I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet127/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

134-модда. Қабрни таҳқирлаш
Қабрни ёки мурдани таҳқирлаш, шунингдек, мурдадаги, қабр устидаги ёки ичидаги нарсаларни олиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз баравари­гача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жа­золанади.

1. Жамиятда мавжуд бўлган одоб-ахлоқ қоидалари жиноят объекти ҳисобланади.


2. Объектив томондан жиноят қабрни ёки мурдани таҳқир­лашда, шунингдек, мурдадаги, қабр устидаги ёки ичидаги нарса­ларни олишда ифодаланади.
3. Қабр мурданинг хоки ва у билан бирга дафн этилган нар­салар (кийим-кечаклар, буюмлар ва ҳоказолар) кўмилган жой­дир.
4. Қабр устидаги нарсалар деганда, қабр ва унинг устига қўйилган ёдгорлик тоши, девори, гуллар, гулчамбарлар ва бошқа­ларни тушуниш керак.
5. Қабрни таҳқирлаш қабр устидаги тошларни, ёдгорлик­ларни, яшил ўсимликлар ва гулларни топташ, деворларни, тўсиқларни синдириш, уларга зарар етказиш, бузиш, сурбетларча ёзувлар битиш, майитга ҳурматсизлик муносабатини ифодаловчи бошқа хатти-ҳаракатлардан иборат.
6. Mypдани таҳқирлаш кўмилган жасадни ёки унинг айрим аъзоларини қабрдан чиқариб ташлаш, унинг қиёфасини бузиш, мазаҳ қилишдан иборат хатти-ҳаракатлардир.
7. Мурдадаги, қабрдаги ёки унда кўмилган буюмларни ажратиб олиш қабрни таҳқирлаш усулларидан бири бўлиб, у яширин ёхуд ошкора равишда мазкур буюмларни қўлга киритиш­дан иборат бўлади.
8. Қабр ёхуд мурдани таҳқирлаш вақтидан бошлаб, қаб­рдаги, мурдадаги ёхуд у билан бирга кўмилган нарсалар олинган ҳолатларда эса айбдор шахснинг мазкур нарсалардан фойдала­ниши ёки уларни ўзиники қилиб олиши вақтидан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади.
9. Қабрни таҳқирлаш жамиятда қабул қилинган қоидаларга қасддан менсимас­лик билан муносабатда бўлиш орқали ифодаланади қилмишни ЖК 134 ва 277-моддаларининг тегишли қисмларига мувофиқ квалификация қилиш зарур.
10. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жи­ноятни содир этиш сабаби жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди.
11. Ўн олти ёшга тўлган шахс жиноят субъекти ҳисобланади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish