I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-1-модда. Ярашилганлик муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш



Download 6,47 Mb.
bet63/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

66-1-модда. Ярашилганлик муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш
Ушбу Кодекс 105-моддасининг биринчи қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш), 106-моддасида (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш), 107-моддасида (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 108-моддасида (ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш), 109-моддасида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 110-моддасининг биринчи қисмида (қийнаш), 111-моддасида (эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш), 116-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 117-моддасининг биринчи қисмида (хавф остида қолдириш), 122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 123-моддасида (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 136-моддасида (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш), 139-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (туҳмат), 140-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида (ҳақорат қилиш), 149-моддасида (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), 167-моддасининг биринчи қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддасининг биринчи қисмида (фирибгарлик), 169-моддасининг биринчи қисмида (ўғрилик), 170-моддасининг биринчи қисмида (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш), 172-моддасида (мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш), 173-моддасининг биринчи қисмида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш),185-2-моддасида (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш), 192-моддасида (рақобатчини обрўсизлантириш), 260-моддасининг биринчи қисмида (темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 266-моддасининг биринчи қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 268-моддасининг биринчи қисмида (транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш), 298-моддасининг биринчи қисмида (машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятларни биринчи марта содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинмайди.

1. Ярашганлик муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш, айбини бўйнига олиб арз қилишга ўхшайди ва худди шу каби белгиларга эга. Аммо ярашганликнинг ўзига хос хусусиятлари бўлиб. Бу уни айбини бўйнига олиб арз қилиш асосида жавобгарликдан озод қилишдан фарқлаш имконини беради. Ярашганлик асосида жавобгарликдан озод қилиш зарарни қоплаш ва жабрланучи томонидан айбланувчини кечириш асосида амалга оширилади. Айбини бўйнига олиб арз қилишда эса, дастлабки тергов ёки суд томонидан амалга оширилади. Ярашув институти жиноий жавобгарликдан озод қилиш тури сифатида шахснинг айбдорлиги масаласини ҳал этмай туриб жиноят ишларини тугатиш учун асос бўлади.


2. Жиноят-процессуал қонунга мувофиқ жиноят билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахс жабрланувчи деб эътироф этилади. Жабрланувчи сифатида эътироф этилган шахс ЖПК га кўра катта ваколатларга эга бўлиб, бу унинг жиноий иш бўйича дастлабки тергов ва суд ишларига жиддий таъсир кўрсатиш имконини беради. Баъзи жиноят таркиблари бўйича жиноят ишлари фақат жабрланувчининг аризасига биноан ва фавқулодда ҳоллардагина (хусусий-ошкора айблов ишлари) ваколатли шахслар томонидан қўзғатилиши мумкин бўлиб, у шахсан ёки ўз вакили орқали ана шундай иш жараёнидаги суд ишида айблов томонини қўллаб-қувватлаб туриш ҳуқуқига эга. Судда бошқа жиноят таркиблари юзасидан (ошкора айблов ишлари) ишларни кўриб чиқишда жабрланувчи айбловни қўллаб-қувватламаса ҳам, тақдим этилган айбнома моҳияти юзасидан ва судланувчига берилаётган жазо чораси хусусида ўз фикрини билдириши мумкин.
3. Айни вақтда жабрланувчи томонидан ариза берилмаганлиги туфайли жиноий иш қўзғатишдан бош тортиш ва жабрланувчи билан ярашув тушунчаларини фарқлаб олиш керак бўлади. Хусусий-ошкора айбловда аризанинг бўлиши шарт ва бу жиноий таъқиб учун асос бўлиб хизмат қилади. Шахс ариза бермаганлиги ёки жиноий иш қўзғатиш учун бошқа асос йўқлиги ярашувдан ёки жиноят ҳодисаси мавжуд эмаслигидан далолат бериб, бу жиноят фактининг ўзи йўқлигининг исботи бўла олади. Жабрланувчи ночор аҳволда бўлганлиги туфайли, айбланувчига қарам бўлганлиги ёки бошқа сабабларга кўра ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини шахсан ўзи ҳимоя қила олмайдиган фавқулодда ҳолатларда прокурор жабарланувчининг аризасисиз ҳам жиноят ишини қўзғатиши шарт.
4.Жавобгарликдан озод этишнинг ярашув каби асосини қўллаш - икки томон келишувига оид масала: жабрланувчи авф этиш билан марҳамат кўрсатади, айбланувчи эса айбини тан олиб, етказилган зарарни қоплайди (камайтиради). Ярашув тўғрисидаги ариза ҳар доим ёзма шаклда тақдим этилиб, унда жиноят натижасида етказилган зарар бартараф этилганлиги (ёки жабрланувчининг зарардан воз кечганлиги) ва ярашилганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимос кўрсатилган бўлиши лозим.
Ярашув тўғрисида иш юритиш масаласини қўзғатиш ҳуқуқига қонунда белгиланган тартибда жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) деб топилган шахс ёки унинг қонуний вакили эгадир.
Жабрланувчи билан айни бир вақтнинг ўзида ишда фуқаровий даъвогар ҳам қатнашган ҳолларда ярашув тўғрисида иш юритишни бошлаш учун ҳам жабрланувчи, ҳам фуқаровий даъвогар томонидан тегишли ариза берилган бўлиши шарт.
Иш бўйича бир гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва бир неча жабрланувчи бўлган ҳоллар учун ҳам қонунда айнан шундай талаблар белгиланган. Жабрланувчиларнинг ҳатто бирортасидан тегишли ариза бўлмаган ҳолларда ҳам ярашув тўғрисида иш юритиш мумкин эмас. Бундай ҳолда жиноят иши бўйича иш юритиш умумий асосларда олиб борилади.
Айни вақтда, иш бўйича бир жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ва бир неча гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчилар бўлган тақдирда ҳам қонун жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) нинг улардан айримлари билан ярашувга келиши мумкинлигини эътироф этади.
Бундай ҳолларда ишнинг жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ярашувга келган гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчиларга оид қисми алоҳида иш юритувга ажратилиб Жиноят-процессуал кодексининг 584-моддаси тартибида судга юборилади, қолганларга доир қисми бўйича эса, иш юритиш умумий асосларда олиб борилади.
Ярашув тўғрисидаги ариза ҳар доим ёзма шаклда тақдим этилиб, унда жиноят натижасида етказилган зарар бартараф этилганлиги (ёки жабрланувчининг зарардан воз кечганлиги) ва ярашилганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатиш ҳақидаги илтимос кўрсатилган бўлиши лозим.
Ярашув тўғрисидаги қонун нормалари қўлланилишининг тезкорлигини таъминлаш ва кафолатлаш гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) нинг ҳуқуқларини муҳофаза этиш мақсадида ярашув тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқариш ва судга юбориш учун қонунда ўн суткалик муддат белгиланган.
Ушбу муддатлар жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) томонидан ариза берилган кундан бошлаб ҳисобланади. Башарти, ариза жиноят иши қўзғатилгунга қадар берилган бўлса, унда бу муддат жиноят ишининг қўзғатилган кунидан бошланади. Бордию, ариза берилган вақтда жиноят иши бўйича қилмишнинг Жиноят кодекси 661-моддасида кўрсатиб ўтилган жиноят таркибларидан бирини ташкил этиш-этмаслик масаласи ҳал қилинмаган бўлса, аризанинг кўриб чиқиш муддати қилмишнинг квалификация қилиш учун етарли асослар тўпланган вақтдан бошлаб ҳисобланади.
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суд муҳокамаси жиноят иши судга келган пайтдан эътиборан ўн суткадан кечиктирилмай ўтказилади. Ярашув тўғрисидаги ариза суд мажлисида берилган ҳолларда, бу масала суд мажлисида дарҳол ҳал этилиши лозим.
5. Айбланувчи ва жабрланувчининг ярашганлиги қонуний ва ихтиёрий бўлганлигини белгилаш учун қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим:
* Жиноят кодекси 66-1-моддасида кўрсатилган жиноятлардан бирининг содир этилганлиги;
* башарти шахс оғир ва ўта оғир жиноятлар учун муқаддам судланган бўлса, унинг судланганлик ҳолати тугалланган ёки судланганлиги олиб ташланган бўлиши;
* айбини тан олиши;
* етказилган зарарнинг қопланиши.
Айбига иқрор бўлиш ва зарар ўрнини қоплаш - ярашув актининг таркибий қисмларидан биридир.
6. Жиноят кодекси 66-1-моддасида санаб ўтилган жиноятлардан бирининг содир этилиши ярашганликни ифодаловчи бошқа элементлар бўлганда, шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўлиши мумкин. Амалдаги қонунчиликнинг таҳлили шуни кўрсатадики, ушбу моддада кўрсатилган жиноятлар унча оғир бўлмаган ва ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар тоифасига киради.
Ярашув тўғрисида иш юритиш мумкин бўлган жиноят таркиблари Жиноят кодексининг 661-моддасида тугал келтирилган бўлиб, унинг доираси кенгайтириб талқин этилиши мумкин эмас.
Олий суд Пленуми ярашиш жараёни нафақат 66-1-моддада кўрсатилган жиноятлар содир этилганида, балки бошқа моддаларга нисбатан ҳам жавобгарликдан озод қилишни қўллаш мумкинлигини белгилайди. Аммо бу ҳолда ушбу асосни қўллаш ҳуқуқи жабрланувчи ва айбланувчига эмас, балки судга тегишлидир. Олий суд Пленуми судларга Жиноят Кодексининг 66-1-моддасида рўйхати келтирилган жиноятларни бошқа ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этган шахслар билан шу ишлар юзасидан жабрланувчи (фуқаровий даъвогар) ёхуд унинг қонуний вакили деб топилганлар ўртасида ярашувга эришилган тақдирда жиноят содир этган шахсни Жиноят кодексининг 65-66-моддаларида ёхуд 70-71 моддаларига асосан жавобгарликдан ёхуд жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилиши лозимлигини тушунтирган.
7. Ярашувнинг иккинчи шарти - айбдор оғир ва ўта оғир жиноят содир этганлиги учун муқаддам судланган бўлса, унинг судланганлик ҳолати тугалланган ёки судланганлиги олиб ташланган бўлиши шартлигидир. Бу шарт
мазкур шахс муқаддам оғир ёки ўта оғир жиноят содир этгани учун судланган бўлса ҳам, бу қилмиш учун судланганлик қонунда белгиланган тартибда олиб ташланган ёки бекор қилинганлигини англатади. Қонун ўзгариши билан жиноят деб эътироф этилмайдиган қилмиши учун жазога маҳкум этилган шахс ҳам судланган ҳисобланмайди. Бундан ташқари, шарҳланаётган модда нуқтаи назаридан айбдор шахс бундай қилмишни содир этиб, бироқ 66-1-моддада кўрсатилган асосларга кўра, суд ажрими чиққунига қадар оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун ҳукм этилмаган, ёки тегишли ҳукм ҳали кучга кириб улгурмаган бўлса ҳам ушбу шахс муқаддам судланмаган ҳисобланади.
Агар шахс бир нечта жиноят содир этган бўлиб, улардан бири Жиноят кодексининг 661-моддасида кўрсатилган бўлса, ишнинг шу қисми Жиноят-процессуал кодексининг 62-бобида белгиланган тартибда тугатилиши мумкин, лекин бу тартиб такрорийлик белгисини берадиган жиноятларга татбиқ этилмайди. (Судланганлик, судланганликнинг олиб ташланиши, бекор қилиниши хусусида Жиноят кодекси 78 ва 79-моддалар шарҳини қаранг. Оғир ва ўта оғир жиноят тушунчалари хусусида Жиноят кодекси 15-моддаси шарҳига қаранг).
8. Айбига иқрор бўлиш ва зарарни қоплаш ўзида жабрланувчи билан ярашиш мақсадини олган ҳаракатлардан иборатдир.
Ярашув - жабрланувчининг авф этишигина эмас, балки унинг ўз дастлабки талаб ва даъволаридан расмий равишда воз кечишини англатади. У жиноятни содир этган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш илтимосидан воз кечиш (агар ярашув жиноий иш қўзғатилишидан аввал юз берган бўлса) ёки унинг аризасига кўра қўзғатилган жиноят ишини тугатишни сўраб берилган аризадан иборат бўлади. Ярашув акти жиноят-процессуал қонун ҳужатлари талабларига мувофиқ, баённома билан расмийлаштирилади. Жабрланувчи билан ярашув айбига иқрор бўлмасдан рўй бериши мумкин эмас. Шахс етказилган зарар ўрнини қоплаб, жабрланувчи шахс ўз даъволаридан воз кечиши хусусида битим тузишга интилар экан, демак, бу фақат айбини тан олиш орқали амалга ошиши мумкин.
Етказилган зарарни қоплаш инсон ҳаёти ва соғлиғига тажовуз пайтида саломатликка етказилган мулкий зарар ўрнини тўлдиришдан, шунингдек маънавий зарарни қоплашдан иборат бўлади (Бу тўғрида батафсил Жиноят кодекси 55-м. 1-қ. ва Жиноят кодекси 66-м. шарҳига қаранг).
9. Жиноят кодексининг 66-1-моддаси ярашганлик туфайли жавобгарликдан озод қилишни мажбурият қилиб эмас, балки ихтиёрий равишда берилган ҳуқуқ сифатида белгилайди, бошқача қилиб айтганда ярашув бу томонларнинг эркин хоҳиш ирдасига кўра тузилган актдир.
У айбдорни авф этиб, унга марҳамат қилишда, шунингдек қилмиши учун айбдор жиноий жавобгарликка тортилишини истамасликда намоён бўлади. Ўз навбатида, айбдор шахсдан у ўз айбини тан олиб, етказилган зарар ўрнини қоплашни талаб этади.
10. Қонунда ярашув тўғрисидаги ариза суриштирув ва дастлабки терговнинг исталган босқичида, яъни шахс гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган пайтдан бошлаб, судланувчи эса жиноят ишини кўриб чиқаётган биринчи инстанция суди маслаҳатхона (алоҳида хона)га киргунга қадар берилиши мумкинлиги назарда тутилган.
Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши тўғрисидаги қонуннинг ҳаётга татбиқ этилишини таъминлаш, бу борада аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида судлар ярашув тўғрисидаги ишларни кўришда суриштирув ёки дастлабки тергов даврида жабрланувчи (фуқаровий даъвогар), гумон қилинувчи, айбланувчи ва уларнинг қонуний вакилларига ярашув институтининг моҳиятини, Жиноят кодекси 661- моддасида кўзда тутилган жиноий жавобгарликдан озод этиш асослари тушунтирилганлигига ва бу ҳақда тегишли баённома тузилганлигига эътиборларини қаратишлари лозим.
Ярашув тўғрисидаги ишлар бўйича суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд зиммасига қонун билан юклатилган мажбуриятлардан бири, бу - ярашув суд томонидан тасдиқлангандан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатларни жабрланувчи (фуқаровий даъвогар)га тушунтириш шартлигидир. Қонуннинг ушбу талабига риоя этмаслик ярашув тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарорнинг бекор қилинишига асос бўлиши мумкин.
11. Ярашув институти жиноий жавобгарликдан озод қилиш тури сифатида шахснинг айбдорлиги масаласини ҳал этмай туриб жиноят ишларини тугатиш учун асос бўлади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish