I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet128/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

VI боб. ШАХСНИНГ ОЗОДЛИГИ, ШАЪНИ ВА ҚАДР-ҚИММАТИГА ҚАРШИ ЖИНОЯТЛАР
135-модда. Одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллаш
Шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун алдаш йўли билан одам ёллаш -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз баравари­гача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, -
беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат бундай шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳу­дудидан олиб чиқиб кетиш мақсадида содир этилган бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят объекти шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қим­мати ҳисобланади.


2. Жиноят объектив томондан шаҳвоний ёки бошқа мақсад­ларда фойдаланиш учун алдаш йўли билан одам ёллашда ифода­ланади.
3. Одамларни ёллаш деганда, муайян мақсадга мувофиқ ке­ладиган одамларни излаб топиш ва улар билан оғзаки ёки ёзма равишда фаолият билан шуғулланиш тўғрисидаги шартнома тузиш тушунилади. Одамларни ёллаш турли усулда (катта иш ҳақи, моддий бойликлар, маълум имтиёзлар, қулай ша­роитлар эвазига) амалга оширилади.
4. Одамлардан шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш алдов йўли билан содир этилган ҳолатлардагина ЖК 135-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
Алдов муайян фаолият билан шуғулланишга розилик олиш мақсадида битим тузиш учун ёлловчининг зарур бўлган вазиятлар тўғрисида била туриб ёлғон хабарлар бериши ёки яшириши ёки сўзламаслигини тақозо этади.
5. Жиноят ёлловчи ва тегишли шахс ўртасида ёллаш мақса­дида битим (оғзаки, шартнома тарзидаги ёзма битим ва ҳоказо­лар) тузилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
6. Шарҳланаётган жиноят таркиби учун муқаррар мақсад - ёлланган шахслардан шаҳвоний ёхуд бошқача мақсадларда фой­даланишдир.
Шаҳвоний фойдаланиш деганда, шахсни шундай аҳволга тушириб қўйиш тушуниладики, унда ёлланган шахс ёлловчининг хоҳишига кўра тартибсиз жинсий алоқаларга киришишга ёки кимларнингдир жинсий эҳтиёжларини ғайритабиий усулда қон­диришга ёхуд уларнинг истаги билан бошқача шаҳвоний ҳаракат­ларни бажаришга мажбур бўлади.
Бошқача фойдаланиш - бу жабрланувчини ёлловчининг хоҳишига кўра муайян фаолият билан шуғулланишга мажбур этилган ҳолатдир.
7. Ёлланган аёллар ёлловчининг хоҳишига кўра жинсий алоқага кириб, кимларнингдир жинсий эҳтиёжларини ғайрита­биий усулда қондирган ҳолатларида айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 135 ва 121-моддаларига биноан аёлни жинсий алоқага ки­ришга мажбур этиш сифатида жиноятлар мажмуи бўйича квали­фикация қилиш лозим.
Агар ёлланган аёл шаҳвоний зўрликка дуч келса, айбдорнинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖКнинг 135-моддаси ва ЖК 118-моддаси ёки ЖК 119-моддаси бўйича квалификация қилинади.
8. Шахслардан шаҳвоний ёхуд бошқача усулда фойдаланиш мақсадларида алдов йўли билан ёллаш такроран ёки хавфли ре­цидивист томонидан содир этилса, ЖК 135-моддаси 2-қисмининг “а” банди бўйича квалификация қилинади (Такрорийлик тушун­часи тўғрисида ЖК 32-моддасининг шарҳига; хавфли рецидивист тушунчаси тўғрисида ЖК 34-моддасининг шарҳига қаранг).
9. Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бирикти­риб одамларни ёллаш деганда, (ЖК 135-моддаси 2-қисмининг “б” банди) мазкур фаолиятда икки ёки ундан ортиқ шахсларнинг олдиндан келишиб, алдов йўли билан одамлардан шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш мақсадида иштирок этишни ту­шуниш лозим. Айни пайтда тил бириктириш одамларни ёллаш­гача тузилган бўлганлиги муҳимдир.
10. Агар ёлловчи вояга етмаган шахсларни улардан фойдала­ниш мақсадида ёллаган бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 135-мод­даси 2-қисмининг “в” банди бўйича квалификация қилиниши за­рур.
Ёлловчи вояга етмаган шахснинг ёши тўғрисида виждонан адашган бўлса, яъни унда ёлланувчини вояга етган деб ўйлаш учун етарлича асослар мавжуд бўлган ҳолатларда жавоб­гарлик ЖК 135-моддаси 2-қисми бўйича эмас, балки 135-модда­сининг 1-қисми бўйича келиб чиқади.
11. Шаҳвоний ёки бошқа мақсадда фойдаланиш учун ёлланган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиб кетилган ёхуд айбдорда шундай ният мавжуд бўлган ҳол­ларда, унинг ҳаракатлари ЖК 135-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилинади.
ЖК 135-моддасининг 3-қисмида назарда тутилган жиноят би­тим (оғзаки ёки ёзма) тузилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳи­собланади.
12. Субъектив томондан жиноят била туриб, тўғри қасд би­лан содир этилади.
13. Субъект 16 ёшга тўлган шахс ҳисобланади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish