I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш



Download 6,47 Mb.
bet66/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

69-модда. Жазони ижро этиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш
Агар ҳукм қонуний кучга кирган кундан бошлаб:
а) уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганда - уч йил;
б) беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда - беш йил;
в) ўн йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда - ўн йил;
г) ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда - ўн беш йил ичида ижро этилмаган бўлса, маҳкум асосий ва қўшимча жазолардан озод қилинади.
Агар маҳкум ушбу моддада назарда тутилган жазони ўташдан бўйин товласа, жазони ижро этиш муддати икки баравар кўпаяди ва жазони ўташдан бўйин товлаган кундан бошлаб ҳисобланади, лекин йигирма беш йилдан ошмаслиги керак.
Агар шахс ушбу моддада кўрсатилган муддатлар ўтмасдан қасддан янги жиноят содир этса, муддатларнинг ўтиши узилади. Бундай ҳолда муддатларнинг ўтишини ҳисоблаш янги жиноят содир этилган пайтдан қайтадан бошланади.
Агар жазо тайинланган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, жазони ижро этиш мумкин эмас.
Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахсга нисбатан муддатлар ўтишини қўллаш масаласи суд томонидан ҳал қилинади. Агар суд муддатлар ўтишини қўллашни лозим топмаса, ўлим жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилади.
Ушбу моддада назарда тутилган муддатлар тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жинояти учун ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
1. XIII бобга киритилган нормаларни кўриб чиқишда жазодан озод этишни жазони ўташдан озод этишдан фарқлай олиш керак. Ушбу институтларни фарқлашни тўғри тушуниш шахсни жавобгарликка тортиш билан боғлиқ жиноий-ҳуқуқий оқибатларни ўрнатишда катта аҳамиятга эгадир.
Жазодан озод этиш жиноий жавобгарликдан озод бўлиш дегани эмас, балки судланганлик келиб чиқмасада, бу ушбу жавобгарликни амалда қўллаш шаклларидан биридир.
Жазони ўташдан озод қилиш бу судланган шахснинг тўлиқ ёки қисман (шартли) ҳукмда тайинланган жазо (бошқасига алмаштирилмаган ҳолда) таркибига кирувчи маълум бир маҳрумликлардан ёки ҳуқуқлари чекланишдан озод бўлиш деганидир, аммо бу ҳолда судланганлик сақланиб қолади.
" Такроран жиноят содир этиш ёки илгари ҳам қасддан жиноят содир этганлик учун судлангандан сўнг янгидан қасддан жиноят содир қилиш қуйидаги ҳолларда жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобланмайди:
агар биринчи марта содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса;
судланганлиги белгиланган тартибда олиб ташланган ёки ўчган бўлса;
ёинки илгари содир этган жиноий хатти-харакатлари учун жавобгарлик қонун билан бекор қилинган бўлса;
Жиноят кодексининг 65, 66, 661, 68, 69, 70, 71, 76-моддаларига биноан шахс илгари содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод этилган бўлса”.
2. Жазодан озод қилишни жазони ўташдан озод қилиш каби муайян шартлар мавжуд бўлгандагина қўллаш мумкин. Уни қўллаш учун жиноий жазо чораларини қўллаш мақсадга мувофиқ эмаслиги асос бўла олади, чунки ҳукм чиқариш вақтида ёки айбдор жазони қисман ўтаганидан сўнг шахсни судга жалб этиш поғонасида жазо мақсадига етганлиги кўзга ташланади ва бу шахс меҳнатга, ўқишга бўлган муносабати ва яхши томонга ўзгарган шахсий маънавий томонлари билан ўзининг тўғри йўлга кирганлигини, қонунларни ҳурмат қилувчи фуқаро эканлигини исботлайди. Бошқа ҳолларда эса якунига етмаган “ижтимоийлаштириш” жараёни, судланганларни тўғри йўлга бошлаш мақсадида интизомий ва маъмурий жазоларни қўллаш орқали давом эттирилиши мумкин. Жазони тайинлаш ёки ўташни давом эттиришда бундай ҳолларнинг мавжудлиги қонунни бузган шахсни жамиятга фойдали вакил сифатида қайтаришга қаратилган давлатнинг хатти-ҳаракатлари зое кетган бўлади. Натижада жазо мақсадига эришиб бўлмайди, шахс эса жазони ўтаб бўлгандан сўнг илгаригига қараганда жамият учун кўпроқ хавф туғдиради. Ва ниҳоят, шундай ҳолатлар ҳам йўқ эмаски, судланган шахс ижобий томонга ўзгармасада, аммо жазони оғир касаллиги туфайли ўтай олмаслиги мумкин. Аниқки, бундай шахсга нисбатан жазо вазифаларини амалга ошириш маъносиз ҳисобланади.
3. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида жазодан озод этиш учун маълум бир муддатларнинг ўтиши асос қилиб кўрсатилган ва улар тайинланган жазо чораларидан келиб чиққан ҳолда алоҳида ажратилган. Ушбу асос айбланувчига нисбатан қўлланилади. Жиноят - процессуал қонун ҳужжатларига кўра, айбланувчи судда судланувчи деб, ҳукм чиқарилганидан кейин эса, маҳкум ёки оқланган деб аталади.
Муддатнинг ўтиши муайян вақтнинг ўтишида ифодланади. Жиноий жавобгарликдан озод қилиш учун жиноят содир этиш вақти муайян аҳамиятга эга бўлса, жиноий жазодан озод қилиш муддати ўтишининг бошланишида эса суд ҳукмининг қонуний кучга кириши аҳамиятли ҳисобланади. Суд ҳукми апелляция шикояти ва протести келтириш муддати ўтгандан сўнг қонуний кучга киради. Агар апелляция шикояти кўриб чиқилиб, ҳукм бекор қилинган бўлса, муддат иш юқори суд томонидан кўрилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Ишни апелляция тартибида юритиш учун шикоят ёки протест келтириш муддати ўн кун, айбдор, оқланувчи ёки жабрланувчи эса ҳукмни олган кундан бошлаб ўн кунлик муддат қилиб белгиланган. Бошқа тарафларга ҳукм нусхаси ёки унинг кўчирмаси шу муддатда, уларнинг илтимосларига асосан берилади.
4. Жазони ижро этиш муддатини қўллаш учун асос - судланган шахснинг ижтимоий хавфлилигининг сезиларли даражада камайишидир, яъни бу ушбу шахсга нисбатан жазо қўллаш мақсадга мувофиқ эмаслигини кўрсатади. Тайинланган жазо қуйидаги муддатлар ичида ижро қилинмаса, кейин ижро этилмайди.:
* уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган ёки озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинганда - уч йил;
* беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда - беш йил;
* ўн йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда - ўн йил;
* ўн йилдан ортиқ бўлган муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда - ўн беш йил муддат ичида жазо ижро этилмаган бўлса, маҳкум асосий ва қўшимча жазолардан озод қилинади.
Жазони ижро этиш муддатлари содир этилган жиноятнинг даражаси билан эмас, балки жазо чораси билан боғлиқдир, чунки бу институт жазо билан бевосита боғлиқдир. Жазони ижро этиш муддатларини аниқлаш маъносидан келиб чиқилса, ҳар бир дифференциацияланган муддатлар жиноятларнинг маълум бир категорияларига тегишли деган хулоса келиб чиқади. Масалан, Жиноят кодекси 97-моддасининг биринчи қисмига кўра, қасддан ўлдириш учун жазони ижро этиш муддати ўн йилдан ўн беш йилгача бўлиши мумкин. Аммо алоҳида ҳолларда суд мазкур жиноят учун озодликдан маҳрум қилишнинг энг кам қисмидан ҳам камроқ турдаги жазони тайинлаши мумкин, ваҳоланки бу муддатларга ҳам ўз таъсирини ўтказади. Суд эса ўз навбатида шу моддада назарда тутилмаган бошқа озодликдан маҳрум қилишдан ҳам енгилроқ турдаги жазони тайинлаши мумкин. Бу алмаштириш жазо ўташдан озод бўлиш институтига қарашли Жиноят кодексининг 74-моддасини четлаб ўтади.
Шу билан бирга, жиноятлар жами бўйича жазо тайинлаш алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, судлар барча жиноятларни ҳисобга олиб, жиноятлар жами бўйича жазо тайинлайди. Бир қанча жиноятлар бўйича жазо тайинланганида муддатнинг ўтиши, тайинланган жазо муддатига нисбатан ҳисобланади. Жазони ижро этиш муддатининг ўтиши билан шахс жазодан тўлиқ ва ҳеч қандай шарт қўйилмасдан озод қилинади.
5. Айблов ҳукми билан тайинланган жазони ижро этмаслик масаласи суд томонидан тайинланган жазо муддати ўтиб бўлмасдан пайдо бўлиши мумкин. Акс ҳолда, жазони ўтаб чиққан шахс ҳукми ижро этилмаган шахсга нисбатан аввалроқ жазодан озод этилган бўлади. Жазони ижро этиш муддати ўтиши асосий ва қўшимча жиноий жазо чоралари сифатида қўллаш ҳуқуқий асосларидан маҳрум қилади (асосий ва қўшимча жиноий жазо чоралари тушунчасини Жиноят кодекси 43-моддаси шарҳида қаранг). Шарҳланаётган модданинг қоидалари суд томонидан тайинланган жазога тўла тегишлидир. Агар маҳкум муддат ўтганлиги сабабли унга суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазодан озод этилса, қўшимча жазо чорасини тайинлаш қисмида муддат ўтганлиги сабабли ҳукм ижро этилмайди. Чунки, ҳукм бир қатор асосларга кўра ижро этилмаган вақт давомида айбдорга боғлиқ бўлмаган ёки янги жиноят содир этилмаган ва жазони ижро этишдан бўйин товламагани ҳолда муддат ўтган ҳисобланади.
6. Шарҳланаётган моддада қайд этилган муддатлар Жиноят кодекси 69-моддаси биринчи қисмида кўрсатилган муддатлар суд ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб ҳисобланади. Жазо ўташдан ёки янги жиноят содир этишдан бўйин товлашда намоён бўлмаган ва маҳкумнинг ҳаракатига боғлиқ бўлмаган бир қатор сабабларга кўра ижро этилмаётган айблов ҳукмидаги вақт муддатга киритилади.
7. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми маҳкум жазони ўташдан бўйин товласа, жазони ижро этиш муддати икки баравар кўпаяди ва жазо ўташдан бўйин товланган кундан бошлаб ҳисобланади.
Жазони ижро этишдан бўйин товлаш деганда тайинланган жазони ижро этишдан қочишга қаратилган ҳар қандай қасддан қилинган ҳаракат тушунилади. Жазони ижро этишдан бўйин товлаш, янги жиноят таркибини ташкил қилмайдиган ҳаракатлардан иборат бўлиши керак. Агар шахс қонунда назарда тутилган муддат ичида қасддан янги жиноят содир этса, муддатнинг ўтиши узилади. Бундай ҳолда муддат ўтишини ҳисоблаш унинг янги жиноят содир қилган пайтидан қайтадан ҳисобланади. Дастлабки қамоқдан қочиш жиноят ҳисобланганлиги учун шахснинг дастлабки қамоқдан ёки жазони ижро қилишга олиб кетилаётганда қочса, муддатнинг ўтиши узилади.
Жазони ижро этишдан бўйин товлаш ҳаракатлари деб жазони ижро этиш имконияти йўқоладиган маҳкумнинг онгли равишда қилган хатти-ҳаракатлари ҳисобланади. Улар сифатида доимий турар жойни ўзгартириши, иш жойларини ўзгартириш, бошқа ҳудудга кўчиб ўтиш, ҳужжатларни алмаштириш билан боғлиқ бошқа ҳаракатлар киради. Ҳар бир муайян ҳолатда маҳкумнинг ҳаракатларини алоҳида-алоҳида квалификация қилиш лозим ва маҳкумнинг у ёки бу ҳаракати жазони ижро этишдан бўйин товлашга қаратилганми ёки йўқми буни ҳам ҳал қилиш лозимдир.
Агар маҳкум жазони ижро этишдан бўйин товласа, шарҳланаётган қисм жазони алмаштиришни эмас, балки жазони ижро этиш муддатини узайтиришни кўзда тутади. Жазони ижро этишдан бўйин товлашда муддатни узайтириш шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатларни икки баробар кўпайтиришни ташкил этади. Шунда узайтирилган муддатни ҳисоблаш ҳукм қонуний кучга кирган вақтдан эмас, шахснинг жазони ижро этишдан бўйин товлаган пайтидан ҳисобланади.
8. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисми қасддан содир этилган янги жиноят содир этиш натижасида жазони ижро этиш муддати узилишини назарда тутади. Айблов ҳукми ижро этилмаган шахснинг қасддан муддатлар охирига етмасдан янги жиноят содир этган ҳолларда бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинланади (Жиноят кодекси 60-модда биринчи қисм). Белгиланган муддатлар бекор қилиниб, янгидан ҳисобланиши учун қуйидагиларни аниқлаб олиш зарур. Бунда биринчи белги этиб қонун чиқарувчи маҳкумнинг қасддан янги жиноят содир этишини қайд этади (қасддан содир этилган жиноят тушунчаси Жиноят кодекси 21-моддаси шарҳида берилган). Дарвоқе, қонун чиқарувчи қайси жиноятдан кейин (қасддан ёки эҳтиётсизлик оқибатида, оғир, ўта оғир ёки бошқа жиноят) муддатларнинг узилиши тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтмаган (Жиноят кодекси 64-моддасига қаранг). Аниқланиши зарур бўлган иккинчи белги - бу илгари содир этилган жиноят учун жазо ижро этиш муддатлари ўтмаганлиги.
Бундай ҳолларда муддатларни ҳисоблаш жараёни алоҳида эътиборни ўзига қаратади. Муддатлар узилиши бетўхтов давом этавермайди. Қасддан янги жиноят содир этиш оқибатида жазо ижро этиш муддати узилганда айбдор шахс жавобгарликка тортилади ва муддатни ҳисоблаш янги жиноятни содир этгани учун чиқарилган ҳукм қонуний кучга кирган вақтдан эмас, қасддан янги жиноят содир этган вақтдан бошланади. Бошқа сўз билан айтганда, айбдор шахсни суд қилганда ва унга бир неча ҳукм билан жазо тайинлаганда жазони ижро этиш муддатини ҳисоблаш бошидан бошланади ва шарҳланаётган модданинг биринчи қисми қоидалари билан белгиланади. Бу ҳолатда муддатни ҳисоблаш қасддан янги жиноят содир этилган пайтдан бошланади.
9. Шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисми шуни белгилайдики, Жиноят кодексида умумий муддат ҳам белгиланган бўлиб, агар жазо тайинланган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, жазони ижро этиш мумкин эмас. Бу муддатнинг ўтиши суд ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб ҳисобланади. Умуман олганда муддат ўтишининг қуйидаги шартлари мавжуд: суд ҳукмининг қонуний кучга кирганлиги, шахснинг жазони ўташдан бўйин товламаганлиги, бу муддат давомида қасддан янги жиноят содир этмаганлиги.
10. Ўлим жазоси тайинланган ҳолларда муддат ўтиш оқибатида жазо ижро этишдан озод этиш қоидаси қўлланилмайди. Ушбу жазо чорасининг истиснолиги, унга маҳкум этилган шахсга нисбатан жазони ижро этиш муддати қўллашга алоҳида ёндашишни талаб этади. Ўлим жазоси истисно жазо чораси сифатида иккита жиноят таркибида кўзда тутилган (қасддан одам ўлдиришнинг оғирлаштирувчи ҳолатлари ва терроризм). Ўлим жазосига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан муддатни қўллаш ёки қўлламаслик масаласи суд томонидан ҳал қилинади. Агар суд жавобгарликка тортиш муддати ўтиши лозим деб топмаса, ўлим жазоси ўрнига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлайди. Ўлим жазоси ўрнига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланса, муддатлар қўлланиб жазо ижрога юборилади. Ҳукм қонуний кучга кирган пайтдан қанча кўп вақт ўтса, шунча вақт маҳкум жамият учун ижтимоий хавфсиз деб ҳисоблашга асос бор (агар у ўзини ўзгарганлигини янги жиноят содир этмасдан ва ижтимоий фойдали фаолияти билан исботласа, албатта). Агар шахс Жиноят кодекси Махсус қисмида назарда тутилган тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши жиноятларни содир этган бўлса: урушни тарғиб қилиш (150-модда), ёлланиш (154-модда); терроризм (155-модда); агрессия (151-модда) жазодан озод этиш муддати қўлланилмайди (бу ҳақда батафсилроқ Жиноят кодекси 64-моддасини қаранг).
11. Ўлим жазоси бу ҳолда Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси санкциясида кўзда тутилган озодликдан маҳрум этишнинг максимал муддатига алмаштирилади. Муддатни қўлламасдан ўлим жазосини озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирганда, суд бу билан ҳукмда тайинланган жазони назорат қилмайди. Ўлим жазосини озодликдан маҳрум этишга ўзгартириш - бу суд ҳукм чиқараётиб жазо тайинлашда хатога йўл қўйганлиги учун эмас, балки ҳукм қонуний кучга киргандан кейин анча вақт ўтганлиги боис ўлим жазосини қўллаш ноўрин бўлганлиги сабабдир. Агарда ўлим жазоси суд томонидан етарли бўлмаган асосларга кўра тайинланган бўлса, ушбу жазони бошқасига алмаштриш фақат назорат тартибида амалга оширилади, чунки бу ҳолда гап ҳукмни мазмунан қайтадан кўриб чиқиш тўғрисида кетмоқда. Суд назорат инстанцияси функциясини ўзлаштиришга ҳақли эмас. У ўлим жазосини озодликдан маҳрум қилишнинг хоҳлаган муддатига эмас, фақат жиноий-ҳуқуқий норма сакциясида кўзда тутилган максимал муддатга алмаштирилиши лозим.
12. Шарҳланаётган модданинг олтинчи қисми жазони ижро этиш муддати қўлланилмаслигининг ягона асосини белгилайди. Бу тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этиш билан боғлиқ ҳоллардир (64-моддани қаранг).



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish