I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Жиноятларни таснифлаш



Download 6,47 Mb.
bet14/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

15-модда. Жиноятларни таснифлаш.
Жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: ижтимоий хавфи катта бўлмаган; унча оғир бўлмаган; оғир; ўта оғир жиноятларга бўлинади.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.
Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.
(Иккинчи ва учинчи қисмлар Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 август Қонуни таҳририда - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, 9-10-сон, 165-модда).
Оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради.
Ўта оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси назарда тутилган жиноятлар киради.
1. Жиноятларни у ёки бу белигиларига қараб гуруҳларга ажратиш жиноятларни таснифлаш деб айтилади. Шарҳланаётган модда жиноятларни моддий белгиси, яъни жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик табиати ва даражасига қараб таснифлайди (Ижтимоий хавфлилик характери ва даражаси тўғрисида ЖКнинг 14-моддасига берилган шарҳларга қаранг).
Жиноятларни таснифлаш уларнинг у ёки бу белгилари мезон сифатида олинади. Шу билан бирга жиноятларни таснифлаш Жиноят кодекси Махсус қисми нормаларида белгиланган жиноятларни фактик ва юридик белгиларига қараб ижтимоий хавфлилигини баҳолашга ёрдам беради.
Ушбу модда Жиноят кодекси Махсус қисмида кўзда тутилган жиноятларни тоифалаштириш, яъни Жиноят қонунига мувофиқ, ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасига қараб, тўрт гуруҳга ажратиш имконини беради.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти жиноятнинг сифат жиҳатини акс эттиради. Уни аниқлашнинг асоси сифатида суиқасд объектининг қиймати, шунингдек, жиноят содир қилинишининг натижаси ижтимоий хавфли оқибат орқали баҳоланади.
Масалан, бир турдаги жиноят объектига суиқасд қилувчи жиноий қилмишнинг хусусияти ҳам бир хилдир (масалан, шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр - қимматига ёки давлат хавфсизлиги ва конституцион тузумга қарши жиноятлар).
Ижтимоий хавфлилик даражаси - бир хил характерли жиноятларнинг етказилган зарар миқдорини ифодалаб беради. Унда зарар миқдори (анча, кўп, жуда кўп миқдорда) жиноят содир қилинишининг ўзига хослиги, айб шакли, жиноятнинг мотиви ва мақсади ҳамда аниқ фактик ҳолатдан келиб чиқувчи бошқа ҳолатлар кўрсатилади. Ижтимоий хавфлиликнинг 2 белгисини умумий жиноий-ҳуқуқий мезонга бирлашуви Жиноят кодекси Махсус қисмидаги жиноятларни таснифлашга имкон беради. Ижтимоий хавфли қилмишнинг даражаси, энг аввало етказилган зараринг ҳажми ва тажовуз қилинган объектнинг қиймати билан белгиланади.
Қилмишнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражаси жиноятларни туркумлашда асосий мезон бўлиши билан бирга, судлар томонидан жазо тайинлаш вақтида қилмишни жиноят деб топишда алоҳида аҳамият касб этади (Жиноят кодекси 14- ва 54-моддаларининг шарҳларига қаранг). Жиноятларни таснифлашга содир қилган жиноятнинг тури ва жазо миқдори, унинг ҳуқуққа хилофлилиги асос қилиб олинган.
Жиноят кодексининг Умумий ва Махсус қисми нормалари тизимини эътиборга олган ҳолда жиноятларни ўзининг хавфлилик даражасига кўра енгилидан оғирига қараб таснифланганлигини кўриш мумкин. Улар:
* ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар;
* унча оғир бўлмаган жиноятлар;
* оғир жиноятлар;
* ўта оғир жиноятларга бўлинган.
2. Дастлабки икки категорияга қасддан ва эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятларни киритиш мумкин. Оғир ва ўта оғир жиноятлар эса фақат қасддан содир этилади.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради. Жиноят кодексининг тегишли моддасининг диспозициясида маъмурий преюдиция кўзда тутилган меъёрлар ҳам ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киради. Маъмурий преюдиция - бу маъмурий жавобгарликка тортилган шахс бир йил давомида яна содир этган ҳуқуқбузарлигини такрорлашдан иборат ҳаракатдир. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноятлар назарда тутилган моддалар санкция қисмида озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўлмаслиги мумкин (масалан, 140- ёки 192-моддалар). Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар акс этган моддаларнинг аксарида озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмаган (фақатгина айрим ихтисослашган ёки ўта ихтисослашган жиноятларда бу жазо қўлланилади). Бу турдаги жиноятларга қуйидаги қасддан содир қилинган 139-, 140-, 145-, 149-модда ва бошқалар, шунингдек 280-модданинг биринчи қисмида назарда тутилган эҳтиётсизликдан содир қилинган жиноятлар киради. Ўзбекистон Республикаси 2001 йил 29 августдаги “Жиноят, Жиноят - процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Жиноят кодексига киритилган ўзгартишлардан олдин эса, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қонунда озодликдан маҳрум қилишга нисбатан енгилроқ жазолар назарда тутилган жиноятлар киритилган эди.
3. Унча оғир бўлмаган жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар, шунингдек эҳтиётсизлик орқасида содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради.
Унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига санкция қисмида беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар тааллуқлидир. Шуни ҳам айти ўтиш лозимки, тайинланган жазо ўз навбатида бошқа енгил турдаги жазо билан муқобил равишда мос келиши керак.
4. Оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар киради. Агар қонуннинг санкция қисмида озодликдан маҳрум қилишнинг энг оз қисми унча оғир бўлмаган жиноятлар гуруҳида, энг кўп қисми эса оғир жиноятлар гуруҳида бўлса, жазонинг энг кўп қисми ҳисобга олинади Масалан, Жиноят кодексининг 118-моддаси, яъни номусга тегиш жиноятини қарайдиган бўлсак, мазкур модданинг санкция қисмида озодликдан маҳрум қилишнинг муддати уч йилдан етти йилгача берилган. Демак, жазонинг энг юқори қисми етти йил бўлганлиги сабабли бу жиноят оғир жиноятлар туркумига киради
5. Ижтимоий хавфлилик хусусити ва даражаси энг юқори жиноятлар - ўта оғир жиноятлардир.
Ўта оғир жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки олий жазо, яъни ўлим жазоси назарда тутилган жиноятлар киради. Ўзбекистон Республикаси Жиноят қонунчилигига мувофиқ, олий жазо ўлим жазосидир.
Бу туркумдаги жиноятларга қонун чиқарувчи энг аввало, шахс ҳаёти ва соғлигига қарши қаратилган қасддан содир этилган жиноятлар, шунингдек тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши қаратилган жиноятлар киради.
6. Жиноятни тегишли туркумга киритиш Жиноят кодексида белгиланган ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради. Рецидив жиноятни хавфли ёки ўта хавфли деб топиш масаласи шахснинг илгари содир қилган унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жинояти учун неча маротаба судланганлигига қараб ҳал қилинади (Жиноят кодекси 34-модда); ўлим жазоси фақат ўта оғир жиноятлар учун тайинланиши мумкин (Жиноят кодекси 51-модда); шахс жазони ўтайдиган колониянинг тури содир этилган жиноят қайси туркумга кириши билан боғлиқ ҳолатда белгиланади.
Жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражаси ва хусусиятига кўра таснифлаш амалий аҳамиятга ҳам эгадир. Масалан, шахс томонидан у ёки бу тоифадаги жиноятларнинг содир этилиши шартли ҳукм қилиш (Жиноят кодексининг 72-моддаси), жиноий жавобгарликдан озод қилиш (64-68-моддалар),жазони енгилроғи билан алмаштириш (74-модда), судланганлик ҳолатининг тугалланиши (78-модда) каби ҳолатларнинг қўлланилиши сингари жиноят ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, жиноятларни таснифлаш жазо тайинлашнинг биринчи ва асосий омили ҳисобланади. Суд амалиётида жиноятларнинг таснифи жиноятларни тўғри квалификация қилиш, улар учун одилона жазо тайинлаш, жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилиш каби масалаларни ҳал қилишда бош мезон бўлиб хизмат қилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish