I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet17/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

18-модда. Ақли расолик
Жиноят содир этиш вақтида ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва ўз ҳаракатларини бошқара олган шахс ақли расо деб топилади.
Ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасо ҳолатда бўлган, яъни сурункали руҳий касаллиги, руҳий ҳолати вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа тарздаги руҳий касаллиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаган ёки ҳаракатларини бошқара олмаган шахс жавобгарликка тортилмайди.
Ижтимоий хавфли қилмишни содир этган ва суд томонидан ақли норасо деб топилган шхсга нисбатан тиббий йўсbндаги мажбурлов чоралари қўлланиши мумкин.

1. Жиноят субъектининг белгилари сифатида қонун томонидан ўрнатилган Жиноят содир этган шахснинг ёши ва ақли расолиги ўзаро узвий боғлиқ бўлиб, улар бир-бирини тўлдириб туради. Ақли расолик ва ёш жиноят ҳуқуқий тушунча сифатида нафақат жиноят субъектини, балки Жиноят таркибини аниқлашда муҳим аҳамиятга эга. Қонунга кўра, ақли норасо деб топилган шахс жиноятнинг субъекти бўла олмайди ва у ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли жиноий жавбгарликка тортилмайди. Шунга кўра, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг айбдорлиги ва жиноий жавобгарлиги тўғрисидаги масала қолдирилади.


Ўз қилмишининг фактик томони ва бунда ўз иродаси ва ҳаракатларини онгли бошқара олиш ақли расо шахсни ақли норасодан ажратиб туради.
Жиноят субъекти фақатгина онг ва иродаси бор, яъни ақли расо шахс бўлиши мумкин. Жиноят субъектининг белгиси сифатида ақли расолик шахснинг муайян ривожланиш босқичидаги қобилияти, ижтимоийлашувидан келиб чиқувчи, ёшидаги ва Жиноят содир этиш вақтидаги руҳий жиҳатдан соғлиги ҳамда ҳаракатлари учун ўз-ўзига ҳисоб бериши ва уларни бошқариши, кейинчалик жиноий жавобгарлик ва жазони ўташдаги руҳий ҳолати сифатида белгиланади.
2. Шарҳланаётган модданинг биринчи ва иккинчи қисмларини таққословчи таҳлилдан келиб чиқиб, хулоса қилиш мумкинки, ақли расолик инсоннинг муҳим ва ажралмас хусусиятларидан бири бўлиб, ақли норасоликка нисбатан бир қадар кенг ва айни пайтда ихчам тушунча ҳисобланади. Ақли расо деб нафақат руҳий жиҳатдан соғлом шахс, қандайдир руҳий бузилиши бўлган, аммо Жиноят содир этиш вақтида ўз ҳаракатларини у ёки бу шароит ёки ҳолатда онгли ва тўғри баҳолай олиш имкониятига эга шахс ҳам топилиши мумкин. Бу ҳолатда сўз суд-психиатрия ва суд тергов амалиётида бўлган шахснинг ўз жиноий ҳаракатларини англаш ва уларни бошқариш қобилиятини йўқотмайдиган руҳий касалликлар ва бузилишлар тўғрисида боради. Қонунбузарлик содир этган ва ўз руҳий ҳолатига нисбатан шубҳа туғдирган шахснинг ақл норасолигини аниқлаш зарурати чет эллик психиатрлар учун ҳам амалий аҳамиятга эга. Ақли норасолик муаммосига ва жиноий ҳаракатлар сабабларига қарашларнинг ҳар хиллиги, кишининг жиноий ҳаракат сабабларини детерминизациясига ижтимоий ва биологик нисбатда, ҳар хил услубий ёндашишни акс эттиради. Ҳатто тиббий мазмунда "руҳий носоғлом"лиги тасдиқланган Жиноят субъекти ақли расо бўлиши мумкин. Бунда сўз нафақат руҳиятнинг "чегара" ҳолатлари ҳақида, балки сурункали касалликлар ҳақида боради, айнан: шизофрения (ремиссия ҳолатларида), эпилепсия (тутқаноқдан олдин) ва бошқа ҳолатларда.
Шу билан биргаликда, амалиётда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахснинг ақли расолигига нисбатан ҳар қандай шубҳалар, қачонки, унинг ўзини тутиши ўз-ўзини бошқаришига тўғри келмаса, ташқи факторларга нотўғри реакция ва б., айбсизлик презумпцияси мазмунидан келиб чиқиб, шу шахснинг фойдасига ҳал қилиниши керак.
Бу ҳолатларда ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсга нисбатан дастлабки терговда унинг руҳий ҳолатини аниқлаш учун Жиноят-процессуал қонунчилигига кўра мужбурий тартибда суд психиатрия экспертизаси ўтказилади. Кейинчалик, Жиноят содир содир этган шахснинг ақли расолиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш суд-психиатрия хулосаси асосида суд томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖПК 446-моддасига кўра амалга оширилади.
3. Суд таянадиган ва улар асосида суд-психиатрик экспертиза хулосалари асосланадиган ақл норасолик шартлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 18-моддасида берилган. Ақл норасолик формуласи юридик ва тиббий мезонларга эгадир.
Ақл норасоликнинг юрдик мезони қонунда ўз ҳаракатларининг (ҳаракатсизлигининг) жамиятга хавфини ва далилий тавсифини ҳис эта олмаслик ёки уларни бошқара олмаслик сифатида шакллантирилган. Шахсни ақли норасо, деб топиш учун ҳар икки мезон бир вақтда мавжуд бўлиши шарт.Ҳар қандай ишдаги юридик кўрсаткич, яъни жиноятни содир этган шахс ҳақиқатан ўз ҳаракати ва унинг оқибати учун жавоб бера оладими ёки йўқми деган масала суд томонидан тўлиқ аниқланиши керак.
Юридик мезон 2 белгини характерлайди: интеллектуал (ўз ҳаракатлари тавсифини ҳис эта олмаслик) ва иродавий (ўз ҳаракатларини бошқара олмаслик).
Юридик мезоннинг интеллектуал белгиси шуни билдирадики, бунда шахс ўз ҳаракатини, унинг ғайриқонуний ва жамоат учун хавфли эканлигини тушунмайди. Интеллектуал белги жиноят содир этиш вақтида шахснинг содир этаётган қилмиши фактик хусусиятини ва ижтимоий хавфини англаш қобилияти сифатида кўрилади.
Юридик мезоннинг иродавий белгиси шахснинг жиноий қилмиш содир этиш вақтидаги ўз ҳаракатларини бошқара олиш қобилиятини, яъни, ўзининг ички хоҳиши ва ишончи орқали ўз иродасини бошқариш қобилиятини англатади.
Шахснинг у томонидан содир этган жиноий қилмишини тушуниш қобилияти ва буни содир этиш жараёнида онгли қарор қабул қилиши Жиноят субъектини қасддан ёки эҳтиётсизликдан ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айблаш учун етарли асос бўлиб хизмат қилади. Бу ўз навбатида, айб учун жавобгарлик принципида (Жиноят кодекси 9-модда) бевосита ўз аксини топган.
Интеллектуал ва иродавий белгилар албатта биргаликда олиб қаралиши зарур.
4. Ақли расоликнинг тиббий мезони суд-психиатрия экспертизасидан келиб чиқиб аниқланади, зеро бу жиноят содир этишда айбланаётган шахснинг тиббиёт нуқтаи назаридан биологик ва психологик бутунлиги, фикрлаш жараённинг меъёрда эканлиги ва бошқа фикрлаш фаолиятининг ўзига хосликларини ўрнатади.
Ақли расоликнинг тиббий мезони соғлом инсоннинг психик ва тиббий нуқтаи назардан руҳий ҳолатини акс эттиради. Бу мезон инсонлар ҳолатини турли хил жиҳатлардан кузатиш орқали аниқлаш билан боғлиқ:
* ақли расоликни истисно қилмайдиган муайян руҳий бузилишга эга бўлган шахслар;
* руҳий бузилишлар билан боғлиқ бўлмаган интеллектуал ривожланишдан ортда колиш ҳолатлари аниқланганлар;
* бошқа психофизиологик ўзига хосликлар билан характерланадиганлар.
Лекин, суд-психиатрик экспертизаси ҳамма вақт ҳам, ақл расолик ва ақл норасоликнинг тиббий ва юридик мезонларини ва уларни бир-бирига тўғри келишини аниқ акс этирувчи маълумотларга эга бўлмайди. Тиббий мезонлар психик ҳолати ўз қилмишларининг ижтимоий хавфли хусусиятини тўлиқ англашга ва уларни бошқаришга имкон берган норма ҳамда ҳолатнинг патологияси чегарасидаги инсонларни характерлайди.
5. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми ақли норасолик масаласини ҳамда унинг ўзига хос белгилари ва томонларини кўриб чиқади.
Ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида ақли норасо ҳолатда бўлган, яъни сурункали руҳий касаллиги, руҳий ҳолати вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа тарздаги руҳий касаллиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаган ёки ҳаракатларини бошқара олмаган шахс жавобгарликка тортилмайди. (Жиноят кодекси 18-модда иккинчи қисм). Лекин бу ақли норасо шахсга қимиши учун ҳеч қандай чора кўрилмайди, дегани эмас. У жиноий жавобгарликка тортилмаслиги ва унга нисбатан жиноий жазо тайинлаш мумкин бўлмагани туфайли, унга фақатгина тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланиши мумкин. Онгли ва мақсадли ҳаракатларнинг бўлмаслиги ақли норасо қилмишини квалификация қилишнинг ўзига хос хусусиятини шартлайди.
Ақли норасолик - бу шундай ҳолатки, бунда шахс Жиноят содир этиш вақтида содир этаётган ҳаракатларнинг (ҳаракатсизлигининг) ижтимоий хавфли хусусиятини англай ва бошқара олмайдиган ва ўз навбатида жиноий жавобгарликни истисно қиладиган ҳолатларга айтилади.
Ақли норасоликда руҳиятнинг касаллик жараёнлари туфайли, қоидага кўра, миянинг қабул қилиш функцияси бузилади, бунинг натижасида одатда онгнинг муҳим сифати - англаш йўқолади.
6. Ақли норасолик ҳам ақл расолик каби икки мезон мажмуини ўз ичига олади:
* тиббий (биологик ва психиатрик);
* юридик (психологик).
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, жиноят содир этган шахс нафақат руҳий касаллик ҳолатида бўлиши, балки бундан олдин ҳам руҳий бузилиш ҳолатида бўлган бўлиши керак, яъни, эътибор шахснинг жиноят содир этиш пайтидаги оддий касаллик ҳолатига эмас, балки руҳиятининг касаллик ҳолатига қаралади.
7. Тиббий (биологик ва псхиатрик) кўрсаткичларга эга бўлган руҳий касалликлар қуйидагилардан иборат.
* сурункали руҳий касаллик;
* вақтинчалик руҳий касаллик;
* ақлнинг пастлиги;
* касалликнинг бошқа ҳолатлари.
Тиббий мезонни ўрнатиш учун қонунда кўрсатилган бирон бир руҳий касалликнинг хоҳлаган гуруҳидан ақалли биттаси мавжуд бўлиши лозим. Шу билан бир вақтда, тиббий мезоннинг мавжуд бўлиши ўз ўзидан ақли норасолик ҳақида гувоҳлик бермайди унда шунингдек юридик мезон ҳам бўлиши лозим.
8. Суд психиатрияси ва жиноят ҳуқуқида сурункали руҳий касалликларга амалда даволаб бўлмайдиган ёки қийин даволанадиган руҳий касалликлар тааллуқлидир. Мазкур касалликлар ривожланиш ёки ўтиб кетиш хусусиятига эга. Улар касал руҳиятини чуқур ва турғун ўзгаришларга олиб келади.
Суд-психиатриясида бундай руҳий касалликлар деб қуйидагилар қабул қилинган: шизофрения, эпилепсия, маниакал - депрессив психоз, мия сифилиси, прогрессив фалажлик, қарилик ақли заифлиги, эпидемик энцефалит ва бошқа қийин даволанадиган ёки умуман даволаб бўлмайдиган руҳий касалликлар.
Шизофрения энг кўп тарқалган руҳий касаллик ҳисобланади.
Шизофрения - бу сурункали ўсиб борувчи (прогредиентли) руҳий касалликдир. Бунда шахснинг касалликка хос ўзгаришлари ва турли хил руҳий бузилиши ҳоллари пайдо бўлади. Бунда фикрлаш ва ҳиссиёт фаолияти бузилади, ақли заифлик пайдо бўлади. Бу касалликнинг келиб чиқишида асосий ўринни ирсий омил эгаллайди. Бу касаллик кўпроқ ёшларда учрайди (20-25 ёшда). Шизофрения аста-секин кечувчи беморларда “ақли расолиги” ва жавобгарлигини аниқлаш катта қийинчилик туғдиради. Аста-секин кечувчи шизофрения суд-психиатрия экспертизасида ақли расоликни аниқлаш учун руҳий бузилишлар ҳисобга олинади: ўз ҳаракатлари натижасини тушуниши камайиши, ирода назоратининг сустлиги, ҳаракатларининг реал ижтимоий хавфи. Экспертнинг бундай комплекс баҳолаши натижасида шахсга нисбатан жазо енгиллаштирилиши ва мажбурий даволаш белгиланиши мумкин. Бироқ, бу касалликнинг бўлиши шахснинг жиноят содир этиш вақтида ақли расолигини истисно этмайди. Касалнинг жиноят содир этишда ақли расолиги тўғрисидаги масала юридик мезондан келиб чиқиб аниқланади, агар, у муайян ҳолат ва зарур вазиятга хос бўлса, шахснинг айни пайтдаги руҳий ҳолатига таъсир ўтказувчи ҳолатлар ҳисобга олиниб ҳал қилинади.
Эпилепсия ("йиқилиб тушадиган касаллик") бу мушакларнинг тортишуви ва тортишувисиз борадиган пароксизмлардан, психозлар, чуқур даражадаги ақл заифликка олиб келадиган, ўзига хос шахс ўзгаришидан ва клиник кўринишидан иборат бўлган касаллик. Берилган гуруҳдаги руҳий касалликлар орасида суд психиатрия амалиётида кенг тарқалганлик бўйича эпилепсия шизофрениядан кейинги 2-касаллик ҳисобланади. Касалдаги тутқаноқлар сони ҳар хил, тўсатдан турли пайтда ва турли жойда бўлиши мумкин; яъни ҳаёти давомида бир мартадан то суткасига бир неча мартагача. Қоидага кўра, касаллар тутқаноқ пайтида хушидан кетади, ўзига келгач эса ҳеч нарсани эслай олмайди.. Эпилепсияга гумон қилинганда бемор махсус шифохонада узоқ вақт кузатувда ва текширувда бўлиши зарур. Айбланувчи эпилепсия билан хасталанганда, ақли норасо деб топилса, уни мажбурий даволашга юборилади. Агар бемор руҳиятида яққол ўзгаришлар бўлмаса ва қонунбузарлик пароксизм вақтида содир этилмаган бўлса, унда жиноят содир этган вақтда ақли расо деб топилади. Бундай беморлар жазони ўташ жойларида такрор қонунбузарлик қилмаслиги учун жазо муддатини ўташ чоғида эпилепсияга қарши даволаш муолажалари олиб борилади. Шу билан бирга, эпилепсияда шизофрениядаги каби, жиноят содир этиш вақтида шахснинг ақли расолиги истисно этилмайди.
Маниакал-депрессив психоз - депрессив ва маниакал шаклдаги фазаларда ўтадиган касаллик. Биринчи ҳолатда, маниакал фаза юқори кайфият ва ҳаддан ташқари ҳаяжонланиш билан, иккинчи депрессив фазада - кайфиятнинг тушиши, меҳнат қобилиятининг пасайиши, ўз ўзига ишончсизлик, соматик ва вегетатив ўзгаришлар билан характерланади.
Прогрессив фалажликка келсак, бу одатда, сифилис билан касалланганларнинг 1-5 %да 10-12 йил ўтгандан сўнг кузатилади ва қоидага кўра, тез ўсувчи ақли заифлик ва неврологик бузилишлар билан характерланади. Прогрессив фалажликда миянинг оғир хасталаниши кузатилади, қайсики, мия сифилиси руҳий касаллигидек бирмунча енгил шаклга эга.
9. Тиббий мезоннинг иккинчи гуруҳини биринчи гуруҳдаги руҳий касалликларга таққослаганда қисқа муддатда ўтадиган ва даволаб бўладиган вақтинчалик руҳий касалликлар ташкил қилади. Кўпгина ҳолларда бу касалликлар тўсатдан пайдо бўлиши ва касалнинг тўлиқ соғайиши билан тугайди.
Бундай бузилишларга психиатрияда истисно ҳолатлар деб номланадиган, ташқи муҳит билан боғлиқ тўсатдан пайдо бўладиган онгнинг қисқа муддатли бузилишлари тааллуқли. Касалликнинг бошқа ҳолатлари инсон руҳиятининг руҳий касалликлардан ташқари ҳолатдаги бузилишидир (масалан, гиёҳвандлик воситасини вақтинча истеъмол қилмаслик туфайли рўй берадиган руҳий ҳолат, юқумли касаллик вақтидаги руҳий етишмаслик).
Касалликнинг истисно ҳолатларига қуйидагилар киради:
* оддий алкоголли маст бўлишдан фарқлаш лозим бўлган патологик алкоголли мастлик;
* патологик аффект;
* онгнинг ғира-шира ҳолати;
* "қисқа уланиш реакцияси";
* патологик уйқу ҳолати, шунингдек алкоголли психоз ва б.
Руҳий бузилишларнинг берилган ушбу гуруҳи касал руҳий фаолиятининг айнан қисқа муддат бузилиш билан характерланади, қайсики, ҳар бир жиноят содир этган муайян шахснинг ақли расолиги ёки юридик мезон мавжуд бўлганда, ақли норасолиги истисно этилмайди.
Патологик мастлик - ўткир қисқа муддатли ўтадиган руҳий бузилишлар гуруҳига тааллуқли бўлиб, онгнинг ғира-шира бузилишлари, алахсираш ва ўраб турган атрофни бузиб қабул қилиш билан тавсифланади. Бу ҳолат бир неча минутдан бир неча соатгача давом этиши мумкин ва оддий алкоголли мастликдан фарқ қилади. Одатда, бу алкоголи интоксикация (хумор) пайтида келиб чиқади.Патологик мастликкка ташхис қўйишда текширилувчини қонунбузарликдан сўнг ўзини тутиши, ҳатти-ҳаракати муҳим аҳамиятга эга. Оддий мастлик ҳолатидаги шахслар қўлга олинганида қаршилик кўрсатадилар, милиция ходимлари билан жанжал қилишади. Мастликнинг патологик турини бошидан кечирган одамда бундай бўлмайди.
Ўз навбатида, патологик аффект руҳан жароҳатлантирувчи омиллар (яқин қариндошининг ўлими, оғир хақоратланиш, мулкий шикаст етказилиши ва бошқалар), яъни, оғир руҳий таъсирланиш ёки ҳаяжонланиш билан боғлиқ руҳиятнинг қисқа муддат бузилиши билан характерланади.
Онгнинг ғира-шира ҳолати истисно ҳолатлар тури сифатида битта шахсда такроран келиб чиқиши мумкин. Бу руҳий ҳолат касалнинг ўзини ижтимоий хавфли тутишини белгилови алахсираш, галлюцинация, жаҳл, ғазаб билан давом этади.
"Қисқа уланиш реакцияси" шунингдек руҳий жароҳатлантирувчи зўриқиш ҳолати билан боғлиқ.
Бу руҳий касаллик онгнинг бузилишида ёки тўсатдан бўладиган импульсив ҳаракатларда намоён бўлади, бу эса атрофдагилар учун хавф туғдириши мумкин.”Қисқа уланиш” реакцияси, руҳий жароҳатловчи ҳолатни узоқ давом этиши ва аффектив тангликни разрядини интенсив ва узоқ таъсири натижасида, ваҳимали ҳавотир, ноҳушликни кутишга, субъектнинг бутун диққат эътибори қаратилган ҳолатда келиб чиқади.
Алкоголли психозлар, улар орасида оқ сўзак касаллиги тез-тез учрайди, одатда, у алкоголизм билан касалланган шахсда спиртли ичимликларнинг узоқ интоксикацияси тўхтаган икки -уч кундан сўнг пайдо бўлади. Алкогол психозлар модда алмашинуви бузилиши билан сурункали заҳарланишлар натижасиа ички аъзоларининг шикатланишига олиб келганда ривожланади.
Оқ сўзак кўпинча кўриш ва эшитишдаги галлюцинация, агрессив ҳаракат ва қаттиқ ҳаяжонланишлар билан кузатилади. Оқ сўзак (белая горячка) умумий юқумли касалликлар давридаги руҳий касалликдир. Бу пайтда касал ҳужум қилиши ёки "ғаразли" душманлардан ва "кузатувчилардан", ҳар хил зараркунандалардан, хашаротлардан, ҳайвонлардан ҳимояланиши мумкин, шунингдек, ижтимоий хавфли қилмиш содир қилиши мумкин.
Алкоголли галлюциноз қоидага кўра, касал онгининг сақланиши орқали уни доим кузатиб юрувчи кўриш ва эшитиш галлюцинацияси мавжудлиги билан фарқланади. Ўз навбатида, алкоголли параноид алкоголли психознинг тури сифатида нафақат галлюцинациялар билан, балки касалнинг онги сақлансада, кузатиш, заҳарлаш, рашк, ўч олиш, алахсирашлар кузатилиши билан характерланади.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, бу гуруҳдаги вақтинчалик руҳий бузилишлар мавжуд бўлганда ақли норасолик тўғрисидаги масала, тиббий мезон биринчи гуруҳидаги руҳий касалликлардаги каби касаллик ўтишининг ҳамма кўрсаткичлари ва касалнинг ўраб турган шароитда тўғри ҳаракатланиши ҳамда ўзини бошқара олиш қобилияти ҳисобга олинган ҳолда ҳал қилинади.
10. Тиббий мезоннинг учинчи гуруҳини ақли заифлик (олигофрения) ташкил этади. Олигофрения - туғма ақл заифлиги. Олигофрениянинг клиник белгилари, нафақат руҳий етишмовчилик, балки умуман тана аъзоларининг болаликда яхши ривожланмаганлиги қайд этилади.
Психиатрияда олигофрения ёки туғма ақли заифлик деганда, туғилиш вақтида миянинг жароҳатланиши билан шартланадиган ёки бола руҳиятининг касаллик ҳолатлари натижасида гўдакликда орттирилган патологик ҳолат тушунилади. Бошқача қилиб айтганда бу, туғма ёки туғилиш вақтида инсон руҳий ҳолатининг ишдан чиқишидир. Ақли заифлик кўпинча нафақат миянинг органик ўзгариши натижасида, балки, ҳар хил жароҳат, инфекция ва касалликлар оқибатида фикрлаш, ақлий қобилият, эслаш, диққатни тўплаш инсон руҳий функцияларининг ривожланмай колиши билан тавсифланади.
“Ақли заифлик” - руҳий фаолиятнинг ҳар томонлама чуқур заифлашувига олиб келадиган ҳолатларни бирлаштиради. Ҳар икки ҳолда ҳам ижтимоий кўникмаларнинг яққол бузилиши ёки имконсизлиги юз беради. Ақли заифликнинг энг асосий белгиси умумий руҳий номукамаллик ҳисобланади.
Туғма ёки орттирилган ақли заифлик оғирлик даражасига кўра уч турга бўлинади:
* дебиллик (енгил шакли);
* имбециллик (ўрта шакли);
* идиотия (оғир шакли).
Дебиллик - ақли заифликнинг энг енгил ва кенг тарқалган шакли. У кўпгина ҳолларда шахсни ҳар хил жиноий қилмишлар содир этишда ақли расолигини истисно этмайди, чунки, улар муайян шароитда ўз қилмишларининг хусусиятини англай оладилар ва бошқара оладилар. Ақли заифликнинг бу шаклида шахсда тафаккурнинг етишмаслиги ва фикрлай олиш қобилиятининг бўлмаслиги ёки фикрлашнинг соддалиги кузатилади.
Имбециллик - туғма ёки орттирилган ақли заифликнинг енгилроқ даражасини акс эттиради. Бу касалликка чалинганлар атрофдагилар учун муайян хавф туғдиради ва касаллик ўткирлашган даврда ҳар хил жиноятларни содир этишга мойил бўладилар. Кўпинча, бу ижтимоий хавфли ҳаракатлар уларнинг англамаслиги билан тавсифланади.
Идиотия (телбалик) - ақли заифликнинг энг оғир шакли. Бу касалликда шахснинг нутқи ва бошқа руҳий функциялари деярли умуман бўлмайди. Қоидага кўра, бундай касаллар стационар даволанишда, доимий қараб туришга муҳтож бўлишади. Ташқи омилларнинг кўзғалиши ва таъсир этиши натижасида касаллар атрофдагилар ва ўзига нисбатан ёввойилашиб кетиши мумкин, шунингдек, Жиноят содир этишга мойил бўлишади. Кўпинча, бу гуруҳ касаллар жиноят содир этишда, суд-психиатрия экспертизаси хулосаси асосида ақли норасо деб топилади.
Идиотия ва имбециллик даражадаги ақли заиф беморларни суд-психиатрик баҳолаш қийинчилик туғдирмайди. Бундай беморлар “ақли норасо” ва ўз ҳаракатига жавоб бера олмайди деб топилади. Бу масалада дебиллик даражасидаги ақли заифларни баҳолаш мураккаброқ, чунки дебил ҳар доим ҳам ўз ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлигини) жамиятга хавф солаётганини англаб етмайди. Олигофренияни идиотия, имбецил даражалари ва чуқур дебилликда экспертиза қилинаётган шахс “ақли норасо” деб топилади. Олигофрения билан касалланган гувоҳ ва жабрланувчиларни суд-психиатрик баҳоланиши юқоридаги тамойил ва белгиларга асосланиб ўтказилади.
11.Тиббий мезон руҳий касалликларининг тўртинчи гуруҳини бошқа тарздаги руҳий бузилишлар ташкил этади.
Қонун чиқарувчи руҳий бузилишларнинг бошқа касалликлари деганда исталган касаллик турларини эмас, фақатгина шахснинг руҳияти бузилиши касалликлари билан боғлиқ бўлган ва касал шахсни ақли норасо деб топиш учун асос ёки сабаб бўлиши мумкин касалликларни назарда тутади. Бу касалликлар, қоидага кўра, руҳиятнинг вақтинчалик турли бузилишлари билан кузатилади, аммо сурункали ёки вақтинчалик руҳий касаллик ҳисобланмайди, фақат ўзининг психопотологик белгилари ва хусусиятларига, касаллик ўтишига боғлиқ ҳолда, уларга тенглаштирилиши мумкин.
Бундай касалликларга туғма ёки орттирилган кўринишдаги ҳиссий-иродавий томонининг бузилиши билан тавсифланадиган психопатиянинг шакли тааллуқли; оғир инфекцион касалликлардан кейин бўладиган турли руҳий бузилишлар; гиёҳвандлик хумор қилган даврда гиёҳвандларда бўладиган асаб-руҳий бузилишлар, тўлиқ кўзи ожизлик ва карлик билан боғлиқ шахснинг руҳий ўзгариши. Санаб ўтилган руҳий бузилишлар ёки руҳий касалликлардан исталгани алоҳида олинганда ҳам ақли норасоликнинг тиббий мезонини тан олиш учун етарли ҳисобланади.
12. Руҳий бузилиш (тиббий мезон) ҳар доим ҳам ақли норасолик ҳолати сифатида қаралмайди. Руҳий касаллик шу даражага етиши лозимки, шахс жиноят содир этиш вақтида ўз ҳаракатларини англамаслиги ёки бошқара олмаслиги керак. Бу ҳолатда сўз ақли норасоликнинг юридик (психологик) мезони ҳақида боради. Негаки тиббий мезон руҳий касалликларининг моҳияти ва мазмунини аниқлайди.
Юридик мезон руҳий бузилишлар оғирлигини психологик тушунчалар орқали аниқлайди ва бу билан судга эксперт баҳоси натижасини тушунтириб шахснинг ақли расолигини истисно қилади.
Шундай қилиб, юридик мезон жиноят содир этиш вақтида шахсда ўз ҳаракатларининг фактик хусусиятини ва қилмишининг ижтимоий хавфини англаш (интеллектуал) ва бошқариш (иродавий) имкони йўқлигида акс этади. Юридик мезонни ўрнатиш учун унинг элементларидан бирининг бўлиши етарли: ё интеллектуал ё иродавий. Ушбу шарҳланаётган моддада ҳам интеллектуал ва иродавий пайт орасида "ё" боғловчисидан фойдаланиш орқали тасдиқланган.
13. Интеллектуал пайт (тафаккурий ҳолат) жиноят содир этиш вақтида ҳаракатларни англай олмаслигини билдиради, яъни, бу қандайдир руҳий бузилиши бўлган шахснинг у ёки бу муайян шароит ёки ҳолатда ўз жиноий қилмишининг ижтимоий хавфлилиги ва фактик хусусиятини тўла англай олмаслигидир. Руҳий касал шахснинг нормал фикрлаш фаолиятининг бузилганлиги унга объектив борлиқда ўзини тўғри тутиш ва атроф-ташқи олам ҳодисаларини қабул қилиш имкониятини бермайди. Руҳияти бузилган шахс ҳар бир муайян ҳолатда нафақат ўз ҳаракатларини англамайди, балки, улар охир оқибат нималарга олиб келишини ҳам тушунмайди. Юридик мезоннинг интеллектуал белгиси жиноят қонунида (Жиноят кодекси 18-м, 2-қ) қандайдир руҳий касаллик сабабли "ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаган" деб бежиз кўрсатилмаган.
14. Таъкидлаш жоизки, амалиётда шундай ҳолатлар борки, шахс ўз қилмишини англайди, аммо уларни бошқариш имкони бўлмайди, яъни, унинг иродавий ҳолати шикастланган. Бу ҳолатда сўз юридик мезоннинг иродавий белгиси тўғрисида боради.. Шахснинг ўз ҳаракатларини англай олмаслиги, қоидага кўра, иродавий белгининг бўлиши билан - бу ҳаракатларни бошқара олмаслиги билан боғлиқ.
Ақли норасоликнинг иродавий белгиси, ўз ўзидан, руҳий бузилишлар таъсири остида, яъни касаллик ҳолатида шахснинг ўз ҳаракатларини бошқариш имкониятига эга бўлмаслигида кўринади. Руҳий касаллик инсон онгини бузиб бошқа психик функциялари бузилишига ҳам олиб келади. Бунинг натижасида шахснинг нафақат ўз ҳаракатларини англаши ва тушуниши, балки бошқариш қобилияти ҳам йўқолади, масалан, руҳий касалларда, ўғрликка мойиллиги кучли (клептомания), ўт қўйишга хирс (пиромания), мақсадсиз саёҳатларга интилиш, дайдилик (драдомания), одам ўлдириш ёки ўзини ўзи ўлдиришга интилиш (гомицидомания, суицидомания) каби ҳолатлар пайдо бўлади.. Бу касаллар ўз ҳаракатларини тушуниши ва руҳий бузилишлар (руҳий касалликлар)дан бири бўлганда бундай интилиш ва қизиқишларга қаршилик қила олмайди, уларни доим кузатиб юради ва тинчлик бермайди.
Шундай қилиб, ақли норасолик ҳолати, тиббий ва юридик мезонлар мажмуини ташкил этиб, жиноят содир этиш вақтида шахсда ё ўз ҳаракатларининг фактик хусусиятини ва ижтимоий хавфини англай олмаслик қобилияти бўлмаслигига (интеллектуал белги) ёки уларни бошқара олиш қобилиятининг бўлмаслигига (иродавий белги) йўл қўяди. Амалиётда шундай ҳолатлар учрайдики, ижтимоий хавфли қилмиш содир этишда юридик мезоннинг интеллектуал ва тиббий белгиси биргаликда шахс ақли норасолигини ифодалайди. Бу ҳолатда сўз "идеал" ақли норасолик ҳолати ҳақида боради, қачонки, руҳий бузилиш бўлганда шахс ҳуқуқбузарлик содир этган вақтда нафақат ўз ҳаракатларининг фактик хусусиятини ва ижтимоий хавфини англай олмайди, балки уларни бошқара олмайди хам. Одатда, бу патологик мастлик ёки сурункали руҳий бузилишлар ва бошқа касаллик ҳолатларида бўлади. Ақли норасолик юридик ва тиббий мезонларнинг бирлиги асосида аниқланадики, ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни жиноят субъект деб топмасдан, руҳий ҳолатига ҳар томонлама баҳо беришга имкон беради. Бироқ, суд-психиатрия экспертизасининг жиноят содир этиш вақтидаги ақли норасолиги ҳақидаги хулосаси суднинг бу масала бўйича ҳал этувчи қарор чиқариш ҳуқуқига қаршилик қилмайди, чунки ақли норасолик мезонларининг бирлиги нафақат шахсга ҳуқуқуқий баҳо бериш учун, балки қилмиш ва унинг оқибатига ҳам ҳуқуқий баҳо бериш учун асос бўлади. Биргина юридик мезоннинг бўлиши шахсни ақли норасо деб топиш учун асос бўлмайди. Юридик мезон тиббий мезонинг натижаси эканлигини ҳам эътибода тутиш лозим.
Шундай қилиб, жиноят содир этган ва суд тартибида ақли норасо деб топилган шахслар қонун билан жиноий жазо ва жавобгарликка тортилмайди, ўз ўзидан, жиноят субъекти ҳисобланмайди.
15. Ақли норасолик жиноят содир этгунга қадар ўрнатилади. Агар инсон сурункали касал бўлса, масалан, шизофрения, аммо ижтимоий хавфли қилмиш содир этган пайтда ремиссия ҳолатида, яъни, касаллик сезиларли равишда яхшиланган бўлиб шахс ўз ҳаракатларига ҳисоб бера олса, у ақли расо деб топилади ва юридик мезон бўлмаганлиги сабабли жиноий жавобгарликка тортилади.. Шахс жиноят содир этгандан сўнг унда руҳий бузилиш ҳоалтлари аниқланадиган бўлса, шунингдек, унинг ҳаракатлари атрофдагиларга хавф туғдириши мумкин деган хулосага келинадиган бўлса, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин. (Жиноят кодекси 91-моддаси шарҳига қаранг).
Агар ақли норасолик вақтинчалик руҳий бузилишлардан келиб чиққан бўлса, жиноят-процессуал қонунчилигига кўра, иш юритиш айбланувчи тўлиқ соғайишигача тўхтатиб турилади. Бу шахс соғайганда жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин ва унга нисбатан жазо қўллаш мумкин, жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари чегараси ҳисобга олиниб албатта (Жиноят кодекси 64 - моддаси қаранг). Агар руҳий касаллик жиноят содир этгандан кейин дастлабки терговда пайдо бўлса ва оғирлашса, бундай шахсга нисбатан суд жиноят кодекси 64-моддаси асосида тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллайди, соғайгандан кейин ишни кўриш давом эттирилиши мумкин.
16. Ақли норасолик ҳолатида ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсларга нисбатан суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллайди. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш учун суд жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлик фактини, шунингдек, бу қилмиш айнан ақли норасо деб топилган шахс томонидан содир этилганлиги ва унинг касаллик ҳолати жамият учун хавфлилигини ўрнатиши лозим. Бу тадбирлар ҳам давлат чораларига киради. Лекин жиноий жазодан фарқи бор. Жазо жиноятчиларга қўлланилади, мажбурий тиббий тадбирлар эса - руҳий касалларга. Тиббий тадбир - лар судланганликни билдирмайди. Психиатрик даволанишдаги шахслар амнистияга тушмайди. Амалдаги қонунчиликда (Жиноят кодекси 93-м) кўрсатилган тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари бўлиб:
* мажбурий амбулатория кузатувида бўлиш ва руҳий касаллик мутахассисида даволаниш;
* умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниш;
* умумий тартибли руҳий каслликлар шифохонасининг соғликни тиклаш махсус бўлимида мажбурий даволаниш;
* кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида ёки бўлинмасида мажбурий даволаниш.
Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 94-моддаси иккинчи қисмига асосан мажбурий даволаш фақат шахсни руҳий ҳолати ўзига ёки атрофдагиларга хавф туғдирса тайинланади. Агар касал бундай хавф туғдирмаса,мажбурий даволаш тайинланмайди. Бу ҳолатда суд касални соғлиқни сақлаш органларига юборади, улар эса эса касални оддий руҳий касалликлар шифохонасидаги диспансер кузатуви остига юборади.
Кузатув кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасида беморлар қайта жамиятга хавфли ҳаракат қилишдан холис бўладилар. Бундай касалларни шифохонага юборишга қуйидаги мезонлар бўлиши керак: содир қилган ҳаракатларнинг даражаси ва руҳий касалликнинг оғирлиги, ҳамда бу ҳаракатларнинг такрорланиши. Бироқ. мажбурий даволаш турини танлашда асосий мезон бўлиб, касалликнинг клиник кўриниши ҳисобланади. Агар айбланувчида руҳий касаллик жиноят содир қилгандан кейин, аммо суд қарори чиққунча вужудга келган бўлса, унда у соғайиб кетгунча мажбурий даволанишга юборилиши керак. Соғайиб кетгандан кейин у жавобгарликка тортилади, чунки бемор жиноят содир қилган вақтда ақл расо шахс эди. Агар жиноят содир қилгандан кейин беморда сурункали руҳий касаллик ривожланса, унда мажбурий йўсиндаги даво чора-тадбирлари натижаларига асосан хулоса берилиши керак. Ушбу хулосада айбланувчи тергов ёки суд олдида жавоб бера олмаслиги ва унга нисбатан мажбурий тиббий тадбирлар қўллаш кераклиги кўрсатилади. Мажбурий даволаш тури касалнинг руҳий ҳолатига асосан тайинланади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish