I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш



Download 6,47 Mb.
bet65/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

68-модда. Амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиш
Жиноят содир этган шахс амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.

1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасининг 10-бандида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилади. Амнистия жиноят содир этган, шунингдек жазони ўтаётган шахсларга нисбатан билдирилган инсонпарварликнинг намойишидир.


Амнистия - муайян жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилган жиноят қонунини бекор қилмасдан, суд ҳукмининг қарорлари асосли ва қонунийлигини шубҳа остига қўймасдан, шахсни жазодан ёки жиноий жавобгарликдан озод қилади, айбдорга тайинланган жазони енгилроқ жазо билан алмаштиради ёхуд белгиланган муддатларни қисқартиради, шунингдек, жазони ўтаганликнинг оқибати судланганликни бекор қилади
Амнистия акти муайян жиноят учун жавобгарликни кўзда тутган ҳуқуқий хужжатни, яъни суд ҳукмини бекор қилмайди, балки жиноят содир этган шахслар қисматини енгиллаштиради. Амнистия акти асосида жиноий жавобгарликдан озод қилишда инсонпарварлик принципи ўз ифодасини топган.
2. Амнистия - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан қабул қилинган норматив характердаги хужжат бўлиб, унда жиноий жавобгарликдан ёки тайинланган жазони ўташдан озод этиладиган, суд белгилаган жазо муддати қисқартириладиган шахслар тоифалари ёки барча шахслар белгилаб берилади. Амнистия акти юридик кучи муайян доирадаги шахсларга нисбатан (масалан, иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар, аёллар, вояга етмаганлар ёки 60 ёшдан катталар), ёки муайян турдаги жиноят (масалан, эҳтиётсизлик туфайли, иқтисодий ва ҳ.) содир этганларга нисбатан чиқарилган норматив акт ҳисобланади. Амнистия тўғрисидаги эълон қилган актларнинг биронтаси ҳам "жавобгарликдан озод этиш" тушунчасини ўз ичига олмаганлигига қарамай, у ҳар ҳолда жиноий ишни қўзғатишдан воз кечиш, уни дастлабки тергов пайтида тугатиш ёки айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят ишини тугатиш орқали амалга оширилади.
3. Жиноят-процессуал қонун хужжатларига мувофиқ, агар амнистия акти содир этилган қилмиш учун жазо қўлланишини бекор қилган тақдирда жиноий иш қўзғатилиши мумкин эмас, қўзғатилган иш эса тугатилиши шарт. Айбланувчи бунга қарши бўлса, шу билан бирга, жиноят иши суд муҳокамаси босқичида бўлганида амнистия акти бўйича жиноят иши тугатилиши мумкин эмас. Бундай вазиятда суд ишни охиригача кўриб чиқиб, айблов ҳукми чиқариши орқали маҳкумни жазодан озод қилади.
Шуни ҳам қайд этиш лозимки, республикамизда амнистия акти тўғрисида қонун қабул қилинмаган. Бу тўғри, чунки бундай қонунни қабул қилишнинг ҳеч қандай амалий аҳамияти йўқ. Ҳар сафар амнистия акти чиққанда шу актнинг ўзида амнистия қилиниши лозим бўлган шахслар туркуми ва амнистия қилиш тартиби кўрсатилади. Айбдорни жиноий жавобгарликдан озод қилувчи амнистия актига зид равишда ёки жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтганидан сўнг жиноий иш қўзғатилган тақдирда, маҳкум, гарчанд, жазони ўташдан озод қилинган бўлсада, айблов ҳукми бекор қилиниб, иш ҳаракатдан ётқизилади.
4. Амнистия актлари, одатда, вояга етмаганлар, аёллар, ҳомиладор аёлларга, шунингдек, бошқа белгилар: жиноятнинг характери ва оғирлик даражасига (эҳтиётсизликдан содир этилган, қасддан содир этилган унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар) кўра қўлланилади. Аммо бошқа, ижтимоий-сиёсий асосларга кўра ҳам амнистия актлари қабул қилинган бўлиб, уларнинг доираси анъанавий тартибда эмас, балки алоҳида тартибда белгиланади. Ана шу нуқтаи назардан амнистия рецидивистлар ва бошқа хавфли жиноятчиларга нисбатан қўлланмайди. Масалан, амнистия тўғрисидаги қарорларда у ёки бу қоидаларнинг амал қилиши уюшган гуруҳлар таркибида ҳаракат қилган, ўта оғир жиноятлар содир қилган, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари муомаласи билан боғлиқ жиноят содир қилганлар ва ўта хавфли рецидивист деб эътироф этилган шахсларга нисбатан қўлланмайди. Бундай қайдлар Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги 2001 йил 22 августидаги № УП 2917 Фармонининг 9-бандида; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 30 апрелидаги № УП 2287 "9 майни хотира ва қадрлаш куни деб эълон қилиниши муносабати билан амнистия тўғрисида"ги Фармонининг 10-бандида ҳам келтирилганлигини мисол тариқасида кўриш мумкин.
5. Амнистия актининг юридик кучи ушбу меъёрий акт кучга кирган, яъни у эълон қилинган кунга қадар жиноят содир этган шахсларга татбиқ этилади. Амнистия актлари тўрт ой мобайнида амал қилиб, бу ўз навбатида ушбу инсонпарварлик акти ана шу давр давомида бажарилиши шартлигидан далолат беради.
Умумий қоидага кўра, амнистия акти у чиқарилгунга қадар содир этилган жиноятларга нисбатан татбиқ этилади. Узоққа чўзилган жиноят содир этган шахсларга нисбатан, амнистия акти,агар жиноятни ташкил этувчи барча ҳаракатлар амнистия акти кучга киргунга қадар амалга оширилган бўлса татбиқ этилади.Амнистия акти асосида шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш давлат томонидан унинг жиноятини эмас, балки шахснинг кечирилишидир.


XIII боб. ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИШНИНГ ТУРЛАРИ



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish