I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Жавобгарликка тортиш муддатининг



Download 6,47 Mb.
bet60/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

64-модда. Жавобгарликка тортиш муддатинингўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш
Агар жиноят содир этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар:
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб - уч йил;
б) унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб - беш йил;
в) оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб - ўн йил;
г) ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб (ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно) - ўн беш йил ўтиб кетган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади.
Жавобгарликка тортиш муддати жиноят содир этилган кундан бошлаб ҳукм қонуний кучга кирган кунгача ҳисобланади.
Агар жиноят содир этган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахс тергов ёки суддан яширинса, муддатнинг ўтиши тўхтатилади. Айбдор ушланган ёки айбини бўйнига олиб арз қилган кундан бошлаб муддатнинг ўтиши қайтадан тикланади.
Агар оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган шахс ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ўтмасдан қасддан янги жиноят содир этса, муддатнинг ўтиши узилади. Бундай ҳолда жавобгарликка тортиш муддатлари янги жиноят содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади. Қолган ҳолларда, агар шахс жавобгарликка тортиш муддатлари ўтмасдан янги жиноят содир этса, бу муддатлар ҳар бир жиноят учун алоҳида ҳисобланади.
Агар жиноят содир этилган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Содир этилган жиноят учун ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида ўлим жазоси тайинлаш назарда тутилган бўлса, жавобгарликка тортиш муддатларини қўллаш масаласи суд томонидан ҳал қилинади. Агар суд жавобгарликка тортиш муддатини қўллашни лозим топмаса, ўлим жазоси ўрнига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Ушбу моддада назарда тутилган муддатлар тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

1. Шарҳланаётган боб муайян шарт-шароит билан боғлиқ равишда жиноий жавобгарликдан озод этиш асосларини белгилаб беради. Шахс бутун умри давомида жиноий жавобгарликка тортилишидан хавфсираб яшамаслиги лозим, шунинг учун муддатнинг ўтиши билан объектив жиҳатдан содир этилган қилмиш ўзининг ижтимоий хавфлилигини йўқотмаган бўлсада, жавобгарликка тортиш умумий ва махсус нуқтаи назардан маъно ва мазмунини йўқотади. Муайян муддатнинг ўтиши билан шахсни жиноий жавобгарликка тортишнинг нотўғрилиги, шахс шу давр давомида янги жиноят содир этмаса, у ижтимоий хавфлилигини йўқотади ёхуд бу ижтимоий хавф кам аҳамиятли бўлиб қолади, деган презумциядан келиб чиқади.


Жиноий жавобгарликдан озод қилиш, ваколатли давлат органининг судлов ёки айбловни бекор қилиш, шунингдек, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсга нисбатан давлат мажбурлов чорасини қўллашни бекор қилиш ҳақидаги актидир. Шахсни жиноий жавобгарликдан ҳар қандай асосларга кўра озод қилиш қилмишнинг ҳуқуқий табиатини ўзгартирмайди. Шахсни оқлаш ёки қилмишнинг жиноий эканлигини истисно қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган шарт-шароитни фарқлаш лозим.
Шахсни оқлаш, оқловчи ҳукм чиқаришга асос бўлган жиноят таркибининг мавжуд эмаслиги ёки содир этилган жиноятга шахснинг алоқадор эмаслигида ифодаланади.
Қилмишнинг жиноий эканлигини истисно этадиган ҳолатлар шундан иборатки, улар ташқи кўринишидан жиноий қилмишга ўхшайди, аммо ижтимоий хавф пайдо қилмаслиги туфайли аслида бундай эмас.
2. Шарҳланаётган бобда қўлланаётган жиноий жавобгарликдан озод этиш учун асослар фақат ижтимоий хавф туғдирадиган ва жиноий жиҳатдан жазо бериладиган қилмишлар сирасига киради. Ушбу ҳолда шахс, жиноят содир этишда айбдор бўлиши ва қилмишни айнан унинг ўзи содир этган бўлиши лозим.
Шу билан боғлиқ равишда, жавобгарликдан шу тарзда озод қилиш реабилитация қилмайдиган (шахсни оқламайдиган) асосга кўра, озод этиш деб номланади. Бу ҳолда муайян шарт-шароитга кўра, шахсни жиноий жазога жалб этишнинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмас: Жиноий жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиши деганда, жиноят қонунида белгиланган жиноят содир этилганидан сўнг шахснинг жавобгарликка тортилишини истисно қилувчи муддатнинг ўтганлиги тушунилади. Шарҳланаётган боб жавобгарликдан озод этишнинг турли йўлларини намоён этади. Улардан аксарияти шарт сифатида илк бор жиноятга қўл урганлигини назарда тутади (масалан, пушаймонлигини амалда исботлаш, жабрланувчи билан ярашиш ва ҳ.) Жавобгарликдан ана шундай йўл билан озод этилиш судланганликни келтириб чиқармайди.
3. Шарҳланаётган боб шахсни жиноий жавобгарликка тортиш муддатларини кўзда тутиб, шу муддат ўтганидан сўнг шахс ундан озод этилади. Жиноят содир этилганидан сўнг муайян муддат ўтган ва айбдор шахс жиноий жавобгарликка тортилмаган ва қилмиш ҳамон жиноятлигича қолаётган бўлишига қарамай, энди аввалгидек ижтимоий хавф туғдирмайди. Шахснинг ўзи ҳам ушбу муддат ўтганидан сўнг ижтимоий хавфлилигини йўқотади.
Жиноий жавобгарликка тортилиш муддати ўтиши деганда жиноят содир этилган вақтдан, то суд ҳукм чиқарган ёки жиноий иш тугатилиши ҳақидаги қарор қабул қилингунига қадар жиноий қонунчиликда кўрсатилган муайян муддатлар ўтиб тугаши тушунилади. Айнан ана шу муддатларнинг ўтиши шахснинг жиноий жавобгарликдан озод этилиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Жиноий жавобгарликдан озод қилиш мумкин бўлган муддатларнинг кўп ёки қисқалиги жиноятларнинг оғирлиги даражасига қараб белгиланади (Жиноят кодекси 15-моддасига берилган шарҳни қаранг).
Жиноят кодексида жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун асос бўладиган муддатлар ўтишининг тўрт тури мавжуд.
Бундан ташқари, қонунда махсус 25 йиллик муддат ўрнатилган бўлиб, бу муддатнинг ўтиши билан шахс жиноий жавобгарликдан ҳар қандай шароитда, шу жумладан, жиноят содир этган шахснинг суриштирув ёки терговдан яширинганлиги учун муддатнинг узилиши ёки тўхтатиб қўйилиши ёки оғир ёхуд ўта оғир жиноят содир этгандан сўнг қасддан янги жиноят содир этган ҳолларда ҳам жиноий жавобгарликдан озод қилинади (мазкур модда учинчи, тўртинчи моддалари қоидаларига биноан).
4. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати уч йилдан иборат. Мазкур муддат ўтиши билан айбдор шахс муддатнинг ўтиши тўхтатиб қўйилмаса, жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Жиноий жавобгарликка тортиш муддати тўхтатиб қўйилган ҳолларда жиноий таъқиб процесси шарҳланаётган модданинг 7-қисмига биноан 25 йиллик умумий жазога тортиш муддати ўтгунига қадар тўхтатилади.
Унча оғир бўлмаган жиноятга қўл урган шахс, жиноят содир этилган вақтдан бошлаб 5 йил муддат ўтмаган бўлса, жиноий жавобгарликка жалб этилиши мумкин. Бу ҳолда дастлабки терговда қўзғатилган ёки суд томонидан кўрилаётган жиноий иш тўхтатилиши шарт (Жиноят кодексининг15-моддасининг шарҳида кўриб чиқилган).
5. Жиноят кодекси 64-моддаси 2-қисмида белгиланишича, жиноий жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиши жиноят содир этилган кундан бошлаб то суд ҳукми қонуний кучга киргунча бўлган вақтнинг ўтиши ҳисобланади..
Жиноят содир этиш куни деганда, жиноят объектив томонига кирувчи ҳаракатнинг (ҳаракатсизлик) бажарилган ва жиноий оқибат эз берган вақтини тушуниш лозим. Бу жиноятнинг объектив томони содир этилган кундан бошлаб жиноят тамом бўлган вақт деб ҳисобланади демакдир.
6. Ҳар қандай жиноят ижтимоий хавфли қилмиш содир этилиши билан бошланади. Шахснинг ижтимоий хавфлилиги жиноий ҳаракат (ҳаракатсизлик) нинг ўзида ифодаланади. Шахс ижтимоий хавфли қилмишни содир этган вақтдан бошлаб ижтимоий хавфли ҳисобланади. Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражаси фақатгина жиноятнинг хусусиятига эмас, балки унинг оқибатларига ҳам боғлиқдир.
Жиноий қилмишсиз жиноий жавобгарликнинг ҳам вужудга келиши мумкин эмас. Шунингдек, у жиноий оқибатсиз ҳам аҳамиятга эга ҳисобланади (масалан, жиноятга суиқасд қилиш). Шунинг учун жиноий қилмиш ҳар қандай жиноятнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади, жиноий оқибат эса, бу жиноятнинг ижтимоий хавфлилигини, етказилган зарарнинг миқдорини белгилайди.
7. Масаланинг шу йўсинда ҳал этилиши айбдор оқибатлар келиб чиқишининг олдини ололмаган ҳолдагина йўл қўйилади. Айбдор тайёргарлик босқичида ёки суиқасд қилиш жараёнида жиноий ҳаракатлардан воз кечиши ёки ўзининг фаол ҳаракатлари билан ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқишининг олдини олиши мумкин бўлиб, бу жиноят содир этишдан ихтиёрий равишда воз кечилганлигидан далолат беради ва мувофиқ равишда қилмишнинг жиноийлигини истисно этадиган шароит ҳисобланади (Жиноят кодекси 26-моддасига берилган шарҳга қаранг). Агар айбдорнинг ҳаракатлари жиноят содир этишдан ихтиёрий равишда воз кечишни англатиб, у жиноий оқибатларнинг олдини олган бўлса ва оқибатда жиноят тугалланмай қолган тақдирда жиноятга тайёргарлик кўриш ёки уни содир этишга суиқасд қилиш жиноий жиҳатдан жазоланиши мумкин эмас. Худди шу нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, жиноятнинг ўзи бўлмаганлиги туфайли жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари тўғрисида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас.
8. Суд амалиёти ҳам жиноятнинг содир этилиш вақти деб жиноий ҳаракатлар содир этилган вақт (кун) ҳисобланишидан келиб чиқади.
Барча ҳолларда ҳам жиноий жавобгарликка жалб этиш муддатининг кечиши жиноят содир этилган кундан, яъни жиноят формал ёки моддий таркибли бўлишидан қатъи назар, унинг муддати қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик) содир этилган кундан бошлаб ҳисобланади (Жиноятнинг содир этилиш вақти тушунчаси тўғрисида 13-моддасига берилган шарҳга қаранг)
9. Жиноий жавобгарликка тортиш муддатини ҳисоблаш жиноят иштирокчиларини жавобгарликка тортишда ҳам ўзига хос хусусиятга эгадир. Биргаликдаги бажарувчилар бўлгани ҳолда содир этилган жиноят учун жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиши, агар бажарувчилар жиноятни биргаликда содир этишда иштирок этган бўлса, жиноят содир этилган вақтдан бошлаб ҳисобланади (биргаликда амалга ошириш хусусида Жиноят кодекси 29-моддасига берилган шарҳга қаранг).
Жиноий жавобгарликка тортиш муддатини ҳисоблаш иштирокчилар ўртасида роллар тақсимланганда қийинчилик туғдиради. Жиноят кодекиснинг 28-моддасига кўра, иштирокчиликда содир этилган жиноятларда бажарувчи билан бир қаторда ташкилотчи, далолатчи, ёрдамчилар иштирок этади. Бажарувчи жиноятнинг объектив томонини бажарган вақтидан бошлаб жавобгар ҳисобланади.
Ташкилотчи жиноят қонунига кўра, эксцесс бажарувчини истисно этганда, иштирокчилар томонидан содир этилган барча жиноятлар учун жавобгар бўлади. Ташкилотчининг ҳаракати бир қанча босқичдан иборат бўлиши мумкин. Агар ташкилотчи фақат жиноий гуруҳни ташкил этиш билан чекланган бўлса, жиноий мақсадга қаратилган сўнгги ҳаракати бажарилгунга қадар жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтмаган ҳисобланади.
Жиноий уюшманинг ташкилотчиси ва қолган иштирокчилари жиноий жавобгарликка тортиш муддати Жиноят кодекси 242-моддаси моҳиятига кўра, жиноий уюшма тузилган вақтдан бошлаб ҳисобланади.
10. Далолатчини жиноят иштирокчиси сифатида жиноий жавобгарликка тортиш бажарувчи томонидан жиноят содир этилган вақтдан ҳисобланади. Далолатчини жиноий жавобгарликка тортиш муддати, у томонидан далолатчилик ҳаракати амалга оширилган вақтдан бошлаб ҳисобланади. Далолатчининг ҳаракати мустақил жиноий хусусиятга эга. Унинг жиноий ҳаракати шахсни жиноят содир этишга оғдирган вақтидан бошлаб тамом бўлган ҳисобланади. Далолатчига нгисбатан жиноий жавобгарликка тортиш муддатининг қўлланилиши бажарувчи томонидан жиноят содир этилган вақтга боғлиқ эмас. Шунинг учун далолатчига нисбатан жавобгарликка тортиш муддати, у далолат қилаётган шахсни жиноят содир этишга жалб қилган кундан бошлаб ҳисобланади. Бу далолатчи томонидан қилинган ҳаракатлар, шахсни жиноят содир этишга оғдирмаган ҳолда татбиқ этилмайди. Бундай ҳаракат иштирокчиликда далолатчилик бўлмасдан, балки жиноятга тайёргарлик ҳисобланади. Бунда жиноий жавобгарликка тортиш муддати охирги жиноий ҳаракат содир этилган вақтдан бошлаб ҳисобланади.
11. (Ёрдамчининг жиноят иштирокчиси сифатидаги тушунча Жиноят кодекси 28-моддасига берилган шарҳда батафсил изоҳланган).
Иштирокчиликда содир этилган жиноятларда ёрдамчи ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, унинг жисмоний ёрдамчилик қилганида (жиноят содир этиш учун қурол етказиб бериш) жавобгарликка тортиш муддати охирги ҳаракат содир этилган вақтдан ҳисобланади. Интеллектуал ёрдамчилик кўп маротаба маслаҳатлар, кўрсатмалар бериш, бажарувчи билан мулоқот қилиш кабилардан иборат бўлиб, унинг ҳар бир ҳаракати жиноятни содир этишда умумий боғлиқликни ташкил этади. Шунинг учун бу акт тугагунча ёрдамчилик тамом бўлган ҳисобланмайди. Жавобгарликка тортиш муддати охирги ёрдамчилик ҳаракати амалга оширилган (маслаҳат, кўргазма бериш) вақтдан бошлаб ҳисобланади.
Интеллектуал ёрдамчилик шуннингдек, жиноятчини, жиноят қуролларини, изларини ва воситаларини ёки жиноий йўл билан топилган буюмларни яширишга олдиндан ваъда бериш ва бошқалар. Жиноятни яширишга олдиндан ваъда бермаган бўлса, ёрдамчилик деб топилмайди, яъни иштирокчилик деб топилмасдан, фақат жиноятга дахлдорлик дейилади.
12. Шундай қилиб, иштирокчиликда содир этилган жиноятларда жавобгарликка тортиш муддатни ҳисоблаш турли усулларда амалга оширилади. Иштирокчиларнинг бажарувчи билан алоқадорлиги, улар алоҳида, кўп ҳолларда турли вақтларда содир этилади. Уларнинг ижтимоий хавфлилиги уларнинг ҳар бир ҳолатига қараб алоҳида белгиланади. Айни шу асос иштирокчилардан ҳар бирининг ҳаракати учун бажарувчидан алоҳида жавобгарликка тортиш муддатини ҳисоблаш имконини беради. Иштирокчиликда жиноят содир этишда улардан ҳар бирининг жиноят содир этишдаги ролига қараб алоҳида алоҳида белгиланади.
13. Жиноий жавобгарликка тортиш муддатини белгилашда асосий эътибор давомли ва узоққа чўзилган жиноятларга нисбатан муддатни ҳисоблашга қаратилиши лозим. Узоққа чўзилган жиноятни квалификация қилишда айнан жиноятнинг бошланиш вақтини жиноий ҳаракат содир этилиш вақтидан, жиноятнинг тамом бўлиш ақти эса айбдорни ўзини жиноятни тугатишга ёки қаратилган ёки қилмишнинг тамом бўлишига сабаб бўлувчи ҳолатларнинг юз беришини эътиборга олиш лозим. Ушбу жиноятнинг тамом бўлиш вақтини белгилайди. Жиноят тамом бўлган вақтдан бошлаб жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўта бошлайди.
Жиноий жавобгарликка тортиш муддати узоққа чўзилган жиноятларда қилмиш айбдорнинг ўзига боғлиқ бўлган ҳолатларга айбдорнинг ўзи ёки ўзига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатларга кўра тамом бўлиш вақтидан ҳисобланади. Узоққа чўзилган жиноятларда жиноий жавобгарликка тортиш муддати жиноятнинг фактик жиҳатдан тугаганлигини белгиловчи ҳолат (айбдорнинг айбини бўйнига олиши ёки унинг ушланиши) нинг юзага келиши билан бошланади. Давомли жиноятларда жиноий жавобгарликка тортиш муддати айбдорнинг ягона қасди асосида содир этилган охирги жиноий ҳаракатнинг тугаши билан ўтишни бошлайди.
14. Бир қанча жиноятларда ҳам жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўзига хос хусусиятга эга.
Жиноятларнинг реал жамида Жиноят кодексининг 64-моддасидан келиб чиқиб, шахс алоҳида ҳаракатлар орқали турли жиноятлар содир этганида, жиноий жавобгарликка тортиш муддати унинг ҳар бир жиноий қилмиши учун алоҳида ҳисобланади. Бу ўринда Жиноят кодексининг 64-моддаси тўртинчи қисмидаги янги қасддан жиноят содир этилиши олдинги содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтишини тўхтатади. Бу ўринда муддатнинг ўтиши янги жиноят содир этилган вақтдан бошлаб ҳисобланади.
Жиноятларнинг идеал жамида бир ҳаракат орқали шахс икки ёки ундан ортиқ жиноят содир этса, муддатнинг ўтиши ҳар бири учун алоҳида - алоҳида ҳисобланади. Такрорий жиноят содир этилганда муддатни ҳисоблашда ҳар бир содир этилган қилмишидан келиб чиқади. Такрорий жиноят содир этиш биринчи жиноят учун жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетмаган бўлса аҳамиятга эга бўлади. Шунинг учун такроран жиноят содир этилганида муддатнинг ўтиши уларнинг ҳар бири учун алоҳида-алоҳида ҳисобланади. Агар шахс жисмоний ёки руҳий касаллиги туфайли жавобгарликдан озод қилинган ва тузалган бўлса, муддатнинг ўтиши жиноят содир этилиши билан эмас, балки шахс тузалган вақтдан бошлаб ҳисобланади.
15. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида жиноий жавобгарликка тортиш муддатини ҳисоблаш, жиноят содир этилган кундан бошлаб ҳукм қонуний кучга киргунга қадар давом этади.
Бу қоида жиноий жавобгарликка тортиш муддатининг тугашини белгилайди. Бу Жиноят процессуал кодексидаги “ҳукм апелляция шикояти ёки протест келтириш учун белгиланган муддатининг ўтиши билан қонуний кучга киради”, деган қоидадан келиб чиқади.
Апелляция шикояти ёки протести ҳукм чиқарилган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида берилиши керак. Бу муддат маҳкум, жабрланувчи ҳукмни олган кундан бошлаб ҳисобланади. Бу ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб ўн кундан сўнг қонуний кучга киради, деган маънони билдиради. Ҳукм эълон қилиш Жиноят - процессуал кодексида белгиланган. Жиноят - процессуал қонунига кўра, “ҳукмнинг қонуний кучга кириш вақти” шартли ҳисобланади, жиноят иши жиноят содир этган шахснинг айблилик масаласи ҳал қилинмай туриб, агар жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетган бўлса, тугатилиши лозим. Жавобгарлик муддатининг ўтиши ишни шахснинг айбдорлик масаласини ҳал қилмай туриб тугатишга сабаб бўлади. Шунинг учун агар шахсни жавобгарликка тортиш муддати суд мажлиси давомида тугаган бўлса, судланувчи суд залидан жазо тайинланмай озод қилинади ва бу ҳақда қарор чиқарилади. Агар апелляция шикояти бериш муддати давомида жавобгарликка тортиш муддати тугаган бўлса, суд ишни тугатиш тўғрисида қарор чиқаради. Демак, суд ҳукм қонуний кучга киргунга қадар ҳар қандай муддат жавобгарликка тортиш муддатининг узилишига асос бўла олмайди. Бу ҳолат судланувчи, айбланувчи, гумон қилинувчини қидириш билан боғлиқ ҳаракатларда муддат ўтишининг давом этишини истисно этади. Бунда жиноий жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиши узилади, яъни ўтиши тўхтайди.
16. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисми муддат ўтишини тўхтатиб туриш билан боғлиқ алоҳида шарт-шароитларни белгилаб беради. Жиноий жавобгарликка тортиш муддати жиноят содир этилган кундан бошлаб қонунда кўрсатилган муддат тугагунига қадар узлуксиз тарзда кечаверади. Бироқ Жиноят кодекси 64-моддаси 3-қисмидаги қоидада белгиланишича, жиноят содир қилган ва жавобгарликка тортилган шахс тергов ва суд идораларидан яширинса, у ҳолда муддат ўтиши тўхтатилади.
Муддат ўтиши узилишининг асосий шартлари:
биринчидан, бирон-бир факт юзасидан жиноий иш қўзғатилиши ва муайян шахснинг айбланувчи сифатида жавобгарликка жалб этилиши, ҳамда иккинчидан, тергов ва суддан қочиб юриши:
Жиноий иш қўзғатилиши билан боғлиқ биринчи шарт ушбу қоиданинг асосий таркибий қисми ҳисобланади, агар жиноят иши қўзғатилмаган бўлса, одил судловдан бош тортиш ҳақидаги масаланинг бўлиши ҳам мумкин эмас
Иккинчи шарт, бу айбланувчининг суд ва терговдан бўйин товлаши ҳисобланади. Суд ва терговдан бўйин товлаш деганда, шахснинг жиноий жавобгарликдан қочиш мақсадида қилинган ва суд ҳамда тергов органларининг тегишли ҳудудларда айбланувчини қидириш билан боғлиқ ҳаракатлари тушунилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳали маълум бўлиб улгурмаган жиноятни содир этган шахс, шунингдек содир этилган жиноятга алоқадорлиги ҳали аниқланмаган шахс тергов ва суддан бўйин товлаётган деб эътироф этилиши мумкин эмас.
Иккинчи шарт - тергов ва суддан бўйин товлаш. Қонунда "яширинмоқ" атамаси қўлланади. "Яширинмоқ" атамасининг маъноси "бўйин товлаш" атамасининг маъносига тенглаштирилган, чунки "яширинмоқ" сўзининг бевосита маъноси жавобгарликдан бўйин товлашга қаратилган ҳаракатни англатади.
Тергов ёки суддан бўйин товлаш, деганда, шахс томонидан жиноий жавобгарликдан қочиш мақсадида ва дастлабки тергов ва суд идораларини бутун мамлакат ёки муайян чекланган ҳудудда махсус қидирув чораларини ташкил этиш заруратини пайдо қилган, била туриб амалга оширилган ҳар қандай ҳаракатлар (турар жойини, фамилиясини ўзгартириш, бошқаларга тегишли ёки сохта ҳужжат билан яшаш) тушунилади.
Шахсни қидириш билан боғлиқ бўлган муддат жавобгарликка тортиш муддатига қўшилмайди. Муддатнинг ўтиши айбдор топилган ёки унинг айбини бўйнига олиб, арз қилган кундан бошлаб ҳисобланади. Бунда шахс онгли равишда жиноий жавобгарликдан бўйин товлашга ҳаракат қилади ва қидирув органлари унга нисбатан махсус чора тадбирлар мажбур бўлишади.
Шарҳланаётган бобнинг учинчи қисми шахс қўлга олинган ёки айбига иқрор бўлиб келган вақтдан бошлаб муддат ўтиши тикланишини кўзда тутади.
Ушлаб туриш жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни унинг жиноий фаолият билан шуғулланишига барҳам бериш, қочиб кетишнинг, далилларни яшириши ёки йўқ қилиб юборишининг олдини олиш мақсадида қисқа муддатга озодликдан маҳрум қилишдан иборатдир. Ушлаб туриш асослари, муддати, тартиби ҳамда ушланган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари процессуал қонун ҳужжатларида келтириб ўтилган. (Айбига иқрор бўлиб келиш тушунчаси Жиноят кодекси 55 - моддасида изоҳланган ва жазони енгиллаштирадиган шарт деб қаралади)
17. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 64-моддасининг мазмунига кўра, оғир ёки ўта оғир жиноятни содир қилиб, шу моддада кўрсатилган муддатлар ўтиб кетмасдан, фақат қасддан янги жиноят содир қилсагина жавобгарликдан озод қилиш муддатлари узилади. Бошқа барча ҳолларда жавобгарликдан озод қилиш муддатлари ҳар бир жиноят учун алоҳида-алоҳида ҳисобланади. Содир этилган янги жиноят эса бунинг аксидан далолат беради. Субъект унинг муайян аксилижтимоий қарашларидан далолат берадиган ҳулқни танлаган. Айниқса, бу каби шарт-шароитлар қасддан содир этилган жиноятларда намоён бўлади, чунки аввал ҳам жиноят қилганини ёдида тутган шахс яна онгли равишда жиноий ҳулқини намойиш этади.
Муддат ўтишининг ҳуқуқий табиати шундан иборатки, жиноят содир этилган кундан бошлаб муайян муддат ўтгач, уни содир этишда айбдор деб топилган шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотади. янги жиноятнинг содир этилиши шахс ҳамон жамият учун хавф туғдиришидан далолат беради. Ана шундан келиб чиқиб, Жиноят кодекси 64-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилишича, янги жиноят муддатнинг у содир этилгунига қадар тугаган қисмини бекор қилиб, ушбу муддат қасддан содир этилган янги жиноят кунидан бошлаб янгидан ҳисобланади.
18. Муддат ўтишининг узилиши қасддан янги жиноят содир этилган вақтгача бўлган муддат бекор қилиниб, янги жиноят содир этилган пайтдан бошлаб тикланади. Қонунга оид ушбу қоида принципиал аҳамиятга эга бўлиб, унинг моҳияти шундаки, муддат ўтганлиги шахс янги жиноятга қўл урмаган ҳолдагина қўлланиши мумкин. Шунинг учун, бу қоидани қўллаш масаласини ҳал қила туриб, тергов ва суд идоралари ана шу шахс мазкур муддат мобайнида бошқа қасддан жиноят содир этмаганлигидан далолат берадиган маълумотларга эга бўлишлари шарт. Акс ҳолда, муддат ўтишини қўллаш тартибига оид қонун талаблари бузилиши мумкин.
Бу ҳолда, муддат ўтиши узилиб, бекор қилиниши, муддат эса янги қасддан содир этилган жиноят кунидан бошлаб ҳисобланиши учун қуйидаги шарт-шароитлар мавжудлигини аниқлаш керак:
* шахснинг муддат тугагунига қадар оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги;
* Жиноят кодекси 64-моддасида кўрсатилган муддатларда қасддан янги жиноят содир этганлиги.
19. Муддати ўтганлигининг кечишини тўхтатиш учун шахс томонидан оғир ёки ўта оғир, бироқ ҳали улар учун жиноий жавобгарликка тортилмаган, жиноят содир этганлиги тўғрисидаги маълумотлар асос бўлиши мумкин.
Аввал содир этган оғир ёки ўта оғир жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин бўлган муддат ўтиб бораётган даврда қасддан янги жиноят содир этилганлиги факти аниқланиши уни тўхтатиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Бундай ҳолларда қасддан янги жиноят содир қилинган бўлса, бу муддатлар янги жиноят содир қилинган кундан бошлаб ҳисобланади.
20. Шахс томонидан янги қасддан жиноят содир этганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлинмаса, бундай ҳолда у ана шундай жиноятни содир этмаган деб топилиб, аввал содир этган жинояти учун жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги маълум бўлса, у жиноий жавобгарликдан озод этилиши керак.
Бунда жавобгарликка тортиш муддати тўхтатилиши учун айбдор томонидан содир этилган жиноят қасддан қилинганлигини аниқлаш зарур. (Қасддан содир этилган жиноят тушунчаси хусусида Жиноят кодекси 21-моддаси шарҳига қаранг.)
21. Шарҳланаётган модданинг бешинчи қисми жиноий жавобгарликка тортишнинг умумий муддатини белгилаб беради. Жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиши қоидаси фуқаролик тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бўлгани каби муддати белгиланмаган тамойилга асосланмайди. Жиноят кодексида белгилаб қўйилганидек, агар жиноят содир этилган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, жиноятнинг оғирлик даражасидан қатъи назар шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Жиноят содир этган шахсларни бу қадар узоқ муддатдан сўнг жиноий жавобгарликка тортишнинг номувофиқлиги, биринчи навбатда, жазо мақсадларидан келиб чиқади. Жиноят содир этилганидан сўнг қанча узоқ вақт ўтса, жазо шунча кам самара беради, чунки айбдор шахс бу давр мобайнида ўз хулқи билан тўғри йўлга кирганлигини исботлаши ҳам мумкин. Жиноий жавобгарликка тортиш ва жазо чораларини кўриш каби муайян жиноий-ҳуқуқ чораларини қўллаш эса уни тўғри йўлга йўллаш эмас, балки ўтмишда содир этилган жинояти учун қасддан бошқа нарса бўлмайди.
22. Шарҳланаётган модданинг олтинчи қисми мазкур қоидадан истисно ҳолатини кўзда тутади. У қонунга биноан, ўлим жазоси берилиши мумкин бўлган жиноятларга тааллуқли. Жиноий жазо тариқасида ўлим жазоси берилиши мумкин бўлган жиноят таркиблари жиноят кодексида иккита: 97-модданинг иккинчи қисми - айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш; 155-модданинг учинчи қисми - терроризм. Ана шу ишлар тоифаси юзасидан жавобгарлик муддати ўтишини қўллаш суд ихтиёридадир. Айнан суд мазкур асоснинг жавобгарликдан озод этиш учун қўллаш ёки қўлламаслик масаласини ҳал этади. Амалда бу қонунга кўра, ўлим жазоси берилиши мумкин бўлган жиноятни содир этган шахс, муддати ўтган-ўтмаганлигидан қатъи назар, исталган вақтда жиноий жавобгарликка жалб этилиши мумкин. Муддати ўтганлигини қўллаш ана шундай жиноят содир этганликда айбланган шахснинг 25 йил ўтганидан сўнг жиноий жавобгарликдан озод этилишини англатади. Агар суд муддати ўтганлигини қўллашнинг имкони йўқ деб топса, у ҳолда ўлим жазоси ўрнига озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазо белгиланиши керак. Шарҳланаётган моддада судга муддати ўтганлиги масаласини қўллаш-қўлламаслик масаласини ҳал қилиши мумкин бўлган мезонлар келтирилмаган. Бу қоиданинг қўлланиши содир этилган жиноятнинг тавсифи ва ижтимоий хавфлилик даражасига боғлиқ эмас, чунки ўлим жазоси фақат ўта хавфли жиноятчиларга нисбатан қўлланади. Айбдорнинг шахсига ва ҳаттоки жазони енгиллаштирадиган ёки оғирлаштирадиган шарт-шароитларга ҳам боғлиқ эмас, балки муайян вақт ўтганидан сўнг жиноят содир этган шахснинг ижтимоий хавфлилиги қай даражада йўқолганига боғлиқ бўлади. Ушбу ҳолда қонун судга муайян шарт-шароитдан келиб чиққан ҳолда муддати ўтганлиги қоидасини қўллаш-қўлламаслик масаласини ўз ихтиёрига кўра ҳал қилиш имкониятини берган.
Ўлим жазосига маҳкум қилиниши мумкин бўлган жиноятни содир этган шахсни жавобгарликдан озод қилиш масаласи эса суд томонидан ҳал қилинади. Агар суд жавобгарликка тортиш муддати ўтиши лозим деб топмаса, ўлим жазоси ўрнига озодликдан маҳрум қилш жазосини тайинлайди. Қонунда ўлим жазоси неча йиллик озодликдан маҳрум этиш билан алмаштирилиши айтилмаган. Унинг ўрнига тегишли моддада (модданинг қисмида) кўрсатилган озодликдан маҳрум этишнинг энг катта (максимал) муддатини қўллаш мумкин. Бу муддат ўлим жазоси кўзда тутилган барча моддаларда 20 йилни ташкил этади.
23. Шарҳланаётган модданинг еттинчи қисми халқаро ҳуқуқнинг устуворлигини эътироф этган ҳолда жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтганлигини қўллаш қоидаларидан истисно бўлган ҳолларни ҳам белгилаб ўтади. Халқаро ҳуқуқ меъёрларига биноан, қилмишнинг содир этилиш вақтидан қатъи назар, муддати ўтганлик қоидаси ҳарбий жиноятчилар, Нюрнберг халқаро ҳарбий трибунали Уставида белгилангани каби улар уруш ёки тинчлик даврида содир этилганидан қатъи назар, тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноят қилган шахслар, шунингдек апартеид ва геноцид учун қўлланилмайди. Юқорида номи келтирилган барча халқаро ҳужжатлар айбдорларни жавобгарликка тортиш ва уларга жазо чораларини қўллашда муддати ўтганлиги қоидасини тан олмайдилар.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish