I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet134/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

VII боб. ФУҚАРОЛАРНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
141-модда. Фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш
Жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки ижтимоий мавқеига қараб, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита бузиш ёки чеклаш ёхуд фуқароларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб содир этилган бўлса, -
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойга­ча қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Конституциянинг 18-моддасида Ўзбекистон Республикаси­да барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатьи назар, қонун ол­дида тенглиги белгиланган.


Жиноят қонунининг шарҳланаётган моддаси халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга тўла мувофиқ келади. Хусусан, Фуқаролик ва сиё­сий ҳуқуқлар тўғрисидаги Халқаро Пактнинг 26-моддасида барча кишиларнинг қонун олдида тенглиги ва ҳар бир шахснинг ҳуқуқи қонун билан ҳимоя қилиниши ёзиб қўйилган. Шу муносабат би­лан ҳар қандай камситиш қонун билан тақиқланган бўлиб, қонун барча шахсларнинг ирқига, танасининг рангига, жинсига, тилига, динига сиёсий ёхуд бошқа эътиқодларига, миллий ёки ижтимоий келиб чиқишига, мулкий мавқеига, туғилиши ёхуд бошқа вазият­ларга кўра камситилишига қарши тенг ва самарали ҳимояни ка­фолатлаши лозим.
2. Жиноят объекти инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳисобланади.
3. Объектив томондан жиноят ҳуқуқни бевосита ёки билво­сита бузиш ёки уни чеклаш ёхуд бир фуқаронинг бевосита ёки билвосита имтиёзларини бошқасидан устун қўйиш муайян шахс­нинг давлат, жамоат ишларида, маданий ишлар ёхуд бошқа фао­лиятда иштирок этиши учун тўсиқ яратишда ифодаланади.
4. Ҳуқуқни бевосита ёки билвосита бузиш ёки уни чеклаш ёхуд бир фуқаронинг бевосита ёки билвосита имтиёзларини бошқасидан устун қўйиш муайян шахснинг давлат, жамоат иш­лари, маданий ишлар ёхуд бошқа фаолиятда иштирок этиши учун тўсиқ яратишда (масалан, жинси, ирқи, миллати ва бошқа белги­лари боис ишга, ўқишга, бирор-бир ижтимоий бирлашма аъзоли­гига қабул қилмаслиқда) ифодаланиши мумкин.
5. Жиноят фуқароларнинг ҳуқуқларини жинси, ирқи, миллати, тили, дини ва ҳоказоларга кўра бузиш ёхуд чеклаш бошланган вақтдан тугалланган ҳисобланади. Фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларига зарар етказиш жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади. Зарар фуқаронинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ёки иж­тимоий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда унинг муайян ҳуқуқ ва эр­кинлиги чеклаб қўйилишида ифодаланиши мумкин.
6. Тенг ҳуқуқлилик зўрлик ишлатиш билан бузилган бўлса, айбланувчининг ҳаракатлари ЖК 141-модаси 2-қисми бўйича квалификация қилинади.
Фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш жараёнида зўрлик ишлатиш деганда, калтаклаш, дўппослаш, баданга енгил ёки ўртача оғир шикаст етказиш тушунилиши лозим. Мазкур оқибатлар келиб чиқиши билан қилмишни шахсга қарши жиноят­ларни назарда тутадиган моддалар бўйича қўшимча квалифика­ция қилишга эҳтиёж қолмайди.
7. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этила­ди.
8. Жиноят субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.
9. Жиноят мансабдор шахс томонидан ўз хизмат ваколатлари­дан фойдаланиб содир қилинган ҳолларда ёки ЖК 141-моддаси 1-қисми диспозициясида назарда тутилган ҳаракат­ларни содир этганда, иш ҳолатларидан келиб чиқиб, айбдорнинг ҳаракатларини жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 141-моддаси ва тегишлича ЖК 205-моддаси ёки 206-моддаси бўйича квалифи­кация қилиш лозим.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish