт, экология, сиёсат соҳасида инқирозли ҳолатни кел­тириб чиқаришга олиб келувчи бошқа турдаги фаолият.
9. Чет эл давлатига, ташкилотига ёки уларнинг вакилла­рига Ўзбекистонга қарши душманлик фаолиятини амалга оширишда бошқача ёрдам бериш объектив томондан Ўзбе­кистон Республикаси фуқаросининг чет эл давлати, ташкилоти ёки уларнинг вакиллари билан алоқа ўрнатиш ҳаракатларини амалга оширишда ва уларнинг топшириғи бўйича қуйидагиларни содир этишда намоён бўлади:
* Ўзбекистоннинг суверенитети, ҳудудий дахлсизлиги, хав­фсизлиги, мудофаа қобилияти, иқтисодиётига зарар етказиш мақ­садида бошқа (юқорида санаб ўтилганлардан ташқари) жиноят­ларни содир этиш. Мазкур гуруҳга, масалан, давлат ёки жамоат арбобининг ҳаётига тажовуз қилиш, қўпорувчилик ва ҳоказо жи­ноятларни содир қилиш киради. Ушбу жиноятлар содир қилинган ҳолда айбдор қилмиши давлатга хоинлик ва айбдор томонидан содир қилинган муайян жиноят сифатида жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиниши керак;
* кўрсатилган жиноятлар белгиларини ташкил этмайдиган, ле­кин Ўзбекистон Республикасига қарши қаратилган қилмишлар, масалан, агентларни ёллаш, агентлар қаторига кириш, чет эл раз­ведкаси агентларини ҳаракат воситалари, уй-жой, иш билан таъминлаш ва ҳоказо. Мазкур жиноятлар доираси кенг бўлиб, тўлиқ рўйхати мавжуд эмас, лекин уларнинг барчасини Ўзбе­кистон Республикасига қарши қаратилган ҳаракат эканлиги бир­лаштиради.
Мазкур қилмиш душманлик фаолиятини амалга оширишга розилик берилган пайтдан эмас, балки Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан чет эл давлати ташкилоти ёки уларнинг ва­килларига амалда ёрдам берилган пайтдан жиноят тугалланган ҳисобланади. Ёрдам бериш режасини ишлаб чиқиш, чет эл дав­лати ёки унинг агентураси билан алоқа боғлаш учун қулай шарт-шароит яратиш, шахснинг ихтиёрида бўлган маълумотлар ва им­кониятларни топшириш учун қулай тизимга келтириш ва ҳоказо душманлик фаолиятини амалга оширишда ёрдам беришга тайёр­гарликни ташкил этади. Чет эл давлати вакиллари билан алоқа ўрнатишга амалга ошмаган уринишни, чет эл разведкаси фойда­лана олмаган ёрдамни кўрсатишга қаратилган хатти-ҳаракатнинг содир этилишини ва ҳоказоларни ушбу жиноятни содир этишга суиқасд қилиш сифатида квалификация қилиш керак.
Душманлик фаолиятини амалга оширишда ёрдам бериш шак­лидаги давлатга хоинлик Ўзбекистон ҳудудида ва унинг ташқари­сида содир бўлиши мумкин, бироқ бу қилмишни квалификация қилишга таъсир этмайди.
10. Субъектив томондан давлатга хоинлик қилиш фақат тўғри қасддан содир қилиниши мумкин. Айбдор мазкур модда диспозициясида назарда тутилган қилмишнинг ижтимоий хавфли аҳамиятини англаб етади ва уни амалга оширишни истайди.
Давлатга хоинлик қилишнинг мотиви ва мақсади ҳар хил: сиё­сий, ғараз нияти, миллатчилик ва ҳоказо бўлиши мумкин. Буларнинг мазмуни квалификация қилишга таъсир этмайди, лекин жиноятни содир қилиш механизми, айб даражасини аниқлаш ва жазо тайинлаш жараёнида инобатга олиниши керак.
11. Давлатга хоинлик қилишда шахснинг айбини аниқлаш ва шарҳланаётган таркибни бошқа ташқи жиҳатдан ўхшаш жиноят­лардан фарқлашда айбдор шахси катта аҳамиятга эга.
Давлатга хоинлик қилишнинг субъекти фақат 16 ёшга тўлган ақли расо Ўзбе­кистон Республикаси фуқароси бўлади.
12. Давлатга хоинлик натижасида етказилган зарарни мини­маллаштириш, шунингдек, мазкур жиноятни самарали ва тезкор­лик билан очиш мақсадида ЖК 157-моддаси 2-қисмида рағбат­лантирувчи норма белгиланган бўлиб, унга кўра айбдор томони­дан ЖК 157-моддаси 2-қисмида назарда тутилган шартлар бажа­рилса, у жиноий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.
Мазкур шартлар сифатида қуйидагилар эътироф этилади:
* айбдор ўзи чет эл давлати ёки ташкилоти билан ҳамкорлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий хабар бериши;
* шахснинг чет эл разведкаси билан ҳамкорлигидан Ўзбе­кистон Республикаси манфаатларига зарар етмаган бўлиши керак.
Ихтиёрий хабар қилиш деганда, айбдорнинг ўз ихтиёрига кўра ва ҳеч кимнинг мажбурлашисиз хабар қилиши тушунилади. Бу ҳолда айбдор ўзининг чет эл давлати ёки ташкилоти билан ҳамкорлигини давом эттиришнинг реаллигини ва ҳеч қандай сал­бий оқибатларга олиб келмаслигини англаб етади. Агарда айбдор ўзининг ҳамкорлиги тўғрисида ушлаб олиш жараёнида ёки бошқа турдаги ташқи таъсир натижасида (масалан, Миллий хавфсизлик хизмати тергови натижасида) хабар берса, бу ихтиёрий хабар бе­риш деб ҳисобланмайди.
Хабар беришнинг ихтиёрийлиги айбни бўйнига олиш тўғрис­ида бориб арз қилишни назарда тутмайди, лекин буни истисно ҳам қилмайди. Бу ҳолатда жиноятнинг содир қилиниши тўғрис­ида ҳокимият органларига хабар беришнинг ўзи (шу жумладан бевосита алоқа қилиш) етарлидир. Бунда ҳокимият органи де­ганда, нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, балки барча ҳокимият органлари тушунилади.
Зарар етказилмаганлиги ЖК 157-моддаси 2-қисмида назарда тутилган рағбатлантирувчи норманинг мажбурий шарти ҳисобла­нади.
Зарар етказилмаганлиги деганда, айбдорнинг ўз ҳамкорлиги тўғрисида ўз вақтида ҳабар бериши, яъни бу ишни ҳокимият ор­ганлари Ўзбекистон манфаатларига зарар етказилишининг ол­дини олиши учун етарли муддатга эга бўладиган тарзда амалга оширилиши керак. Объектив равишда бундай хабар айбдорнинг жиноятни оғир оқибатлари келиб чиқишининг олдини олишга онгли равишда ёрдам беришини англатади.
13. ЖК 157-моддаси 3-қисмида бошқа рағбатлантирувчи норма мустаҳкамланган бўлиб, бу нормалар орқали айбдор қуйидаги шартларга риоя қилса, давлатга хоинлик қилиниши на­тижасида келиб чиқадиган оғир оқибатлар даражаси пасайиб, оқибатда айбдор жазодан озод қилиниши мумкин:
* содир қилинган жиноят тўғрисида ихтиёрий хабар бериш;
* жиноятнинг очилишига фаол ёрдам бериш;
* бунинг натижасида давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олдини олиш.
(Ихтиёрийлик тушунчаси тўғрисида бундан олдинги банга қаранг.)
Жиноятнинг очилишига фаол ёрдам бериш деганда, айб­дорнинг қилмиш содир қилиниши тўғрисида унга маълум бўлган шарт-шароитлар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган­ларга ихтиёрий ва ўз вақтида хабар бериши, Ўзбекистон Респуб­ликасига қарши айбдорга маълум бўлган бошқа шахслар (ишти­рокчилар, ташкилотчилар ва ҳоказолар) томонидан жиноят содир қилинишининг олдини олишда, учрашув ўтказиладиган ва кон­спиратив квартираларни аниқлашда ва бошқаларда кўмаклашиши тушунилади.
Ушбу рағбатлантирувчи норманинг зарурий шарти оқибат, яъни давлат учун оғир оқибатлар келиб чиқишининг олдини олиш ҳисобланади.
Оғир оқибат сифатида давлатнинг ҳаёти учун муҳим манфаатла­рига жиддий зарар етказилиш тушунилади. Хусусан, экологик фалокат, чет эл разведкасининг тармоқланган агентурасининг мавжуд бўлиши, коммуникация тизимларининг бузилиши, қу­ролли тўқнашувнинг келиб чиқиши, одамларнинг оммавий қири­лиши ва бошқалар оғир оқибат деб топилади.
Таъкидлаш жоизки, ЖК 157-моддаси 3-қисмининг ўзига хос томони шундаки, унга кўра чет эл давлати билан ҳамкорлик қил­ган айбдор шахс, ЖК 157-моддаси 3-қисмида назарда тутилган шартларга риоя қилганда жиноий жавобгарликка тортилади, унга суд томонидан жазо тайинланади, лекин у жазони ўташдан озод қилинади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish