I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш



Download 6,47 Mb.
bet62/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

66-модда. Айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар жиноят содир қилингандан кейин жиноят туфайли келтирилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиб, айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.

1. Шарҳланаётган модда баъзи ҳолатларда жиноятни содир этган айбдор шахс жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигини кўзда тутади.


Шуни айтиб ўтиш лозимки, айбдорни ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш, инсонпарварлик принципининг янги бир кўринишидир. Чин кўнгилдан ўз қилмишига пушаймон бўлиш, - деганда, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марат содир этган шахс, агар жиноят содир қилингандан кейин жиноят туфайли етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиб, айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига ёрдам берганлиги ангаланади.
Унинг пушаймонлигини амалда исботлаганига боғлиқ равишда шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун шахснинг ижобий ҳаракатлари билан пушаймонлигини тасдиқлагани ва бу билан жамият учун хавфлилик хусусиятини йўқотганлиги, шу туфайли уни жиноий жавобгарликка тортиш мақсадга мувофиқ эмаслиги асос бўлади.
2. Умумий қоидага биноан чин кўнгилдан пушаймон бўлиш жиноий жавобгарликка тортишни истисно қилмай, балки Жиноят кодекси 55-моддаси биринчи қисми "а" бандига мувофиқ жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида қаралади. Шунинг учун чин кўнгилдан пушаймонлигини амалда исботлаш фақат муайян шарт-шароит мавжудлигидагина жиноий жавобгарликдан озод этиш шартини англатиши мумкин.
Чин кўнгилдан пушаймон бўлиш жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг асоси сифатида қуйидаги белгилар бўлиши лозим:
* шахснинг биринчи марта жиноят содир этганлиги;
* содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфи катта ёки унча оғир бўлмаслиги;
* етказилган зарар ўрнини қоплаш;
* айбига иқрор бўлиб келиш;
* айбдорнинг чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги;
* жиноятни очишга фаол ёрдам бериш.
Ана шу кўрсатилган барча белгиларнинг мавжудлиги айбдор шахснинг ҳақиқатан ҳам пушаймонлиги ва у айбига иқрорлигидан далолат бериб, бу уни жиноий жавобгарликдан озод этиш учун етарли бўлиб кўринади. Юқорида кўрсатилиб ўтилган белгилардан бирортасининг бўлмаслиги, жиноий жавобгарликни бекор қилишга тўсқинлик қилиши мумкин ва бу ҳол жазони енгиллаштиради, ҳолос.
3. Шахс ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этган бўлсагина чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги туфайли жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин (Жиддий ижтимоий хавф туғдирмайдиган ва нисбатан оғир бўлмаган жиноят тушунчаларига Жиноят кодекси 15-моддаси шарҳида изоҳ берилган).
Шахсни чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги туфайли жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг бошқа асослари Жиноят кодекиснинг Махсус қисми моддаларида белгиланган ҳолда қўлланилиши мумкин. Масалан, Жиноят кодексининг 211-моддасида белгиланган пора бериш жиноятида, агар шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ёки бу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишга фаол ёрдам берса, бундай шахс жавобгарликдан озод қилинади. Масалан, Жиноят кодекси 155-моддаси тўртинчи қисмига оид (терроризм) қоида борки, унга биноан терроризм актига тайёргарликда иштирок этган шахс, агар у ҳукумат идораларини ўз вақтида огоҳлантирган ёки бошқа йўл билан оғир оқибатларнинг олдини олган ва террористлар мақсадларининг амалга ошишига қўймаган бўлса, башарти ушбу шахснинг ҳаракатларида бошқа жиноят таркиби мавжуд бўлмаса, у жиноий жавобгарликдан озод этилади.
4. Жиноий жавобгарликдан озод этиш учун асос биринчи маротаба ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятга қўл урган, яъни муқаддам судланмаган, иши тергов ёки судга оширилмаган, тергов ва суддан яширинмаган шахсларга тааллуқлидир. Жиноятга илк маротаба қўл уриш авваллари шахс ҳеч қандай жиноят содир этмаганлигини англатади.
Агар шахс илгари ижтимоий хавфи катта бўлмаган кам аҳамиятли қилмишни содир этганида (Жиноят кодекси 36-моддаси), жиноят содир этган кунидан унинг жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетган бўлса (Жиноят кодекси 64-моддаси), қилмиш ёки шахснинг ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод этилган бўлса (Жиноят кодекси 65-моддаси), шунингдек томонларнинг ярашганлиги муносабати билан (Жиноят кодекси 66-1-моддаси) иш тугатилган бўлса жиноятнинг биринчи марта содир қилинганлигидан дарак беради. Шунингдек, шахс содир қилган жинояти учун амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилинганлиги, судланганлигининг олиб ташланганлиги ҳолларида айбдор жиноятни биринчи марта содир қилган деб топилади.
5. Айбини бўйнига олиб арз қилиш, етказилган зарар ўрнини қоплаш ва жиноятни очишда фаол кўмаклашиш - буларнинг барчаси чин кўнгилдан пушаймон бўлишнинг ягона шаклини ҳосил қилади.
Айбини бўйнига олиб арз қилиш деганда ҳали ушбу жиноятни содир этишда гумонланувчи ёки айбдор деб эътироф этилмаган шахснинг ўзи томонидан ҳеч қандай мажбурловсиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишидир (Айбига иқрор бўлиб келиш хусусида Жиноят кодекси 55-моддаси биринчи қисми "а" б.)
Етказилган зарар ўрнини қоплаш - чин кўнгилдан пушаймон бўлишнинг зарурий белгиларидан биридир. Қонун чиқарувчи зарар ўрнини тўлдириш эмас, айнан қоплаш деб ўтилиб, бу икки тушунча ўзаро фарқланади.
Зарар ўрнини тўлдириш амалда зарар учун товон тўлашни англатади. У бартараф этилмай, балки унга эквивалент бўлган мол-мулк билан ўрнини тўлдириш тушунилади. Бу икки тушунча ўртасидаги фарқ фуқаролик қонунчилигини таҳлил этишда ҳам, бу ерда ҳам "зарар ўрнини тўлдириш" атамаси қўлланганига қарамай, намоён бўлади.
Зарар ўрнини тўлдириш (тўлаш) қоплаш сифатида кўрилиши мумкин эмас, чунки у ҳамиша ҳам айбдорнинг чин кўнгилдан пушаймонлиги, унинг обрў-эътибори тикланиши билан боғлиқ эмас. Кўрсатилган ҳолларда зарар ўрнини тўлдиришни иқтисодиёт соҳасидаги жиноятларга нисбатан қўллаш мумкин. Зарар ўрнини қоплаш эса шу билан бирга жабрланувчи ёки унинг яқин қариндошлари руҳий изтиробларини енгиллаштиришдан ҳам иборат бўлиши керак. Ҳаракатсизликдан иборат бўлган, яъни ота-онасини боқишдан бош тортиш, ҳарбий ёки муқобил хизматдан бош тортиш кабиларда етказилган зарар ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш ушбу жиноятлар учун асос бўлган мажбуриятларни адо этишда ҳам ифодаланиши мумкин. Ниҳоят, шахснинг шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қиладиган жиноятлар, масалан, туҳмат ва ҳақорат қилиш, етказилган зарарни қоплаш ошкора (матбуот воситаларида, судда) узр сўраш, ёки туҳмат-бўҳтон материалларни рад этиш орқали амалга оширилиши ҳам мумкин. Етказилган зарарни қоплашнинг барча шу каби шакллари жиноят туфайли етказилган зарар ўрни моддий жиҳатдан қопланиши билан бирга келади. (Зарар ўрнини қоплаш хусусида тўлароқ Жиноят кодекси 55-моддаси 1-қ. "а" б.)
Жиноятни очишга фаол ёрдам бериш, пушаймон бўлишнинг бир кўриниши бўлиб, бунда шахснинг ўз айбига чин кўнгилдан пушаймон бўлиши ва жиноятнинг бошқа иштирокчиларини фош қилиш, содир этилган жиноят гувоҳларини аниқлашда, жиноятга оид қуроллар, буюмлар ва содир этиш воситаларини, шу билан бирга турли далилий ашёларни топишда кўмаклашиш, ўғирланган мол-мулк ҳамда қидирувдаги шахсларнинг яширинган жойини маълум қилиш, тергов ва суд ишларида фаол иштирок этиш, юзма-юз учрашув чоғида ёлғон кўрсатма бераётган бошқа гумондор ёки айбдорларни фош этиш ва ҳ. (Жиноятни фош этишга фаол кўмаклашиш тўғрисида Жиноят кодекси 55-моддаси биринчи қисми "а" б. шарҳига қаранг)
6. Биринчи марта ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни содир этиш каби асослар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган ҳоллардагина шахсни Жиноят кодекси 66-моддаси тартибида жавобгарликдан озод қилишни қўллаш мумкин.
Айбдорнинг чин кўнгилдан пушаймонлиги туфайли жиноий жавобгарликдан озод қилиш терговчи, прокурор ёки суд (судъя) ваколатига киради. Жавобгарликдан озод этиш тўғрисидаги қарор содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасинигина эмас, балки айбдор шахснинг пушаймонлагидан далолат берадиган ҳаракатлари тавсифини ҳисобга олиб қабул қилинади.
7. Қонунда белгилаб қўйилганлигига кўра оғир ёки ўта оғир жиноят содир қилган шахсга, шунингдек, оғир жиноятни содир қилишга тайёргарлик кўриш, суиқасд қилиш ҳамда оғир жиноятда иштирокчи сифатида айбланаётган бўлса жавобгарликдан озод қилишнинг бу турини қўллаш мумкин эмас Бундай ҳолларда айбини бўйнига олиб келиш, жиноятни ва унинг бошқа иштирокчиларини фош этишда фаол иштирок этиш, шунингдек бевосита жиноят содир этилганидан кейин жабрланувчига тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш, жиноят туфайли етказилган мулкий ва маънавий зарар ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш, шу билан бирга жабрланувчига етказилган зарар ўрнини қоплашга қаратилган ҳаракатларни қонун жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этади (Жиноят кодекси 55-м. шарҳига қаранг).



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish