I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод қилиш



Download 6,47 Mb.
bet73/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

76-модда. Амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан озод қилиш
Ҳукм этилган шахс амнистия акти ёки афв этиш асосида асосий ва ижро этилмаган қўшимча жазолардан озод қилиниши ёҳуд жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниши ёки унга тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисми енгилроқ жазо билан алмаштирилиши мумкин.
Агар амнистия акти ёки афв этиш асосида жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ёҳуд жазони енгилроғи билан алмаштириш қўлланилган шахс жазонинг ўталмай қолган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этса, суд унга ушбу Кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган қоидалар бўйича жазо тайинлайди.

1. Амнистия ва авф этиш ўзининг юридик табиатига кўра суд органига тааллуқли бўлмаган акт ҳисобланиб уни қабул қилиш ваколати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тегишлидир (Амнистия тушунчаси тўғрисида Жиноят кодекси 68-моддаси 2-бандининг шарҳига қаранг).


Авф этиш Президент томонидан чиқариладиган ҳуқуқий акти бўлиб, бу асосида жиноят содир этган шахс суд томонидан тайинланган жазодан озод қилиниши ёки жазо енгиллаштирилиши ёҳуд бошқасига алмаштирилиши мумкин.
Авф этиш қўлланиладиган шахслар доирасига кўра, шунингдек, юридик табиатига кўра амнистиядан фарқланади. Агар амнистия кўпчилик шахслар гуруҳини жазодан озод қилишга йўналтирилса, авф этиш индивидуал характер касб этади ва низомда назарда тутилган муддатда ва тартибда рухсат этилади. Амнистия акти муайян жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилган жиноят қонунини бекор қилмасдан, суд ҳукмининг қарорлари асосли ва қонунийлигини шубҳа остига олмасдан, айбдорни жазодан ёки жиноий жавобгарликдан озод қилади, жазони енгил жазо билан алмаштиради ёхуд белгиланган муддатларни қисқартиради, шунингдек, жазони ўтаганликни оқибати бўлган судланганликни бекор қилади, яъни амалда инсонпарварлик принципининг турли кўринишларини кўзда тутади. Қоида тариқасида авф этиш, ўлим жазосини озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштиришда, асосий ва қўшимча жазоларни ўташдан тўлиқ ёки қисман озод қилишда, шунингдек жазони ўталмай қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштиришда ва судланганликни олиб ташлашда қўлланилади. Авф этиш амнистиядан фарқли равишда жавобгарликдан озод қилишга қаратилмаган. Агар амнистия гумон қилинувчи, айбланувчи ва маҳкумларга нисбатан умумий кечиришни ўз ичига қамраб олса, авф эса муайян бир маҳкумни кечириш актидир. Авф этишда маҳкумнинг ўзи ёки бошқа шахс авф этиш тўғрисидаги илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин. Авф этиш тўғрисидаги илтимоснома рад этилганда, шундай илтимоснома билан қайта мурожаат қилиш ҳам мумкин.
2. Жазодан озод қилиш шартлари амнистия ёки авф этиш актининг ўзида кўрсатилади. Жиноят қонунида шахс амнистия ёки авф этиш акти асосида қайси жазо турларидан озод қилиниши тўғрисида ҳеч нарса дейилмаган. Бундан келиб чиқиб, шахс ҳар қандай турдаги жазони ўташдан тўлиқ ёки қисман озод қилиниши мумкинлигини таъкидлаш зарур.Таъкидлаш жоизки, республикамизда амнистия акти тўғрисида қонун қабул қилинмаган. Бу тўғри, чунки бундай қонунни қабул қилишнинг ҳеч қандай амалий аҳамияти йўқ. Ҳар сафар амнистия акти чиққанда шу актнинг ўзида амнистия қилиниши лозим бўлган шахслар доираси ва амнистия қилиш тартиби кўрсатилади. Шунга кўра амнистия тўғрисида махсус қонун қабул қилинишига эҳтиёж йўқ.
3. Шу билан бирга, амнистия ёки авф этиш актларининг ўзида, шунингдек жиноят қонунининг умумий ҳолатида чекловлар кўрсатилиши мумкин. Масалан, Жиноят кодекси 51-моддаси учинчи қисмига кўра ўлим жазоси тайинланган маҳкумни авф этишда авф этиш акти ўлим жазоси озодликдан маҳрум қилишга алмаштирилишини ифодалайди. Амнистия асосида жазодан озод қилинмайдиган шахслар масалан, ўта хавфли рецидивистлар, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган шахслар асосий жазонинг муддатини қисқартириш ҳуқуқига эгадирлар.
4. Авф этиш ҳар қандай шахсга нисбатан қўлланилиши мумкин, шу жумладан ўта оғир жиноят содир этган ва ўлим жазоси тайинланган шахсга ҳам, амнистия акти эса қоида тариқасида ўзининг юридик кучини бундай шахсларга ва жиноятларга жорий қилмайди. Ўта хавфли рецидивистлар, олдин амнистия акти ёки авф этиш қўлланилган ёхуд муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинган ёки жазонинг қолган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштирилган шахслар, агар уларнинг судланганлик муддати тугамасдан қасддан содир этган жинояти учун ҳукм қилинган жазони ўташ вақтида тузалиш йўлига ўтиб олмаган, ўта оғир жиноят содир қилган шахслар алоҳида ҳоллардагина авф этилиши мумкинлиги 1992 йил 17 июлдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан “Ўзбекистон Республикасида авф этишни амалга ошириш тўғрисида”ги Низомда белгилаб ўтилган .
5. Шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисми маҳкум жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилиниши мумкинлигини белгилайди. Бунда жазо асосий ёки қўшимча бўлиши мумкин (Асосий ва қўшимча жазолар тушунчаси тўғрисида Жиноят кодекси 43-моддаси шарҳига қаранг). Қонун чиқарувчи ушбу модда тузилишда амнистия ёки авф этиш акти асосида муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроғи билан алмаштириш имкониятини ҳам ҳисобга олган. Бунда амнистия актида фақат маҳкум шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш жойидан озод қилиниши, унга нисбатан амнистия акти чиқарилгунга қадар қонунга мувофиқ муддатидан илгари шартли равишда озод қилишни қўллаш ёки тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш ҳолатлари кўрсатилади. Худди шунда иккита амнистия акти, маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниши кераклигини ёки оғирроқ жазони енгилроғига алмаштириш ҳолатини кўзда тутади. Бошқа амнистия актларида ушбу ҳолат кўрсатилмаганлиги сабабли муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш масаласи бу тўғрида амнистия актида кўрсатилмасдан қонунга мувофиқ ҳал қилиниши керак.
6. Авф этиш асосида муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тўғрисида, авф этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомда шу белгиланганки, маҳкум жазони ўташдан қисман ёки тўлиқ озод этилиши мумкин, шунингдек жазо олдинги ўталмай қолган жазога қараганда енгилроғи билан алмаштирилиши мумкин.
7. Ҳар қандай ҳолатда ҳам жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазонинг ўталмай қолган қисмини енгилроғи билан алмаштириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш Жиноят кодекси 73, 74-моддаларида айтиб ўтилган шартларда ва тартибда амалга оширилади.
8. Авф этиш фақат ҳукм қонуний кучга киргандан кейингина маҳкумнинг илтимосига кўра, ҳар қандай турдаги жазога нисбатан амалга оширилиши мумкин. Агар авф сўраб қилинган илтимос рад этилса, шахс оғир ва ўта оғир жиноят учун ҳукм чиқарилган кундан бошлаб бир йилдан кейин, бошқа жиноятлар учун ҳукм қилинганлар эса, олти ой ўтгандан кейин авф сўраб мурожаат қилиши мумкин.
9. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми янги жиноят содир этганда жазони ҳисоблаш қоидасини кўрсатади. Агар амнистия акти ёки авф этиш асосида муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазонинг ўталмай қолган қисми енгилроғи билан алмаштириш қоидалари бўйича озод қилинган шахс, ушбу озод этилган ёки енгилроғи билан алмаштирилган жазонинг ўталмай қолган қисми мобайнида жиноят содир этса, сўнгги жазо чораси шахс озод қилинган ёки енгилроғи билан алмаштирилган жазонинг ўталмай қолган қисмини қўшиш орқали ҳукмлар жами қоидаси бўйича аниқланади (Батафсил Жиноят кодекси 60, 73, 74-моддалари шарҳига қаранг).
Хулоса қилиб айтаганда, амнистия акти кенг доирадаги шахсларга нисбатан чиқарилиб, амнистия қилиниши мумкин бўлган шахсларнинг исм-шарифи кўрсатилмай амнистия актининг ўзида қандай туркумдаги шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкинлиги аниқ кўрсатилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish